Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Буйруқ ва Баённомалар

2014-05-15 09:12
|

"Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмасининг 2013 йил якунлари ҳамда 2014 йилда амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар тўғрисида кенгайтирилган йиғилиш баённомаси

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш тартиби тўғрисида"ги 427-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 3 январда 2-сонли буйруқ қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 897 ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 7 январда 4-сонли буйруқ қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 355-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 7 январда 5-сонли буйруқ қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 январдаги "Саноатда ишлаб чиқариш ҳаражатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги 5-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 9 январда 6-сонли буйруқ қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакаларини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 73-сон қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 28 мартда 21-сонли буйруқ қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрелдаги Иқтисодиётнинг реал секторига ахборот-коммуникация технологияларини жориш қилиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2158-сон қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 7 апрелда 23-сонли буйруқ қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2014 йил 3 апрелда “Иқтисодиётнинг реал секторига ахборот - коммуникация технологияларини жорий қилиш чора - тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-2158-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 11.04.2014 йилдаги 17-8/2165-сонли хатида белгиланган топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси жорий йил 15 апрелда 24-сонли буйруқ тасдиқланди, ҳамда қарор ижросини таъмилаш бўйича махсус "Ишчи гуруҳи"  иш бошлади.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 апрелда “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини ўрганишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 102-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 25 апрелда 25-сонли буйруқ қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 02.05.2014 йилдаги 18-8/2663-сонли мурожаати ҳамда Ягона интерактив давлат хизмати портали орқали амалга оширилаётган хизматларни сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 5 майда 27-сонли буйруқ қабул қилинди. Мазкур буйруққа асосан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушадиган мурожаатларга сифатли хизмат кўрсатиш бўйича Тартиб иловага асаосан тасдиқланди.

             

   

                                                                

 

                                         

                                

                                                                                                                                                                                                                                                           «22» ноябр 2013 йил

“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси ҳамда тизимдаги улгуржи савдо базаларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш” тўғрисида ўтказилган семинарнинг

БАЁНИ

 

2013 йил 20 ноябр                                                     Тошкент ш.

Раислик қилувчи:

Ш.С.Асамов-Бошқарма бошлиғи

Қатнашганлар:

 

“UZINFOCOM” марказидан

И.Х.Исроилов - мутахассис

“UNICON.UZ” марказидан

А.Б.Рахимов - мутахассис

АКТ бўлимидан

А.А.Нурмухамедов - бўлим бошлиғи

 

С.С.Расулов – мутахассис

Уюшма тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базаларидан бириктирилган масъул ходимлар (рўйхат бўйича).

КУН ТАРТИБИ:

1. Ўзбекистон Республикасида АКТ соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 майдаги 126-сонли қарори ижросини таъминлаш учун, электрон почта ва электрон ҳужжат айланиши  “E-xat”, “E-hujjat” тизимларидан фойдаланиш тўғрисида.

 

(Асамов, Нурмухамедов, Расулов,  Исроилов, Рахимов, Асамов)

 

Ташкил этилган семинарда Ўзбекистон Республикаси алоқа ахборотлаштириш телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасидан бириктирилган мутахассислар иштирок этдилар. (“UZINFOCOM”, “UNICON.UZ”).

Семинарни “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг Бош бошқарма бошлиғи Ш.С.Асамов очди.

Ахборот-коммуникация технологияларини Уюшма ҳамда тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базаларида ривожлантириш тўғрисида таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистон Республикасида АКТ соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволи муҳокама қилинар экан, тизимдаги ҳудудий базалардан бириктирилган ходимларни малакасини ошириш чораларини кўриш бўйича махсус чора-тадбирлар ишлаб чиқиш лозимлиги қайд этилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 майдаги 126-сонли қарори ижросини таъминлашда, электрон почта ва электрон ҳужжат айланишида “E-xat”, “E-hujjat” тизимларидан фойдаланиш учун ишга тушириш масаласи муҳокама этилди.

Яратилаётган “Ҳисобот” номли ахборот тизими ишга туширилгандан сўнг Уюшмага тақдим этиладиган ҳисоботларнинг электрон ахборот тизимига ўз вақтида киритилишини, электрон почта орқали юбориладиган маълумотларни ўз вақтида қабул  қилиш, раҳбарият топшириғига кўра ижрочиларга етказиш, ҳар бир маълумотга масъулият билан ёндошиш ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Қўмитадан семинарда иштирок этган “UZINFOCOM” марказининг мутахассисси Х.Исроилов ҳозирги кунда АКТ соҳасини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича тасдиқланган қонунлар, фармойишлар ва қарорлар тўғрисида гапириб ўтиди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Замонавий ахборот коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сонли ва Республика Ҳукумати томонидан қабул қилинган ҳужжатларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимиятлари томонидан интеграцияланган интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш, электрон шакилда маълумотларнинг тўлиқ айрибошланишини таъминлаш, компьютер техникаси ва ахборотга оид технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини босқичма-босқич амалга ошириш юзасидан қатор топшириқлар белгиланган.

Ушбу топшириқларнинг бажарилиши юзасидан таклиф ва хулосалар берилди.

 Келажакда ахборот тизими орқали маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш, тез ва мукаммал ишлаши учун амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ҳам гапириб ўтилди.

 “UNICON.UZ” маркази мутахассиси Б. Рахимов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 майда тасдиқланган “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ягона ҳимояланган электрон почтани ва электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 126-сонли қарори тўғрисида маъруза қилди ҳамда унда берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан Уюшма тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базаларида АКТни ривожлантириш бўйича тайинланган маъсул ходимларга махсус электрон рақамли имзо берилди.

Берилган махсус электрон рақамли имзо орқали электрон почта ва электрон ҳужжат айланиши учун “E-xat”, “E-hujjat” тизимларидан фойдаланиш имконияти яратилди.       

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ҳамда билдирилган фикр-мулоҳазалардан сўнг, йиғилиш

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Барча тихимдаги ҳудудий улгуржи савдо база раҳбарларига:

-ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича бириктирилган масъул ходимларнинг малакасини ошириш;

-ходимларни замонавий комьпютер техникаси билан таъминлаш;

-тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базалари билан маълумотлар алмашинувини ҳимояланган электрон почта “E-xat” тизими орқали амалга оширилишини йўлга қўйиш;

-“E-xat” тизими орқали  келаётган топшириқларнинг бажарилишига алоҳида назорат ўрнатиш;

-корхонанинг расмий веб-сайтини ишга тушириш бўйича амалий чоралар кўриш.

-амалга оширилган ишлар юзасидан Уюшмага ҳар чорак якуни бўйича маълумот ва таклифлар киритиб бориш топширилсин.

Ушбу баённоманинг ижросини назорат қилиш Уюшманинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлимига юклатилсин.

 

Ахборот хизмати

ФайлХажми
Баён.doc43.5 KB
Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 3 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

29.12.2018 10:40
Матндаги хато