Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Ахборот хизмати

2017-12-11 12:35
|

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сентябрдаги 203-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 12.10.2006 йилда "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси марказий девонида Ахборот хизматини ташкил этиш тўғрисидаги 12-сонли буйруғи тасдиқланди, кегинчалик 23.07.2012 йилда 19-сонли буйруққа асосан 1-иловасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. ("Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмасининг вориси ҳисобланади).

 

Мазкур буйруқнинг 1-иловасида Ахборот хизмати таркиби белгиланган.

1) Р.У.Хамидбеков - ахборот хизмати раиси  

2) М.М.Миркомилов - ахборот хизмати раисининг ўринбосари

3) Х.И.Ахмаджонов - ахборот хизмати аъзоси

4) Н.Х.Махмудов - ахборот хизмати аъзоси

 

“Ўзбекозиқовқатзахирауюшмаси ахборот хизмати тўғрисида

Низом

 

I. Умумий  қоидалар

1.“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси Ахборот - хизмати давлат ва хўжалик бошқаруви органи марказий девонининг таркибида тузилади.

2.Хизмат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Уюшманинг норматив ҳужжатларига ва ушбу Низомга амал қилади.

3.Хизмат ўз фаолиятини Уюшманинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари билан ўзаро яқин ҳамкорликда амалга оширади.

II. Хизматнинг асосий  вазифалари

4.Қуйидагилар Хизматнинг асосий   вазифалари  ҳисобланади:

- Уюшма раҳбарияти томонидан белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда к,атнашиш;

- Уюшма фаолияти соҳасидаги норматив-ҳукуқий ҳужжатларнинг оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминлаш;

- миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида Уюшма фаолиятининг долзарб жиҳсатларини, тегишли соҳадаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларини ёритиш;

-  интернет тармоғида Уюшма веб-ресурсларини ташкил этиш, уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш;

-  Уюшмага нисбатан ижтимоий фикрнинг аҳволини ҳамда маҳаллий, республика ва хорижий оммавий ахборот воситалари муносабатини таҳлил қилиш ва улар тўғрисида уюшма раҳбариятини ҳабардор қилиш.

III. Хизматнинг функциялари

5.Қуйидагилар хизматнинг асосий функциялари ҳисобланади:

 - Хизмат олдида турган вазифаларни  самарали ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотларни тўплаш ва ишлаш;

-  оммавий ахборот воситалари учун ҳабарларни тайёрлаш ва тарқатиш;

-  Уюшма фаолиятига дойр масалалар бўйича босма материалларни нашрларда эълон қилиш, теле ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш, тегишли соҳадаги давлат сиёсатини амалга ошириш;

-  Уюшма раҳбарияти ва ходимларнинг оммавий ахборот воситалари билан мулоқотлар ва бошқа учрашувларни ташкил этиш;

6.    Хизмат ўз ваколатлари доирасида оммавий ахборот воситаларининг Уюшма фаолияти тўғрисидаги ҳужжат тайёрлашда кўмаклашиш тўғрисидаги буюртманомалари ва сўровларини кўриб чиқади.

IV. Хизматнинг ҳуқуқлари

7.    Хизмат ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-  Хизматнинг вазифалари ва функцияларини бажариш учун зарур бўлган ахборотларни Уюшманинг бошқа бўлинмаларидан, Уюшмага қарашли ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраб

-  Уюшманинг йиғилишларида, мажлисларида ва бошқа тадбирларда қатнашиш;

бошқа     идораларнинг     ахборот     хизматлари     билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилиш;

-   раҳбариятнинг топшириғига кўра давлат органларида, республика ва халқаро аҳамиятга эга бўлган тадбирларда Хизмат ваколатига тааллуқли масалалар бўйича Уюшма номидан вакиллик қилиш;

  • ўз ваколатлари доирасида босма нашрларни нашр этиш;
  • Уюшманинг ахборот сиёсатини такомиллаштиришга дойр таклифларни,   Хизмат фаолияти  масалалари  бўйича  норматив ҳужжатлар  лойиҳаларини   раҳбариятнинг   кўриб  чиқиши   учун киритиш;

V. Хизмат фаолиятини ташкил этиш.

8. “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси ахборот - хизмати мазкур Низомда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

 

 

Р.У.Хамидбеков - ахборот хизмати раиси  - телефон рақами: (0 371)  239-16-08  

М.М.Миркомилов - ахборот хизмати раисининг ўринбосари - телефон рақами: (0 371) 239-17-19

"E-хat" манзили: uzsavdo@exat.uz

Корпоратив электрон манзили: info@uzsavdo.uz

 

 

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 4 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

16.12.2017 17:10
Матндаги хато