Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

ЭЛЕКТРОН ХИЗМАТИ РЕГЛАМЕНТЛАРИ

2017-09-14 13:12
|

1) Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари хизмати РЕГЛАМЕНТИ

ЭЛЕКТРОН  ХИЗМАТИ  РЕГЛАМЕНТИ

(Фуқаролар мурожаатлари)

Хизматнинг номланиши (Фуқаролар мурожаатлари)

Бу хизмат орқали фуқароларнинг мурожаатлари алоқа бўлими, факс, шахсан ва электрон почта орқали қабул қилинади.

1. Хизматлар натижаси

Уюшма фаолиятига оид қизиқтирган саволлар ҳамда бошқа турдаги мурожаатлар алоқа бўлими, факс, шахсан ва электрон почта орқали қабул қилинади, масалан:

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фуқаро тўғридан-тўғри алоқа бўлими (шахсан, факс, электрон почта) орқали қизиқтирган саволини ёки мурожаатини юбориши мумкин.

1.3. Давлат бошқарув органи, хизматни тақдим этиш жойи ва мурожаатларни қабул қилиш.

- “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг расмий электрон почта орқали;

- факс орқали;

- алоқа бўлими орқали;

- шахсан келиб топшириши мумкин.

“Фуқаролар мурожаатлари” номли хизмат Уюшманинг веб-сайти орқали интерактив электрон хизмати сифатида тақдим этилиши режалаштирилган.Уюшма номига келиб тушган мурожаат белгиланган муддатларда масъул ходимга етказилади. Масъул ходим томонидан тегишли жавоб тайёрланади, масалан:

Уюшма фуқаролардан мурожааткелиб тушди. Мурожаатга асосан “...” ташкилотида байрам муносабати билан озиқ-овқат маҳсулотлари ярмарка савдосини ташкил этишда амалий ёрдам сўралган. Ҳужжат рўйхатдан ўтказилади ва ижрочига етказилади. Ижрочи томонидан (агар мурожаатда аниқ сана кўрсатилмаган бўлса) амалдаги қонунчилик асосида 15 кун муддатда муаллифга жавоб хати йўллайди.

1.4. Ҳуқуқий асослар

Электрон хизматини ишлаб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 13 декабр “Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида”ги 446-II-сонли Қонуни, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 12.08.2011 йил “Фуқаролар билан ишлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги  буйруқ.

1.5. Хизматдан фойдаланувчилар

Электрон хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга фуқаролар:

-         юридик шахс;

-         жисмоний шахс;

-         тадбиркорлар;

-         давлат органи ходими

Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Қонунга асосан электрон хизмати амалга оширилади.

1.6. Топшириқларни бажариш муддати

 

Фуқаро томонидан юборилган мурожаат (аниқ муддат кўрсатилмаган бўлса) белгиланган тартибда амалдаги қонунчиликка асосан келиб тушган кундан бошлаб 1 ой муддатда, қўшимча ўрганишни талаб қилмайдиганлари эса, 15 кун муддатда кўриб чиқилади.

Фуқаролардан келиб тушган мурожаатини ўз вақтида ижроси таъминланмаган ҳолларда, Бошқарув йиғилишида муҳокама этилади ва масъул ходимга интизомий чора кўрилади.

1.7. Ижро муддати

Мурожаатда аниқ муддат кўрсатиб ўтилган бўлса, ушбу муддатга қадар ижроси тўғрисида маълумот юборилади.

Агарда аниқ вақт кўрсатиб ўтилмаган бўлса топшириқ муҳимлигига қараб 3 иш куни, (10 ишк уни ёки 15 кун) муддатда жавоб хати тайёрланиши керак.

1.8 Мурожаатларни кўриб чиқиш учун вақтни тасдиқлаш

Уюшма девонхонасидан рўйхатдан ўтказгач, раҳбар резолюциясига асосан, ижрочи томонидан (агар аниқ муддат кўрсатилмаган бўлса) 15 кун муддатда ўрганиб чиқилади.

Аниқ муддатда кўрсатилган мурожаатларда белгиланган вақтгача кўриб чиқилади ва натижаси муаллифга маълум қилинади.

2. Мурожаатлар

2.1 Мурожаатларнинг ҳажми ва таркиби

Фуқаролар Уюшманинг барча бошқарма ва бўлимларига таалуқли йўналишлар бўйича мурожаат қилиши мумкин.

Уюшманинг электрон почта манзилига word, excel  мант мухаррирлари ва pdf, jph бошқа турдаги алоқа хизматларидан фойдаланган  ҳолда мурожаат қилиш мумкин.

Уюшма шахсан жавобгардир:

-         мурожаатларни ўз вақтида ижросини таъминлашга;

-         электрон хизматини амалдаги қонунчилик асосида олиб боришга;

-         регламент талабларига мувофиқ иш олиб боришга

2.2 Батафсил хабардор қилиш

Алоқа бўлими ҳамда расмий электрон почта орқали жавоб хати юборилади ва мурожаат юборган фуқаро ёки шахс хабардор этилади. Бундан ташқари, Уюшманинг расмий веб-сайти орқали ҳам ўзингизни қизиқтирган саволингизга жавоб олишингиз мумкин (www.uzsavdo.uz)

- хизмат Уюшмада Тошкент шаҳар Шайхонтаҳур тумани Навоий кўчаси 25 уйда иш кунлари 9-00 дан 18-00 гача амалга оширилади;

- расмий веб-сайти “uzsavdo.uz” орқали қизиқтирган саволлар ва Уюшма фаолияти тўғрисида маълумотлар олиш мумкин.  

 

2.3. Мурожаатларни Уюшмага юбориш

- электрон почта орқали (ҳар куни 24 соат якшанбадан ташқари).

- алоқа бўлими (иш кунлари 9-00 дан 18-00 гача якшанбадан ташқари)

- факс (иш кунлари 9-00 дан 18-00 гача якшанбадан ташқари)

- шахсан (иш кунлари 9-00 дан 18-00 гача якшанбадан ташқари) девонхонага топширилади.

3. Хизмат кўрсатиш

3.1. Иш вақти

Иш кунлари 9-00 дан 18-00 гача, якшанба дам олиш кунидан ташқари, шахсан ёки алоқа воситалари орқали хизмат кўрсатилади.

3.2. Кутиш шартлари

Агар мурожаатда кўрсатиб ўтилган масала 15 кун муддатда кўриб чиқилиб яна қўшимча ўрганишни талаб этиладиган масалалар бўлган вақтда яна 15 кун муддатга узайтирилади.

4. Амалга ошириладиган ишлар

4.1 Зарур ҳужжатлар

Уюшма номига келиб тушган мурожаатлар Ўзбекистон Республикасининг 06.05.1994 йилдаги 1064-II-сон ҳамда 13.12.2002 йил 446-II-сонли Қонуни талабларига қатъий риоя қилган ҳолда кўриб чиқилади.

4.2 Хизмат тўловлари

Амалга оширилаётган электрон хизматлари бепул амалга оширилади.

4.3 Электрон хизматини амалга ошириш босқичлари

-  Фуқаро ёки шахс томонидан мурожаат юборилади;

- Уюшма девонхонасидан фуқаролар мурожаатлари, шикоятлар ва аризалар алоҳида журналда рўйхатдан ўтказилади;

-  Раҳбар кўрсатмасига асосан ижрочига етказилади;

-  Мурожаатда қайт этиб ўтилган масала бўйича муаллифга жавоб хати моҳиятига қараб 15 кун муддат ичида юборилади.

4.4 Рад этиш шартлари

Мурожаат Уюшма фаолиятига тааллуқли бўлмаган масала бўйича юборилган мурожаат 5 кунлик муддатда, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органига юборилади ҳамда фуқаро бу ҳақида хабардор этилади.

5. Сифатли ишлашини таъминлаш

5.1. Сифат кўрсаткичлари

Фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш

5.2. Такрорий мурожаат ижросини таъминлаш

Фуқаролар мурожаатлар, муддатларидан кечикиб ижро этиш, айниқса такрорий мурожаатларга сабаб бўлган масъул ижрочиларга нисбатан қатъий интизомий чоралар кўриш белгилаб қўйилган. 

 

2) Келишув-шартномаси РЕГЛАМЕНТИ

ЭЛЕКТРОН  ХИЗМАТИ  РЕГЛАМЕНТИ

(келишув шартномаси)

 

1. Хизмат номи  (паспорт) – “O’ZBEKOZIQOVQATZAXIRA” 
MEVA-SABZAVOT MAHSULOTLARINI TAYYORLASH VA G’AMLASH KORXONALARI UYUSHMASI (кейинги ўринларда матнда “Уюшма” деб юритилади)таркибига кириш учун тузиладиган шартнома.

1.1. Хизматнинг номланиши (ўзаро ҳамкорлик ва томонларнинг мажбуриятлари тўғрисидаги шартномани тузиш)(кейинги ўринда шартнома деб юритилади)

Савдо тизимини янада такомиллаштириш, улгуржи, чакана савдо билан истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасида барқарор шартномавий муносабатлар учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, улгуржи ва чакана савдо ўртасида фақат ихтиёрий ва шерикчилик асосида шартномавий муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилади.

1.2. Хизматлар натижаси.

Томонларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солиш, шарт-шароитлар яратиш, Уюшма таркибига кирувчи юридик шахсларнинг  фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат органлари ва халқаро ташкилотларда уларнинг манфаатларини ифодалаш, маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан алоқаларни йўлга қўйиш.

1.3. Давлатбошқаруворгани, хизматнитақдимэтишжойи.

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси

Юридик манзили: 100021, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 25 уй. веб-сайт - uzsavdo.uz

“Ўзаро ҳамкорлик ва томонларнинг мажбуриятлари тўғрисидаги шартномани тузиш” Уюшманинг веб-сайти орқали интерактив электрон хизмати сифатида тақдим этилади.

1.4. Ҳуқуқий асослар.

Электрон хизматини кўрсатишга асос бўлган ҳужжатлар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2016 йил 8 апрелда
ПҚ-2517-сонли “Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари - “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисида” қарори, 2006 йил 23 февралдаги “Улгуржи ва чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3722-сон Фармони, 2006 йил 6 мартдаги “Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-300-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 27.03.2006 йил 52-сон қарори, “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасини ислоҳ қилиш ва фаолият самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-1514-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Уюшма Низоми ва таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган хизматлар.

1.5. Хизматдан фойдаланувчилар.

Истеъмол  товарлари улгуржи савдосини амалга оширувчи юридик мақомига эга шахслар.

1.6. Давлатхизматиникўрсатишмуддати

Мурожаатдансўнг 1 (бир) оймуддатичида.

1.7. Мурожаатолинганлигинитасдиқлашмуддати

Ҳужжатлар тўплами шахсан тақдим этилгандан, ёки электрон почта орқали олингандан сўнг, 3 кунлик муддатда Уюшма ҳужжатлар тўплами олинганлиги тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор этади.

2.  Хизмат кўрсатувчиларни маълум қилиш.

2.1. Хизматдан фойдаланиш.

- “Ўзбекозиқовқатзахира” Уюшмаси - Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 25 уйда жойлашган.  Иш кунлари 9-00 дан 18-00 гача;

- Уюшманинг расмий веб-сайти uzsavdo.uz орқали келишув-шартномасини электрон нусхасини, шунингдек, шартнома тузишга зарур ҳужжатлар рўйхатини олиш мумкин.

Хизматдан фойдаланиш бепул, талаб этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан сўнг, келишув шартномаси тузилади. Хизмат кўрсатиш 1 (бир) ой муддат ичида амалга оширилади.

Хизмат регламенти билан батафсил Уюшма марказий девонида

- Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 25 уй ҳамда uzsavdo.uz тизимида танишишингиз мумкин.

Мурожаатни кўриб чиқиш учун керакли ҳужжатлар:

-  ойлик аъзолик бадалини вақтида тўлаб бориш кафолати билан улгуржи корхоналар уюшмасига аъзо бўлиш тўғрисида ариза;

-  таъсисҳужжатларинингнусхаси:

-   таъсисшартномаси;

-   корхонанингНизоми (Устав);

-   давлатрўйхатиданўтганликтўғрисидагигувоҳнома;

-  давлат мулк қўмитасининг буйруғи ёки мулкка эгаликни тасдиқловчи бошқа ҳужжат -  ўзининг ёки ижарага олинган омборхона бинолари (кадастр нусхаси), совутиш (зарурият бўлганда) ва кўтариш-тушириш транспорт ускуналари, тегишли инфратузилма – автомобиль, темир йўл кириш йўллари, электр энергияси ва сув таъминоти тармоқларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

 - шакллантирилган устав фондининг мавжудлигини тасдиқловчи Солиқ инспекциясининг  маълумотномаси;

- улгуржи савдо корхоналари

– акциядорлик жамиятлари учун

– қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда, бошқа улгуржи савдо корхоналари учун

– энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3500 баробари миқдорида, улардан пул маблағлари билан – энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баробари миқдорида шакллантирилган устав фондининг мавжуд бўлиши;

- устав фондини шакллантирувчи ҳужжатларнинг нусхаси (қабул қилиш-топшириш далолатномалари, тўлов топшириқномаларининг нусхалари);    

- охирги 2 йилдаги бухгалтерлик ва статистик ҳисоботларининг нусхаси (янги ташкил этилаётганлар бундан мустасно)

-  Раҳбар ва бош бухгалтернинг анкета маълумотномалари, уларнинг телефонлари, хизмат кўрсатувчи банк реквизитлари, алоқа бўлимининг манзили.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2016 йил 8 апрелда
ПҚ-2517-сонли “Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари - “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисида” қарорибилан тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган талабларига риоя қилинишини ҳисобга олган ҳолда, Адлия вазирлиги томонидан  истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олинган ҳолда шартнома тузилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида қайта рўйхатдан ўтказилади ва давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида янги гувоҳнома ҳамда улгуржи савдо ҳуқуқини берувчи янги лицензия берилади.

2.2. Батафсил хабардор қилиш.

Шахсан топшириш - Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 25 уй, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси, алоқа бўлими ҳамда расмий электрон почта орқали жавоб хати юборилади. Алоқа бўлими индекси – 100021.

Бундан ташқари, Уюшманинг расмий веб-сайти орқали ҳам қизиқтирган саволларга жавоб олиш мумкин (www.uzsavdo.uz)

2.3. Келишув-шартномасинитузишбўйичамаълумотларолиш.

Шанба ва якшанбадан ташқари, ҳар куни 9-00 дан 18-00 гача шахсан, ёки Уюшманинг веб-сайтига ушбу масалада мурожаат қилиш мумкин.  

Мурожаатларни электрон почта орқалиҳаркунийўллашингизмумкин. 

2.4. Мўлжал:

Навоий кўчаси, 25 уй, Ҳадра майдони, Тошкент Савдо Маркази (аввалги TurkAZ), “Дори дармон” ОАЖ-нинг Марказий дорихонаси ёнида жойлашган.  

3. Хизмат кўрсатиш

3.1. Иш вақти

Шанба ва якшанба кунларидан ташқари, иш кунлари 9-00 дан 18-00 гача.

3.2. Кутиш шартлари

Маҳаллий ҳокимликлар тавсиясига биноан “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси тизимига кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўплами  белгиланган талабларга тўлиқ жавоб берган ҳолда – 1 ойлик муддатда, ҳужжатлар нотўғри бўлса, тузатиш ва тўлдиришлардан сўнг.

4. Амалга ошириладиган ишлар.

4.1. Хизмат тўловлари

Амалга оширилаётган давлат хизматлари бепул

4.2. Электрон хизматини амалга ошириш босқичлари

Жараёнларнинг бошланиши - Уюшмага аъзо бўлиб кириш учун мурожаат этувчининг (вакилининг) шахсан тақдим этган аризаси, алоқа бўлими,  электрон алоқа, ёки факсимал алоқадан келиб тушган, АКТ “Интернет”дан    фойдаланган ҳолда АКТ орқали NIS.UZ олинган аризаларни  қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказишдан иборат:

1. Шахсан тақдим этилган аризани кўриб чиқиш:

Шахсан тақдим этилган аризани тегишли бўлимнинг ходими томонидан қабул қилиб олинади ва кириш дафтарида рўйхатдан ўтказилади, ҳужжатга кириш рақами ва санаси қўйилади ҳамда қабул қилинганлиги тўғрисида имзо қўйиб, ҳужжатнинг иккинчи нусхаси мурожаат этувчига қайтариб берилади. Ушбу жараённинг муддати 10 дақиқадан ошмаслиги керак.

Мурожаат этувчи дастлаб Уюшма тизимидаги улгуржи базалар фаолиятини ривожлантириш, ташкилий ишлар ва умумлаштириш бўлими, ёки бухгалтерияда аризани тўғри расмийлаштирилганлиги бўйича консультация олиши мумкин.

2. Алоқа бўлими,  электрон алоқа, ёки факсимал алоқадан келиб тушган аризани кўриб чиқиш:

тегишли бўлимнинг ходими томонидан қабул қилиб олинади ва кириш дафтарида рўйхатдан ўтказилади, ҳужжатга кириш рақами ва санаси қўйилади, сўнгра раис (унинг ўринбосари)га 1 иш кунлик муддатда тақдим этилади.

1 кунлик муддатда раҳбарнинг резолюциясида белгиланган ижрочи, ёки ижрочиларга етказилади. Ижрочилар қайд этиш дафтарига имзо қўйган ҳолда ҳужжатни  қабул қилиб оладилар.

3. Кириш ҳужжатларини қабул қилиб олишга масъул ходим Давлат порталидан электрон шаклда келиб тушган аризалари бўйича қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:

аризакелибтушганкуни, аризанибосмаданчиқаради, унгакиришрақамивасанасиниқўяди;

униавтоматлаштирилганмаълумоттизимигакиритади;

кириш рақамини кўрсатган ҳолда  ариза  қабул қилинган кундан эътиборан 3 кунлик муддатда ариза Уюшмага келиб тушганлиги тўғрисида мурожаат қилувчига электрон кўринишда тасдиқлайди.

4. Ариза тўлиқ ҳужжатлар тўплами билан келиб тушганда:

1 кунлик муддатда ходим кириш ҳужжатларини расмийлаштирилган ҳолда тегишли маълумотлар тизимига киритиб, кўриб чиқиш ва давлат хизмати кўрсатишга масъул ижрочини тайинлаш учун Уюшма раиси (унинг ўринбосари)га тақдим этади.

Маъмурий жараён натижаси:  аризани қабул қилиш ва расмийлаштириш ҳамда аризани рўйхатдан ўтказиб, раисга тақдим этиш.

4.1. Кўриб чиқиш шарти

Тақдим этилган ҳужжатларни ҳуқуқшунос, Уюшма тизимидаги базалар фаолиятини ривожлантириш, ташкилий ишлар ва умумлаштириш бўлими ҳамда бухгалтер томонидан кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2016 йил 8 апрелда
ПҚ-2517-сонли “Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари - “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисида” қарори билан тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган талабларига риоя қилинишини ҳисобга олган ҳолда, ўзининг ёки ижарага олинган омборхона бинолари, совутиш (зарурият бўлганда) ва кўтариш-тушириш транспорт ускуналари, тегишли инфратузилма – автомобиль ва темир йўл кириш йўллари, электр энергияси ва сув таъминоти тармоқлари мавжуд ҳолда, ўтказилган текширувлар натижасидан сўнг, “Ўзаро ҳамкорлик ва томонларнинг мажбуриятлари тўғрисидаги шартнома” тузилади  ва Уюшма тизимига киритилади.

Сўнгра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида қайта рўйхатдан ўтказилади ва давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида янги гувоҳнома ҳамда улгуржи савдо ҳуқуқини берувчи янги лицензия берилади.

4.2. Рад этиш шартлари

-ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;

-Вазирлар Маҳкамасининг 27.03.2006 йил “Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 52-сонли қарор билан тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган талабларга жавоб бермаган ҳолда;

- ўрганилаётган корхонанинг молиявий аҳволи ночорлиги;

- улгуржисавдо билан шуғулланиш  учунмоддий-техник аҳвол тегишли талабларга жавоб бермаган ҳолда.

5. Сифатли ишлашини таъминлаш.

5.1. Сифат кўрсаткичлари

- хизматданфойдаланувчиларга тез васифатлихизматкўрсатиш;

- ҳуқуқийкўмаквамаслаҳатлар;

- Уюшматизимигакиришучунтегишлимаълумотларолишимкониниберади.

5.2. Шикоят қилиш тартиби.

Уюшма тизимига кириш учун юридик шахс томонидан ёзилган ариза асоссиз кўриб чиқилмаган ҳолларда.

 

3) Вертуал қабулхона хизмати РЕГЛАМЕНТИ

 

ЭЛЕКТРОН  ХИЗМАТИ  РЕГЛАМЕНТИ

(Вертуал қабулхона)
 

1. Хизмат номи  (паспорт) – Вертуал қабулхона.

1.1. Хизматнинг номланиши фуқаро ва тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш, кўрсатилаётган хизматни сифатлилиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида тўғридан-тўғри Уюшма раиси билан мулоқот қилиш имконини берувчи қабулхона (кейинги ўринда “Вертуал қабулхона” деб юритилади) хизмати тақдим этилади.

1.2. Хизматлар натижаси

Фуқароларга Уюшма раиси билан мулоқот қилишда қулайлик яратиш мақсадида хизмат қилади.

1.3. Давлат бошқарув органи, хизматни тақдим этиш жойи.

Юридик манзили: 100021, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 25 уй.

Уюшманинг веб-сайти орқали “Вертуал қабулхона” хизмат сифатида тақдим этилади.

1.4. Ҳуқуқий асослар

Давлат хизматини кўрсатишга асос бўлган ҳужжатлар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 13 декабр “Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида”ги 446-II-сонли Қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2013 йил “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сонли қарорида кўзда тутилган хизматлар.

1.5. Хизматдан фойдаланувчилар

Ушбу хизматдан барча фуқаролар, тадбиркорлар, давлат органи ходими  (юридик шахслар) ва бошқалар фойдаланишлари мумкин.

1.6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

Вертуал қабулхона орқали мурожаат қилинган вақтнинг ўзида жавоб берилади. Агарда мулоҳазали масала бўлган ҳолда 3 (уч) иш куни давомида ўрганиб чиқиб, телефон орқали (зарур ҳолда ёзма равишда) ҳабар берилади.

1.7. Ижро муддати

Уюшма раиси билан иш кунлари давомида мулоқот олиб бориш мумкин (хизмат сафари ва дам олиш даврида бўлиши бундан мустасно).

Уюшма раиси хизмат сафари ёки меҳнат таътилида бўлган вақтларда бириктирилган ваколатли вакил мазкур вазифани амалга оширади.

2. Вертуал қабулхона

2.1. Хизматдан фойдаланиш.

- хизмат Уюшмада Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Навоий кўчаси 25 уйда иш кунлари 9-00 дан 18-00гача амалга оширилади;

- расмий веб-сайти uzsavdo.uz орқали қизиқтирган саволлар ва Уюшма фаолияти тўғрисида маълумотлар олиш мумкин.  

2.2. Батафсил ҳабардор қилиш

2.3. Мўлжал;

Навоий кўча 25 уй, Хадра майдони, Тошкент Савдо Маркази (аввалги Туркуаз, ГУМ), Марказий дорихона “Дори дармон” ёнида жойлашган.  

3. Хизмат кўрсатиш

3.1. Иш вақти

Иш кунлари 9-00 дан 18-00 гача (тушлик 13-00 дан 14-00 гача), шанба ва якшанба кунларидан ташқари вертуал тарзда раҳбарият билан мулоқотга чиқиш мумкин.

4.1. Хизмат тўловлари

Хизматдан фойдаланиш бепул амалга оширилади.

4.2. Давлат хизматини амалга ошириш босқичлари

Хизмат фақатгина вертуал қабулхона орқали бир босқичда амалга оширилади.

4.4. Кўриб чиқиш шарти

Хизматни амалга оширишда фақатгина Уюшма фаолиятига доир саволлар ва масалаларга жавоб берилади.

4.5. Рад этиш шартлари

Мурожаат Уюшма фаолиятига оид бўлмаган ҳолда мазкур масала билан шуғулланувчи давлат идораси, корхона ёки ташкилотга мурожаат қилиш тавсия этилади.

5. Сифатли ишлашини таъминлаш

5.1. Сифат кўрсаткичлари

- Хизматдан фойдаланувчиларга тез ва сифатли хизмат кўрсатиш.

- Ҳуқуқий кўмак ва маслаҳатлар.

- Уюшма тизимига кириш учун бир қатор маълумотлар олиш имконини беради.

5.2. Шикоят қилиш тартиби.

Уюшманинг вертуал қабулхона хизматида, мурожаат асоссиз равишда рад этилган ҳолларда тегишли тартибда шикоят қилиниши мумкин.

 

4) Ишонч телефонлари хизмати РЕГЛАМЕНТИ

 

ЭЛЕКТРОН  ХИЗМАТИ  РЕГЛАМЕНТИ

(ИШОНЧ  ТЕЛЕФОНИ +998 71 239-10-03)
 

1. Хизмат номи  (паспорт) – Ишонч телефонлари.

1.1. Хизматнинг номланиши фуқаро ва тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган мавзу, муаммоли масала ёки Уюшма фаолияти билан боғлиқ саволларга жавоб олиш хизматини тақдим этиш мақсадида махсус телефон рақами (кейинги ўринда “Ишонч телефонлари” деб юритилади).

1.2. Хизматлар натижаси

Фуқароларга қулайлик яратиш, Уюшма ҳақида батафсил танишиш ва қизиқтирган саволларга жавоб олишга хизмат қилади.

1.3. Давлат бошқарув органи, хизматни тақдим этиш жойи.

Юридик манзили: 100021, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Шайхонтаҳур тумани, Навоий кўчаси, 25 уй.

“Ишонч телефонлари” номли хизмат Уюшма веб-сайти орқали интерактив давлат хизмати сифатида тақдим этилади.

1.4. Ҳуқуқий асослар

Давлат хизматини кўрсатишга асос бўлган ҳужжатлар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 13 декабр “Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида”ги 446-II-сонли Қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2013 йил “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сонли қарорида кўзда тутилган топшириқлар.

1.5. Хизматдан фойдаланувчилар

Ушбу хизматдан барча фуқаролар, тадбиркорлар, давлат органи ходими  (юридик шахслар) ва бошқалар фойдаланишлари мумкин.

1.6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

Ишонч телефонлари орқали мурожаат қилинган вақтнинг ўзида жавоб берилади. Агарда мулоҳазали масала бўлган ҳолда 3 (уч) иш куни давомида ўрганиб чиқиб, телефон орқали (зарур ҳолда ёзма равишда) ҳабар берилади.

1.7. Ижро муддати

Уюшма томонидан бириктирилган маъсул ходими томонидан Ишонч телефонлари орқали мурожаат қилинган вақтнинг ўзида жавоб берилади.

2. Ишонч телефонлари

2.1. Хизматдан фойдаланиш.

- хизмат Уюшмада Тошкент шаҳар Шайхонтаҳур тумани Навоий кўчаси 25 уйда иш кунлари 9-00 дан 18-00 гача амалга оширилади;

- расмий веб-сайти “uzsavdo.uz” орқали қизиқтирган саволлар ва Уюшма фаолияти тўғрисида маълумотлар олиш мумкин.  

2.2. Батафсил ҳабардор қилиш.

2.3. Уюшма фаолияти бўйича маълумотлар олиш

Шанба ва якшанбадан ташқари, ҳар куни 9-00 дан 18-00 гача шахсан ёки Ишонч телефонлари орқали маълумот олишингиз мумкин.

2.4. Мўлжал

Навоий кўча 25 уй, Хадра майдони, Тошкент Савдо Маркази (аввалги Туркуаз, ГУМ), Марказий 1-сонли дорихона “Дори дармон” ёнида жойлашган.  

3. Хизмат кўрсатиш

3.1. Иш вақти

Иш кунлари 9-00 дан 18-00 гача (тушлик 13-00 дан 14-00 гача), шанба ва якшанба кунларидан ташқари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилиш мумкин.

3.2. Кутиш шартлари

Ишонч телефони орқали қилинган мурожаатни муҳокама қилишни талаб этган ҳолда, 3 (уч) иш куни давомида таҳлил қилинади, сўнгра муаллиф ҳабардор қилинади.

4.1. Хизмат тўловлари

Хизматдан фойдаланиш бепул амалга оширилади.

4.2. Давлат хизматини амалга ошириш босқичлари

Хизмат фақатгина ишонч телефони орқали бир босқичда амалга оширилади.

4.4. Кўриб чиқиш шарти

Хизматни амалга оширишда фақатгина Уюшма фаолиятига доир саволлар ва масалаларга жавоб берилади.

4.5. Рад этиш шартлари

Мурожаат Уюшма фаолиятига оид бўлмаган ҳолда мазкур масала билан шуғулланувчи давлат идораси, корхона ёки ташкилотга мурожаат қилиш тавсия этилади.

5. Сифатли ишлашини таъминлаш

5.1. Сифат кўрсаткичлари

- Хизматдан фойдаланиувчиларга тез ва сифатли хизмат кўрсатиш.

- Ҳуқуқий кўмак ва маслаҳатлар.

- Уюшма тизимига кириш учун бир қатор маълумотлар олиш имконини беради.

5.2. Шикоят қилиш тартиби.

Уюшманинг Ишонч телефонларига 239-10-03 қилинган мурожаат асоссиз равишда рад этилган ҳолларда.

 

5) Уюшма фаолияти бўйича ягона телефон рақам хизмати РЕГЛАМЕНТИ

ЭЛЕКТРОН  ХИЗМАТИ  РЕГЛАМЕНТИ

(УЮШМА ФАОЛИЯТИ БЎЙИЧА ЯГОНА ТЕЛЕФОН РАҚАМИ РЕГЛАМЕНТИ +998 71 239-49-71)
 

1. Хизмат номи  (паспорт) – Ишонч телефонлари.

1.1. Хизматнинг номланиши фуқаро ва тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган мавзу, муаммоли масала ёки Уюшма фаолияти билан боғлиқ саволларга жавоб олиш хизматини тақдим этиш мақсадида махсус телефон рақами (кейинги ўринда “Ишонч телефонлари” деб юритилади).

1.2. Хизматлар натижаси

Фуқароларга қулайлик яратиш, Уюшма ҳақида батафсил танишиш ва қизиқтирган саволларга жавоб олишга хизмат қилади.

1.3. Давлат бошқарув органи, хизматни тақдим этиш жойи.

Юридик манзили: 100021, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Шайхонтаҳур тумани, Навоий кўчаси, 25 уй.

“Ишонч телефонлари” номли хизмат Уюшма веб-сайти орқали интерактив давлат хизмати сифатида тақдим этилади.

1.4. Ҳуқуқий асослар

Давлат хизматини кўрсатишга асос бўлган ҳужжатлар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 13 декабр “Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида”ги 446-II-сонли Қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2013 йил “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сонли қарори ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги 2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сон Қонунида кўзда тутилган топшириқлар.

1.5. Хизматдан фойдаланувчилар

Ушбу хизматдан барча фуқаролар, тадбиркорлар, давлат органи ходими  (юридик шахслар) ва бошқалар фойдаланишлари мумкин.

1.6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

Ишонч телефонлари орқали мурожаат қилинган вақтнинг ўзида жавоб берилади. Агарда мулоҳазали масала бўлган ҳолда 3 (уч) иш куни давомида ўрганиб чиқиб, телефон орқали (зарур ҳолда ёзма равишда) ҳабар берилади.

1.7. Ижро муддати

Уюшма томонидан бириктирилган маъсул ходими томонидан Ишонч телефонлари орқали мурожаат қилинган вақтнинг ўзида жавоб берилади.

2. Ишонч телефонлари

2.1. Хизматдан фойдаланиш.

хизмат Уюшмада Тошкент шаҳар Шайхонтаҳур тумани Навоий кўчаси 25 уйда иш кунлари 9-00 дан 18-00 гача амалга оширилади;

- расмий веб-сайти “uzsavdo.uz” орқали қизиқтирган саволлар ва Уюшма фаолияти тўғрисида маълумотлар олиш мумкин.  

2.2. Батафсил ҳабардор қилиш.

2.3. Уюшма фаолияти бўйича маълумотлар олиш

Шанба ва якшанбадан ташқари, ҳар куни 9-00 дан 18-00 гача шахсан ёки Ишонч телефонлари орқали маълумот олишингиз мумкин.

2.4. Мўлжал

Навоий кўча 25 уй, Хадра майдони, Тошкент Савдо Маркази (аввалги Туркуаз, ГУМ), Марказий 1-сонли дорихона “Дори дармон” ёнида жойлашган.  

3. Хизмат кўрсатиш

3.1. Иш вақти

Иш кунлари 9-00 дан 18-00 гача (тушлик 13-00 дан 14-00 гача), шанба ва якшанба кунларидан ташқари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилиш мумкин.

3.2. Кутиш шартлари

Ишонч телефони орқали қилинган мурожаатни муҳокама қилишни талаб этган ҳолда, 3 (уч) иш куни давомида таҳлил қилинади, сўнгра муаллиф ҳабардор қилинади.

4.1. Хизмат тўловлари

Хизматдан фойдаланиш бепул амалга оширилади.

4.2. Давлат хизматини амалга ошириш босқичлари

Хизмат фақатгина ишонч телефони орқали бир босқичда амалга оширилади.

4.4. Кўриб чиқиш шарти

Хизматни амалга оширишда фақатгина Уюшма фаолиятига доир саволлар ва масалаларга жавоб берилади.

4.5. Рад этиш шартлари

Мурожаат Уюшма фаолиятига оид бўлмаган ҳолда мазкур масала билан шуғулланувчи давлат идораси, корхона ёки ташкилотга мурожаат қилиш тавсия этилади.

5. Сифатли ишлашини таъминлаш

5.1. Сифат кўрсаткичлари

Хизматдан фойдаланиувчиларга тез ва сифатли хизмат кўрсатиш.

- Ҳуқуқий кўмак ва маслаҳатлар.

Уюшма тизимига кириш учун бир қатор маълумотлар олиш имконини беради.

5.2. Шикоят қилиш тартиби.

Уюшманинг Ишонч телефонларига 239-49-71 қилинган мурожаат асоссиз равишда рад этилган ҳолларда.

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 5 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

16.10.2017 12:34
Матндаги хато