Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Ҳисобот ва маърузалар

2017-12-11 15:55
|

Янги йил байрами арафасида ва байрам кунлари республика ички истеъмол бозорига ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тизимли етказиб бериш ҳисобига аҳоли эҳтиёжини кафолатли қондириш ва нархларни барқарор сақлаш бўйича “Ўзбекозиқовқатзахира уюшмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳисобот

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 ноябрдаги йиғилиш баёнига асосан Янги йил байрами арафасида ва байрам кунларида ички истеъмол бозорини тўлдириш, нархларни барқарорлаштириш мақсадида, Уюшма тизимидаги корхоналарга, жойларда маҳаллий ҳокимликлар билан келишган ҳолда, байрамолди савдо ярмаркалари ташкил этиладиган манзилларни аниқлаб, ярмарка савдоларини ташкиллаштириш, ярмаркаларга асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мунтазам равишда узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш ҳақида тегишли кўрсатмалар берилди.

Жорий йилнинг 29 ноябридан бошлаб Тошкент шаҳрининг 12 та деҳқон бозорларида нархларни барқарорлаштириш мақсадида ҳар куни ҳар бир бозорда 10 тоннадан картошка ва 5 тоннадан пиёз маҳсулотлари савдоси ташкил этилмоқда. Картошка  3000 сўмдан, пиёз 1500 сўмдан сотилмоқда. Шунингдек 15 июлдан бошлаб 24 минг сўмдан мол гўшти савдоси ташкил этилган.  

Пойтахт аҳолисини Янги йил байрами арафасида барқарор нархларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳридаги 12 та деҳқон бозорлари ҳудудида “Хизмат-беминнат” янги замонавий савдо шаҳобчаларини 5 декабрга қадар ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда. Уларда савдони амалга ошириш учун барча ҳудудий савдо-тайёрлов корхоналари бириктирилди. Улар омборларидаги мавжуд истеъмол товарлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан келтириб, бозорни тўлдиришга ва аҳоли эҳтиёжини тўлароқ қондиришга ўз ҳиссаларини қўшадилар.

Шунингдек, уюшма таркибидаги савдо-тайёрлов корхоналари томонидан ҳудудий шаҳарларнинг барча деҳқон бозорлари, аҳоли гузарлари ва савдо комплексларида, қишлоқ туманларидаги барча деҳқон бозорлари ва туман марказларидаги савдо комплексларида 150 дан ортиқ савдо ярмаркаларини ташкил этиш мўлжалланмоқда.

Ярмарка расталарига 50 хилдан зиёд зарурий озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, картошка, пиёз, сабзи, гуруч, турли мева-сабзавотлар, шунингдек кенг ассортиментдаги озиқ-овқатлар, қайта ишланган маҳсулотлар ва ичимликлар етказиб берилади.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида тўловни пластик карточкалари орқали амалга ошириш таъминланади.

Ярмарка савдолари тўлақонли бўлиши учун уюшма тизимидаги корхоналарнинг омборларида етарли миқдорда асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси яратилган.

Ҳукумат топшириғига мувофиқ, қўшимча равишда четдан ўсимлик ёғи, шакар, сариёғ, парранда гўшти, картошка ва бошқа маҳсулотлар келтирилмоқда.

 

Янги йил арафасида  аҳолининг байрам дастурхони тўкин-сочин бўлиши учун Уюшма тизимидаги корхоналарнинг барча моддий имкониятлари ва ишчи-хизматчиларининг куч-ғайратлари сафарбар этилади.

 

“Ўзбекозиқовқатзаҳира” уюшмасининг 2017 йил 15 ноябрдаги йиғилишига бошқарув раисининг маърузаси

Ҳурматли мажлис қатнашчилари!

Барчангизни хабарингиз бор жорий йилнинг 20 октябр куни муҳтарам Президентимиз томонларидан уюшмамиз фаолиятига тааллуқли 2 та қарор қабул қилинди. Бу 3344 ва 3345- чи сонли Қарорлар. Буларнинг бири уюшма фаолиятини такомиллаштириш ва келгуси асосий вазифаларимиз хусусида бўлса, иккинчиси 2017-2018 йиллар қиш-баҳор мавсумларида республика аҳолиси ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш масаласи бўйича уюшма олдига қўйилаётган муҳим топшириқларни акс эттирган. Президентимизнинг уюшмага билдирган ишончлари туфайли, уюшма томонидан тақдим этилган таклифлар деярли тўлиқлигича қабул қилинди. Тўғри уюшма олдига улкан вазифалар қўйилди, аммо шунга яраша бу топшириқларни ҳал қилиш учун тегишли имтиёзлар ҳам берилди. Жумладан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарнинг фаолияти савдо фаолияти билан тенглаштирилди ва уларга савдо корхоналари томонидан солиққа тортиладиган тартиб қўлланиладиган бўлди. (Маълумот учун: олдинги тартибга кўра, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш фаолияти билан шуғулланадиган корхоналар савдо устамасидан 33 фоиз солиқ тўлар эдилар). Шунингдек, 5 йил муддатга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари товар айланмасидан ягона солиқ тўловларидан озод қилиндилар.

Уюшмамиз олдида амалга оширишимиз зарур бўлган вазифалар жуда кўп. Биринчи навбатда ташкилий масалалар. Ҳар бир вилоятда ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиалларини ташкил этиш ва уларни юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш. Илгари ҳар бир ҳудудда биттагина вакил иш юритган бўлса, энди ҳар бир вилоятда 13-14 кишидан иборат бутун бир ташкилот фаолият юритади. Ўз навбатидан уларнинг зиммасига ўзига бириктирилган ҳудудда савдони ташкил этиш, кишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш манбаларидан тортиб, то уларни савдо расталарига чиқариб, аҳоли ва бошқа истеъмолчиларга етказиб бериш, уларни сақлаш жойларини белгилаш, хуллас ўзига бириктирилган ҳудудда аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш вазифалари юклатилади. Шунингдек ҳар бир ҳудудда савдо маданиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши зарур. Жумладан қарорда белгиланган республиканинг барча марказий ва йирик деҳқон бозорларида намунавий лойиҳалар асосида 228 та “Хизмат-беминнат” савдо шаҳобчаларини ва мева-сабзавот етиштиришга ихтисослаштирилган ҳудудларда аҳолидан маҳсулотларни жойида харид қилиш бўйича 157 та тайёрлов қабул пунктларини ташкил этишимиз талаб этилади.

Бу ишларни ташкил этиш учун қарорга мувофиқ, уюшма таркибида 56 та корхона рўйхатга олинган бўлиб, юқорида қайд этганимдек Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 1 тадан жами 14 та Ҳудудий филиаллар бошчилигида амалга оширилади. Биз бу ҳудудий филиалларга раҳбарларни танлаб бўлдик.

Шуни қайд қилиб ўтмоқчиманки, бу қарорда номлари келтирилган савдо –тайёрлов корхоналар рўйхати якуний эмас. Уюшма раҳбариятига янги корхоналарни уюшма таркибига киритиб, белгиланган топшириқларни уддалай олмаган ёки бажаришни ҳоҳламаган корхоналарни тизимдан чиқариш ваколати берилган.

Шунинг учун барчангиздан уюшма томонидан белгиланган вазифаларни жиддий масъулият билан, сифатли ва бекаму–кўст бажаришингизни талаб қиламиз.

 

 

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 2017 йил январ-июн ойлари давомида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

 

Уюшма таркибида 2017 йилнинг 1 июл ҳолатига “Ўзаро ҳамкорлик ва томонларнинг мажбуриятлари тўғрисида”ги келишув-шартнома асосида 58 та савдо-тайёрлов корхоналари фаолият юритмоқда. Аҳолини ижтимоий-муҳим озиқ-овқат молларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш мақсадида Уюшма таркибидаги корхоналар қошида шартнома асосида 4119 та фирма дўконлари чакана савдо фаолиятини амалга оширмоқда.

Ҳисобот даврида 2 та савдо-тайёрлов корхоналари, Сурхондарё вилоятидан “Сурхондарё агрофирмаси”, Хоразм вилоятидан “Фреш траде груп Харезм” масъулияти чекланган жамиятлари аъзоликка қабул қилинди.

Таркибдаги корхоналар томонидан республикадаги ишлаб чиқариш корхоналари билан маҳсулотлар харид қилиш бўйича тузилган 1110 та  шартномаларга асосан жами 537 млрд.сўмлик маҳсулотлар харид қилинди.

Савдо корхоналари ва бошқа истеъмолчиларга 568 млрд.сўмлик, шу жумладан узоқ, бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган истеъмолчиларга 84 млрд.сўмлик маҳсулотлар етказиб берилди.

Уюшма таркибида фаолият юритаётган корхоналарга давлат ресурсларидан ажратилаётган 247,2 минг тонна ун, 43 минг тонна ўсимлик ёғи, 113,5 минг тонна шакар биржа савдолари орқали харид қилинди ва вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланган дислокация асосида истеъмолчиларга марказлаштирилган усулда етказиб берилди. Бундан ташқари харидорларга 2,2 минг тонна гуруч, 210 тонна хўжалик  совуни ва бошқа зарур озиқ-овқат маҳсулотлари сотилди.

Аҳолини истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш ва ички бозорни рақобатбардош товарлар билан тўлдириш мақсадида таркибдаги корхоналар қошида ташкил этилган ишлаб чиқариш цехларида ҳисобот даврида жами 9,1 млрд.сўмлик, шу жумладан 2828 тонна қолипли нон, 218,5 тонна макарон,  116 тонна унли қандолат маҳсулотлари  ишлаб чиқарилди.

 Шу жумладан, “PSM GROUP” АЖ қошида ташкил этилган корхоналар томонидан жами 5,3 млрд.сўмлик, шундан 4,5 млрд.сўмлик 3,2 млн. дона полиэтилен қоплар, “Angeline Cosmetics” ҚК – 736,1 млн.сўмлик 1139 минг дона атир совун ишлаб чиқарилган.

Амалга оширилган ишлар натижасида, корхоналарнинг товарайланмаси ҳажми ҳамда товарларнинг нархи ўсиши ҳисобига 2017 йил январ-июн ойларида тизим бўйича умумий савдо айланмаси ва кўрсатилган хизматлар ҳажми 615 млрд.сўмни ташкил этди ва  ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 47,9 фоизга ошди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг 03.08.2016 йилдаги 06-03-36-5 сонли топшириғи ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 сентябрдаги  №713-Ф сонли фармойишига асосан Уюшма таркибидаги корхоналар томонидан республикага хориждан 12 минг тонна ўсимлик ёғи ва 1000 тонна сариёғ келтириш учун 8 та шартнома имзоланган. 

Мазкур шартномалар асосида 2017 йил 30 июн ҳолатига Россия Федерациясидан  жами 8221,6 минг АҚШ долларлик 6783,8 тонна, жумладан, “Марказ савдо инвест” МЧЖ томонидан 2793,1 минг АҚШ долларлик 2570,3 тонна, “Сурхондарёозиқовқатмоллари” АЖ томонидан 3058,6 минг АҚШ долларлик 2512,4 тонна, “Голд Атлас Глобал” МЧЖ 1101,5 минг АҚШ долларлик 921 тонна, “Озиқ-овқат захира инвест” МЧЖ 565,6 минг АҚШ долларлик 473 тонна тонна ва “Наманган универсал савдоинвест” МЧЖ 366,6 минг АҚШ долларлик 306 тонна ўсимлик ёғи келтирилди.

Бундан ташқари, “Сурхондарёозиқовқатмоллари” АЖ томонидан Германия давлатидан 502,9 минг АҚШ долларлик 78 тонна сариёғ олиб келинди.

Хукумат топшириғига асосан, республика аҳолисини байрамолди ва қиш-баҳор мавсумида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан барқарор нархларда кафолатли таъминлаш мақсадида, Уюшма таркибидаги базалар томонидан тузилган импорт шартномалар асосида 2017 йил 30 июн ҳолатига республикага жами 12490,3 минг АҚШ долларлик 32615 тонна картошка олиб келинди.

Хисобот даврида тизим бўйича чет элдан жами 21,2 млн АҚШ долларлик озиқ-овқат маҳсулотларини келтирилди.

 “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасига юклатилган экспорт режасини бажарилишини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ тузилди ва вилоятлар кесимида барча корхоналарга режалар белгилаб берилди.

2017 йил 30 июн ҳолатига умумий миқдори  110 млн. АҚШ долларлик 39 та шартномалар имзоланган. Шартномаларни ижроси назоратга олинган. Бугунги кунга келиб 8 млн АҚШ долларлик 6248 тн. маҳсулот экспортга чиқарилди. Маҳсулотлар Россия Федерацияси, Қозоғистон, Озарбайжон, Туркия, Қиргизистон ва Хитой давлатларига экспортга чиқарилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги “2016-2020 йиллар даврида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2460 сонли қарорига асосан 2017 йилда “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибидаги 9 та корхоналар (лойиҳа ташаббускорлари) томонидан жами 4 минг тонналик совутгичли сиғимларни янги қурилиш, реконструкция ва модернизация қилиш ҳисобига ишга тушириш режалаштирилган.

Мазкур совутгичли сиғимларни ишга туширишда Уюшма таркибидаги лойиҳа ташаббускорлари томонидан жами 5120 млн.сўмлик, шундан 2830 млн. сўми банк кредитлари ҳамда 2290 млн. сўми корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобига сарф этилиши режалаштирилган.   

Ҳисобот даврида 2 та лойиҳа ташаббускорлари томонидан  900 тонналик совуткичли сиғимлар реконструкция ҳисобига ишга туширилди. Қолган лойиҳалар бўйича қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, Уюшманинг 2017 йилга мўлжалланган Комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланган бўлиб, унга асосан таркибдаги корхоналар томонидан кунига 11 тн қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуритадиган 2 та мини цехлар, кунига 6 тн ундан қолипли нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган 2 та мини цехлар, 4 та минимаркет савдо дўконлари, 10 га ер майдонида интенсив боғ, 5 га ер майдонида лимонарий ташкил этилди.

Бундан ташқари, 700 гектардан зиёд ер майдонларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, шундан 320 гектар ер майдонида шоли етиштирилмоқда.

Уюшманинг мазкур чора-тадбирлар дастурига асосан йил якунига қадар 3 та бир гектарлик замонавий иссиқхоналар, 2 та 3 қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекслари, суткасига 40 тонналик ва 10 тонналик мева-сабзавотларни қайта ишлайдиган, қуритадиган ва қадоқлайдиган 2 та замонавий цехлар ҳамда жами 5 минг тн ҳажмга эга замонавий совуткичли сиғимлар ишга туширилади.   

2016/2017 йиллар учун захирага ғамланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ февраль-май ойларида ички истеъмол бозорига республиканинг барча ҳудудларида уюшма базалари томонидан ташкил этилган 80 дан ортиқ савдо ярмаркаларида бозор нархларидан 30% гача арзон баҳоларда савдога чиқарилди. Жумландан, ярмаркаларда картошка 1800-2000 сўм, пиёз 1500 сўм, сабзи 700-800 сўмдан сотилди.

Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида ҳужжатлари асосида уюшма таркибидаги импортер корхоналар томонидан четдан келтирилган 35 минг тонна картошка, 5 минг тонна пиёз аҳолига мақбул нархларда ярмаркаларда савдога чиқарилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.2017й. 03-30-13-сонли топшириғига асосан, Хайит  байрами арафасида ва байрам кунлари  Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар деҳқон бозорлари, йирик савдо комплекслари ва чакана савдо шахобчаларида асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркалари ташкил этилди. Ярмарка расталарига картошка, пиёз, сабзи, гуруч, турли мева-сабзавотлар, шунингдек кенг ассортиментдаги озиқ-овқатлар, қайта ишланган маҳсулотлар ва ичимликлар етказиб берилмоқда.

Тошкент шаҳри  аҳолисини барқарор нархларда кафолатли таъминлаш мақсадида шаҳардаги  деҳқон бозорлари ҳудудидаги байрамолди савдо ярмаркаларида, бозорлардаги нархларга нисбатан 20% арзон нархларда маҳсулотлар сотувга чиқарилди. Хусусан, “Авиасозлар”,  “Наврўз”, “Фарход”, “Олой” ва “Сирғали” деҳқон бозорларида уюшманинг “ПСМ Груп” ва “Марказсавдоинвест” корхоналари корхоналари томонидан арзонлаштирилган нархларда кенг асортиментдаги маҳсулотлар савдоси ташкиллаштирилди.

Пойтахт деҳқон бозорларидаги ярмаркаларда жорий йил январ-июн ойларида 10 000 тоннадан зиёд картошка, 1670 тонна пиёз,  1 254 млн. сўмлик бошқа  мева-сабзавотлар, балиқ консервалари, сут, гўшт ва мева-сабзавот консервалари, қандолат маҳсулотлари, ёрмалар, сариёғ, кунгабоқар ёғи ва бошқа  озиқ-овқат маҳсулотлари, жами  6 млрд.  сўмлик сифати кафолатланган, арзон нархдаги маҳсулотлар аҳолига сотилди.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида тўловни пластик карточкалари орқали амалга ошириш учун савдо ярмаркаларининг барча савдо расталарида  тўлов терминалларидан фойдаланилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги «Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка,  полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» ги  ПҚ-2717-сонли қарорига биноан шу йил давлат буюртмаси асосида 432 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш белгиланди. Улар қуйидагилардан иборат: картошка – 150 минг тн, сабзавотлар – 137 минг тн, мевалар – 105 минг тн, полиз – 40 минг тн.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда тегишли ташкилотлар билан биргаликда 2017 йил ҳосили учун эрта баҳорда очиқ майдонларга, плёнка остига, боғ ва ток қатор ораларига сабзавот, полиз ва картошка экинлари экиш, республикада 2017 йилда интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иқтисодий самара бермаётган яроқсиз боғ-токзорларни реконструкция қилиш ҳамда музлатгичли-омборхоналар, иссиқхоналар ва қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилди ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июнь ПҚ-3027 сонли “2017 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида такрорий экин майдонларида етиштирилган сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини давлат буюртмаси параметрлари ҳажмида деҳқон ва фермер хўжаликларидан  харид қилиш мақсадида вилоятларга Уюшма ва таркибдаги корхоналарнинг масъул ходимлари бириктирилди ва  белгиланган ишларни амалга оширилиши юзасидан мунтазам назорат ўрнатилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида фермер хўжаликлари ва тайёрловчи ташкилотлар ўртасида шу кунгача 301 минг 400 тонна маҳсулотга 14 минг 181 та  304,4 млрд. сўмлик 8 минг 110 та контрактация шартномалари тузилди. Шартномаларга биноан уруғлик, минерал ўғитлар ва ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини аванс тариқасида етказиб берилиши учун 16,03 млрд. сўм бўнак тўланди.

Контрактация шартномаларига мувофиқ маҳсулот етиштирувчиларга шартнома қийматининг 40 фоизидан кам бўлмаган миқдорда аванс маблағларини тўлаш учун тайёрловчилар томонидан  тижорат банкларига 42,4 млрд. сўм кредитга буюртма берилди ва 11,5 млрд. сўм ажратилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудлардаги омборхона ва музлаткичлар хатловдан ўтказилиб, республика бўйича ҳажми 940 минг 360 тонна сиғимли омборхоналар, жумладан 528 минг тонна сиғимга эга совутгичли камералар мавжудлиги аниқланди. Уларда маҳсулот сақлаш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича таъмирлаш, реконструкция ва модернизация қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг роли ва аҳамиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2340-сонли қарорининг 2-иловасидаги “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси таркибига кирувчи деб эътироф этилган 12 та жамиятдан 3 тасида “Андижон гўшт сут савдо”, “Бекобод гўшт сут савдо” “Чирчиқ гўшт сут савдо” ва “Сирдарё гўшт сут савдо” масъулияти чекланган жамиятлари капиталидаги давлат улушлари сотилган.

Шунингдек, “Сурхондарё озиқ-овқат моллари” АЖ устав фондидаги 15 фоиз акциялар пакети Қозоғистон Республикаси фуқароси Болат Даутбоевга сотилган. Қолган жамиятларда давлат улушларини сотиш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслахатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги ПҚ-2881-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январидаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорининг ижроси юзасидан жорий йилнинг 21 апрелида Уюшманинг 2017 йил I-чорак якунига бағишлаб ўтказилган Бошқарув йиғилиши кун тартибига ушбу масалалар киритилди.

Мазкур йиғилишда Уюшманинг Бошқарма бошлиқлари, вилоятга бириктирилган ходимлар, Уюшманинг вилоятлардаги вакиллари ва таркибдаги корхоналар раҳбарлари қатнашди.

Уюшмага 2017 йил 29 июн ҳолатига жами 789 та ҳужжат келиб тушган, Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, фармони ва фармойишлари ҳамда Ҳукуматининг қарорлари ва фармойишлари-45 та;

Вазирлар Маҳкамасининг баённомалари ва топшириқлари-150 та;

Бошқа вазирликлар, идоралар ва давлат бошқаруви органларидан-560 та;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг электрон қабулхонаси, Юридик ва жисмоний шахсларнинг Ягона порталдан электрон ҳамда ёзма равишда келиб тушган мурожаатлари-11 та;

Хизмат доирасида фойдаланиш учун-23 та ҳужжатлар келиб тушган.

Уюшмага келиб тушган барча ҳужжатларнинг ўз вақтида ижроси таъминланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, фармони ва фармойишлари ҳамда Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари ижроси юзасидан тегишли буйруқлар қабул қилинган. Уларнинг ижросини таъминлаш бўйича Уюшма томонидан аниқ топшириқлар (резолюциялар) тайёрланиб, амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва таркибдаги корхоналарга белгиланган муддатларда ижро учун юборилган. Натижалари ҳар чорак якуни бўйича ўтказиладиган Бошқарувнинг кенгайтирилган йиғилишларда мухокама этилади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилган ҳамда барча мурожаатлар белгиланган тартибда ўз муддатида кўриб чиқилиши назорат остига олинган. Фуқаролардан ёзма ҳамда ягона портал орқали келиб тушадиган электрон мурожаатларини Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига қатъий риоя этган ҳолда кўриб чиқишни ташкил этиш мақсадида Уюшма раҳбарияти томонидан фуқароларни қабул қилиш жадваллари, уни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тўғрисидаги ахборот расмий uzsavdo.uz веб-сайт орқали йўлга қўйилган.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасидаги топшириқлар ижроси (АКТни жорий қилиш ва ривожлантириш қисми бўйича) “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал электрон қабулхонасидан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш, кундалик назоратга олиш ва муаммоли масалаларни зарур ҳолда жойида ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал электрон қабулхонаси cabinetpm.gov.uz орқали 2017 йил I ярим йиллигида уюшма номига 5 та мурожаатлар келиб тушган, мурожаатлардаги масалалар юзасидан уюшма ваколати доирасига кирмаслиги бўйича уюшма раҳбариятининг тегишли хулосалари юборилган.

Ягона интерактив давлат порталидан official2gov.uz 10 та, жисмоний ва юридик шахслардан ёзма ва оғзаки мурожаатлар сони 6 та мурожаатлар келиб тушди ва ижроси таъминланди.

Уюшманинг “uzsavdo.uz” расмий веб-саҳифасидаги “жисмоний ва юридик шахслар” бўлими орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, ўз вақтида қонун доирасида кўриб чиқилмоқда.

    Уюшма веб-саҳифаси орқали аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатиладиган электрон хизматлари қуйидагилардан иборат:

- виртуал қабулхона;

- жисмоний ва юридик шахслар;

- ягона телефон рақами;

- ишонч телефонлари қўйилган.

Фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш, Уюшманинг Ягона интерактив электрон хизматлари порталидан фойдаланиш йўлга қўйилган.

Аҳоли ва тадбиркорларнинг жойида ҳал этиладиган мурожаатларини Ўзбекистон Республикаси Президентигача олиб чиқмаслик мақсадида веб-саҳифа орқали Уюшма раисининг виртуал қабулхона хизмати йўлга қўйилган. Уюшма раҳбариятининг кунлик соат 8:00 дан 11:00 гача шахсий қабулларини ташкил этиш бўйича жадвал тасдиқланган. Уюшма номига келиб тушаётган барча мурожаатлар ижроси раҳбарият назоратида. Ҳозирги кунда Уюшма марказий девонининг 8 нафар ходимларига “Unicom.uz” маркази томонидан “E-ijro” тизимига уланган, қолган ходимларга улаш режалаштирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан 2016 йил 27 сентябрда Уюшманинг “uzsavdo.uz” расмий веб-саҳифасини ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги бўйича “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш” марказининг 2017 йил 28 мартда 02-05-01/512-сонли хати билан экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисида ижобий хулосаси олинди.

Уюшманинг “uzsavdo.uz” расмий веб-саҳифасига қўйиладиган талаблар қайтадан кўриб чиқилди, тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

ict.nis.uz тизимидаги ахборот - коммуникация технологиялари саволномаси ўз вақтида тўлиқ ва сифатли тўлдириб янгиланди.  “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш” марказининг 2017 йил 31 мартдаги 12-сонли шартномасига асосан Уюшмада ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳолати экспертизадан ўтказилди ҳамда 2017 йил 10 майда 01-09-01/754-сонли хати орқали экспертиза ҳисоботлари олинди. Уюшмада ахборот хавфсизлиги сиёсати билан марказий девоннинг барча ходимлари журнал орқали ва қўшимча меҳнат шартномаси орқали талабларга жавоб бериш, тартибларга риоя этиш,  шунингдек, янги ишга қабул қилинган ҳамда синов муддатидан ўтган ходимларни хам таништириб борилмоқда. 

    "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмасида “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш”, “Ахборот хавфсизлигини  таъминлаш” юзасидан:

  - 2017 йилда АКТ ҳамда “Электрон ҳукумат” тизими механизмларини “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси фаолиятида жорий этиш ва ривожлантириш бўйича  МАНЗИЛЛИ ДАСТУР;

   - 2017 йилга мўлжалланган Ахборот хавфсизлиги бўйича чора-тадбирлар режаси;

  - Уюшманинг 2017 йилда АКТ соҳасида амалга ошириладиган чора -тадбирлар ИШ- РЕЖАСИ;

  - Уюшмада АКТ мутахассисларини малакасини ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси;

  - Уюшма ҳамда таркибига кирувчи корхоналарда 2017 йилда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда бошқарув жараёнини компьютерлаштириш бўйича чора-тадбирлар ИШ-РЕЖАСИ;

  - Уюшмада АКТни жорий этиш жараёнида ахборот хизматларининг фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган Комплекс чора-тадбирлар ДАСТУРИ ишлаб чиқилди.

Уюшмада ходимларини билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш ҳамда “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш” марказларидан малакали мутахассисларни ўқув семинарларга жорий йил III-чоракда таклиф этиш ва ўтказиш режалаштирилмоқда.

  Ҳисобот даврида тизимдаги корхоналар томонидан олинадиган соф фойда миқдори 6 млрд.сўм ёки 2017 йилнинг шу даврга нисбатан 47,9 фоиз бўлиши  кутилмоқда.

Корхоналар томонидан тўланадиган солиқ ва мажбурий тўловлар ҳажми ҳисоб-китобларга кўра 27,4 млрд.сўм ёки 2016 йилнинг январ-июн ойларига  нисбатан 140,2 фоизни ташкил қилмоқда.

Умумдавлат миқёсида иш ҳақи ортиши муносабати билан иш ҳақи бўйича қарздорлик ўсиш даражаси – 108 фоизни ташкил этмоқда.

Уюшма тизимида 2017 йил январ-июн ойларида фаолиятини зарар билан якунлаган корхоналар мавжуд эмас.

Корхоналарнинг ўз айланма маблағлари 18,8 млрд.сўмни ташкил этиши ёки 10 фоизга ортиши кутилмоқда.

2017 йилнинг 1 июл ҳолатига корхоналарнинг дебитор қарздорлиги 61,8 млрд.сўмни ташкил этиши кутилаётган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан  41,8  фоиз юқори. Дебиторлик қарздорликнинг ошишига Уюшма таркибидаги корхоналар сони ортганлиги ва маҳсулотлар нархини ошганлиги сабаб бўлмоқда.  Дебитор қарздорлик тахминан 18,1 кунлик товарайланмаси ҳажмига тенг.

Кредитор қарздорлик 2017 йилнинг 1 июл ҳолатига 70,2 млрд.сўмни, ёки 2016 йилнинг 1 июлига нисбатан 106,7 фоизни ташкил этади. Кредиторлик қарздорликнинг ошишига Уюшма таркибидаги корхоналар сони ортганлиги ва маҳсулотлар нархини ошганлиги сабаб бўлмоқда. Кредитор қарздорлик тахминан 20,6  кунлик товарайланмаси ҳажмига тенг.

Уюшма тизимидаги корхоналарда муддати ўтган дебитор-кредитор,  бюджетга ўтказиладиган ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобидан қарздорлик мавжуд эмас.

Ходимларнинг ойлик маоши белгиланган муддатларда тўлаб келинмоқда.

Ун ва ёғ маҳсулотларига белгиланган устама Уюшма тизимидаги корхоналар томонидан маҳсулотни истеъмолчиларга етказиб беришдаги ҳаражатларни тўлиқ қопламаётганлиги сабабли, олинган соф фойда ҳажми камлиги ҳисобига корхоналар рентабеллиги паст даражада қолмоқда. 

Ҳисобот даврида Уюшма томонидан 1216,7 млн.сўмлик, шу жумладан, Болалар спортини ривожлантириш фондига 900 млн.сўм, Велосипед спорт Федерациясига 100 млн.сўм, Қибрай туманида яшовчи фуқароларни яшаш жойини таъмирлаш учун Қибрай туман хокимлигига 215,7 млн.сўм хомийлик ёрдамлари кўрсатилди.

 

 

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 2017 йил январ-март ойлари давомида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Уюшма таркибида 2017 йилнинг 1 апрел ҳолатига “Ўзаро ҳамкорлик ва томонларнинг мажбуриятлари тўғрисида”ги келишув-шартнома асосида 56 та савдо-тайёрлов корхоналари фаолият юритмоқда. Аҳолини ижтимоий-муҳим озиқ-овқат молларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш мақсадида Уюшма таркибидаги корхоналар  қошида шартнома асосида  4028 та фирма дўконлари чакана савдо фаолиятини амалга оширмоқда.

Ҳисобот даврида 4 та савдо-тайёрлов корхоналари, Бухоро вилоятидан “Ромитон савдо”, Жиззах вилоятидан “Элга Садоқат”, “Маннон ота” ва Хоразм вилоятидан “Хива чинор савдо” масъулияти чекланган жамиятлари аъзоликка қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.04.2016 йилдаги ПҚ-2517 сонли қарори ва Ҳукуматнинг қатор қарорлари талаблари, шунингдек, ўзаро ҳамкорлик ва томонларнинг мажбуриятлари тўғрисида тузилган келишув-шартнома шартлари бажарилмаганлиги сабабли, ҳисобот даврида Андижон  вилоятидан “Улгуржи чакана савдо инвест” масъулияти чекланган жамияти Уюшма таркибидан чиқарилди.

Таркибдаги корхоналар томонидан республикадаги ишлаб чиқариш корхоналари билан маҳсулотлар харид қилиш бўйича тузилган 429 та  шартномаларга асосан жами 223 млрд.сўмлик маҳсулотлар харид қилинди.

Савдо корхоналари ва бошқа истеъмолчиларга 219 млрд.сўмлик, шу жумладан узоқ, бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган истеъмолчиларга 35 млрд.сўмлик маҳсулотлар етказиб берилди.

Уюшма таркибида фаолият юритаётган корхоналарга давлат ресурсларидан ажратилаётган 124 минг тонна ун, 22 минг тонна ўсимлик ёғи, 5 минг тонна шакар биржа савдолари орқали харид қилинди ва вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланган дислокация асосида истеъмолчиларга марказлаштирилган усулда етказиб берилди. Бундан ташқари харидорларга 1,8 минг тонна гуруч, 95 тонна хўжалик  совуни ва бошқа зарур озиқ-овқат маҳсулотлари сотилди.

Аҳолини истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш ва ички бозорни рақобатбардош товарлар билан тўлдириш мақсадида таркибдаги корхоналар қошида ташкил этилган ишлаб чиқариш цехларида ҳисобот даврида жами 3,8 млрд.сўмлик, шу жумладан 828 минг тонна қолипли нон,  48,5 тонна макарон,  28,7 тонна унли қандолат маҳсулотлари  ишлаб чиқарилди.

 Шу жумладан, “PSM GROUP” АЖ қошида ташкил этилган корхоналар томонидан жами 1,277 млрд.сўмлик, шундан 972,5 млн.сўмлик 744 минг дона полиэтилен қоплар, “Angeline Cosmetics” ҚК – 236,1 млн.сўмлик 439 минг дона атир совун ишлаб чиқарилган.

Амалга оширилган ишлар натижасида, таркибда фаолият юритаётган корхоналарнинг товарайланмаси ҳажми ҳамда товарларнинг нархи ўсиши хисобига 2017 йил январ-март ойларида тизим бўйича умумий савдо айланмаси ва кўрсатилган хизматлар ҳажми 292,5 млрд.сўмни ташкил этди ва  ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 51 фоизга ошди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг 03.08.2016 йилдаги 06-03-36-5 сонли топшириғи ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 сентябрдаги  №713-Ф сонли фармойишига асосан Уюшма таркибидаги корхоналар томонидан республикага хориждан 12 минг тонна ўсимлик ёғи ва 1000 тонна сариёғ келтириш учун 8 та шартнома имзоланган. 

2017 йил 31 март ҳолатига Россия Федерациясидан  “Марказ савдо инвест” МЧЖ томонидан 2793,1 минг АҚШ долларлик 2294 тонна, “Сурхондарёозиқовқатмоллари” АЖ томонидан 2514,6 минг АҚШ долларлик 2065,5 тонна, “Голд Атлас Глобал” МЧЖ 426,7 минг АҚШ долларлик 356,1 тонна жами 5734,4 минг АҚШ долларлик 4716,8 тонна ўсимлик ёғи келтирилди.

Бундан ташқари, “Сурхондарёозиқовқатмоллари” АЖ томонидан Германия давлатидан 502,9 минг АҚШ долларлик 78 тонна сариёғ олиб келинди.

Хукумат топшириғига асосан Республика аҳолисини байрамолди ва қиш-баҳор мавсумида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан барқарор нархларда кафолатли таъминлаш мақсадида, Уюшма таркибидаги базалар томонидан республикага картошка махсулотини олиб кириш юзасидан импорт шартномалар имзоланди.

2017 йил 31 март ҳолатига таркибдаги корхоналар томонидан жами 4932,7 минг АҚШ долларлик 14851 тонна картошка олиб келинди.

Уюшма таркибидаги корхонлар томонидан чет элдан жами 11 170,1 минг АҚШ долларлик озиқ-овқат маҳсулотларини келтирилди.

 “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасига юклатилган экспорт режасини бажарилишини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ тузилди ва вилоятлар кесимида барча корхоналарга режалар белгилаб берилди.

2017 йил 31 март ҳолатига умумий миқдори  2 млн. АҚШ долларлик 10 та шартномалар имзоланган. Шартномаларни ижроси назоратга олинган. Бугунги кунга келиб 717 минг АҚШ долларлик 345 тн. маҳсулот экспортга чиқарилди.

Маҳсулотлар Россия Федерацияси, Қозоғистон, Озарбайжон, Туркия, Қиргизистон ва Хитой давлатларига экспортга чиқарилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги “2016-2020 йиллар даврида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2460 сонли қарорига асосан 2017 йилда “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибидаги 9 та корхоналар (лойиҳа ташаббускорлари) томонидан жами 4 минг тонналик совутгичли сиғимларни янги қурилиш, реконструкция ва модернизация қилиш ҳисобига ишга тушириш режалаштирилган. Ушбу совутгичли сиғимлар тўғрисидаги маълумотлар Уюшманинг 10.11.2016 йилдаги 05-1/15-331 сонли ҳамда 03.02.2017 йилдаги 05-1/15-33 сонли хатлар билан Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилди.    

Мазкур совутгичли сиғимларни ишга туширишда Уюшма таркибидаги лойиҳа ташаббускорлари томонидан жами 5120 млн.сўмлик, шундан 2830 млн. сўми банк кредитлари ҳамда 2290 млн. сўми корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобига сарф этилиши режалаштирилган.   

Ушбу совутгичли сиғимларни ишга тушириш юзасидан маълумотлар ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5 санасига қадар Республика мониторинг гуруҳи (Иқтисодиёт вазирлиги)га тақдим этиб борилади.

Бундан ташқари Уюшманинг 2017 йилга мўлжалланган Комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланган бўлиб, унда таркибдаги корхоналар томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш ва қайта ишлаш цехларини ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, қуритиш ва саралаш логистика марказларини, шунингдек нон, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехлар ва савдо дўконларни қуриб ишга тушириш, 600 гектардан зиёд ер майдонларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, шундан 350 гектар ер майдонида шоли етиштириш белгиланган. 

Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун жами 30 млрд.сўмдан зиёд маблағлар сарф этилиши хамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг 7 млн. АҚШ долларлик имтиёзли кредитлари жалб этилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги «Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка,  полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» ги  ПҚ-2717-сонли қарорига биноан шу йил давлат буюртмаси асосида 432 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш белгиланди. Улар қуйидагилардан иборат: картошка – 150 минг тн, сабзавотлар – 137 минг тн, мевалар – 105 минг тн, полиз – 40 минг тн.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари, тегишли ташкилотлар билан биргаликда 2017 йил ҳосили учун эрта баҳорда очиқ майдонларга, плёнка остига, боғ ва ток қатор ораларига сабзавот, полиз ва картошка экинлари экиш, Республикада 2017 йилда интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иқтисодий самара бермаётган яроқсиз боғ-токзорларни реконструкция қилиш ҳамда музлатгичли-омборхоналар, иссиқхоналар ва қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилди ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.

Захирани яратиш мақсадида талаб-эҳтиёжни ўрганиш асосида, янги мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум билан ички истеъмол бозорини узлуксиз тўлдириб бориш ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш учун уларни қиш-баҳор даврига ғамлашга фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалардан шундай маҳсулотларни харид қилиш бўйича уюшма корхоналари томонидан 100 минг 145 тонна маҳсулот учун 1311 та шартномалар тузилди. Шартномалар суммаси 92 млрд. 80 млн. сўмни ташкил этди.

Картошка етиштирувчи хўжаликлар сони аниқланиб, тизимдаги савдо-тайёрлов корхоналарига улар билан ҳамкорликда иш олиб бориш, жумладан, олдиндан тўловларни амалга ошириш, сифатли уруғлик ва минерал ўғитлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди ҳамда ижроси доимий назоратга олинди.

2016/2017 йиллар учун захирага ғамланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ, февраль ойидан бошлаб ички истеъмол бозорига республиканинг барча ҳудудларида уюшма базалари томонидан ташкил этилган савдо ярмаркаларида бозор нархларидан 30%гача арзон баҳоларда савдога чиқарилмоқда. Жумладан, ярмаркаларда картошка 1800-2000 сўм, пиёз 1500 сўм, сабзи 700-800 сўмдан сотилмоқда.

Ярмаркалар фаолияти май ойининг охирига қадар давом этиши белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2017й. HP-03-30-13-сонли топшириғига асосан “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида ва байрам кунлари  Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар деҳқон бозорлари, йирик савдо комплекслари ва чакана савдо шахобчаларида асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркалари ташкил этилди. Ярмарка расталарига картошка, пиёз, сабзи, гуруч, турли мева-сабзавотлар, шунингдек кенг ассортиментдаги озиқ-овқатлар, қайта ишланган маҳсулотлар ва ичимликлар етказиб берилмоқда.

Пойтахт аҳолисини барқарор нархларда кафолатли таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги барча деҳқон бозорлари ҳудудидаги байрамолди савдо ярмаркаларида, бозорлардаги нархларга нисбатан 20-30% арзон нархларда маҳсулотлар сотувга чиқарилди. Хусусан, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибидаги савдо-тайёрлов корхоналари томонидан республиканинг барча ҳудудларида 80 дан ортиқ жойларда, жумладан, Тошкент шаҳрининг “Авиасозлар”, “Наврўз”, “Фарход”, “Олой” ва “Сирғали” деҳқон бозорларида уюшманинг “ПСМ Груп” ва “Марказсавдоинвест” корхоналари ҳамда вилоятлардан бириктирилган корхоналари томонидан арзонлаштирилган нархларда кенг асортиментдаги маҳсулотлар савдоси ташкиллаштирилди.

Тошкент шаҳри деҳқон бозорларидаги ярмаркаларда жорий йил январ-март ойларида 5596 тонна картошка, 1130 тонна пиёз,  876 млн. сўмлик бошқа  мева-сабзавотлар, четдан келтирилган балиқ ва балиқ консервалари, товуқ гўшти, сут, гўшт ва мева-сабзавот консервалари, қандолат маҳсулотлари, ёрмалар, сариёғ, кунгабоқар ёғи ва бошқа  озиқ-овқат маҳсулотлари, жами 4 млрд.  сўмлик сифати кафолатланган, арзон нархдаги маҳсулотлар аҳолига сотилди. Шундан,”Авиасозлар” деҳқон бозорида-765 млн сўмлик, “Наврўз” бозорида-812 млн сўмлик, “Фарҳод” бозорида-1065 млн сўмлик, “Олой” бозорида- 325 млн сўмлик, “Сирғали” деҳқон бозорида-1086 млн сўмлик маҳсулот сотилди.

Ички истеъмол бозорига маҳсулот етказиб берилишини узлуксизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига биноан «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси томонидан  қўшимча равишда четдан келтирилган 15 минг тонна картошка Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига байрамолди ярмаркаларида аҳолига етказиб берилди.   

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида тўловни пластик карточкалари орқали амалга ошириш учун савдо ярмаркаларининг барча савдо расталарида  тўлов терминалларидан фойдаланилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг роли ва аҳамиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2340-сонли қарорининг 2-иловасидаги “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси таркибига кирувчи деб эътироф этилган 12 та жамиятдан 3 тасида “Андижон гўшт сут савдо”, “Бекобод гўшт сут савдо” ва “Сирдарё гўшт сут савдо” жамиятлари капиталидаги давлат улушлари сотилган.

Шунингдек, “Сурхондарё озиқ-овқат моллари” АЖ устав фондидаги 15 фоиз акциялар пакети Қозоғистон Республикаси фуқароси Болат Даутбоевга сотилган. Қолган жамиятларда давлат улушларини сотиш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1999 йил 12 январидаги 12-сон қарорининг ижроси юзасидан жорий йилнинг 18 январида Уюшманинг 2016 йил IV-чорак якунига бағишлаб ўтказилган Бошқарув йиғилиши кун тартибига ушбу масала киритилди.

Мазкур йиғилишда Уюшманинг Бошқарма бошлиқлари, вилоятга бириктирилган ходимлар ва тизимдаги корхоналар раҳбарлари қатнашди.

Уюшмага 2017 йил 31 март ҳолатига жами 373 та ҳужжат келиб тушган, Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, фармони ва фармойишлари ҳамда Ҳукуматининг қарорлари ва фармойишлари - 16 та;

Вазирлар Маҳкамасининг баённомалари ва топшириқлари - 56 та;

Бошқа вазирликлар, идоралар ва давлат бошқаруви органларидан-284 та;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг электрон қабулхонаси, Юридик ва жисмоний шахсларнинг Ягона порталдан электрон ҳамда ёзма равишда келиб тушган мурожаатлари - 7 та;

Хизмат доирасида фойдаланиш учун - 10 та ҳужжатлар келиб тушган.

Уюшмага келиб тушган барча ҳужжатларнинг ўз вақтида ижроси таъминланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, фармони ва фармойишлари ҳамда Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари бўйича тегишли буйруқлар қабул қилинган. Уларнинг ижросини таъминлаш бўйича Уюшма томонидан аниқ топшириқлар (резолюциялар) тайёрланиб амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва таркибдаги корхоналарга белгиланган муддатларда ижро учун юборилган. Натижалари ҳар чорак якуни бўйича ўтказиладиган Бошқарувнинг кенгайтирилган йиғилишларда мухокама этилади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилган ҳамда барча мурожаатлар белгиланган тартибда ўз муддатида кўриб чиқилиши назорат остига олинган. Фуқаролардан ёзма ҳамда ягона портал орқали келиб тушадиган электрон мурожаатларини Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига қатъий риоя этган ҳолда кўриб чиқишни ташкил этиш мақсадида Уюшма раҳбарияти томонидан фуқароларни қабул қилиш жадваллари, уни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тўғрисидаги ахборот расмий uzsavdo.uz веб-сайт орқали йўлга қўйилган.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасидаги топшириқлар ижроси (АКТни жорий қилиш ва ривожлантириш қисми бўйича) “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал электрон қабулхонасидан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш, кундалик назоратга олиш ва муаммоли масалаларни зарур ҳолда жойида ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал электрон қабулхонаси cabinetpm.gov.uz орқали 2017 йил I чорагида уюшма номига мурожаатлар келиб тушмади, Ягона интерактив давлат порталидан official2gov.uz 2 та юридик шахснинг мурожаатлари келиб тушди ва ижроси таъминланди.

Уюшманинг “uzsavdo.uz” расмий веб-саҳифасидаги “жисмоний ва юридик шахслар” бўлими орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, ўз вақтида қонун доирасида кўриб чиқилмоқда.

Фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш, Уюшманинг Ягона интерактив электрон хизматлари порталидан фойдаланиш йўлга қўйилган.

    Уюшма веб-саҳифаси орқали аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатиладиган электрон хизматлари қуйидагилардан иборат:

- виртуал қабулхона;

- жисмоний ва юридик шахслар;

- ягона телефон рақами;

- ишонч телефонлари қўйилган.

    Уюшманинг “uzsavdo.uz” расмий веб-саҳифасига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

Уюшманинг расмий веб-саҳифасини ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги бўйича экспертизадан ўтказиб бериш юзасидан 2017 йил 17 мартда 07-1/2-45-сонли хат билан “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш” марказига юборилди.

Уюшма томонидан маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов беришни, автоматлаштириш масаласида Интеграцияланган ulgurji.dst.uz ахборот тизимидан фойдаланиш такомиллаштирилди. Ҳозирда уюшма тизимидаги корхоналар томонидан ҳисоботлар ва маълумотлар олинмоқда.

Уюшманинг “Ахборот хавфсизлиги сиёсати” лойиҳасини келишиш учун Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик хизматига 2017 йил  15 февралда 07-1/2-27-сонли хат орқали юборилган.

  "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмасида “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш”, “Ахборот хавфсизлигини  таъминлаш” юзасидан:

  - 2017 йилда АКТ ҳамда “Электрон ҳукумат” тизими механизмларини “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси фаолиятида жорий этиш ва ривожлантириш бўйича  МАНЗИЛЛИ ДАСТУР;

   - 2017 йилга мўлжалланган Ахборот хавфсизлиги бўйича чора-тадбирлар режаси;

  - Уюшманинг 2017 йилда АКТ соҳасида амалга ошириладиган чора -тадбирлар ИШ- РЕЖАСИ;

  - Уюшмада АКТ мутахассисларини малакасини ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси;

  - Уюшма ҳамда таркибига кирувчи корхоналарда 2017 йилда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда бошқарув жараёнини компьютерлаштириш бўйича чора-тадбирлар ИШ-РЕЖАСИ;

  - Уюшмада АКТни жорий этиш жараёнида ахборот хизматларининг фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган Комплекс чора-тадбирлар ДАСТУРИ ишлаб чиқилди;

  Мазкур Чора–тадбирлар режасида берилган топшириқларни ижроси юзасидан ҳар чорак якунида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш ва “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш” марказларига маълумотлар бериб борилмоқда.

  Ҳисобот даврида тизимдаги корхоналар томонидан олинадиган соф фойда миқдори 2,9 млрд.сўм ёки 2016 йилнинг шу даврга нисбатан 51 фоиз бўлиши  кутилмоқда.

Корхоналар томонидан тўланадиган солиқ ва мажбурий тўловлар ҳажми ҳисоб-китобларга кўра 14 млрд.сўм ёки 2016 йилнинг январ-март ойларига  нисбатан 156,8 фоизни ташкил қилмоқда.

Умумдавлат миқёсида иш ҳақи ортиши муносабати билан иш ҳақи бўйича қарздорлик ўсиш даражаси – 114,9 фоизни ташкил этмоқда.

Уюшма тизимида 2017 йил январ-март ойларида фаолиятини зарар билан якунлаган корхоналар мавжуд эмас.

Корхоналарнинг ўз айланма маблағлари 19,1 млрд.сўмни ташкил этиши ёки 11,7 фоизга ортиши кутилмоқда.

2017 йилнинг 1 апрел ҳолатига корхоналарнинг дебитор қарздорлиги 57,9 млрд.сўмни ташкил этиши кутилаётган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан  55  фоиз юқори. Дебиторлик қарздорликнинг ошишига Уюшма таркибидаги корхоналар сони ортганлиги ва маҳсулотлар нархини ошганлиги сабаб бўлмоқда.  Дебитор қарздорлик тахминан 17,8 кунлик товарайланмаси ҳажмига тенг.

Кредитор қарздорлик 2017 йилнинг 1 апрел ҳолатига 64,1 млрд.сўмни, ёки 2016 йилнинг 1 апрелига  нисбатан 121,8 фоизни ташкил этади. Кредиторлик қарздорликнинг ошишига Уюшма таркибидаги корхоналар сони ортганлиги ва маҳсулотлар нархини ошганлиги сабаб бўлмоқда. Кредитор қарздорлик тахминан 19,7 кунлик товарайланмаси ҳажмига тенг.

Уюшма тизимидаги корхоналарда муддати ўтган дебитор-кредитор,  бюджетга ўтказиладиган ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобидан қарздорлик мавжуд эмас.

Ходимларнинг ойлик маоши белгиланган муддатларда тўлаб келинмоқда.

Ун ва ёғ маҳсулотларига белгиланган устама Уюшма тизимидаги корхоналар томонидан маҳсулотни истеъмолчиларга етказиб беришдаги ҳаражатларни тўлиқ қопламаётганлиги сабабли, олинган соф фойда ҳажми камлиги ҳисобига корхоналар рентабеллиги паст даражада қолмоқда.

Ҳисобот даврида Уюшма томонидан 111,3 млн.сўмлик, шу жумладан, Қибрай туманида яшовчи фуқарони яшаш жойини таъмирлаш учун Қибрай туман хокимлигига 110 млн.сўм ва 1,3  млн.сўм бошқа корхоналарга хомийлик ёрдамлари кўрсатилди.

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ривожланишининг 2016 йил якунларига бағишлаб ўтказиладиган мажлисига уюшма раисининг 

МАРУЗАСИ

Муҳтарам мажлис қатнашчилари!

        Барчангизни хабарингиз бор, ўтган йили мамлакатимизда энг муҳим турдаги маҳсулотлар захирасини яратиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, уни амалга ошириш “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси зиммасига юклатилди.

Мен ўз ҳисоботимда асосан ишимиздаги камчиликлар ва олдимизда турган вазифалар тўғрисида гапириб ўтмоқчиман.

1. Президентнинг заҳира яратишга қаратилган қарорларидан келиб чиққан ҳолда, 660 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотларини жамғариш белгиланган эди. Барча вилоятлар белгиланган топшириқлар тўлиқ бажарилганлиги тўғрисида ҳисобот берганларига қарамай, бу ишларни амалга оширишда барча вилоятларда камчиликларга йўл қўйилди. Айниқса бу ҳол картошка маҳсулотларини заҳирага жамғариш масаласида яққол намоён бўлди.  

2. Бунинг натижасида ички бозорларимизда ўтган йилнинг октябр ойидан бошлаб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг (пиёз, сабзи ва айниқса картошканинг) нархи сезиларли равишда ошиб кетиши мумкунлиги кузатилди. Сизнинг берган амалий ёрдамларингиз самараси туфайли, бозорлардаги нархларни бирмунча барқарорлаштиришга эришилди. Бу борада ишлар давом эттирилмоқда.

3. Заҳирага жамғарилган қишлоқ  хўжалик маҳсулотларини сақлашда ҳам айрим вилоятларда камчиликлар мавжуд. Жумладан, Тошкент шаҳри аҳолиси учун қиш-баҳор мавсумларига қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг заҳирасини яратиб, сақлаб, узлуксиз етказиб берган ҳолда, ички истеъмол бозорларида нарх-навони барқарорлаштириш мақсадида, Тошкент вилоятининг Қибрай ва Юқоричирчиқ туманларида, Сурхондарё вилоятининг Денов туманида, Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ва Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманларида умумий ҳажми 24 минг тонналик совуткичли сиғимга эга бўлган логистик марказларни лойиҳалаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

4. Давлат ресурсларидан ажратилаётган ун ва ўсимлик ёғи маҳсулотларини Республикамиз аҳолисига, айниқса олис ва бориш қийин бўлган худудларга етказиб бериш борасида ҳам  бир қатор камчиликлар бор.

Айрим вилоятлардаги корхоналарни Уюшма таркибига киритиш масаласига жиддийроқ ёндошиб, маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда иш олиб борилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Жумладан, Жиззах вилояти ҳокимлиги билан бу масалаларда келишиб олинган бўлса-да, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши ва Бухоро вилояти ҳокимлиги билан ўйлайманки шу ой ичида бу масалани ечими ҳал этилади.

Ҳар бир худуд бўйича ун, ўсимлик ёғи ҳамда аҳоли эҳтиёжи учун энг зарур бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини олис қишлоқларнинг ҳар бир яшовчисига етказиб берилиши алоҳида назоратга олинади.

5. Олдимизда турган энг асосий вазифаларимиздан бири – бу халқимизнинг дастурхонини тўкин-сочинлигини таъминлаш учун заҳирага жамғарилган мева-сабзавот маҳсулотларини жойлардаги ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, жадвал асосида, феврал-май ойларида бир маромда ички истеъмол бозорларига чиқариб сотишдан иборат. Бунда асосий эътиборни картошка, сабзи, пиёз ва гуруч маҳсулотларининг нархларини бир меъёрда сақланишига қаратилади.  

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 ой якунларига бағишлаб ўтказиладиган мажлисида “Ўзбекозиковкатзахира” уюшмаси раисининг

МАЪРУЗАСИ

Ҳурматли мажлис қатнашчилари!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил  8 апрелдаги махсус қарорига асосан йилнинг қиш ва баҳор ойларида мамлакатимиз аҳолиси эхтиёжини кафолатли таъминлаш ва ички бозорларимизда нарх-наволарни баркарор сакланишини таъминлаш максадида асосий фаолият вазифаси энг муҳим турдаги озиқ-овкатлар ва мева-сабзавот махсулотлари захирасини яратишга ихтисослашган “Ўзбекозиковкатзахира” уюшмасини ташкил қилиб бердилар.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда энг муҳим турдаги маҳсулотлар захирасини яратиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, уни амалга ошириш мана шу уюшма зиммасига юклатилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 12 апрелдаги яна бир муҳим қарори билан 2016 йилда давлат буюртмаси асосида 360 минг тонна асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиб, уларни қиш ва баҳор ойлари учун захира омборларига жамғариш топшириғи белгилаб берилди.

Мана шу топшириқдан келиб чиққан ҳолда, бир қатор вазирликлар, яъни Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказий банк ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда, 660 минг тонна маҳсулотларни захирага жамғариш бўйича аниқ, ҳисоб-китобларни ишлаб чиқдик ва бажарилишини сўзсиз таъминлаш бўйича масъуллар ва муддатли чора-тадбирларни белгилаб олганмиз.

Бунга кўра, жорий йилнинг 1 декабрига қадар омборхоналар ва совуткичли камераларга 175 минг тонна картошка, 139 минг тонна пиёз, 65 минг тонна сабзи, 50 минг тонна гуруч, 59 минг тонна полиз ва 172 минг тонна ҳар хил мева-сабзавогларни жамғарилишини таъминлашимиз зарур бўлади.

Жамғариладиган маҳсулотларнинг салкам 230 минг тоннаси шаҳарлар ҳокимликлари, 100 минг тоннаси бизни уюшмамиз базалари томонидан, 30 минг тоннадан кўпроғи ижтимоий соха муассасалари ва 300 минг тоннаси туманлар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.

Қиш ва эрта баҳор учун ғамланадиган маҳсулотларни сақлаш учун бугунги кунда республикамизда ишлаб турган 812 минг тонна сигимга эга булган омборхоналар, шундан 433 минг тоннаси совуткичли сигимлар жалб қилинган. Шунинг учун Сиз маърузангизда айтиб ўтилган Тошкент шахрида етишмаётган 30 минг тонна сиғимлар масаласини худудлардан ҳал қилиб, шахар ҳокими билан биргаликда махсулотларни ўша жойларни ўзида захира килишни келишиб олдик.

Рухсат берсангиз, бугунги кунда захира тадбирларни амалга оширишда йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш буйича қилинаётган ишлар тўғрисида ҳисобот берсам.

Сиз ўз маърузангизда тўғри айтиб ўтдингиз ҳақиқатдан ҳам жойлардаги раҳбарлардан бироз назоратни ва талабчанликни сусайтириб юборганимиз натижасида бир қатор шаҳарларда, туманларда ва ижтимоий соҳа муассасаларида захира тадбирларида қолоқликка йўл қўйилиб, графикдан орқада қолиш ҳолатларига йўл қўйилди.

Мана шу қолоқликка йўл қўйилган вилоят, шаҳар ва туманларда маҳаллий ҳокимлик, банклар, молия органлари, халк таълими ва соғлиқни сақлаш раҳбарлари билан биргаликда Махсус захира штабини ташкил қилдик.

Штабда захира тадбирларига жалб қилинган тайёрловчи корхоналар ва ижтимоий соха муассасалари рахбарларини чақириб, уларни муаммоларини аниқлаб, жойида ҳал қилиб бераяпмиз.

Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосари бошчилигида Марказий банк, республика банклари раҳбарлари, Молия вазирлиги, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш ва Иқтисодиёт вазирликлари ҳамда Давлат солиқ ва Рақобат қўмиталари раҳбарлари, вилоят ҳокимлари иштирокида ҳар ҳафта якуни бўйича махсус селектор ўтказиб, захира масалаларини танқидий муҳокама қилиб бораяпмиз ва мана шу селектор йиғилишида ҳам кўплаб муаммолар ечимини топаяпти.

Бу йил захира тадбирларини молиялаштириш масаласида банклар томонидан муаммолар йўқ. Кредитга буюртма берган тайёрловчи корхоналарни мурожаатлари банклар томонидан тезкор кўриб чиқилиб, кредитлар берилмоқда. Бугунгача биргина бизни Уюшмамиз таркибидаги корхоналар томонидан тақдим этилган 58 млрд.сўмлик буюртмалар бўйича 24 млрд.сўм кредитлар ажратилди.

Ҳудди шундай, вилоятларда ҳам захирага жалб этилган тайёрловчи корхоналар томонидан банкларга тақдим этилган 42 млрд.сўмлик буюртмалар бўйича 18 млрд.сўм кредитлар ажратилган.

Шу масалада вилоятлар ва шаҳарлар ҳокимларидан жудда қаттиқ илтимос бўлади - вақтимиз жуда оз қолди, далада қарийиб пиёз қолмади, картошка ва бошқа маҳсулотларни йиғиб-териб олиш бўйича ялпи мавсум бошланди, шунинг учун ўзини айланма маблағи етишмаётган тайёрловчи корхоналар биргаликда зудлик билан ҳисоб-китобларини қилиб, гаров кафолатларини ҳал қилиб, банкларга кредит учун буюртмаларни беришлари керак бўлади.

Жойлардаги банклар раҳбарлари ва уларни республика раҳбарларидан ҳам илтимос бўлади - тайёрловчи корхоналар томонидан такдим этилган буюртмаларни тезкор кўриб чиқиб, кредит маблағлари беришни тезлаштирса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш муассасаларини 30 минг тонна захираси учун Молия вазирлигининг жойлардаги маҳаллий молия органларидан қарийб 50 млрд.сўм бюджет маблағлари ажратилган. Бугунгача муассасалар томонидан 14 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилиб, 9,5 минг тонна маҳсулотлар омборхоналарга жамгарилган.

Бу соҳаларда асосий масала - бюджет маблағларини тез-тез ўзлаштириб, мақсадли ишлатиб, маҳсулотларни харид килиб, омборларга жойлаштириб олишлари керак бўлади. Бунинг учун Халк таълими вазирлиги билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарларидан илтимос бўлади, фурсатни бой бермаслик учун ўзларининг жойлардаги захира масаласига масъул бўлган бошқарма ва бўлимлари раҳбарларидан талабчанликни янада оширишлари зарур.

Яна бир масалага тўхталиб ўтишим зарур. Бугунгача омборхоналарга бор-йўғи 40 фоиз (263 минг тонна) маҳсулот қўйилди. Пиёзни захирага жамгариш ишларимиз ҳам қониқарсиз аҳволда, режа бўйича 139 минг тонна пиёз захира қилишимиз керак, лекин бугунгача 96 минг тонна қўйдик, далада пиёз қарийб йўқ, лекин биз яна 43 минг тонна жамғаришимиз зарур. Шунинг учун, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларидан илтимос бўлади. шаҳар ва туман ҳокимликларидан ва масалага масъул бўлган бошқа раҳбарлардан талабни кучайтириб. тайёрловчи корхоналарни масалаларини ҳал қилиб беришни шахсан назоратларига олсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Ҳокимлардан яна бир масалани шахсан назоратга олишларини илтимос қилар эдик қишлоқ туманлари бу йил 300 минг тонна маҳсулот захира қилишлари керак. Бунга жуда катта маблағ, тахминан 330-350 млрд.сўм атрофида маблағ талаб этилади. Туманлардаги тайёрловчи корхоналарда бунча маблаглари йўқ ва банклар ҳам беролмайди.

Шунинг учун ҳокимлар ўзлари бош бўлиб, туманлардаги йирик фермер хўжаликлари раҳбарлари билан келишиб, уларни такрорий майдонларга экилган экинларидан олаётган ҳосилини бир қисмини захира омборларга жойлаштириб, сақлаб, уларни қиш ва баҳор ойларида ички бозорга чиқариб сотиб, кейин пулини тўлаб бериш тизимини жорий этишлари керак. Мана шу тизимни жорий этсалар туманлар захираси учун бир сўм ҳам кредит керак бўлмайди.

Ҳулоса ўрнида қўлимизда ҳисоб-китобларимиз бор, совуқ кунларга қолмасдан далада бор маҳсулотларни омборхоналарга жойлаштириб, жорий йилнинг 1 ноябригача 60 Фоиз маҳсулотни, 15 ноябргача 85 (фоиз маҳсулотни ва 1 декабрга қадар 100 фоиз (660 минг тонна) маҳсулотларни захира омборларига тўлиқ жамғарамиз.

 

 

Эътиборларингиз учун катта раҳмат.

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 2016 йил январ-март ойлари иш фаолиятининг асосий кўрсаткичлари

 

1. Маҳсулот, товар, иш ва хизматларни сотишдан умумий тушум – 270 млрд.сўм,    2015 йил шу даврига нисбатан 11,9 % ошган;

2. 2016 йил 1 чоракда ишлаб чиқарувчи корхоналардан 241  млрд.сўмлик маҳсулотлар харид қилиниб, истеъмолчиларга 256 млрд.сўмлик, шу жумладан бориш қийин, тоғли ва чўл зоналарига 58 млрд.сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган;

3. Жорий йилнинг январ-март ойлари давомида илгари тузилган шартномаларга мувофиқ республикамизга 1,6 млн. АҚШ доллари миқдорида озиқ-овқат маҳсулотлари импортдан келтирилди. Жумладан, 285,5 минг литр ўсимлик ёғи, 195,3 тн сариёғ, 135 тн товуқ маҳсулотлари.

4. Кооперацион биржа орқали I чорак давомида 1млрд. 486млн. сўмлик маҳсулотлар харид қилинди; (режа – 1млрд. 450 млн.сўм)

5. Уюшма тизимида 2016 йилда 4 минг тн. совуткичли сиғимлар реконструкция ва модернизация қилиниб ишга туширилади, 1 чорак натижалари бўйича 2000 тонналик совуткичли сиғимлар ишга туширилди. (Наманган ва Фарғона вилоятларида)

6. Жами 1млн. 715 минг АҚШ доллари миқдорида 2531 тонналик мева-сабзавот ва бошка маҳсулотлар хорижий давлатларга экспорт қилинди:

7. 2015-2016 йиллар қиш-баҳор мавсуми заҳирасига жамланган 70 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари жадвал асосида савдо ярмаркалари, шаҳарларнинг марказий бозорлари ва савдо тармоқлари орқали савдога чиқарилмоқда. 1 апрел ҳолатига 15 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари заҳираси мавжуд.

8. Тизимдаги корхоналар томонидан жойлардаги фермер ва деҳқон хўжаликлари билан мева-сабзавотларни етиштириш ва харид қилиш учун шу йил 1 апрел ҳолатига 70 млрд.сўмлик фъючерс шартномалари тузилган ва уларга асосан 10 млрд.сўмлик бўнак маблағлари тўланган. Доимий фойдаланиш учун ажратилган 1200 гектар ер майдони ҳамда фъючерс шартномалари асосида 5300 гектар  жами 6500 гектар ер майдонларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ишлари олиб борилмоқда.

9. Уюшма тизимидаги кичик ишлаб чиқариш корхоналарида ўтган давр давомида 4,3 млрд.сўмлик, шу жумладан 3000 тн қолипли нон, 134 тн макарон, 81 тн унли қандолат ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.  Бундан ташқари, тизимда 1,7 млрд.сўмлик ноозиқ-овқат маҳсулотлари (атир совун, шампун, полиэтилен  қоплари ва пакетлари, миллий матолар ва ҳ.к) ишлаб чиқарилган. Жами ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 6 млрд.сўмдан зиёдни ташкил этган ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10% ошган;

  10. Аҳолига хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш мақсадида, тизимда 5 мингдан зиёд чакана савдо дўконлари фаолият юритмоқда.

 

                Уюшманинг 2016 йилга устувор вазифалари:

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 апрелдаги 2517-сон, ҳамда 12 апрелдаги 2520 – сонли қарорларига мувофиқ, “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси, “Ўзбекозиқовқатзаҳира” уюшмасига айлантирилиб, қуйидаги вазифалар белгиланган:

биринчидан, чуқур таҳлиллар асосида деҳқон ва фермер хўжаликлари ва агрофирмалардан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш учун шартномаларни тузиб, қиш-баҳор мавсуми учун заҳира яратган ҳолда, ички бозордаги нархлар барқарорлигини сақлаш. Ушбу сотиб олинган маҳсулотларнинг сақлаш жараёнида замонавий технологияларни қўллаган ҳолда, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бузилиши ва табиий йўқолишини миқдорини камайтириш;

иккинчидан, республикамиз ички бозорида озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш ҳамда нарх-наво барқарорлигига эришиш мақсадида, республика ҳудудларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишга ихтисослаштирилган доимий ярмаркалар ташкил этиш;

учинчидан, Ҳукуматимиз топшириғига мувофиқ, Уюшма тизимидаги корхоналарнинг моддий техника базасини янада ривожлантириб, республика ҳудудларида қўшимча янги қурилиш, реконструкция ва модернизация ҳисобига совуткичли сиғимларни ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлашга ихтисослаштирилган омборхоналарни фойдаланишга топшириш;

тўртинчидан, республикамиз аҳолисини айниқса, бориш қийин бўлган олис ва тоғли ҳудудларни асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор ва узлуксиз равишда таъминлаш чораларини кўриш;

2016 йилда халқимиз дастурхонини тўкин сочинлиги ва фаровонлигини ҳамда ички бозоримизда қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-наволарини барқарорлигини таъминлаш бўйича барча керакли ишларни амалга оширамиз, бунинг учун барча шарт-шароитлар мавжуд, имкониятларимиз етарли ва ҳеч қандай муаммолар бўлмайди деб ишонтираман!

 

 

 “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси ва уюшма тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базалари ҳамда корхоналарида 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифалари тўғрисида Уюшма раиси З.О. Файзиевнинг маърузаси

 

Ассалому алайкум ҳурматли  мажлис қатнашчилари!

 

Биз бугунги йиғилишимизда Уюшма ва унинг тизимидаги улгуржи база ва корхоналар томонидан 2015 йилда амалга оширилган режа-тадбирларнинг ижросини таҳлил қилиб, 2016 йилги иқтисодий дастурнинг устувор вазифаларини белгилаб оламиз.        

Барчангизга маълум ўтган 2015 йилда Муҳтарам Президентимиз ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Уюшма тизимига республикада аҳоли таъминотини яхшилаш, айниқса, озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ  масалаларда катта вазифалар юклатилган эди. Бу борада ишлаб чиқилган “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг  2015 йилга мўлжалланган Комплекс чора-тадбирлар Дастури ва бошқа асосий режалари тўлиқ бажарилди деб айтолмайман. 

Қисқача, амалга оширилган ишлар хусусида тўҳтаб ўтмоқчиман.

1. Маҳсулот, товар, иш ва хизматларни сотишдан умумий тушум – 1,1 трлн.сўм, 2014 йилга (807 млрд.сўм) нисбатан 36,3 фоизга ошган;

2. 2015 йилда ишлаб чиқарувчи корхоналардан 926,5  млрд.сўмлик маҳсулотлар харид қилиниб, истеъмолчиларга 985 млрд.сўмлик, шу жумладан бориш қийин бўлган тоғли ва чўл зоналарига 240 млрд.сўмдан зиёд маҳсулот етказиб берилган;

3. Уюшма тизимида 2015 йилда 16500 тн. совуткичли сиғимлар реконструкция ва модернизация қилиниб ишга туширилди. Жами 2011-2015 йилларда 68 минг тонналик совуткичли сиғимлар ишга туширилди.

4.  24 млн. доллар миқдорида истеъмол моллари ( ўсимлик ёғи, гуруч,  товуқ гўшти ва балиқ) четдан келтириб, истеъмолчиларга етказиб берилди;

5. Жами 3,9 млн.АҚШ доллари миқдорида 11 314 тонналик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари хорижий давлатларга экспорт қилинди:

6. 2015-2016 йиллар қиш-баҳор мавсуми заҳирасига 70 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари жамланган бўлиб, шундан, картошка ва пиёз 17 минг тоннадан, гуруч 20 минг тонна, сабзавот, мева ва полиз маҳсулотлари 9 минг тоннадан ташкил этди;

7. Чорвачилик хўжаликларида қорамоллар сони 357 тага кўпайиб, 1600 бошни, паррандалар сони 10 мингга ортиб, 210 мингга етказилди;

8. Аҳолига хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш мақсадида, 5 та супермаркет, 9 та мини маркет, 1 та “Болалар дунёси” дўконлари, 13 та маиший ва сервис хизматларини кўрсатиш объектлари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш натижасида жорий йилда 700 дан зиёд янги ишчи ўринлари яратилди.

Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг 2015 йил 11 январдаги ва ҳурматли Юртбошимиз бошчиликларида 2015 йил якуний натижалари ва 2016 йилги вазифалар хусусида 15 январда ўтказилган йиғилишда, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш, сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уни заҳирага ғамлаш, қайта ишлаш, мамлакат эҳтиёжидан ошиқча қисмини экспорт қилишга жиддий ёндошишга қаратилди. Шундан келиб чиққан ҳолда, бу масалаларнинг қанчалик долзарблиги, муҳимлигини тушуниб етиш қийин эмас.

Шунинг учун биз ҳам бугунги бошқарув йиғилишида асосан ушбу масалаларни чуқур таҳлил қилиб, йўл қўяётган камчиликларимиз, уларни бартараф этиш йўллари ҳамда бошқа амалга оширишимиз зарур бўлган режаларимиз хусусида  гаплашиб оламиз.

Амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб кўрсак,  ҳамма корхоналар ҳам бирдек ижобий фаолият юритмаганлиги, қайсидир раҳбар Уюшма ва аввало, ўз жамоаси олдидаги масъулиятини сезган ҳолда барча топшириқларни тўлиқ бажаришга бор имкониятларини сафарбар қилиб, юзи ёруғ бўлишига эришган бўлса, бошқа баъзи раҳбарлар “имкониятимиз йўқ” деган баҳона билан юраверишди. Натижада фурсатни бой бериб, олдиларига қўйилган вазифаларни бажарилишини таъминламадилар. Ғалвир сувдан кўтарилганда қайси раҳбар корхонасини қандай бошқаргани ойдек равшан бўлди. Ваҳоланки, йил давомида олдинги ўтказилган Бошқарувнинг учта мажлисида интизомсизларга нисбатан чора кўрилиши ҳақида ҳамма огоҳлантирилган эди. Энди ўзидан ўтган - ўзидан ўпкалайверади.

Дастурда режалаштирилган 85 та лойиҳадан 26 таси турли сабабларга кўра муддатида амалга оширилиши таъминланмади. Жумладан, "Шаҳрисабз озиқ-овқат моллари", "Бухоро Баққолик" жамиятларига озуқа-ем заҳираси учун, “Сурхондарё озиқ-овқат моллари”, “Қашқадарё озиқ-овқат моллари” базаларига маиший хизмат объектлари қуриш учун сўралган ер майдонларини ажратиш масаласи ҳал этилмаган,  "Озиқ-овқат исътемол моллари", "Сафо савдо инвест", "Чимён-Барака савдо сервис" жамиятлари томонидан 6 та минимаркет савдо дўконлари, "Шымбай улгуржи инвест", “Сурхондарё озиқ-овқат моллари” АЖ, "Риштон савдо инвест" МЧЖ, "Чимён-Барака савдо сервис" МЧЖлар томонидан маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари ташкил этилиши, "Наманганулгуржисавдоинвест" МЧЖ томонидан пайпоқ ишлаб чиқариш цехини ишга тушириш муддатидан кечиктириб ишга туширилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 105-сонли қарорига асосан режалаштирилган лойиҳалардан "Қорақалпоқ гўшт-сут савдо" (500 тн), "Тўрткўл УУСБ"  (800 тн), "Navoiy food invest" (600 тн), "Янгийўлулгуржисавдобаза" (300 тн), "Фарғонаулгуржисавдоинвест" (500 тн) базалари томонидан совуткичли сиғимларни маҳсулот ғамлаш мавсумига қадар ишга тушириш таъминланмади.

Базалар қошида Дастурда белгиланган 10 тадан 9 та цех ташкил этилиб,  уларнинг сони 63 тага етказилди. Ўтган давр мобайнида базалардаги кичик ишлаб чиқариш корхоналарида 16 млрд. 309 млн. сўмлик озиқ-овқат ва 4,5 млрд. сўмлик турли ноозиқ-овқат маҳсулотлар (жами 20 млрд. 838 млн. сўм)  ишлаб чиқарилди. Тизимдаги мавжуд қолипли нон цехлари қувватлардан 56,5% га, макарон ишлаб чиқариш цехларида 15,3% га, унли қандолат ишлаб чиқариш цехларида 11,6%  га фойдаланилган холос.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 мартдаги «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси тузилмасини ислоҳ қилиш ва фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги ПҚ-1514-сон қарори билан етиштирилган маҳаллий озиқ-овқат  маҳсулотларини,  айниқса  янги мева-сабзавот маҳсулоти, узум ва  полиз маҳсулотини  жамлаш ҳамда  уларни экспортга етказиб беришни ташкил қилиш, мева-сабзавот ва  картошка  маҳсулотларини  фермер  ҳамда  деҳқон ҳўжаликларидан харид қилиш, уни пухта сақлаш ва қиш-баҳор даврида  аҳолини ушбу маҳсулотлар билан барқарор таъминлаш "Ўзулгуржисавдоинвест"  Уюшмасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари деб белгиланганлигини сизларга ўтган йиғилишда бежиз эслатмаган эдик. Чунки, бу масалага Республика раҳбарияти ва Ҳукумати томонидан, вазиятдан келиб чиққан ҳолда,  алоҳида эътибор берилаяпти. Юқорида қайд этилган йиғилишда Давлатимиз раҳбари: “Мамлакатимизда мева-сабзавотларни сақлашнинг умумий қуввати 832 минг тоннага етказилди. Бу эса, йил давомида нархларнинг мавсумий кескин ошиб кетишига йўл қўймасдан, аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ушбу маҳсулотларни экспорт қилишни кенгайтириш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш имконини бермоқда.... деб ўтдилар. Бу Президентимизнинг қишлоқ меҳнаткашлари қатори бизларга ҳам берилган баҳоларидан далолат беради.

Биз буни тўғри тушуниб, топшириқларни ортиғи билан уддалаган раҳбарларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, масъулият сезмаганларга эса, эътирозимизни айтамиз.

Юқорида айтилган қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда, тизимдаги корхоналарга 2015 йилда қиш-баҳор мавсуми учун 70 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш вазифаси юклатилган эди. Мазкур вазифа бажарилиши бўйича ноябр ойида бешта вилоятдаги базаларда мониторинг ўтказилди. Натижада, тизимдаги жамиятларнинг масъулиятлилик даражаси ва Уюшма бошқарувига бўлган муносабати ҳам аниқланди.

Қиш-баҳор мавсумига қўйилган маҳсулотлар заҳираси режа бўйича 100% ғамланганлиги ҳақидаги тақдим этилган маълумотларга нисбатан кўриб чиқилган барча вилоятларда жамғарилган ҳажмларни қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланган. Бу масалада зудлик билан тегишли чоралар кўрилди ва мавсум якунига қадар барча қабул қилинган мажбуриятлар худудий улгуржи базалар томонидан заҳирага тўлиқлигича жамғарилди.

Энди жамғарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ички бозорга январ-май ойларида жадвал асосида бир маромда, узилишларга йўл қўймасдан етказиб бериш талаб этилади.  

Жамиятларга юклатилган яна бир асосий вазифа-аҳолини кенг ассортиментдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳам айрим корхоналар томонидан тўлиқлигича бажарилмаяпти. Тизимдаги баъзи корхоналарда товар турлари етарли даражада эмас. Шу жумладан, ”Қорақалпоқгўшт-сутсавдо, “Қўқон-баққоллик”, “Хоразмулгуржи-савдо инвест”, “Нукус универсал база”, “Шимбайулгуржиинвест”, “Тўрткўл УУСБ”, “Улгуржичакана-савдоинвест”, “Навоий ФУД”, “Олмалиқгўшт-сутсавдо”, “Гулистон бунёдкор сервис”, “Сафо савдо инвест” жамиятларда бу масала оқсамоқда.

Бундай аҳволда буларни қандай қилиб ҳудудий улгуржи савдо базаси деб аташ мумкин?

Ушбу базаларнинг раҳбарлари ўзлари бошқараётган корхоналари шундай аҳволда бўлиб, Республика Президенти қарорида белгиланган вазифани бажармаётганидан бироз бўлса-да ҳижолат тортмасмикинлар? Ёки “бетимни қалини-жонимни ҳузури”  қабилида бугунги мажлисга уялмай кириб келаверишдими?  Уюшмага аъзо бўлаётганда бу раҳбарларнинг берган ваъдалари бутунлай унутилганга ўхшайди. Шунинг учун бугун баъзи жамиятлардан воз кечишимизга тўғри келади. Ахир ҳосил бермайдиган фойдасиз мева дарахтини ҳеч бир боғбон жойни банд қилиб сақлаб турмайди-ку!

Шунинг учун мен иш фаолиятларида йўл қўйган камчиликлари, Президентимиз ва Ҳукумат топшириқларини бажаришга лоқайд муносабатда бўлганликлари учун 5 та ташкилотни тизимдан чиқариш бўйича Андижон -2 та, Наманган-2 та ва Қашқадарё вилояти ҳокимларига тегишли хат билан мурожаат этишга мажбур бўлдик. Халқимизни фаровонлигини таъминлаш йўлида Ҳукуматимиз топшириқларини бажармаган, ўзбўларчиликка йўл қўйган корхоналардан воз кечамиз, уларни ўрнига шу вилоятда фаолият юритаётган, эл-юрт равнақи учун жон куйдирадиган фидойи инсонлар раҳбарлик қилаётган корхона ва ташкилотларни ўз сафимизга қўшамиз. Ким бўлишимиздан қатъий назар қонун олдида барчамиз баробармиз.

Президентимизнинг таъбирлари билан айтганда, “раҳбарлик лавозимларга пухта билимга эга бўлган, замонавий менежмент ва маркетинг усулларини амалда қўллай оладиган ёш мутахассислар тайинланиши лозим бўлади”. Шунингдек муҳтарам Президентимизнинг юқорида қайд этилган йиғилишда, шу юртда яшаётган ва эл учун хизмат қилаётган раҳбарларни, ҳар бир мутасадди шахсларни “виждон”ига қараб иш тутишларини, қалблари билан меҳнат қилишларига алоҳида эътибор қаратганликларини таъкидлаб ўтмоқчиман.

Юқорида айтиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш, келгуси йилда бундай нуқсонларга йўл қўймаслик бўйича барча чораларни кўриш Департамент раҳбарлари Аҳмаджонов ва Асомов зиммаларига юклатилади.

Жорий йилда ҳам сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уни заҳирага ғамлаш, қайта ишлаш, мамлакат эҳтиёжидан ошиқча қисмини экспорт қилиш асосий вазифалардан бири бўлиб қолишини ёдда тутишимиз, корхоналаримиз фаолиятини шуни инобатга олган ҳолда ташкиллаштиришимиз керак бўлади.

Яна бир энг долзарб масала, бу жудаям муҳим, ҳатто сиёсий масала десам ҳам бўлади, бу экспорт масаласи. Тажриба бор. Лекин айрим сабабларга кўра бу ишлар билан шуғулланмаётган эдик. Энди бу ишлар билан тизимда кенг кўламда шуғулланмас эканмиз, Республика раҳбарияти олдида жавоб беришимизга тўғри келади. Қўпол қилиб айтганда ёки биргаликда бу ишларни амалга оширамиз, ёки бу ишлардан ўзини четга олган корхоналар билан хайрлашамиз. Бошқа йўл йўқ. Томошабин бўлиб туришга ҳеч кимни ҳаққи йўқ. Бу ҳозирги кунда Республикадаги экспорт қилиш имкони мавжуд бўлган ҳар бир корхона учун энг асосий масала ҳисобланади. Чунки юқорида айтиб ўтган йиғилишларнинг энг асосий мавзусларидан бири Республикамиз экспорт салоҳиятини оширишга қаратилди. Гапни лўндасини айтадиган бўлсак бундан буёғига экспорт билан шуғулланмаган корхона ва ташкилотларнинг келажаги йўқ. Чунки корхоналаримизни келажакда ривожланиши учун валюта маблағларини ўзимиз излаб, ишлаб топмас эканмиз, ҳеч қайси тижорат банклари конвертацияни амалга оширмайди. Конвертация деган сўзни энди унутишимиз лозим. Бундан буён ҳар бир ишлаб чиқариш корхонаси, савдо тижорат ташкилоти фаолиятимни ривожлантираман деса, банкларда валюта ҳисоб рақамини очиб, экспортни амалга ошириб, ўзининг валюта заҳирасини яратиши керак бўлади.

Биз экспорт билан қандай шуғулланиш кераклиги, нималарга эътибор қаратиш ва унинг учун қандай ишларни амалга ошириш кераклиги тўғрисида сизларга алоҳида тушунтириб берамиз. Бу масала тўғрисида Фозил Яҳёевич Ибрагимов ўз ҳисоботида батафсил маълумот беради. Мен асосан Республика Ҳукумати томонидан Уюшмамизга қўйилаётган талаб ва унинг моҳияти хусусида тўхталмоқчиман.

Ҳукуматимиз томонидан республикамизда фаолият юритаётган вазирлик, идора, корхона ва ташкилотларга қўйилаётган энг асосий талаб, стратегик мақсадлардан бири - республикада халқаро стандартларга мос равишда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантириб, халқаро майдонга олиб чиқиш, аввало халқимизни дастурхонини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаб, қолаверса экспорт салоҳиятини оширишга, шу жумладан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспортига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу мақсадларда Бош Вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов бошчилигида Вазирлар Маҳкамасининг махсус ишчи гуруҳи тузилиб, улар экспортни амалга ошириш билан боғлиқ барча муаммо ва масалаларни ҳал этиш билан шуғулланади.

Бунинг учун эса аввало корхоналарда маркетинг хизматлари ишларини кучайтириш, доимий равишда ишлаб чиқариладиган ва экспорт қилинадиган маҳсулотларга нархларнинг жаҳон конъюктурасини кузатиб бориш ва экспорт географиясини ўрганиш;

Ташқи савдо инфратузилмани ривожлантириш, шу жумладан хорижда савдо уйлари, дилерлик тармоқларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган йиғилишдан тегишли хулоса қилган ҳолда, Уюшма томонидан  2016 йилда биринчи босқичда экспорт билан шуғулланувчи 22 та корхона белгилаб олинди. Қолган корхоналар худудларига қараб уларга кўмаклашадилар. Бу билан улар экспорт билан шуғулланмайдилар демоқчи эмасмиз. Юқорида таъкидлаганимдек босқичма-босқич тизимдаги ҳар бир корхона бу ишни амалга оширади.

Биз қанча вақтлардан бери Сизларга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаб чиқарилган (консерва, қуритилган маҳсулотлар, вакуум қадоқлаш, чуқур музлатиш, замонавий биотехнология ютуқларини жорий қилиш) экспортга йўналтирилган цехларни, заводларни ташкил этинглар деб айтиб келганмиз, топшириқлар берганмиз. Республикада бир неча йиллардан буён янги технологик асбоб ускуналарни олиб келишда бир қатор имтиёзлар амалда мавжуд. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бой мамлакатимизда маҳсулотларни қайта ишлаб чиқариб экспорт қилинса, бирламчи ҳолда сотилганда кўра кўпроқ даромад олиш мумкин. Бирорта корхонада бу борада сезиларли иш амалга оширилмаган. Мана энди биз хохлаймизми, хохламаймизми бу ишларни амалга оширишга мажбурмиз. Чунки замон талаби, давр талаби шуни тақазо этади. Биз Уюшманинг 2016 йилга мўлжалланган иш режасини пухта ўйлаб, аниқ ва реал шароитдан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқдик. Бу Дастурда белгиланган режалар фақат қоғозда қолиши мумкин эмас. Бу лойиҳаларни 2016 йил биринчи ярим йилликда, яъни қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, айниқса мевалар пишиб етилгунга қадар амалга ошириш зарур бўлади. Ушбу масалалар бўйича Сизлар Уюшма қошида ташкил этилган “Интертрейд инвест” ташкилоти билан ҳамкорликда ишлашингиз зарур. Бу марказ айнан махсулот ишлаб чикариш ва уни экспорт килишда энг муҳим босқичларда сизларга ёрдамчи бўлади ва жуда катта муаммоларни ўз вақтида ҳал этади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабридаги ПҚ-2460-сонли қарорига мувофиқ, 2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган. Унга асосан “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси зиммасига тегишли корхона ва ташкилотлар билан биргаликда 2016 йилда 62 минг тонна ҳажмдаги музлатгичли-омборхоналарни қуриш, мева-сабзавот маҳсулотларини бирламчи қайта ишлаш, сақлаш ва ташиш бўйича 4 та логистик марказларини ташкил этиш вазифаси юклатилган.  Ушбу корхона томонидан “логистик марказ”ларни ташкил этиш бўйича ҳам зарур амалий ёрдам кўрсатилади. Бу йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар хусусида раис ўринбосари Р.У.Хамидбеков ва “Интертрейд инвест” ташкилоти раҳбари Абухамид Каримов ўз маърузаларида сўзлаб берадилар.

Мен бошчилигимда Н.Аҳмаджонов, Ф.Иброҳимов ва А.Каримовлардан ташкил топган ишчи гуруҳи йил бошидан бошлаб Андижон, Фарғона, Наманган, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига бориб, вилоят Ҳокимлари билан учрашиб, юқорида қайд этилган масалалар юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган ишлар тўғрисида келишиб олинди. Мазкур вилоятларнинг иқлим шароитлари республикамизда мева-сабзавотлар ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини энг кўп етиштиришга мослашган  бўлиб, қайд этилган вазифаларни бажариш бўйича имкониятлар жуда ҳам чексиз. Жойлардаги ҳокимлар ҳам ҳар бир қўйилган масалага жон деб кўмаклашишга, ҳар қандай муаммоларни ҳал этишга тайёр эканликларини изҳор қилдилар. Чунки бу вазифаларни бажариш барчамизнинг зиммамизга юклатилган. Керак бўлса ҳар бир вилоятга бориб, Ҳокимлар билан ҳар қандай муаммо ва масалаларни ечишга тайёрмиз. Энг асосийси ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз талаб этилади.

   “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасига ўтган 2015 йил ҳисобот даври давомида жами 41 та Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари, фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижро учун келиб тушди.

  Мазкур ҳужжатларда берилган вазифалар бўйича жойларга тегишли маълумотлар, шу билан бирга тизимдаги савдо базаларига ҳужжатларнинг мазмун моҳияти тавсия хатлари орқали етказилди.

  Шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан Уюшма номига 2015 йил 31 декабр ҳолатига 29 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 26 ўз вақтида ижроси таъминланган 3 таси фаолиятга оид эмаслиги сабабли рад этилган.

  Уюшма тизимидаги савдо базалар фаолиятини кўздан кечирадиган бўлсак, афсуски ўтказилган таҳлиллар натижасида баъзи раҳбарлар томонидан ҳужжатларга нисбатан бефарқлик, ижро муддатини ўз вақтида таъминламаслик ҳамда сусткашликка йўл қўйиш ҳолатлари мавжуд.       Бундан кўриниб турибдики тизимдаги айрим корхона раҳбарлари Ўзбекистон Республика Ҳукумати томонидан Уюшма олдига қўйилган вазифаларни ўз вақтида бажарилишига бефарқлик билан ёндошмоқда.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича Уюшма таркибадаги барча база раҳбарлари ҳулоса чиқарган ҳолда, келгуси иш фаолиятида айниқса ижро интизомини таъминлаш бўйича қаттиқ назорат олиб боришлари сўралади.

Юртбошимиз томонидан белгиланган йўналишлар асосида  2016 йилда олдимизга бир қатор вазифаларни белгилаб олганмиз.                  Бу масалада Уюшма мутахассислари томонидан Сизларнинг тавсиянгиз асосида Дастур ишлаб чиқилди. Бу Дастурлар Вилоят ҳокими ва мен томонимдан тасдиқланади. Шу сабабли, ҳар бир вилоятга Уюшмадан бириктирилган масъуллар, мазкур Дастурни вилоят ҳокимлигига бориб, жойида тасдиқлатиб келадилар. Бу сизу бизга 2016 йил учун дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Дастурга мувофиқ:

- ички истеъмол бозорини, айниқса олис ва бориш қийин бўлган худудлар аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш;

- озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ҳудудларда энг камида 10 та озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарни ташкил этиш;

- гўшт ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида республика ҳудудларида 800 бош чорвага ихтисослашган бўрдоқичилик хўжаликларини ташкил қилиш ва 1,4 минг гектар майдонга қишлоқ хўжалиги экинларини экиш;      

        - жорий йилда 100 млн. доллардан зиёд миқдорида мева–сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга ошириш;  

- аҳолига савдо хизмати кўрсатишни яхшилаш мақсадида ҳудудларда 21 та замонавий минимаркетлар, савдо марказлари, супермаркетлар ва аҳолига маиший ҳамда савдо хизмати кўрсатиш мажмуаларини ташкил этиш;

- республикада мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш мақсадида 4000 тонналик совуткичли сиғимларни модернизация ва реконструкция қилиш;

- 2016-2017 йил қиш-баҳор мавсуми учун 75 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг заҳирасини яратиш;

 - республика ҳудудларида (Фарғона, Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида) мева–сабзавот маҳсулотларини сақлаш, бирламчи ишлов бериш ва транспортировка қилиш бўйича 4 та логистика  марказларини ташкил этиш.   

  - тизимда ахборот-коммуникация технологияларини янада такомиллаштириш бўйича Ҳукумат талаблари асосида барча тегишли ишларни амалга ошириш;

 - тизимда корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича тегишли ишларни жорий қилиш белгилаб қўйилган.

Олдимизда янги ва улкан вазифалар турибди. Бу ишларни амалга ошириш Сиз ва бизнинг харакатимизга, шижоатимизга боғлиқ. Бу вазифаларни амалга оширишимиз зарур. Бу ишларни тўла –тўкис амалга ошириш учун барчангизга соғлик саломатлик, куч-қудрат тилайман.

Эътиборингиз учун раҳмат!

 

 

Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2015 йил II-чоракги давомида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида

ҲИСОБОТ

Аҳолини ижтимоий-муҳим бўлган озиқ-овқат молларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш мақсадида ҳисобот даврида улгуржи базалар томонидан шартнома асосида 2369 та фирма дўконлар фаолият юритмоқда.

Ҳудудий улгуржи савдо базалар томонидан ишлаб чиқариш корхоналари билан маҳсулотлар харид қилиш бўйича тузилган 1696 та  шартномага асосан жами 368.7 млрд.сўмлик маҳсулотлар харид қилинди.

Савдо корхоналари ва бошқа истеъмолчиларга 496 млрд.сўмлик, шу жумладан узоқ, бориш қийин бўлган ва тоғли худудларда жойлашган истеъмолчиларга 97 млрд.сўмлик маҳсулотлар етказиб берилди.

Уюшма тизимида фаолият юритаётган улгуржи савдо базаларга давлат ресурсларидан ажратилаётган 230 минг тонна ун, 47 минг тонна ўсимлик ёғи биржа савдолари орқали харид қилинди ва вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланган дислокация асосида истеъмолчиларга сотилди. Бундан ташқари харидорларга 13,5 минг тонна шакар, 2,5 минг тонна гуруч, 78 тонна хўжалик  совуни ва бошқа зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, маҳсулотларнинг 80 фоизи базаларнинг ўз ва ижарага олинган автоуловлари орқали истеъмолчиларга марказлаштирилган усулда етказилди.

Аҳолини истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш ва ички бозорни рақобатбардош товарлар билан тўлдириш мақсадида улгуржи савдо базалари қошида ташкил этилган ишлаб чиқариш цехларида ҳисобот даврида жами 8,7 млрд.сўмлик, шу жумладан 20 тонна гўшт, 5700 тонна қолипли нон, 200 тонна макарон ва 100 тн унли қандолат маҳсулотлари  ишлаб чиқарилди.

Бундан ташқари, “PSM GROUP” АЖ қошида ташкил этилган корхоналар томонидан жами 2481 млн.сўмлик, шу жумладан, “Meson Plast” - 1,7 млрд.сўмлик 1315 минг дона полиэтилен қоплар, 104,3 млн.сўмлик 9,84 тонна полиэтилен пакетлар, “Angeline Cosmetics” ҚК - 331 млн.сўмлик 736 минг дона атир совун, шунингдек, “Наманган улгуржи савдоинвест” МЧЖ - 353 млн.сўмлик 84 тонна унли қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Амалга оширилган ишлар натижасида, тизимда фаолият юритаётган улгуржи база ва корхоналарнинг 2015 йил январ-июн ойларидаги умумий савдо айланмаси ва кўрсатилган хизматлар ҳажми 518,3 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилдаги даврга нисбатан 44,9 фоизга ошган.

“Халқ истеъмоли товарларининг кўргазма-ярмарка савдоси республика маркази” ЁАЖ кўргазмалар залида  2015 йил 12-13 март кунлари “УзАСИ” ёрдамида “Bank-Expo 2015”, 16 март куни “Creatve Approach Group” МЧЖ томонидан “PAPER WINGS”-нинг “Қоғоз самолётчаларини учириш” мусобақаси, 25-26 апрел кунлари “GFORCE“ МЧЖ томонидан BC One Uzbekistan Cuper  рақс конкурси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида “Инновация лойиҳалари ва технологиялари минтақавий кўргазмаси”, май ойида “Ўзбекчармпойабзали” ва “Expocontaet” МЧЖ томонидан” Чарм, пойафзал, кийим ва аксесуарлар” IV Халқаро кўргазмалари, 5-6 июн кунлари “Тошкент шаҳар ва 9-10 июн кунлари Тошкент вилояти минтақавий саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржа” мавзуларида кўргазма ярмаркалари ўтказилди.

Уюшма ва тизимдаги улгуржи савдо база, корхоналар томонидан 992,1 млн.сўмлик, шу жумладан, Болалар спортини ривожлантириш фондига 630 млн.сўм, Кисловодск ва Ялтадаги “Ўзбекистон” сиҳатгоҳларини таъмирлаш учун 50 млн.сўм,  мактаб интернатга  25 млн.сўм, Наврўз байрами арафасида ўтказилган умумхалқ хайрия хашари муносабати билан “Маҳалла” жамғармасига 1 кунлик иш хақи ҳисобидан 37,3 млн.сўм, бошқа ташкилотларга 249,8  млн.сўмлик хомийлик ёрдамлари кўрсатилди.

 

Шунингдек, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фаҳрийларини ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида “9 май Хотира ва қадрлаш куни”  муносабати билан 3,2 млрд.сўмлик 9300 дона байрам совғалари тўплами яратилди ва уруш фахрийларига ҳудудий улгуржи савдо базалар томонидан етказиб берилди. 

 

“Ўзулгуржисавдонивест” уюшмасининг 2015 йил I-чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида     

ҲИСОБОТ

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларига бағишлаб ўтказилган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда 2015 йилда Уюшма фаолиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва вазифалари белгилаб олинди.

Бу борада ишларни ташкил қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимлари билан келишилган ҳолда Республика ҳудудларида ички истеъмол бозорини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан тўлдириш мақсадида кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш, совуткичли сиғимларни ташкил қилиш ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва шу билан янги иш ўринларини яратишга қаратилган“Ўзулгуржисавдонивест” уюшмасининг 2015 йилга мўлжалланган комплекс Чора-тадбирлари” ишлаб чиқилди. 

Комплекс чора-тадбирлар режасининг бажарилишини тўлиқ таъминлаш мақсадида январ-март ойлари давомида Уюшма раҳбарияти Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўлиб, тизимдаги улгуржи базалар томонидан белгиланган ҳар бир лойиҳа бўйича вилоят ҳокимлари билан келишилган тармоқ жадвалини ишлаб чиқилишида амалий ёрдам кўрсатди. Ушбу ҳужжатга асосан  жойларда лойиҳа ташаббускорлари томонидан бизнес режалар ишлаб чиқилди, ер майдонлари ажратиш масаласи ҳал этилди.

Бундан ташқари, улгуржи базалар ўз маблағларини чамалаб чиқиб, керакли кредит маблағларини олиш учун банк муассасаларига зарур ҳужжатларни тақдим этдилар. Қурилиш ишларини амалга ошириш учун пудратчи ташкилотлар билан шартномалар тузилди. Корхоналар томонидан зарур жиҳозлар сотиб олиш учун асбоб-ускуналар етказиб берувчи ишлаб чиқариш корхоналарига буюртмалар берилмоқда.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича Уюшма тизимидаги 11 та ташаббускор корхоналар томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ҳамда 9 та корхона томонидан ташкил этилган чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларининг озуқа-ем базасини яратиш учун бугунги кунга қадар жами 640 гектар ер майдонлари ажратилди. Ҳозирги кунда экиш мавсуми бошлаб юборилди.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш учун жами 2,4 млрд.сўм маблағ сарф этилиши, шундан 1,6 млрд.сўм корхоналар ва 850 млн.сўм банк муассасалари кредити ҳисобидан режалаштирилган.

Уюшма тизимидаги 19 та ташаббускор корхоналар томонидан Совуткичли сиғимларни ташкил қилишрежалаштирилди. Ушбу режа 2015 йил 4 мартда Вазирлар Маҳкамасининг 25-сонли баёни билан тасдиқланди.

Совуткичли сиғимларни қуриш учун жами 14,3 млрд. сўм сарф этилиши, шундан 4,3 млрд.сўм корхоналар ва 10,0 млрд.сўм банк муассасалари кредити ҳисобидан режалаштирилган.

Бугунги кунга қадар, корхоналар томонидан қурилиш ишлари учун ўз маблағлари ҳисобига жами 1,2 млрд.сўмсарфланди, шунингдек хизмат кўрсатувчи ҳудудий банк муассасаларига 3,2 млрд.сўм кредит маблағларини ажратиш ва хориждан шартнома асосида асбоб ускуналарни келтириш учун 370 минг АҚШ доллариниконвертация қилиш масаласида мурожаат этилди.

Амалда 1 апрел ҳолатига 630 млн.сўм кредит маблағлари ажратилди.

Аҳолига ҳизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида “Ўзулгуржисавдонивест” уюшмасининг 2015 йилга мўлжалланган комплекс Чора-тадбирлар дастурида 6 та йирик супермаркет, 24 та минимаркет типидаги фирма дўконлари, 2 та овқатланиш масканлари ва 16 та аҳолига маиший ҳизмат кўрсатиш (сартарошҳона, тикувчилик, пойафзал таъмирлаш) шахобчаларини ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу тадбирлар учун ҳокимликлар томонидан ер майдонлари ажратилди. Ҳозирги кунда қурилиш ишлари бошланган бўлиб, корхоналар ва банк кредитлари ҳисобига 4,4 млрд.сўм маблағ сарфланди.

Ушбу тадбирларни амалга оширилиши натижасида, аҳолининг истеъмол товарларга бўлган эҳтиёжи янада тўлароқ қондирилади ҳамда мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. 

 

“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси ҳамда тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базаларида АКТни жорий этиш ва ривожлантириш ҳолатининг

2014 йил 1-чораги якуни тўғрисида

ҲИСОБОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрел “Иқтисодиётнинг реал секторига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-2158-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республика алоқа, ахборотлаштириш телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 11.04.2014 йилдаги 17-8/2165-сонли хатининг ижросини таъминлаш мақсадида “Тармоқ-Жадвали”, “Режа-Жадвали” лойиҳалари ишлаб чиқилиб келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республика алоқа, ахборотлаштириш телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига киритилган.

“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси томонидан ахборотлаштириш соҳасида давлат сиёсатини ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш, автоматлаштириш масаласида махсус дастур лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Тизимдаги ҳудудий савдо базалар билан бошқарув жараёнини компьютерлаштириш мақсадида “Ҳисобот” номли ахборот тизимини ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.

2014 йилнинг I-ярмида Ахборот тизимини ишга тушириш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сонли ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2013 йил 27 июндаги  ПҚ-1989-сонли қарорларини бажарилиши юзасидан “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси томонидан ишлар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, “2014-2020 йилларда “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасида ахборот-коммуникация  технологияларини ривожлантириш Стратегияси” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишилди ва Уюшма раҳбари томонидан тасдиқланди. Мазкур лойиҳа бўйича тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базаларига намуна сифатида юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабр “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан веб-сайтини баҳолаш тизимининг янги мезони талабларидан келиб чиққан ҳолда қатор ўзгартиришлар ва янгиликлар киритилди.

"Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 7 январда 5-сонли буйруқ қабул қилинди.

Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтга қўйиладиган талаблар қайтадан кўриб чиқилди ҳамда ўзбек, рус, инглиз тилларидаги маълумотлар киритилган бўлиб, янги маълумотлар “uzsavdo.uz” веб-сайтида тўлдириб борилмоқда. Уюшманинг расмий веб-сайтига қатор ўзгартиришлар киритилди жумладан:

вертуал қабулхона, қайта алоқа, мобил тизим (уяли алоқа воситалари орқали фойдаланиш), фуқаролар мурожаатлари, вакансиялар, келишув шартномаси электрон шаклда тўлдириш.

Марказий девон бошқарма ва бўлим бошлиқлари Уюшманинг расмий веб-сайтини ўз вақтида сифатли янгиликлар билан тўлдириб бориш учун АКТ бўлимига етарлича маълумотлар тақдим этмаслик ҳолатлари кузатилмоқда, бу билан бирга Вазирлар Маҳкамаси томонидан берилган вазифалар тўлиқ бажарилмай қолмоқда.

Расмий веб-сайтларга жойлаштириш учун қўйиладиган асосий талаблар бўйича тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базаларига расмий веб-сайтини ишга тушириш юзасидан керакли ишларни амалга ошириш тўғрисида 2014 йил 10 январда 02-4/78-сонли, 2014 йил 4 мартда 02-4/24-сонли ва 2014 йил 11 апрелда 02-4/56-сонли хатлар орқали тегишли тавсиялар берилган.

Расмий веб-сайтга жойлаштириш учун қўйиладиган асосий талаблар ҳар бир ҳудудий улгуржи савдо базаларининг веб-саҳифасини ишга тушириш бўйича тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо корхоналарига 2014 йил 10 январда 02-4/78 ҳамда 2014 йил 4 мартда 02-4/24-сонли тавсия хатлари юборилган, фақатгина “Бухорогўштсутсавдо” ОАЖ, "Бекободгўштсутсавдо" МЧЖ, “Жондорулгуржисавдоинвест”  МЧЖ, "Сурхондарёозиқовқатмоллари" МЧЖ, “Хоразмозиқовқатмоллари” МЧЖ, “Шахрисабзозиқоовқатмоллари” МЧЖ, "Хоразмулгуржисавдоинвест" МЧЖ улгуржи савдо базалари ўзларининг расмий веб-сайтини ишга тушириш бўйича ишлар амалга оширилиши тўғрисида маълумот берилган, лекин афсуски, “ПСМ Групп”МЧЖдан ташқари ҳанузгача бирорта раҳбар, улгуржи базанинг расмий веб-сайтини ишга туширмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 майда тасдиқланган 126-сон қарори асосида Уюшмада “е-хат”, “е-ҳужжат” тизимларидан фойдаланиш 2014 йилдан бошлаб тўлиқ йўлга қўйилган, аммо “Фарғонаулгуржисавдоинвест” МЧЖ раҳбарига бир неча бор огоҳлантиришлардан кейингина тизимга уланган, лекин шу кунгача 51 та улгуржи савдо базалар “e-xaт” тизимларига уланган, аммо  “Улуғ Жамшид” МЧЖ  улгуржи база уланмаган.

Тизимдаги улгуржи базаларда электрон  почта орқали юборилган маълумотлар ўз вақтида қабул қилиниши, ижросини таъминлаш бўйича бириктирилган масъул ходимлар сусткашликка йўл қўйишмоқда. Бириктирилган масъул ходимларнинг ўз ишига бўлган масъулияти йўқлиги, жиддий ёндашмаслиги туфайли, Уюшмадан юборилган топшириқлар ўз вақтида бажарилмаяпти. Амалга оширилган ишлар тўғрисида уюшмага етарлича маълумотлар киритилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартда “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ходимларни малакасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 73-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси марказий девони ва тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базалари масъул ходимларининг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича ўқув курсларида ўқитиш, малакасини ошириш юзасидан номзодлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига юборилган.

Уюшмадан 29.03.2014 йил 02-4/36-сонли ўқув курсларида иштирок этиш тўғрисида хат юборилган,  аммо ушбу хатга “Шимбайулгуржиинвест” МЧЖ, “Турон-Хамид” МЧЖ, “Андижон УСИЧ” МЧЖ, “Фарғонаулгуржисавдоинвест” МЧЖ базалари ўқув курсларида қатнашиш учун номзодлар рўйхатини тақдим этмаган.

Мазкур қарорда белгиланган бандларнинг ижросини таъминлаш юзасидан “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси томонидан 2014 йил 28 мартда “Ижро назорат режаси” тасдиқланди ва тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базаларига белгиланган вазифаларни бажариш учун юборилди. Шу кунгача “Ижро назорат режаси” бўйича фақатгина "Сурхондарёозиқовқатмоллари" МЧЖдан бошқа ҳеч қайси улгуржи  савдо база маълумот юбормаган.

Барча улгуржи савдо база раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган корхонада АКТни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишлари сўралади.

 

 

«Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси Бошқарувининг 2014 йил биринчи чорак якуни тўғрисида

ҲИСОБОТ

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилнинг I-чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2014 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифалари бажарилишини баҳолашга бағишлаб ўтказилган мажлисида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида.

2. Республика ҳудудларида ички истеъмол бозорини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқатлар ҳамда кенг ассортиментдаги ноозиқ-овқат товарлари билан тўлдириш бўйича “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2014 йилга мўлжалланган КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ”да белгиланган топшириқларни бажарилиши ҳамда “2014 йил II чорагида уюшма, унинг ҳудудий савдо корхоналари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари томонидан амалга оширилиши зарур бўлган қўшимча чоралар, хусусан:

2.1. Уюшма тизимида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий ихчам ва кичик корхоналар ташкил этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида;

2.2. Уюшманинг жойлардаги улгуржи савдо базалари ва бошқа корхоналари томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи;

2.3. Уюшма тасарруфдаги ҳудудий улгуржи савдо базалари томонидан республика ҳудудларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга ихтисослашган замонавий совуткичли сиғимлар ташкил қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги;

2.4. Уюшма тасарруфидаги улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари томонидан аҳолига сифатли хизматлар кўрсатишни ташкил қилиш, жойларда янги ва замонавий минимаркет типидаги савдо дўконлари, ихтисослашган савдо мажмуалари ташкил қилишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар;

2.5. Ҳудудларда янги иш ўринларини яратишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрелдаги “Иқтисодиётнинг реал секторларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2158 сонли қарорида белгиланган топшириқларни Уюшма тасарруфидаги хўжалик субъектларида бажарилишининг аҳволи ва тизимда ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар.

4. Уюшма бошқарув аппарати ва тасарруфидаги ҳудудий улгуржи савдо базаларида ижро интизомини мустаҳкамлаш, ҳужжатлар билан ишлаш ва уларни тизимли назоратини ташкил қилиш борасида Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг 2014 йил 21 апрелдаги “2014 йилнинг I чорагида республика вазирликлари, идоралари ва хўжалик бирлашмаларида ижро интизоми ҳолатининг мониторинги якунлари тўғрисида”ги мажлис баёнида белгиланган топшириқлар ижроси тўғрисида.

 

Республика аҳолисини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 2014 йил январ-март ойлари давомида Уюшма тизимидаги улгуржи базалар томонидан 64,2 минг тн. ун, 22,3 минг тн. ўсимлик ёғи, 4,7 минг тн шакар маҳсулотлари, 106 тонна хўжалик совуни, ва бошқа маҳсулотлар ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилинган 1,6 минг тонна гуруч ва импортдан келтирилган 1,5 минг тонна ўсимлик ёғи истеъмолчиларга етказиб берилди. Асосий маҳсулотларнинг 79 фоизи савдо шохобчалари орқали базаларни транспорт воситалари ёрдамида марказлаштирилган усулда етказилди. Аммо, бу усулда “Қорақалпоқгўштсутсавдо”, “Андижонгўштсутсавдо”,  “Форишулгуржисавдоинвест” жамиятлари 18-28%, “Риштон савдо инвест”-7% маҳсулот етказган холос, “Тўрткўл”, “Улуғ Жамшид” ва "Қўқон-Баққоллик" жамиятларида эса, жорий йилда бу усул умуман қўлланилмаган.

Ҳисобот даврида истеъмолчиларга жами 174 млрд. сўмлик  истеъмол товарлари сотилган, шундан 42,3 млрд. сўмлик маҳсулотлар республиканинг олис қишлоқлари ва бориш қийин бўлган тоғли ҳудудларида яшайдиган аҳолига етказиб берилган.

Чорак давомида, тўлови таъминланмаганлиги сабабли, Наманган вилоятидаги базалар томонидан 421 тонна (16%),  Сирдарё вилоятида 303.6 тонна (57%), Фарғона вилоятида 238 тонна (7.3%), Хоразм вилоятида 133.7 тонна (7.6%), “Андижонгўштсутсавдо” МЧЖда 54 тонна (5%) ўсимлик ёғи биржадан олинмаган. Ажратилган ун ресурсларидан Сурхондарёдан ташқари барча ҳудудларда жами 48 минг тонна (43%) маҳсулот ўзлаштирилмаган. Ун ресурсларининг ажратилган ҳажмидан Қорақалпоғистон Республикасида  28%, Жиззах вилоятида  26%, Андижон ва Тошкент вилоятларида 12%, Фарғона вилоятида  9%, Сирдарё вилоятида 2,5% ўзлаштирилган холос.

Айрим корхоналар томонидан истеъмол товарларини харид қилиш ва истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича шартномалар тўлиқ бажарилиши таъминланмаган ва Уюшмага нотўғри маълумот тақдим этилган.   

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 21 ноябрдаги 57-сон Баёни топшириғига мувофиқ 2013/2014 йил қиш-баҳор мавсуми учун ғамланган маҳсулотни феврал-май ойларида сотиш ҳақидаги Ҳукумат кўрсатмасининг бажарилиши таъминланмаган ва маҳсулотлар ҳажми ҳақидаги маълумот Уюшмага сунъий равишда кўпайтириб тақдим этилган.

Ўтган йил якунига бағишланган Бошқарув йиғилишида танқид қилинганлигига қарамасдан, омборлардаги товар турларини кўпайтириш чоралари кўрилмаган. Товар тури миқдори 11 та базада камайишига йўл қўйилган. “Улуғ Жамшид” МЧЖда 5, “Тўрткўл” МЧЖ  ва “Хазорасп Турон”да 4 тадан, “Сафо савдо инвест”да 3, “Шарқ юлдузи улгуржи савдо” МЧЖда 2 та, “Туркистон универсал” жамиятида эса, ўсимлик ёғидан бошқа ҳеч қандай маҳсулот бўлмаган. 

Маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини харид қилиш ҳисобига товар ассортиментини кенгайтиришга умуман эътибор берилмаяпти.   Бу масала илгари ўтказилган Бошқарув мажлисларида бир неча бор танқид қилинганига қарамасдан, аксарият базаларнинг товар айланмаси илгаригидек асосан ун, ёғ, шакар савдоси орқали амалга оширилмоқда. 1 апрел ҳолатига товар айланмасидаги ун, ёғ ва шакар маҳсулотларининг улуши "Андижонгўшт - сутсавдо", "Андижон УСИЧ", “Савдо сотиқ”, "Жондорулгуржисавдоинвест", "Қашқадарётижоратсавдо”, “Сафо савдо инвест”, "Сурхондарёозиқ-овқатмоллари", “Ширин Омад Сервис”, “Чимён Барака савдо сервис”, "Олмалиқгўшт - сутсавдо", "Янгийўлулгуржи-савдобаза" корхоналарида 97-99%, "Тўрон-Хамид", "Водий саховати Агроинвест улгуржи савдо", "Наманганулгуржисавдоинвест”, "Навоий фуд инвест", "Қўқон-Баққоллик", "Фарғонаулгуржисавдоинвест", "Қиргулисавдо" жамиятларида 100 фоизни ташкил этмоқда. 

Уюшма тизимидаги улгуржи савдо базаларида ташкил этилган цехларда истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми жорий йил 1-чоракда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19 фоизга, шу жумладан қолипли нон ишлаб чиқариш 9 фоизга камайган.

Республикада озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат Дастурлари доирасида қабул қилинган қарорларга мувофиқ  рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотларни кўпайтириш ҳамда улар билан ички бозорни тўлдиришга етарли эътибор берилмаяпти ва бу борада кичик бизнес тадбиркорлигига яратилган турли имтиёз ва енгилликлардан унумли фойдаланилмаяпти.

Натижада, 30 та жамиятда 2013 йилга нисбатан товар айланмаси ҳажми 10 %га пасайган бўлиб, 15 базада рентабеллик даражаси 1 фоизга ҳам етмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йилдаги 105-сон қарорини ижросини таъминлаш мақсадида 13 та корхона томонидан жорий йилда жами 13100 тонна ҳажмга эга бўлган совутгичли сиғимларни III-чоракда тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган. Аммо, I-чорак якунланган бўлишига қарамай, корхона раҳбарлари томонидан ушбу топшириққа нисбатан сусткашликка йўл қўйилиб, Ҳукумат топшириғи ижросини ўз вақтида таъминлашга жонкуярлик билан ёндошилмаяпти. Айрим корхоналарда эса ҳанузгача бу борада иш бошланмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 355-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларни ишга тушириш ва уларга маълумотларни жойлаштириш учун қўйиладиган асосий талаблар бўйича тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо база ва корхоналарга бир неча бор топшириқ ва тавсиялар берилган бўлишига қарамай, ҳозирги кунда “PSM GROUP” жамиятидан бошқа ҳеч бир корхона ўз веб-сайтини ишга туширмаган. “Бухорогўштсутсавдо”, “Жондорулгуржисавдоинвест”, “Сурхондарёозиқовқатмоллари”, “Шахрисабзозиқовқатмоллари”, “Хоразмозиқовқатмоллари”, “Хоразмулгуржисавдоинвест” ва “Бекободгўштсутсавдо” улгуржи савдо базалари эса ўзларининг расмий веб-сайтларини ишга туширишлари тўғрисидаги маълумот билан чекланишган.

Ижро интизоми паст даражада бўлган Жиззах, Сирдарё вилоятларидаги базалар томонидан уюшмага белгиланган маълумотлар ўз  муддатларида тақдим этилмаяпти.

Юқорида таъкидланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда кўрилган масалалар муҳокамасидан келиб чиққан ҳолда, жорий йилда амалга оширилиши талаб этиладиган  вазифалар  ижросини таъминлаш бўйича келишиб олинди.

 

“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси томонидан ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган

чора-тадбирлар тўғрисидаги

Ҳисобот

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрелдаги“Иқтисодиётнинг реал секторига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-2158-сонли қарори28-бандида берилган лойиҳанинг бажарилиши юзасидан “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси тегишли ишларни амалга оширмоқда.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш бўйича “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг масъул ходимларидан иборат “Махсус ишчи гуруҳи” тасдиқланди. Махсус ишчи гуруҳи зиммасига Уюшма тизимида бошқарув жараёнини компьютерлаштириш мақсадида яратилаётган “Ҳисобот” ахборот тизими ва “Техник топшириқ” лойиҳаси «Datasite Technology» ҳусусий корхонаси билан биргаликда ахборотлаштириш соҳасида  давлат сиёсатини ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ривожлантириш, маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш, автоматлаштириш масаласида махсус дастур лойиҳаси ишлаб чиқилди.

“Техник топшириқ” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишилган.

Бошқарув жараёнини компьютерлаштириш мақсадида “Ҳисобот” номли ахборот тизимида ишлаш учун тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо база корхоналаринг АКТ бўйича масъул ходимларига «Datasite Technology»корхонаси томонидан логин ва парол берилган.

 Ҳозирги кунда “Ҳисобот” номли ахборот тизими лойиҳаси иш жараёнида синовдан ўтказилмоқда.

“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо база корхоналаридан “Ҳисобот” номли ахборот тизими орқали ҳар чорак якунида тақдим этиладиган ҳужжатлар, шунингдек, бухгалтерияга оид ҳисоботлар ва молиявий ҳаражатлар тўғрисидаги маълумотлар шу тизим орқали амалга оширилмоқда.

Мазкур яратилаётган ахборот тизимини жорий йилнинг IV-чорагидан тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган.

2014 йил давомида Уюшма томонидан ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш соҳасида қилинган ишлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламан.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тушадиган мурожаатлар ўз вақтида ва пухта ўрганиб чиқиш, ижросини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан билдирилаётган баҳоларни ва фикрларни тизимли равишда таҳлил этиш бўйича Махсус гуруҳ таркиби тасдиқланган. Ушбу гуруҳ томонидан Уюшмага тушган мурожаатлар ва хизматлар бўйича аризалар ўз вақтида кўриб чиқилиши ва жавоб берилишини таъминлаш мақсадида белгиланган ишларни сифатли ташкил этилишини таъминлаш топширилган, ҳамда ижросини назорат қилиш бўйича масъул ходим тайинланган.

 Фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш мақсадида тизим ҳар куни икки-уч маротаба текшириб турилмоқда.

Уюшманинг расмий веб-сайтига қўшимча равишда интерактив хизматларга қуйидаги хизматлар қўйилган:

-         вертуал қабулхона;

-         қайта алоқа;

-         фуқаролар мурожаатлари;

-         вакансиялар;

-         келишув шартномаси электрон шаклларда;

-         ишонч телефонлари қўйилган.

“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси марказий аппарати ходимлари янги замонавий компьютер техникалари билан таъминланган, интернет тармоғига тўлиқ уланган ва ички локал тармоқ ишга туширилган.

  Уюшмада ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича ташкил этилган махсус бўлинма ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш, фаолиятини кучайтириш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Интернет тармоғидан ходимлар фақат хизмат доирасида фойдаланмоқдалар ва бу борада бўлим томонидан улардан фойдаланиш бўйича ички мониторинг олиб борилмоқда.

  Тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базаларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда ривожлантириш бўйича масъул ходимлар буйруқ асосида тайинланган ҳамда замонавий компьютер техникаси билан тўлиқ таъминланган, интернет тармоғига уланган ва ички локал тармоқ ишга туширилган.

 Уюшма томонидан тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базаларига интернетдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида юқори тезликли тармоққа уланиш чораларини кўриш бўйича тавсиялар берилган.

Уюшманинг марказий девони ва тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базалари билан коорпоратив тармоқ билан объектларни улашни таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

 

2.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги"Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 355-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан расмий веб-сайтга қатор ўзгартиришлар ва янгиликлар киритилди.

Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтга қўйиладиган талаблар қайтадан кўриб чиқилди ҳамда ўзбек, рус, инглиз тилларидаги маълумотлар киритилган бўлиб, янги маълумотлар “uzsavdo.uz” веб-сайтида тўлдириб борилмоқда.

"Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базаларининг ҳимояланган электрон почта “e-хат”,“корпоратив электрон почта”, “веб-сайт” манзиллари ва АКТни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича тайинланган масъул ходимлари тўғрисидаги маълумотларни 2014 йил 9 сентябрда 02-4/118-сонли, 2014 йил 21 июлда 02-4/100-сонли хатлар орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Алоқа, ахборотлаштириш телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига, “Электрон ҳукумат” марказига юборилган.

Расмий веб-сайтга жойлаштириш учун қўйиладиган асосий талаблар ҳар бир ҳудудий улгуржи савдо базаларининг веб-саҳифасини ишга тушириш бўйича тизимдаги 43 та ҳудудий улгуржи савдо корхоналари 100 фоизга ўзларининг расмий веб-сайтини ишга туширишди, ҳозирги кунда янгиликлар ва маълумотлар киритилмоқда.

Мазкур масала юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига ва “Электрон Ҳукумат” Марказига маълумотлар юборилган.

“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси “Uzinfocom” маркази билан биргаликда “Ахборот хавфсизлиги сиёсати” лойиҳасиишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишилди.

Ҳозирги кунда “Ахборот хавфсизлиги сиёсати”лойиҳаси келишиш учун Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик хизмати қўмитасига 2014 йил 11 августда 02-04/110дсп-сонли хат орқали юборилган.

 

3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сонли қарорида белгиланган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси томонидан буйруқ қабул қилинган.

Мазкур буйруқда “Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва янада ривожлантиришни” таҳлил этиб бориш ва тадбирлар режасини ишлаб чиқиш бўйича “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси Ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланган. Ишчи гуруҳ томонидан АКТни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилган.

“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси марказий аппарати ходимлари 21 нафар янги замонавий компьютер техникалари билан тўлиқ таъминланган.

  Интернет тармоғига тўлиқ уланган ҳамда ички локал тармоқ ишга туширилган.

  Уюшмада ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича ташкил этилган махсус бўлинма ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш, фаолиятини кучайтириш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Интернет тармоғидан ходимлар фақат хизмат доирасида фойдаланмоқдалар ва бу борада бўлим томонидан улардан фойдаланиш бўйича ички мониторинг олиб борилмоқда.

Ахборот хавфсизлиги сиёсати талаблари бўйича Уюшмадаги барча ходимлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилган ва ёзма равишда огоҳлантирилган.

  Тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базаларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда ривожлантириш бўйича масъул ходимлар буйруқ асосида тайинланган ҳамда замонавий компьютер техникаси билан тўлиқ таъминланган, интернет тармоғига уланган ва ички локал тармоқ ишга туширилган.

 Уюшма томонидан тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базаларига интернетдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида юқори тезликли тармоққа уланиш чораларини кўриш бўйича тавсиялар берилган.

Уюшманинг марказий девони ва тизимдаги ҳудудуй улгуржи савдо базалари билан коорпоратив тармоқ билан объектларни улашни таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

 

         4.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппаратида, “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат хокимияти органларида ягона ҳимояланган электрон почтани ва электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги2011 йил 4 майда тасдиқланган 126-сон қарори асосида Уюшмада “е-хаt”, “e-hujjat” тизимларидан фойдаланиш 2014 йилдан бошлаб тўлиқ йўлга қўйилган.

Ҳозирда расмий ҳужжатлар ҳимояланган электрон почта манзили uzsavdo@exat.uz орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органларига юборилмоқда.

           Уюшманинг uz домени ҳудудида коорпоратив электрон почталари ишга туширилган (info@uzsavdo.uz, uzsavdo@uzmail.uz).

Уюшма тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базалари билан 2014 йил бошидан ҳимояланган электрон почта манзили uzsavdo@exat.uz орқали ҳамда корпоратив электрон почта манзили uzsavdo@umail.uz орқали ҳамма ҳужжатлар алмашинуви амалга оширилган.

         Интерактив давлат хизматлариЯгона портали орқали тушадиган мурожаатлар ва хизматлар бўйича аризалар ўз вақтида кўриб чиқилиши ва жавоб берилишини таъминлаш мақсадида белгиланган ишларни сифатли ташкил этилишини таъминлаш учун жавобгар шахс тўғрисидаги маълумотлар Ягона индентификация тизими ID.UZ да рўйхатдан ўтказилган.

 Фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш мақсадида тизим ҳар куни икки-уч маротаба текшириб борилмоқда.

 Уюшмада uForum.uz тизимида иштирок этиш учун “UZINFOCOM” марказидан логин ва парол олиниб, тизимидан рўйхатдан ўтказилган.

Интерактив давлат хизматлари Ягона портали вакансия хизматлари бўлимида vacant.gov.uz тизимидан рўйхатдан ўтказиш учун масъул ходим тайинланган.

Бўш иш ўринлари мавжуд ҳолда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат органлари ваканциялари хизматига масъул ходим томонидан 3 иш кунидан кечикмаган ҳолда тизимга киритилиши таъминланади.

5.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат хокимияти органлари ходимларининг малакаси ва қўникмаларини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳамда уларни ишда компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш юзасидан аттестасиядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги2011 йил 27 октябр 289-сон қарори талабидан келиб чиққан ҳолда, Уюшма марказий девон ходимларидан 2014 йилда 7 нафарини аттестациядан ўтказиш режалаштирилган ва аттестациядан ўтадиган ходимлар тўғрисидаги маълумотлар 2014 йил 20 январда 02-4/4-сонли хат орқали Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига маълум қилинган.

6.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакаларини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 73-сон қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 28 мартда 21-сонли буйруқ қабул қилинган.

 “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси марказий девони ва тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базалари масъул ходимларининг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича ўқув курсларида ўқитиш, малакасини ошириш юзасидан номзодлар рўйхати 2014 йил 12 сентябрда 02-4/122-сонли, 2014 йил 4 апрелда 02-4/43-сонли хатлар орқали Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига маълумотлар юборилган.

Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган йиғилишларда ва ўқув семинарларда Уюшманинг  ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича бириктирилган ходимлари мунтазам иштирок этиб келмоқда, ҳамда берилган масалалар юзасидан керакли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар қуйидагича:

- Ахборот тизимида ва маълумотлар базасини жорий этиш интерактив давлат хизматлари кўрсатилиши сифатини ошириш бўйича “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси ҳамда тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базаларининг мақсадли қўрсаткичлари ва индикаторлари”;

 -  “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси ҳамда тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базаларида “2014 йилда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш  самарадорлигини ошириш бўйича тадбирлар ДАСТУРИ”;

 - “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси ходимларининг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича малакасини ошириш юзасидан 2014 йилга мўлжалланган ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ”;

 - Бошқарув жараёнини компьютерлаштириш, ахборот-коммуникация технологияларини (АКТ) ривожлантириш ва ахборот хавфсизлиги бўйича “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси томонидан 2013-2014 йилларга мўлжалланган ИШ-РЕЖАСИ;

- “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ва рейтинг баҳолаш самарадорлигини ошириш бўйича ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ.

Иш-Режа ва Чора-тадбирларда белгиланган бандларнинг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Алоқа, ахборотлаштириш давлат қўмитасига ахборот бериб борилмоқда.

 

"Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил январ-ноябр ойларида аҳоли истеъмоли ва республикада озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида

Ҳисобот

Аҳолини ижтимоий-муҳим бўлган озиқ-овқат молларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш мақсадида ҳисобот даврида улгуржи базалар томонидан шартнома асосида қўшимча 87 та фирма дўконлар ташкил этилиб, улар сони жами 3017 тага етказилди.

Ҳудудий улгуржи савдо базалар томонидан ҳисобот даврида ишлаб чиқариш корхоналари билан маҳсулотлар харид қилиш бўйича тузилган 4125 та шартномага асосан жами 669 млрд.сўмлик маҳсулотлар харид қилинди.

Савдо корхоналари ва бошқа истеъмолчиларга 696 млрд.сўмлик, шу жумладан узоқ, бориш қийин бўлган ва тогли худудларда жойлашган истеъмолчиларга 188 млрд.сўмлик маҳсулотлар етказиб берилди.

Ҳисобот даврида уюшма тизимида фаолият юритаётган улгуржи савдо базаларга давлат ресурсларидан ажратилаётган 221 минг тонна ун, 86,1 минг тонна ўсимлик ёги биржа савдолари орқали харид қилинди ва вилоят хокимликлари томонидан тасдиқланган дислокация асосида истеъмолчиларга сотилди. Бундан ташқари харидорларга 27,1 минг тонна шакар, 3,5 минг тонна гуруч, 220 тонна совун ва бошқа зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, истеъмолчиларга 82 фоиз маҳсулотлар базанинг ўз ва ижарага олинган автоуловлари орқали марказлаштирилган усулда етказилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида, тизимда фаолият юритаётган улгуржи база ва корхоналарнинг ҳисобот давридаги умумий савдо айланмаси ва кўрсатилган хизматлар ҳажми 696 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилдаги даврга нисбатан 101,6 фоизни ташкил этади.

Аҳолини истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш ва ички бозорни рақобатбардош моллар билан тўлдириш мақсадида улгуржи савдо базалар қошида ташкил этилган ишлаб чиқариш цехларда ҳисобот даврида, жами 10 млрд. 228 млн.сўмлик, шу жумладан 104,7 тонна гўшт, 5244 тонна қолипли нон, 769 тонна макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Булардан ташқари, "ПСМ ГРОУП" қошида ташкил этилган қўшма корхоналар томонидан жами 16,2 млрд., шу жумладан, "Нусси" МЧЖ томонидан 650 млн. сўмлик 173 тонна унли қандолат маҳсулотлари, "Месон Пласт" томонидан 12 млрд. 100 млн. сўмлик 4,8 млн дона полипропилен қоплар, 5,5 млн. метр  полиэтилен мато ва "Ангелин Косметикс" қўшма корхонаси томонидан 3,1 млрд. сўмлик 10,6 млн. дона атир совун ишлаб чиқарилган.

Аҳоли таъминоти борасида Уюшма томонидан кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, йилнинг 2-ярмида Уюшма олдига қўйилган асосий вазифалардан бири, 2014/2015 йил қиш-баҳор мавсумида аҳолини қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавот маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва ички бозорда нархларни барқарорлаштириш мақсадида, 70 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захирага ғамланиб, мавсумда Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган жадвал асосида мунтазам равишда ички бозорга чиқариш чоралари кўрилади.

Республика аҳолиси таъминотида узилишларга ва ички бозорда нархларни асоссиз ошиб кетишига йўл қўйилмайди, бунинг учун имкониятларимиз етарли ва барча қўшимча чора-тадбирларни амалга оширамиз.

 

Эътиборларингиз учун раҳмат.

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 5 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

16.12.2017 17:10
Матндаги хато