Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Кенгаш йиғилишлари ва таркиби

2017-06-19 08:13
|

Уюшма бошқарув Кенгашининг йиғилиши тўғрисида маълумотлар.

Кенгаш раиси: Файзиев Зафар Омонович

Қуйидагилар Уюшманинг бошқарув органлари ҳисобланади:

Уюшма таъсисчиларининг Умумий йиғилиш;

Уюшма бошқаруви;

Тафтиш комиссияси;

-Уюшма таъсисчиларининг Умумий йиғилиш (кейинги ўринларда матнда “Умумий йиғилиш” деб юритилади) Уюшманинг олий бошқарув органи ҳисобланади.

-Умумий йиғилиш  Уюшмани ташкил этиш ва унинг фаолиятининг исталган масаласи бўйича қарор қабул қилишга ҳақлидир.

-Умумий йиғилишнинг мутлак ваколатига қуйидагилар киради:

Уюшма уставига ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш;

Уюшма фаолияти йўналишларини белгилаш;

Уюшма бошқаруви Раисини тайинлаш, унинг мазкур Уставда ва Уюшма Таъсис шартномасида белгиланмаган ваколатларини белгилаш;

Уюшма мол-мулкини шакллантириш ва ундан фойдаланиш принципларини белгилаш;

Уюшмага аъзоликка қабул қилиш тартибини белгилаш;

кириш ва аъзолик бадаллари миқдорларини ва уларни тўлаш муддатларини белгилаш;

Уюшма Тафтиш комиссияси аъзоларини тасдиқлаш, улар ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш;

Уюшмани қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор кабул қилиш.

-Навбатдаги умумий йиғилишлар Уюшма бошқаруви томонидан ҳар йили Уюшманинг Умумий йиғилиш томонидан белгиланадиган муддатларда чақирилади.

-Навбатдан ташқари умумий йиғилишлар тафтиш комиссиясининг ташаббусига кўра ёки Уюшма муассисларининг камида учдан бирининг талаби бўйича чақирилади.

-Навбатдан ташқари умумий йиғилишларни чақириш тўғрисидаги таклиф кўриб чиқилиши керак бўлган масалалар ва Умумий йиғилишни тайёрлаш учун зарур бўлган вакт ҳисобга олиниб сана кўрсатилган ҳолда Уюшма бошқаруви Раисига ёзма шаклда юборилади. Навбатдан ташкари умумий йиғилиш чакириш тўғрисидаги таклифда кўрсатилган санадан 45 кундан кечикмай чакирилиши керак.  

-Умумий йиғилишни чакириш ва уни ўтказишнинг ташкилий таъминланиши Уюшма бошқаруви Раиси томонидан амалга оширилади. 

-Уюшма муассислари Умумий йиғилиш чакирилиши тўғрисида кун тартиби лойихаси, шунингдек умумий йиғилиш ўтказиладиган жой ва вакт кўрсатилган ҳолда у ўтказиладиган кундан камида 30 кун олдин ёзма равишда хабардор килинади. 

-Умумий йиғилиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ва Уюшманинг Таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади. қонунчиликда ва Уюшманинг Таъсис ҳужжатларида тартибга солинмаган масалалар юзасидан умумий йиғилишни ўтказиш тартиби Умумий йиғилиш қарори билан белгиланади.

-Умумий йиғилиш очилишидан олдин Уюшма муассисларининг етиб келган вакиллари рўйхатдан ўтказилади.

-Уюшма таъсисчиларининг вакиллари уларнинг тегишли ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатларни кўрсатишлари зарур. Уюшма таъсисчиси вакили берилган ишончнома асосида катнашаётган бўлса, ишончномада тегишли маълумотлар мавжуд бўлиши (исми ёки номи, яшаш ва турар жойи, паспортига оид маълумотлар) ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилган бўлиши керак. 

- Уюшма таъсисчисининг рўйхатдан ўтказилмаган вакили овоз беришда катнашишга ҳақли эмас.

-Умумий йиғилиш ишига Уюшма Умумий йиғилиш томонидан сайланадиган Раис рахбарлик қилади. Умумий йиғилиш, агар мажлисда Уюшма муассисларининг камида 60 фоизи катнашса, қарор кабул қилишга ҳуқуқий ваколатлидир. Агар зарур кворум тўпланмаса, Раис Умумий йиғилиш ўтказилишини 40 кундан ортик бўлмаган бошқа кунга кўчиради.

-Умумий йиғилиш қарорлари  Уюшманинг мажлисда катнашаётган муассислари вакилларининг овоз бериши билан кабул килинади. Хар бир таъсисчи бир овозга эга бўлади. Умумий йиғилиш қарорлари баённома билан расмийлаштирилади ҳамда Умумий йиғилишнинг Раиси ва Котиби томонидан имзоланади. Умумий йиғилишнинг мутлак ваколатига тегишли бўлган таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш, тугатиш ва кайта ташкил этиш масалалар бўйича қарор кабул қилиш учун Уюшманинг мажлисда катнашаётган муассислари вакиллари умумий сонининг учдан икки кисмидан иборат кўпчилик овози зарур.   

-Колган масалалар бўйича қарорлар Уюшманинг мажлисда катнашаётган муассисларининг оддий кўпчилик овози билан кабул килинади. Овозлар тенг бўлиб колган такдирда, умумий йиғилиш раисининг овози хал килувчи овоз ҳисобланади. 

-Уюшма муассислари Умумий йиғилишнинг қарори сиртки овоз бериш оркали (сўров йўли билан) йиғилиш ўтказилмасдан кабул килиниши мумкин. Бундай овоз бериш почта, телеграф, факс, телефон, электрон ёки берилаётган ва кабул килинаётган хабарларнинг айнанлигини ва уларнинг ҳужжатлар билан тасдиқланишини таъминлайдиган бошқа алока воситасида ҳужжатларни айирбошлаш йўли билан ўтказилиши мумкин. 

-Уюшма муассислари Умумий йиғилишнинг Йиллик ҳисоботлар ва йиллик бухгалтерия балансини тасдиқлаш масаласи бўйича қарори сиртдан овоз бериш оркали (сўров йўли билан) кабул килиниши мумкин эмас.

-Умумий йиғилиш томонидан кабул килинган қарорлар Уюшманинг барча муассислари эътиборига етказилади ва бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

-Уюшма фаолиятини жорий бошқариш Ижро этувчи орган (Уюшма Бошқаруви) томонидан амалга оширилади.

Бошқарув Уюшманинг коллегиал ижроия органи ҳисобланади ва уч кишидан иборат. Бошқарув фаолиятига умумий йиғилиш томонидан сайланадиган уюшма бошқарув раиси рахбарлик қилади. Бошқарув ваколатига Уюшманинг жорий фаолияти рахбарлигининг барча масалалари киради, Уюшма муассислари Умумий йиғилишнинг ваколатига кирган масалалар бундан мустасно.

Бошқарув Уюшма муассислари Умумий йиғилиш томонидан кабул килинадиган қарорларнинг ўз вактида амалга оширади ва бажарилишини таминлайди.

Уюшма бошқаруви Раиси бир нафар ўринбосарга эга бўлади. Бошқарув Раиси ва унинг ўринбосари Уюшманинг Умумий йиғилиш томонидан сайланади.

Бошқарув мажлисларини ўтказишни унинг Раиси ташкил этади, у Уюшма номидан барча ҳужжатларни ҳамда Бошқарув мажлиси баённомаларини имзолайди, Бошқарувни ўз ваколатлари доирасида кабул килган қарорларга мувофиқ ишончномасиз Уюшма номидан иш юритади. 

-Бошқарув Раисининг ваколатларига қуйидагилар тегишли бўлади:

Уюшма фаолиятига умумий рахбарлик қилиш;

Устав коидалари ва Умумий йиғилиш қарорлари бажарилишини ташкил этиш;

Уюшма фаолиятини ҳуқуқий ва маъмурий-хўжалик жихатдан таъминлашни ташкил этиш;

Уюшма умумий йиғилиш томонидан тасдиқланган дастурлар, лойихалар ва тадбирларни молиялаштириш учун маблағ жалб этилишини ташкил этиш;

Уюшма филиаллари ва ваколатхоналари фаолиятини бошқариш, уларнинг йиллик ҳисоботларини тасдиқлаш;

маъмурий–хўжалик харажатлари сметасини тасдиқлаш;

Уюшманинг штатдаги ходимлари, филиаллари ва ваколатхоналари ходимлари  мехнатига хак тўлаш шартларини белгилаш;

Уюшманинг штатдаги ходимларини, Уюшма филиаллари ва ваколатхоналари ходимларини Ўзбекистон Республикасининг мехнат хакидаги қонунларига мувофиқ ишга кабул қилиш ва ишдан бўшатиш, уларга нисбатан рахбатлантириш ва жазолаш чораларини кўриш, ходимларни контрактлар ва пудрат шартномалари бўйича ишга кабул қилиш. 

буйруклар, фармойишлар чикариш, йўрикномаларни, ички мехнат тартиби коидаларини тасдиқлаш, ишончномалар бериш;

ишчи гурухларни ва вактинчалик ижодий жамоаларни шакллантириш, Уюшма дастурлари ва лойихаларини ишлаб чиқишда катнашиш учун экспертларни жалб этиш;

банк муассасаларида Уюшманинг ҳисобваракларини очиш, олинган кредитларни ваколати доирасида  тасарруф этиш, Уюшманинг мол-мулки ва молиявий маблағларини ваколати доирасида тасарруф этиш, шунингдек тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида Уюшманинг жорий харажатларини амалга ошириш;

Уюшма номидан ишончномасиз иш кўриш ва Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари билан муносабатларда ва чет элда унинг манфаатларини ифодалаш, Уюшма номидан шартномалар, битимлар ва бошқа битишувлар тузиш.  

 Уюшма Бошқарув Раисининг аник ҳуқуқ ва мажбуриятлари у билан олдиндан тузиладиган контрактда келишиб олинади.

Бошқарув Раиси мажбуриятларни таксимлашда ўринбосарига ваколатларининг  бир кисмини бериш ҳуқуқига эга.

Бошқарув Раиси Уюшма фаолиятининг бошқа масалаларини хам хал этишга ҳақлидир, Умумий йиғилишнинг мутлак ваколатига тегишли масалалар бундан мустасно.

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 4 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

16.10.2017 12:34
Матндаги хато