Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Семинар ва анжуманлар

2017-09-18 10:19
|

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси томонидан 2017 йил III чорак якуни бўйича Бошқарувнинг кенгайтирилган йиғилиши жорий йилнинг сентябр-октябр ойларида ўтказиш режалаштирилган

 

Ўзбекистон Латвия савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик бизнес-семинари тўғрисида

 Жорий йилнинг 16 май куни Латвия пойтахти Рига шаҳрида "Ўзбекистон Латвия савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик" бизнес-семинари бўлиб ўтди. Мазкур ташрифда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигида делегация Рига шаҳрига ташриф буюрган. Шунингдек делегация таркибида "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси раисининг ўринбосари Нодирбек Рахбаров, Савдо саноат палатаси, "Ўзагроэкспорт", "Ўзбекенгилсаноат" акциядорлик жамиятлари вакиллари иштирок этди.

бизнес-семинар тавсилотлари билан тўлиқ "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси ҳузуридаги "Интертрайдинвест" МЧЖнинг веб-саҳифаси (http://intertradeinvest.org) орқали танишишингиз мумкин.

 

Ўзбекистон ва Латвия давлатлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида

Жориййилнинг 27-30 март кунлари Латвия делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси ҳамкорлигида 29 март соат  10-00да маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича семинар, шунингдек, икки давлат тадбиркорлари иштирокидаги бизнес-форум ва кооперация биржаси ўтказилди.

Тадбирни ташкил этишдан мақсад икки давлат компаниялари ўртасида савдо алоқаларини йўлга қўйиш, Ўзбекистонда бизнес юритиш бўйича Латвия компанияларининг тажрибасини тақдим этиш, янги қўшма корхоналарни ташкил этиш ва янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича семинар чоғида Латвия компаниялари томонидан қуйидаги мавзуларга оид қатор тақдимотлар ўтказилди: “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги соҳасида Европа Парламенти ва ЕИ Кенгаши қонунчилиги”, “Экспорт қилинадиган ва уй маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича сертификатлаш органлари лабораторияларининг роли”, “Экспорт қилинадиган маҳсулотларни назорат қилиш”, “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлаш ва синашга оид халқаро қоидалар – биологик маҳсулотлар”, “Асаларичилик, унинг асослари, яхши сифатли асал ишлаб чиқариш мезонлари”, “Логистика ва таъминотлар занжирларини бошқариш” ва бошқалар. Шунингдек, тадбирда икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Семинардан сўнг икки давлат тадбиркорларининг иштирокида бизнес-форум ва кооперация биржаси ташкил этилиб, ундаЎзбекистоннинг 30 дан ортиқ компания ва корхоналари ҳамда Латвия ишбилармонлик доиралари вакиллари иштирок этди. Икки мамлакат ишбилармонлари ўзаро манфаатли ва истиқболли лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тўғрисида ўзаро фикр алмашдилар.     

Ўзбек-Корея агросаноат ва савдо бизнес анжумани тўғрисида

Бугун WYNDHAM Тошкент меҳмонхонасининг мажлислар залида “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси, “Intertradeinvest” МЧЖ, “ЕРГ” Кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Корея давлатининг “Котра” компанияси билан ҳамкорликда “Ўзбек-Корея агросаноат ва савдо бизнес анжумани” бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳар икки мамлакатдан ташриф буюрган соҳа мутахассислари нутқ сўзлади. Бунда асосан мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Анжуман давомида мавзу ва ўтказилган кўргазмали намойишлар бўйича саволларга Уюшманинг тизимдаги корхона раҳбарлари, тадбиркорлар ва ишбилармонлар керакли жавобларни олди.

Мазкур бизнес семинар якунида Ўзбек ҳамда Корея давлатлари ўртасида агросаноатни ривожлантириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олинди. 

 

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 2016 йил I-ярим йиллик иш якунлари бўйича ўтказиладиган йиғилиш тўғрисида

 

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 2016 йил 10 август, соат 10.00да Навоий кўчаси, 25 уйда ўтказиладиган Бошқарув йиғилиши бўлиб ўтади

Йиғилиш кун тартибида Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил январ-июн ойларида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва  2016 йил 2-яримда иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларига бағишлаб ўтказилган мажлисида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520 сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 июндаги 129-сонли баёндаги топшириқларнинг ижросини таъминлаш, 2016-2017 йилларда қиш-баҳор мавсумига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш учун белгиланган режани тўлиқ бажарилиши юзасидан олиб борилаётган тайёргарлик ишлари тўғрисида;

Республика ҳудудларида ички истеъмол бозорини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан тўлдириш мақсадида кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш, совуткичли сиғимларни ташкил қилиш ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва шу билан янги иш ўринларини яратишга қаратилган “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 2016 йилга мўлжалланган КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ”да таъкидланган топшириқларни бажарилиши хусусида;

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан 2016 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқариш  бўйича олиб борилаётган ишлари ва белгиланган режани бажариш тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 апрелдаги ПҚ-2517 сонли қарорига асосан Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 29 июнидаги 219-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Уюшма таркибидаги корхоналарни таъсис хужжатларига ўзгартиш киритиш, Адлия вазирлигидан қайта рўйхатдан ўтказиш ва истеъмол товарлари улгуржи савдоси хуқуқини берувчи лицензия қайта расмийлаштириш бўйича олиб борилган ишлари юзасидан.

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг жорий 2016 йил 25 июлдаги 72-сон мажлис баёнига асосан “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибидаги корхоналарда ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш, уларни назорати тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинади. 

 

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасида мева-сабзавотни етиштириш, қайта ишлаш, ички истеъмолга етказиб бериш ҳамда экспортга чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг “Intertradeinvest” МЧЖ томонидан “International Finance Corporation” ташкилоти билан ҳамкорликда “Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги стандартлари: бизнесдаги рақобатбардошлилик” мавзусида жорий йилнинг 9 июн куни Уюшманинг катта мажлислар залида семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда дастур бўйича раҳбар Шербина.О, Хошимов.З, Қурбонова.Р, Булвина.А ҳамда Уюшма марказий девон ходимлари билан биргаликда тизимдаги корхоналардан вакиллар қатнашди.

Йиғилишда асосан озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва харидорларга етказиб беришда асосий нималарга эътибор бериш тўғрисида айтиб ўтилди.

Семинар сўнгида мавзу бўйича саволларга жавоб берилди шунингдек, қатнашчиларга маҳсус Гувоҳномалар топширилди.

Йиғилишдан олинган фотолавхалар билан танишишингиз мумкин.

 

 

“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича бир қатор давлатларнинг савдо вакиллари билан учрашувлар ўтказилганлиги тўғрисида.

 

Жорий йил 17 феврал куни “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасида Россия Федерациясининг Савдо вакили - Л.Г.Покровский, эксперт- Л.В.Мещерякова, 18 февралда Кореянинг “Котра” агентлиги вакиллари Ан Сонг Джун ва Чве Бенг Су ҳамда 19 февралда Белгиянинг “Валлони” ваколатхонасининг савдо вакиллари - Ш.А.Каримова, М.Таировлар иштирокида муҳим учрашувлар бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда Уюшма томонидан раис ўринбосари- Н.Т.Ахмаджонов, РТПФ “Тижорат” МЧЖ Бош директори - Ф.Я. Ибрагимов, “Intertrade invest” МЧЖ Бош директори - А.Ў.Каримовлар иштирокида Уюшма экспорт салоҳиятини ошириш, савдо муносабатларини мустаҳкамалаш ва ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича долзарб мавзулар муҳокама этилди.

Йиғилишнинг асосий мақсади Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ ҳўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларини юқорида келтириб ўтилган давлатлар билан ҳамкорликда савдо уйларига етказиб бериш орқали Уюшма экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган.

Учрашувлар давомида “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси ҳамда чет элдан ташриф буюрган вакиллар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича тегишли масалалар кўриб чиқилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, ҳамда замонавий технологиялар асосида қадоқлаб экспортга йўналтириш, совуткичли сиғимларни ишга тушириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. Йиғилиш сўнгида барча давлат вакиллари билан ҳамкорликни амалга оширишга келишиб олинди. Бунда асосий эътибор қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилишга йўналтирилган.

 

Ҳозирги кунда Уюшма томонидан 2016 йилнинг 25-26 феврал кунлари экспорт салоҳиятини ошириш тўғрисида Фарғона вилоятида ташкил этилаётган форумда қатнашиш режалаштирилган.

 

2015 йил 9 ойлик иш якунлари бўйича йиғилиш тўғрисида

 

2015 йил 29 октябр куни “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси жорий йилнинг 9 ой якунига бағишланган Бошқарувнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мазкур йиғилишда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил январ-сентябр ойларида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларига бағишлаб ўтказилган мажлисида белгиланган вазифалар ҳамда ички истеъмол бозорида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тасдиқланган Дастур ижросини таъминлаш тўғрисида;

2. 2015-2016 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қиш-баҳор мавсумига ғамлаш учун белгиланган режани тўлиқ бажарилишини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлари тўғрисида;

3. Маҳаллий ҳом ашё ва улгуржи базалардаги мавжуд бино иншоат, совуткич сиғимларини ҳисобга олган ҳолда 2016 йилда корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириб четга махсулот чиқариш шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган экспортбоб маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича жамият раҳбарларининг аниқ таклифлари ва бизнес лойиҳалари тўғрисида;

4. “Республика ҳудудларида ички истеъмол бозорини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан тўлдириш мақсадида кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш, совуткичли сиғимларни ташкил қилиш ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва шу билан янги иш ўринларини яратишга қаратилган “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2015 йилга мўлжалланган КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ”да таъкидланган топшириқларни бажарилиши хусусида;

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора–тадбирлари тўғрисида”ги 355-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан;

 

6. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг жорий 2015 йил 27 апрелдаги 27-сон мажлис баёнига асосан улгуржи базаларда ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш, уларни назорати тўғрисидаги масалалар муҳокама этилади.

 

1)Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2015 йил II-чорак якунига бағишланган Бошқарувнинг кенгайтирилган йиғилишида қуйидаги масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларига бағишлаб ўтказилган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда 2015 йилда Уюшма фаолиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва вазифаларини белгилаб олиш ва бу борада ишни ташкил қилиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида;

2. “Республика ҳудудларида ички истеъмол бозорини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан тўлдириш мақсадида кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш, совуткичли сиғимларни ташкил қилиш ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва шу билан янги иш уринларини яратишга қаратилган “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2015 йилга мўлжалланган Комплекс чора-тадбирлари” ни бажарилишини таъминлаш;

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора–тадбирлари тўғрисида”ги 355-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижроси;

4. Республика ички истеъмол бозорига, ҳусусан қишлоқ аҳолисига асосий турдаги озиқ-овқатлар, шу жумладан давлат ресурсларидан ажратилган маҳсулотларни бир текисда ва узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш борасида 2014 йилда амалга оширилган ишларнинг таҳлили ва бу борада 2015 йилда ҳудудий улгуржи савдо базалари раҳбарлари масъулияти ва жавобгарлигини ошириш бўйича кўриладиган чоралар юзасидан;

5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон ва Раёсатининг 2013 йил 21 октябрда ўтказилган 49-сон мажлис қарорларига асосан улгуржи базаларда ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш, уларни назорати тўғрисида муҳокама қилинади.

 

2) Жорий йилнинг  2 май  куни Ўзбекистон Миллий  Матбуот марказида “Ички истеъмол бозорида озиқ-овқат ҳавфсизлигини ҳамда чакана савдо тармоғини кенг турдаги истеъмол товарлари билан таъминлаш бўйича "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси тизимидаги улгуржи савдо базалари фаолияти"га бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Ўзулгуржисавдоинвест" улгуржи савдо корхоналари уюшмаси 2006-йилда Ўзбекистон республикаси президентининг "Улгуржи ва чакана савдони эркинлаштириш ва ривожлантириш учун кулай шароитларни яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони ва 2006-йил 6-мартдаги "Улгуржи савдо корхоналари уюшмасини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори асосида худудий улгуржи савдо базалари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида ташкил қилинган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011-йил 30-мартдаги "Улгуржи савдо инвест" уюшмаси тузилмасини ислоҳ қилиш ва фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги қароридан сўнг уюшманинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари кенгайди. Уюшма етиштирилган маҳаллий озиқ-овқат, айниқса янги мева-сабзовот маҳсулотларини улгуржи харид қилиш, сақлаш ва аҳолини ушбу маҳсулотлар билан барқарор таъминлаш мақсадида,    ўз олдига кўйган вазифаларни бажармоқда. Бундан ташқари, уюшма зиммасида ички истеъмол бозорига, хусусан қишлоқ жойларидаги олис ва етиб бориш қийин бўлган худудлардаги чакана савдо тармоғини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари билан узлуксиз таъминлаб туриш чора-тадбирларини ҳам амалга оширмоқда. Шу билан бирга, улгуржи базаларнинг моддий техника базасини ривожлантириш, озиқ-овқат товарлари ва янги мева-сабзавот маҳсулотлари учун ихтисослашган омборхоналар қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш ҳамда замонавий ускуналар билан жиҳозлашни ташкил этишдан иборат ўз олдига қўйган вазифани ҳам бажармоқда. Ҳозирги кунда "Уюшма тизимида ўзаро ҳамкорлик ва томонларнинг мажбуриятлари тўғрисида"ги келишув шартнома асосида 57 та улгуржи савдо база ва корхоналар фаолият юритяпти.

Жорий йилнинг I чорагида уюшма таркибидаги улгуржи базалар томонидан 218 млрд. сўмлик истеъмол товарлари 2900 та фирма ва 1300 та шартнома асосида фаолият юритаётган чакана савдо тармоқлари орқали аҳолига етказиб берилди, шундан 50 млрд.сўмдан зиёдроқ маҳсулотлар олис, тоғли ва бориш қийин бўлган худудларга олиб бориб сотилган.

Улгуржи харид қилинган маҳсулотларни сақлаш учун тизимдаги корхоналарда 116 минг квадрат метр совутилмайдиган ва 60 минг тонналик совутиладиган омборхоналар мавжуд. Шундан 50 минг квадрат метр омбор майдонлари ва 35 минг тонналик совутиладиган сиғимлар-қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, яъни картошка, сабзи, пиёз, мева, полиз ҳамда гўшт маҳсулотлари, қолганлари озиқ-овқат - ун, ўсимлик ёги, шакар, ёрмалар, консервалар ва бошқа маҳсулотларни сақлашга ихтисослаштирилгандир.

 2011-2013  йилнинг ўзида Қорақалпоғистон республикаси ва вилоятларида янги қурилиш, реконструкция ва модернизациялаш ҳисобига 38440 тонналик замонавий совуткичли сиғимлар ишга туширилди. Бунинг учун базаларнинг ўз маблағи ва банк кредити эвазига 25,2 млрд. сўм маблағ сарфланган.

Уюшма тизимидаги улгуржи базалар томонидан республика аҳолисини 2013-2014-йилнинг қиш-баҳор мавсумида зарур маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида 65 минг тонна кишлок хўжалик маҳсулотлари захираси яратилди. Шу жумладаи 12 900 тонна картошка, 13100 тонна пиёз, 12600 тонна сабзавотлар заҳираси жамғарилган эди.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига мувофиқ, ушбу маҳсулотлар жорий йилнинг феврал-май ойларида белгиланган жадвал асосида республика худудларида махсус ташкил этилган савдо расталари орқали савдо қилинди.

Ахолининг истеъмол товарларига бўлган эхтиёжини кондириш, ички бозорни рақобатбардош моллар билан тўлдириш максадида, улгуржи базалар томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича 48 та замонавий кичик цехлар, шу жумладан колипли ноп ва нон махсулотларини ишлаб чикариш бўйича жами 18 та лойиҳа амалга оширилди. Ўтган йилнинг ўзида бу цехларда жами 5.8 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чикарилган. Бундан ташкари, жамият қошида ташкил этилган кўшма корхоналар томонидан 5,4 миллиард сўмлик полипропилен қоплар,  пакетлар ва атир совун ишлаб чиқарилган.

Жорий йилнинг январ-март ойларида мазкур ишлаб чиқариш цехларида жами 3,1 млрд.сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, 1,2 млрд. сўмлик қолипли нон, 1,4 млрд.сўмлик шакарли ва 200 млн.сўмлик унли қандолат, 300 млн. сўмлик макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариб, истеъмолчиларга етказиб берилди.

Озиқ-овқат ресурсларини кўпайтириш мақсадида чорвачилик хўжаликлари ташкил этилди. Бу хўжаликларда минг бош кора мол ва 674 бош қўй боқилаяпти. Бундан ташқари, янги интенсив боғлар яратиш учун ажратилган 122 гектар ерга 50 мингга яқин турли мевали дарахтлар экилди. Яна 4 ярим минг туп кўчат экиш режалаштирилган.

Олдинда режалар катта. Бу йил 18 та нон, макарон ва қандолат махсулотларини ишлаб чиқариш цехлари, 18 та озиқ-овқат, ноозик-овкат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш цехлари. паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик ва асаларичилик хўжаликларини ташкил этиш ва аҳолига савдо, умумий овқатланиш ҳамда маиший хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш бўйича 76 та лойиҳани амалга ошириш мўлжалланган. Ушбу дастурни бажариш учун жами 24 миллиард сўм маблағ сарфланади. Жорий йилда 580 та иш ўринларини ташкил этиш ҳам мўлжалланган.

Анжуманда сўзга чиққан уюшма вакиллари асосий вазифа-республикамиз аҳолисини ижтимоий муҳим ва бошқа маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлаш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ҳисобига озиқ-овқат захирасини кўпайтириш ва истеъмол бозори ҳавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва олдинда турган вазифалар тўғрисида сўз юритишди. Журналистларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

 

3) Миллий матбуот марказида ўтказиладиган анжуман тўғрисида

 

Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг Ягона режасига мувофиқ, Сизлар билан шу залда учрашиб турибмиз. Бугунги анжуманимиз мавзуси - “Ички истеъмол бозорида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда чакана савдо тармоғини кенг турдаги истеъмол товарлари билан таъминлаш бўйича “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси тизимидаги улгуржи савдо базалари фаолияти тўғрисида”.

Аввалом бор уюшманинг ташкил этилиши ва унинг асосий вазифалари хусусида қисқача тўхтаб ўтсам.

“Ўзулгуржисавдоинвест” улгуржи савдо корхоналари уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 февралдаги ПФ-3722-сонли «Улгуржи ва чакана савдони эркинлаштириш ва ривожлантириш учун қулай шароитларни яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва 2006 йил 6 мартдаги ПҚ-300-сонли «Улгуржи савдо корхоналари уюшмасини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарори асосида ҳудудий улгуржи савдо базалар фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида ташкил қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 мартдаги «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси тузилмасини ислоҳ қилиш ва фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги ПҚ-1514-сон қарори билан ўзгартириш киритилиб, Уюшманинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб:

        етиштирилган  маҳаллий  озиқ-овқат  маҳсулотлари,  айниқса,  янги мева-сабзавот маҳсулотларини улгуржи харид қилиш, сақлаш ва аҳолини ушбу маҳсулотлар билан барқарор таъминлаш;

        ички истеъмол бозорига, хусусан  қишлоқ  жойлардаги,  олис  ҳамда  етиб  бориш  қийин бўлган аҳоли пунктларидаги  чакана  савдо  тармоғини  ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари  билан  ишончли  ва  узлуксиз  таъминлаб туриш чора-тадбирларини амалга ошириш;

        улгуржи базаларнинг моддий-техника базасини  ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, озиқ-овқат товарлари  ва янги  мева-сабзавот  маҳсулотлари  учун  ихтисослаштирилган   омборхоналар қуриш,  реконструкция  ва  модернизация  қилиш   ва замонавий ускуналар билан жиҳозлашни ташкил этиш  белгиланди.

Уюшма тизимида 2014 йилнинг 1 январ ҳолатига “Ўзаро ҳамкорлик ва томонларнинг мажбуриятлари тўғрисида”ги келишув-шартнома асосида 57 та улгуржи савдо база ва корхоналар фаолият юритмоқда.

Улгуржи харид қилинган маҳсулотларни сақлаш учун тизимидаги корхоналарда  116 минг кв.метр совутилмайдиган ва 60 минг  тонналик совутиладиган омборхоналар мавжуд, шундан 50 минг кв.м омбор майдонлари ва 35 минг тонналик совутиладиган сиғимлар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (картошка, сабзи, пиёз, мева ва полиз ҳамда гўшт маҳсулотлари), қолганлари озиқ-овқат маҳсулотлари (ун, ўсимлик ёғи, шакар, ёрмалар, консервалар ва бошқалар) сақлашга ихтисослаштирилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 105-сонли қарорига мувофиқ, 2011-2013 йилларда янги қурилиш, реконструкция ва модернизация қилиш ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жами 38440 тонналик замонавий  совутиш камералари ишга туширилди. Бунинг учун базаларнинг ўз маблағи ва банк кредити ҳисобига 25,2 млрд сўм сарфланди.

2014 йилда 13 минг тоннадан зиёд совуткичли сиғимларни реконструкция ва модернизация қилиш режалаштирилган. Бу мақсадлар учун 4,8 млрд сўм базалар маблағи ва 4,2 млрд сўм банк кредитларини жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Улгуржи савдо корхоналарининг асосий фаолият йўналишидан келиб чиққан ҳолда, 2013 йилда республикамиздаги чакана савдо корхоналари ва бошқа истеъмолчиларга 825 млрд.сўмлик озиқ-овқат товарлари, шу жумладан узоқ, бориш қийин бўлган ва тоғли худудларда жойлашган аҳолига 187,1 млрд.сўмлик ижтимоий муҳим маҳсулотлар етказиб берилди. Маҳсулотларнинг 74 фоизи истеъмолчиларга базаларнинг ўзларини ва ижарага олинган 300 дан ортиқ автотранспорт воситалари орқали марказлаштирилган усулда етказилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 августдаги мажлис баёни топшириғига кўра, республика аҳолисини 2013-2014 йилларнинг қиш-баҳор мавсумида кафолатли таъминлаш ва бозорларда нарх барқарорлигига эришиш мақсадида, Уюшма тизимидаги улгуржи базалар томонидан 65 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан: 12,9 минг тонна картошка, 13,1 минг тонна пиёз, 12,6 минг тонна сабзавотлар, 8,8 минг тонна мевалар, 11,3 минг тонна гуруч, 500 тонна гўшт, 5,9 минг тонна ерёнғоқ ва дуккакли дон экинлари заҳираси яратилди. Заҳирага қўйилган маҳсулотлар Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 ноябрдаги йиғилиш баёнига асосан жорий йилнинг феврал-май ойларида график асосида ички бозорга чиқариб, маҳсус ташкил этилган савдо расталарида аҳолига сотилди.

Жорий йил ҳосилидан, 2014-2015 йил куз-қиш даври учун 70 минг тоннадан зиёд картошка, пиёз, сабзавот, мева, полиз ва дон маҳсулотлари заҳирасини яратиш мақсадида, март-май ойлари давомида фермер ва деҳқон хўжаликлари билан маҳсулот харид қилиш бўйича фьючерс шартномалари тузилмоқда. Ҳозирги кунга келиб 15 млрд.сўмлик қишлоқ хўжалик маҳсулотларига фьючерс шартномалар имзоланган ва бу ишлар жадал суръатлар билан давом эттирилмоқда.

Аҳолини истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш ва ички бозорни рақобатбардош моллар билан тўлдириш мақсадида улгуржи савдо базалар қошида ташкил этилган ишлаб чиқариш цехларда 2013 йил якунига кўра, жами 10 млрд.сўмликдан зиёд, шу жумладан 6741 тонна қолипли нон ва “PSM GROUP” жамияти томонидан 805 млн.сўмлик унли қандолат ва 5 млрд. сўмлик шакарли қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлса, 2014 йил I чоракда жами 3,1 млрд. сўмлик, шу жумладан 1,2 млрд. сўмлик 2,0 млн. дона қолипли нон, 300 млн. сўмлик макарон маҳсулотлари, 200 млн.сўмлик унли қандолат ва 1,4 млрд. сўмлик шакарли қандолат маҳсулотлари  ишлаб чиқарилди.

Булардан ташқари, шу жамият қошида ташкил этилган қўшма корхоналар томонидан жами 5,4 млрд. сўмлик, полипропилен қоплар, пакетлар ва  атир совун ишлаб чиқарилган.

Ўтган йили пахта йиғим-терими мавсумида ва Янги йил арафасида теримчиларга ва Тошкент шаҳри аҳолисига арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари байрамолди савдоси ташкил этилди.

Хозирги кунда, улгуржи базалар омборларида жами 62 млрд сўмлик озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, 7 минг тоннадан зиёд ун, 3 минг тоннага яқин пахта ёғи ва шакар, 2 ярим минг тонна кунгабоқар ёғи, 1 ярим минг тонна гуруч, 500 тонна ёрмалар ва макарон маҳсулотлари, 200 тоннадан зиёд қандолат маҳсулотлари, 100 тоннага яқин чой ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда   5 млрд. сўмдан зиёд ноозиқ-овқат товарлари мавжуд.  

Жорий йилнинг январ-март ойларида аҳоли таъминоти учун маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларидан улгуржи базалар томонидан 187 млрд. сўмлик истеъмол товарлари харид қилиниб, 218 млрд сўмлик маҳсулотлар шартнома асосида 1300 дан зиёд чакана савдо ташкилотлари ва 2900 та фирма дўконлар орқали истеъмолчиларга етказиб берилди. Маҳсулот харид қилиш ва етказиб бериш бўйича шартномалар йил давомида тузилаверади. Шу билан бир қаторда ўтган йилларда амалга оширилгани каби, бу йил кеч куз даврида, тоғли, бориш қийин бўлган худудларга “олдиндан маҳсулот етказиб бериш” яъни (ранний завоз) 2-3 ойлик маҳсулот заҳираларини яратиш бўйича ҳам тегишли ишлар олиб борилади. (мисол)

Чакана савдо тармоғини ривожлантира бориб, бу йил асосан тоғли, бориш қийин ва олис қишлоқ жойларда ҳамда чегара худудларда яна 100 га яқин фирма дўконларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Термиз шаҳрида, Денов ва Зомин туманларининг ҳар бирида савдо майдони 1500-2000 кв.метр бўлган йирик супермаркет ишга туширилган, Нукус шаҳрида 2 қаватли “Болалар дунёси” дўкони қурилиши олиб борилмоқда. (пластик).

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 18 январ куни “2012 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2013 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифалари”га бағишлаб ўтказилган йиғилиши қарорларидан келиб чиқадиган “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2013 йилга мўлжалланган Комплекс чора-тадбирлар дастурига кўра, улгуржи базалар томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича 48 та замонавий кичик цехлар, шу жумладан, қолипли нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича жами 18 та лойиҳа, макарон маҳсулотлари 12 та, қандолат маҳсулотлари 14 та ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича 8 та кичик цехлар, шу жумладан, Андижон ва Фарғона вилоятларида сутни қайта ишлаш ва музқаймоқ мини цехлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухорода қорамолларни сўйиш цехлари,   Қашқадарё ва Хоразм  вилоятларида ун, дуккакли дон ва бошқа озиқ-овқат  маҳсулотларини ҳамда Самарқанд вилоятида ўсимлик ёғини  қадоқлаш цехлари  ташкил этилди.  

        Озиқ-овқат ресурсларини кўпайтириш мақсадида чорвачилик хўжаликлари ташкил этилиб, уларда 1000 бош қорамоллар ва 674 бош қўйлар боқилмоқда. Чорва молларига озуқа-ем базасини етиштириш учун  вилоят ҳокимликлари томонидан 200 гектардан ортиқ ер майдонлари ажратилди. Паррандачилик хўжаликларида 56 минг бош, шу жумладан, 41 минг бош  тухум йўналишида, 15 минг бош гўшт йўналишида парранда боқилмоқда. Бу хўжаликлар эҳтиёжи учун 36 гектар ер майдонлари ажратилди. Жами 13 гектарлик сув ҳавзаларида балиқчилик хўжаликлари барпо этилиб, 20 тоннага яқин балиқ чавақлари боқилмоқда. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Фарғона ва Сирдарё вилоятларида сунъий ҳавзалар тайёрлаб қўйилди.

        Янги интенсив боғлар яратиш учун ажратилган 122 гектар ер майдонларида 50 мингга яқин турли хил мевали дарахтлар экилди, яна 4 ярим минг туп кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, тизимдаги корхоналар томонидан 800 гектардан зиёд ер майдонига қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, шу жумладан Қашқадарё вилояти Косон туманида тажриба тариқасида тез пишар экспортбоп “жиян” навли қовун экилди,  300 гектар ерга шоли экиш мўлжалланмоқда.

Бу йўналишлар бўйича жорий йилда қўшимча 18 та нон, макарон, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехлари, 18 та озиқ-овқат, ноозиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш цехлари, 80 минг бошга мўлжалланган парранда хўжалиги, 15 та чорвачилик, балиқчилик ва 150 қути асаларичилик хўжаликларини ташкил этиш ҳамда аҳолига савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш бўйича 76 та лойиҳани амалга ошириш мўлжалланмоқда. Ушбу дастурни бажариш учун жами 24 млрд сўм маблағ сарфлаш, шу жумладан, базаларнинг ўз маблағи ҳисобидан 14 ярим млрд сўм ва банк кредити ҳисобидан 9 ярим млрд сўм сарфлаш кўзда тутилмоқда.

Озиқ-овқат, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, улгуржи савдо корхоналарининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, янги савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш дастурларини амалга ошириш жараёнида 2013 йилда қўшимча 640 та ишчи ўринлари ташкил этилди, жорий йилда яна 580 та ишчи ўринлари ташкил этиш мўлжалланмоқда.

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 2014 йил 17 январда Вазирлар Маҳкамасида “2013 йилда мамлакатни иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари”га бағишланган мажлисида сўзлаган маърузаларидан келиб чиққан ҳолда, тармоғимиз олдига қўйилган асосий вазифалардан - республика аҳолисини ижтимоий муҳим ва бошқа маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ҳисобига озиқ-овқат заҳирасини кўпайтириш ва хавфсизлигини таъминлаш борасида режалаштирилган дастурларни сўзсиз амалга ошириш чоралари кўрилади деб ваъда берамиз. 

 

 

4) 2014 йил 7 май соат 11:30 да "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмасининг "Ўзэкспомаркази"да бўлиб ўтган тақдимот анжумани тўғрисида

Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!

 

“Ўзулгуржисавдоинвест” улгуржи савдо корхоналари уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 февралдаги ПФ-3722-сонли «Улгуржи ва чакана савдони эркинлаштириш ва ривожлантириш учун қулай шароитларни яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва 2006 йил 6 мартдаги ПҚ-300-сонли «Улгуржи савдо корхоналари уюшмасини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарори асосида ҳудудий улгуржи савдо базалар фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида ташкил қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 мартдаги «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси тузилмасини ислоҳ қилиш ва фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги ПҚ-1514-сон қарори билан ўзгартириш киритилиб, Уюшманинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб:

        етиштирилган  маҳаллий  озиқ-овқат  маҳсулотлари,  айниқса,  янги мева-сабзавот маҳсулотларини улгуржи харид қилиш, сақлаш ва аҳолини ушбу маҳсулотлар билан барқарор таъминлаш;

        ички истеъмол бозорига, хусусан  қишлоқ  жойлардаги,  олис  ҳамда  етиб  бориш  қийин бўлган аҳоли пунктларидаги  чакана  савдо  тармоғини  ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари  билан  ишончли  ва  узлуксиз  таъминлаб туриш чора-тадбирларини амалга ошириш;

        улгуржи базаларнинг моддий-техника базасини  ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, озиқ-овқат товарлари  ва янги мева-сабзавот  маҳсулотлари  учун ихтисослаштирилган омборхоналар қуриш, реконструкция ва  модернизация  қилиш   ва замонавий ускуналар билан жиҳозлашни ташкил этиш  белгиланди.

Уюшма тизимида 2014 йилнинг 1 январ ҳолатига “Ўзаро ҳамкорлик ва томонларнинг мажбуриятлари тўғрисида”ги келишув-шартнома асосида 57 та улгуржи савдо база ва корхоналар фаолият юритмоқда.

Улгуржи харид қилинган маҳсулотларни сақлаш учун тизимдаги корхоналарда  116 минг кв.метр совутилмайдиган ва 60 минг  тонналик совутиладиган омборхоналар мавжуд, шундан 50 минг кв.м омбор майдонлари ва 35 минг тонналик совутиладиган сиғимлар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (картошка, сабзи, пиёз, мева ва полиз ҳамда гўшт маҳсулотлари), қолганлари озиқ-овқат маҳсулотлари (ун, ўсимлик ёғи, шакар, ёрмалар, консервалар ва бошқалар) сақлашга ихтисослаштирилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 105-сонли қарорига мувофиқ, 2011-2013 йилларда янги қурилиш, реконструкция ва модернизация қилиш ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жами 38440 тонналик замонавий  совутиш камералари ишга туширилди. Бунинг учун базаларнинг ўз маблағи ва банк кредити ҳисобига 25,2 млрд сўм сарфланди.

2014 йилда 13 минг тоннадан зиёд совуткичли сиғимларни реконструкция ва модернизация қилиш режалаштирилган. Бу мақсадлар учун 4,8 млрд сўм базалар маблағи ва 4,2 млрд сўм банк кредитларини жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Улгуржи савдо корхоналарининг асосий фаолият йўналишидан келиб чиққан ҳолда, 2013 йилда республикамиздаги чакана савдо корхоналари ва бошқа истеъмолчиларга 825 млрд.сўмлик озиқ-овқат товарлари, шу жумладан узоқ, бориш қийин бўлган ва тоғли худудларда жойлашган аҳолига 187 млрд. сўмлик ижтимоий муҳим маҳсулотлар етказиб берилди. Маҳсулотларнинг 74 фоизи истеъмолчиларга базаларнинг ўзларини ва ижарага олинган 300 дан ортиқ автотранспорт воситалари орқали марказлаштирилган усулда етказилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 августдаги мажлис баёни топшириғига кўра, республика аҳолисини 2013-2014 йилларнинг қиш-баҳор мавсумида кафолатли таъминлаш ва бозорларда нарх барқарорлигига эришиш мақсадида, Уюшма тизимидаги улгуржи базалар томонидан 65 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан: 12,9 минг тонна картошка, 13,1 минг тонна пиёз, 12,6 минг тонна сабзавотлар, 8,8 минг тонна мевалар, 11,3 минг тонна гуруч, 500 тонна гўшт, 5,9 минг тонна ерёнғоқ ва дуккакли дон экинлари заҳираси яратилди. Заҳирага қўйилган маҳсулотлар Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 ноябрдаги йиғилиш баёнига асосан жорий йилнинг феврал-май ойларида график асосида ички бозорга чиқариб, маҳсус ташкил этилган савдо расталарида аҳолига сотилди.

Жорий йил ҳосилидан, 2014-2015 йил  қиш-баҳор даври учун 70 минг тоннадан зиёд картошка, пиёз, сабзавот, мева, полиз ва дон маҳсулотлари заҳирасини яратиш мақсадида, март-май ойлари давомида фермер ва деҳқон хўжаликлари билан маҳсулот харид қилиш бўйича фьючерс шартномалари тузилмоқда. Ҳозирги кунга келиб 15 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалик маҳсулотларига фьючерс шартномалар имзоланган ва бу ишлар жадал суръатлар билан давом эттирилмоқда.

Аҳолини истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш мақсадида улгуржи савдо базалар қошида ташкил этилган кичик ишлаб чиқариш цехларда 2013 йил якунига кўра, жами 10 млрд. сўмликдан зиёд, шу жумладан 6741 тонна қолипли нон, макарон,  қандолат ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ички бозорда сотилди.   

Ўтган йили пахта йиғим-терими мавсумида ва Янги йил арафасида теримчиларга ва Тошкент шаҳри аҳолисига арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари байрамолди савдоси ташкил этилди.

Хозирги кунда, улгуржи базалар омборларида жами 62 млрд сўмлик озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, 7 минг тоннадан зиёд ун, 3 минг тоннага яқин пахта ёғи ва шакар, 2 ярим минг тонна кунгабоқар ёғи, 1 ярим минг тонна гуруч, 500 тонна ёрмалар ва макарон маҳсулотлари, 200 тоннадан зиёд қандолат маҳсулотлари, 100 тоннага яқин чой ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 5 млрд. сўмликдан зиёд ноозиқ-овқат товарлар заҳираси мавжуд.  

Жорий йилнинг январ-март ойларида аҳоли таъминоти учун маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларидан улгуржи базалар томонидан 187 млрд. сўмлик истеъмол товарлари харид қилиниб, 218 млрд сўмлик маҳсулотлар шартнома асосида 1300 дан зиёд чакана савдо ташкилотлари ва 2900 та фирма дўконлар орқали истеъмолчиларга етказиб берилди. Маҳсулот харид қилиш ва етказиб бериш бўйича шартномалар йил давомида тузилаверади. Шу билан бир қаторда ўтган йилларда амалга оширилгани каби, бу йил кеч куз даврида, тоғли, бориш қийин бўлган худудларга “олдиндан маҳсулот етказиб бериш” яъни (досрочный завоз) 2-3 ойлик маҳсулот заҳираларини яратиш бўйича ҳам тегишли ишлар олиб борилади.

 Чакана савдо тармоғини ривожлантира бориб, бу йил асосан тоғли, бориш қийин ва олис қишлоқ жойларда ҳамда чегара худудларда яна 100 га яқин фирма дўконларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Термиз шаҳрида, Денов ва Зомин туманларининг ҳар бирида савдо майдони 1500-2000 кв.метр бўлган йирик супермаркетлар ишга туширилган, Нукус шаҳрида 2 қаватли “Болалар дунёси” дўкони қурилиши олиб борилмоқда. (пластик).

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 18 январ куни “2012 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2013 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифалари”га бағишлаб ўтказилган йиғилиши қарорларидан келиб чиқадиган “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2013 йилга мўлжалланган Комплекс чора-тадбирлар дастурига кўра, улгуржи базалар томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича 48 та замонавий кичик цехлар, шу жумладан, қолипли нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича жами 18 та лойиҳа, макарон маҳсулотлари 12 та, қандолат маҳсулотлари 14 та ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича 8 та кичик цехлар, шу жумладан, Андижон ва Фарғона вилоятларида сутни қайта ишлаш ва музқаймоқ мини цехлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухорода қорамолларни сўйиш цехлари, Қашқадарё ва Хоразм  вилоятларида ун, дуккакли дон ва бошқа озиқ-овқат  маҳсулотларини ҳамда Самарқанд вилоятида ўсимлик ёғини  қадоқлаш цехлари  ташкил этилди.  

        Озиқ-овқат ресурсларини кўпайтириш мақсадида чорвачилик хўжаликлари ташкил этилиб, уларда 1000 бош қорамоллар ва 700 бош қўйлар боқилмоқда. Чорва молларига озуқа-ем базасини етиштириш учун  вилоят ҳокимликлари томонидан 200 гектардан ортиқ ер майдонлари ажратилди. Паррандачилик хўжаликларида  56 минг бош, шу жумладан, 41 минг бош  тухум йўналишида 15 минг бош гўшт йўналишида парранда боқилмоқда. Бу хўжаликлар эҳтиёжи учун 36 гектар ер майдонлари ажратилди. Жами 13 гектарлик сув ҳавзаларида балиқчилик хўжаликлари барпо этилиб, 20 тоннага яқин балиқ чавақлари боқилмоқда. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Фарғона ва Сирдарё вилоятларида сунъий ҳавзалар тайёрлаб қўйилди.

        Янги интенсив боғлар яратиш учун ажратилган 122 гектар ер майдонларида 50 мингга яқин турли хил мевали дарахтлар экилди, яна 4 ярим минг туп кўчат экиш мўлжалланмоқда.

Бундан ташқари, тизимдаги корхоналар томонидан 800 гектардан зиёд ер майдонига қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, шу жумладан, Қашқадарё вилояти Косон туманида тажриба тариқасида тезпишар экспортбоп “жиян” навли қовун экилди, 300 гектар ерга шоли экиш мўлжалланмоқда.

Бу йўналишлар бўйича жорий йилда қўшимча 18 та нон, макарон, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехлари, 18 та озиқ-овқат, ноозиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш цехлари, 80 минг бошга мўлжалланган парранда хўжалиги, 15 та чорвачилик, балиқчилик ва 150 қути асаларичилик хўжаликларини ташкил этиш ҳамда аҳолига савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш бўйича 76 та лойиҳани амалга ошириш мўлжалланмоқда. Ушбу дастурни бажариш учун жами 24 млрд сўм маблағ сарфлаш, шу жумладан, базаларнинг ўз маблағи ҳисобидан 14 ярим млрд сўм ва банк кредити ҳисобидан 9 ярим млрд сўм сарфлаш кўзда тутилмоқда.

Озиқ-овқат, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, улгуржи савдо корхоналарининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, янги савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш дастурларини амалга ошириш жараёнида 2013 йилда қўшимча 640 та ишчи ўринлари ташкил этилди, жорий йилда яна 580 та ишчи ўринлари ташкил этиш мўлжалланмоқда.

2013 йилда товарлар етказиб бериш юзасидан шартномалар тузиш учун ўтган йил кузда ўтказилган VII Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржа доирасида “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси тизимидаги савдо корхоналари томонидан маҳсулот харид қилиш учун 2,6 млрд.сўмлик шарномалар имзоланиб, жорий йилда 800 млн.сўмлик маҳсулот харид қилинган. Маҳсулот харид қилиш 4 ойлик графиги мўлжалга нисбатан 110 фоизга бажарилган. 6-8 май кунлари ўтказилаётган кооперацион биржа жараёнида ҳозирча 200 млн. сўмлик шарнома-келишувлар тузилиши мўлжалланмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 15 фоизга ошди ва у давом этмоқда. Турли товар ишлаб чиқарувчиларни бир жойга йиғилиши ва ўз маҳсулотларини улгуржи савдо корхоналарига таклиф этаётганликлари бизларга анча қулайликлар яратди. Уюшма номидан ўзаро манфаатли тадбир ташкилотчилари ва иштирокчиларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

 

Ахборот хизмати

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 3 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

16.10.2017 12:34
Матндаги хато