Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Баъзи саволларга жавоблар

2017-06-18 17:47
|

1. “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси қандай ишларни ва вазифаларни бажаради?

Жавоб.  Уюшманинг амалга оширадиган ишлари ва вазифалари қуйидагича:

Уюшманинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари 

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари қуйидагилардан иборат:

-талаб-эҳтиёжни чуқур ўрганиш асосида, янги мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум билан ички истеъмол бозорини узлуксиз тўлдириб бориш ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида уларни қиш-баҳор даврига ғамлаб қўйиш учун фермер ва деҳқон хўжаликларидан, агрофирмалардан шундай маҳсулотларни харид қилиш шартномаларини тузиш;

-қиш-баҳор даврига ғамлаб қўйиладиган янги мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумнинг яхши сақланишини ташкиллаштириш, уларни сақлаш вақтида нобудгарчиликларни камайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш, маҳсулотни харид қилиш ва етказиб беришда замонавий логистика тизимини кенг жорий қилиш;

-республика шаҳарларида янги мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум сотиш бўйича ихтисослаштирилган ярмарка савдоларини доимий асосда ўтказиб туриш;

-тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг кўламда жалб этиш ва уюшма таркибига кирган корхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишларини ташкил қилиш, мева--сабзавот маҳсулотлари сақланадиган махсус омборхоналар ва совутиш камералари қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялашни таъминлаш, уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш;

-олис ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида яшовчи аҳолини ижтимоий аҳамиятли озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишончли ва узлуксиз таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

-уюшма таркибига кирган корхоналар мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.

 

2. “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси тизимидаги корхоналари тўғрисида батафсил маълумотлар қандай олиш мумкин?

Жавоб. “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси тизимидаги улгуржи савдо базалар бўйича “uzsavdo.uz” расмий веб-саҳифаси орқали қуйидаги маълумотларни олишингиз мумкин.

 

3. “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси ташкил этилишига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қандай?

Жавоб.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 апрел "Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси — «Ўзбекозиқовқатзахира»ни ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2517-сонли қарорига асосан ташкил этилган

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 3 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

16.10.2017 12:34
Матндаги хато