Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Уюшма девонининг "НИЗОМ" лари

2017-06-17 16:59
|

ИШЛАР БОШҚАРМАСИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Ишлар бошқармасининг (қуйида матнда «бошқарма» деб юритилади) мазкур Низоми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 6 мартдаги «Улгуржи савдо корхоналари Уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-300-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 мартдаги "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмасининг фаолият самарадорлигини ошириш ва тузилмасини ислоҳ қилиш тўғрисида"ги ПҚ-1514-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.2.    Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойишлари, «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмасининг буйруқлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

 

II. БОШҚАРМАНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

2.1. Бошқарма «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси фаолиятига оид Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа юқори органларнинг қарор, фармойишлари, Уюшма раисининг буйруқ, қарор, мажлис баёнлари ва топшириқларини ўз вақтида бажарилиши чораларини кўради.

2.2. Мустақил ёки марказий девоннинг бошқа бошқарма ва бўлимлари билан биргаликда Уюшма Бошқаруви мажлисларида кўриб чиқиш учун ижро интизоми аҳволи тўғрисидаги масалаларни киритади.

2.3.   Уюшма кенгаши иш режасини шакллантиришда қатнашади, зарур ҳолда буйруқ, қарор ва бошқа ҳужжат лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади ҳамда Раис, кенгаш аъзолари учун махсус жилдлар тайёрлайди ва зарур ҳолда тегишли юқори органларга етказади.

2.4.   Марказий девон ходимларини мебель билан жихозланган бинода, хўжалик инвентарлари, компьютер ва кўпайтириш техникаси, бланкалар, девонхона товарлари ва иш фаолияти учун зарур бўлган бошқа инвентарлар билан таъминлайди.

2.5.   Бино ва бўлинмалар жойлашган хоналарни санитария ва ёнғин хавфсизлиги меъёрлари талаблари асосида сақлаш учун хўжалик хизмати кўрсатиш ишларини самарали бўлишини таъминлайди. 

2.6.   Уюшма кенгаши мажлисларининг баённомаларини қайд этади ҳамда уларни ижрочиларга етказади.

2.7. Турли ташкилотлар, идоралар, муассасалар, тизимдаги корхоналардан Уюшма раиси номига келган хат, фуқаролардан келган ариза, шикоятлар ва бошқа ҳужжатларни муносабат белгиси (резолюция) олиш учун раисга тақдим этади, имзоланган ҳужжатларни ижрочиларга етказиш учун девонхона ходимига топширади.

2.8. “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси фаолиятининг турли йўналишлари бўйича раисга зарур ахборот ҳужжатлари тайёрлайди, матбуотда чоп этилган мақолаларни таҳлил қилади ва раисни маълум этади. Фуқароларнинг шахсий қабулини ташкил этади.

2.9.Ҳужжатларнинг кўпайтириш, факс ва бошқа техникаларнинг созлигини таъминлайди.

2.10.Тугалланган жилдларни доимий ёки вақтинчалик сақлаш учун архивга топширади.

2.11. Компьютер музлаткич ва бошқа техникаларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича шартномаларни расмийлаштиради.

2.12.Уюшма жойлашган ҳудудни ободонлаштириш, бино қаватлари ва ховлини безаш ишларига раҳбарлик қилади.

2.13.Марказий девон ходимлари учун зарур ҳолда хизмат гувоҳномалари ва бланкаларига буюртма беради.

2.14.Уюшма кенгаши, йиғилишлар қабул маросимлари ўтказиш учун шароитлар яратади, уларга тайёрлашга ва техник хизмат кўрсатишга жавоб беради.

2.15.Марказий девон товар-моддий бойликларини бухгалтерлик ҳисоботини ташкил этишни таъминлайди.

2.16.Бошқарма, бўлимларни бланкалар, қоғоз ва бошқа девонхона товарлари билан таъминлайди ҳамда ҳисобини олиб боради.

2.17.Хизмат доирасида фойдаланиш учун газета, журнал ва бошқа даврий матбуотга обунани ташкил этади.

2.18.Марказий девонга қарашли товар-моддий бойликлар, асосий воситалар, маблағларининг тўғрилиги ва инвентиризация ўтказишни ташкил этади ҳамда уни устидан назорат ўрнатади.

III. БОШҚАРМА МУТАХАССИСЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1.Бошқарма бошлиғи ва мутахассисилар ўзларига юкланган вазифаларга кўра қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

а) ўзларига юклатилган вазифалар юзасидан “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси Бошқарувида, долзарб масалалар бўйича марказий девон ўтказиладиган йиғилишлар, шунингдек, раис ёки раис ўринбосари томонидан олиб бориладиган суҳбатлар, қабул маросимларида иштирок этиш;

б) Марказий девонда ваколат доирасига кирувчи барча ишларни мувофиқлаштириш, бошқармада назоратни яхшилаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш масалаларини талаб даражасида уюштириш;

 в) “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси буйруқлари, баёнлари, раис томонидан берилган топшириқ ва кўрсатмаларнинг бажарилиши аҳволини ўрганиш, бошқармада текширилаётган масалалар бўйича барча ҳужжатларни тайёрлаш;

г) бинони, хўжалик инвентарлари, мебел, асбоб-ускуналардан фойдаланиш талабларини бузган ва Бошқарма ваколатига кирувчи бошқа масалаларда сусткашликка йўл қўйган марказий девон департамент бошлиқларидан тушунтириш талаб қилади.

д) маъмурий-хўжалик ишларини яхшилашга қаратилган таклифлар киритади;

3.2. Республика Ҳукумати ва бошқа юқори органларнинг қарорлари, Уюшма раисининг буйруқ ва топшириқларини бажарилиши ва назорати масалалари бўйича Бошқарманинг кўрсатма ҳамда топшириқлари марказий девон бўлинмалари учун мажбурийдур.

IV. ИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

4.1.Бошқарма иш фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланган иш режасига асосан амалга оширади.

4.2.Бошқармага бошлиқ раҳбарлик қилади. Бошқарма бошлиғи “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг раиси  томонидан тайинланади ёки озод этилади.

4.3.Бошқарма ходимлари “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг раиси томонидан ишга қабул қилинади ва бўшатилади.

4.4. Бошқарма бошлиғи бошқарма фаолиятини ташкил этади ва раҳбарлик қилади, бошқарма ваколатига оид вазифалар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга оширади, уларнинг бажарилиши, ижро ва меҳнат интизомига риоя этиш учун шахсан жавобгардир.

V. ИШЛАР БОШҚАРМАСИНИ ТУГАТИШ ВА ҚАЙТА ТИКЛАъ

5.1.Ишлар бошқармаси белгиланган тартибда раиснинг буйруғи билан тугатилиши ва қайта ташкил этилиши мумкин.

 

 

 

Ишлаб чиқариш, техник жихозлаш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ишларини мувофиқлаштириш Департаментининг

Н  И  З  О  М

 

I. Умумий қоидалар:

1.1. Департамент “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг функционал таркибий бўлинмаси бўлиб, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 мартдаги “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси тузилмасини ислоҳ қилиш ва фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-1514-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги ”2011-2015 йиллар даврида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбиралари тўғрисида”ги 105-сон қарорларида белгиланган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва мева-сабзавот сақлаш омборларини қуриш, модернизация қилиш ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари,  фармойишлари ва Давлат маслаҳатчиларининг топшириқлари, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик Палатаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари,  фармойишлари, йиғилиш баёнлари, кўрсатмалари, шунингдек “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг буйруқлари, Бошқарув  қарорлари ва топшириқлари, фуқароларнинг мурожаатларини таркибий бўлинмалар томонидан ўз вақтида ижро этилиши юзасидан назоратни ва марказий девонда иш юритишни ҳамда кадрлар билаш ишлашни ташкил этишни таъминлайди.

 1.2. Мазкур Низом Департаментнинг вазифаларини, ваколатларини ва фаолиятининг ташкилий - ҳуқуқий асосларини белгилайди.

1.3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Палаталари қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг буйруқлари, Бошқарув қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 12-сонли, 2005 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти тўғрисида”ги 62-сонли қарорига, 2009 йилнинг 30 августда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида  ҳужжатлар билан ишлашни  ташкил этиш ҳамда  ижро интизомининг аҳволи  мониторингини олиб бориш” бўйича ишлаб чиқилган “ТАРТИБИ”  ҳамда   2009 йил 22 сентябрдаги  22-1-сонли Уюшма буйруғи билан тасдиқланган «Улгуржи савдо корхоналари уюшмасида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича Йўриқнома» ва Регламентига,   шунингдек мазкур Низомга амал қилади.

1.4. Департамент  ўз фаолиятини “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг раиси раҳбарлигида амалга оширади ва кундалик амалий фаолиятида Уюшма раисига бўйсинади.

1.5. Департамент  ўз фаолиятини Уюшма марказий девонининг бошқарма ва бўлимлари, тизимдаги таркибий бўлинмалар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

IIДепартаментнинг асосий вазифалари:

2.1.Уюшмага аъзо бўлган ҳудудий улгуржи базаларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, ҳамда сақлаш, уларни қайта ишлашни замонавий, ресурс тежамкор ва самарали технология асосида ривожлантириш истиқболини белгилаш, уларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш интенсив боғлар яратиш, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш, қайта ишлаш ҳамда мева-сабзавот сақлаш омборларини қуриш, модернизация қилиш фаолиятига доир ишларни мувофиқлаштириш;

2.2. Мева-сабзавот, полизчилик, чорвачилик,  паррандачилик, балиқчилик ва қайта ишлашни ривожлантириш бўйича Дастурларни ишлаб чиқишда ва ижросини ташкил этишда иштирок этади;

2.3. Мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган кичик корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириб, юқори сифатли, жаҳон андозаларига ҳар томонлама жавоб берадиган экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда уларни экспорт қилиш учун тегишли йўналишлар бўйича тавсиялар бериб боради;

2.4. Сабзавот, полиз экинларининг юқори кондицияли уруғлари ҳамда мевали дарахтлар, ток кўчатлари билан таъминланиши устидан мониторинг ўрнатади;

2.2.Уюшма тизимидаги улгуржи корхоналарининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар юзасидан таклифлар тайёрлаш;

2.3. Ички истеъмол бозорини чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик маҳсулотлари билан таъминлаш, ушбу соҳани ривожлантириш бўйича Дастурлар лойиҳалари ишлаб чиқади ва уларнинг ижросини ташкил этади ҳамда назорат қилади;

2.4. Озуқабоп экинларнинг майдонларини режалаштириш бўйича тавсиялар беради;

2.5. Янгидан ташкил этилаётган чорвачилик, паррандачилик балиқчилик  хўжаликлари ҳамда ушбу маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича тавсия этилаётган техник иқтисодий лойиҳаларини кўриб чиқади, мутахассисларни жалб этган ҳолда хулоса ва тавсиялар тайёрлайди;

2.6. Омборлар қурилиши, реконструкция ва модернизация қилинадиган совуткичли сиғимларнинг истиқболлик ва йиллик манзилли Дастурларини ишлаб чиқиш  ва Уюшма раҳбариятига тасдиқлаш учун тақдим этиш;

2.7. Дастурга киритилган лойиҳаларда барча ишларни белгиланган жадвал асосида олиб борилиши ва муддатида бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш;

2.8.Дастурлар бажарилиши бўйича белгиланган муддатларда Уюшма раҳбариятига, Вазирлар Маҳкамасига ва бошқа талаб этилган идораларга тегишли маълумотларни тақдим этиб бориш;

2.9.Омборлар қурилиши, реконструкция ва модернизация қилиниши учун зарур бўладиган замонавий ускуналар, жихозлар, материал турлари, нархлари, харид қилиш шартлари, уларни етказиб берувчи маҳаллий ва хорижий компаниялар ва бошқалар ҳақида янгиланиб туриладиган маълумотлар базасига эга бўлиш ва улгуржи базалар сўровномасига биноан таклиф этиш;

2.10. Электрон ҳужжат айланиш имкониятларидан фойдаланган ҳолда иш юритишни ташкил қилиш, ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш;

2.11.Уюшмага аъзо бўлган ҳудудий улгуржи савдо базаларига қуйидаги масалаларда амалий ёрдам беради:

-корхонанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича Дастурлар ишлаб чиқиш;

-маҳаллий ҳокимликлар билан экин экиш, интенсив боғлар, чорвачилик, паррандачилик, ҳамда балиқчилик хўжаликларини яратиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва қурилиш учун ер майдонларини ажратиш ва коммуникациялар тармоғига уланиш масалаларини ҳал этиш;

-боғ ва экинзорлар учун зарур кўчатлар, уруғлик, ўғит, техника, ёнилғи мойлаш материаллари таъминотини ҳал этиш;

-режалаштирилган объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш;

-янги қурилиш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича ишларни бажарувчи манфаатли пудратчи ташкилотларни топиш;

-бажариладиган ишларни молиялаштириш учун тижорат банкларидан зарур кредит маблағларини олиш масалаларини ҳал этиш;

2.12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва Давлат маслаҳатчиларининг топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталарининг қарорлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, мажлислари баёнлари, кўрсатмалари  шунингдек Ўзбекистон Республикаси “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг буйруқлари, баён  қарорлари ва топшириқлари, фуқаролардан келиб тушган  ёзма ва оғзаки мурожаатларини бошқарма томонидан ўз вақтида ижро этилиши, тасдиқланган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ Уюшмада электрон ҳужжат айланиш имкониятларидан фойдаланган ҳолда иш юритишни ташкил қилиш, ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш, ижро интизоми мониторингини юритиш ва таҳлил қилиш, уларнинг натижалари бўйича маълумотларни даврий равишда Уюшма марказий аппарати мажлислари муҳокамасига киритиб бориш;

2.13. Уюшмада фуқароларни раҳбарият томонидан қабул қилинишини ташкил қилиш, ёзма ва оғзаки мурожаатларнинг уларда кўтарилган масалалар мазмуни ва моҳияти ҳамда тизимдаги корхоналарида кўриб чиқилиши мониторингини юритиш;

2.14. “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг марказий девони бошқарма ва бўлимлари, тизимдаги бўлинмаларида ижро назоратини ташкил этишга услубий раҳбарлик қилиш, бу масалага масъул бўлган кадрлар ўқувини ташкил этиш;

2.15. Уюшма марказий девони бошқарма ва бўлимлари, тизимдаги корхоналарда ҳужжатлар билан ишлашнинг аҳволини ўрганиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича услубий ёрдам кўрсатиш, камчиликлар тўғрисида раис, унинг ўринбосарлари, улгуржи базалар раҳбарларини хабардор қилиш;

2.16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори  ҳамда 2009 йилнинг 30 августида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида  ҳужжатлар билан ишлашни  ташкил этиш ҳамда  ижро интизомининг аҳволи  мониторингини олиб бориш” бўйича ишлаб чиқилган “ТАРТИБИ” талабларига мувофиқ ҳужжатлар ва топшириқларнинг ўз вақтида ижро этилиши бўйича ишларни мувофиқлаштиради;

2.17. Уюшма ходимларига доир шахсий ҳужжатлар йиғма жилди ва Т-2 шахсий карточкаларни юритади, уларга кадр тўғрисидаги янги маълумотларни ўз вақтида киритиб боради, ходимларнинг имзосини олади.

2.18. Меҳнат таътили жадвалини тузади ва ҳар чорак сўнгги ойининг 25-санасига қадар меҳнат таътилига амал қилиниши тўғрисида бевосита раҳбарга маълумот беради.

2.19. Касаллик варақаларини расмийлаштиради ва бухгалтерияга тақдим этади.

2.20. Зарур ҳолда ходимларга ишлаш жойи ва лавозими тўғрисида маълумотлар ва уларга доир маълумотнома-объективкалар тайёрлайди.

2.21. Янги ишга қабул қилинган кадрларни расмийлаштиради.

2.22. Штат жадвали, меҳнат стажига доир маълумотларни мутассил янгилаб боради. Нафақага чиқадиган ва мукофотланадиган ходимлар ҳужжатларини расмийлаштиради. Уруш ва меҳнат фахрийлари, байналминалчи жангчилар ҳамда уларга тенглаштирилганлар билан боғлиқ масалаларни юритади, Раҳбарият топшириғига биноан моддий рағбатлантириш ҳужжатларини тайёрлайди.

2.23. Бош бошқарма ваколатига тааллуқли бошқа масалаларда тавсиялар бериш, методик амалий ёрдам кўрсатиш;

2.24.“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси Бошқарувининг иш режасига мувофиқ Бошқарув мажлисида кўрилаётган бошқармага тааллуқли масалалар бўйича материаллар тайёрлашдан иборат.

IIIДепартаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги:

Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

3.1.Уюшма номидан Департамент ваколати доирасидаги масалалар бўйича вакиллик қилиш;

3.2. Департамент ваколатига доир масалалар бўйича белгиланган тартибда йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказиш;

3.3. Ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг марказий девони бошқарма ва бўлимлари, Уюшмага аъзо корхоналардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;

3.4. Агротехник тадбирларнинг бажарилиши, қайта ишлайдиган кичик корхоналарнинг маҳсулот етиштирувчилар билан тузилган шартномаларнинг бажарилиши бўйича олиб бораётган ишлари юзасидан мониторинг ўтказиб, ўз таклиф ва кўрсатмаларини бериш;

3.5. Департамент хизмат доирасида йиғилишлар чақириш ва ўтказиш, бу йиғилишларга илмий-тадқиқот, олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилот мутахассисларини жалб қилиш;

3.6.Уюшма раҳбариятининг топшириғига биноан марказий девон, тизимдаги корхоналар аҳволини ўрганиш, барча ҳужжат ва материаллар билан танишиш ҳамда мажлис ва йиғилишларида қатнашиш;

3.7. Уюшмага келган ҳужжатлар, ариза ва мурожаатларда кўтарилган масалалар Қонун ва қонуности ҳужжатларида белгилаб берилган Уюшма ваколатлари доирасига кирмаса, уларни муаллифларига қайтариб юбориш;

Бош бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича Уюшманинг бошқа бўлинмалари билан зарурий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда, уларнинг ижросини ташкил этиш ва назорат қилишда иштирок этиш;

3.8. Раис ва унинг ўринбосарлари томонидан ҳужжатларни бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Уюшмада тасдиқланган Регламент, иш юритиш тартиби, ижро интизомини ташкил этиш тўғрисидаги Йўриқнома талабларидан келиб чиқиб, Департамент ҳужжатларнинг ижро муддатини белгилаш ҳуқуқига эгадир;

Департаментнинг жавобгарлиги:

3.14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва Давлат маслаҳатчиларининг топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталарининг қарорлари ва топшириқлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари,  фармойишлари, мажлис баёнлари, кўрсатмалари, Уюшманинг буйруқлари, баён  қарорлари ва раҳбарият топшириқларида кўтарилган масалаларнинг таркибий бўлинмалар томонидан ўз вақтида ижро этилиши  учун жавоб беради.

IVДепартаментнинг тузилмаси ва унинг фаолиятини ташкил этиш:

4.1. Департамент Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, қурилиш, модернизация қилиш; қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш; Ижро назорати ва кадрлар билан ишлаш бўйича 3 та таркибий бўлинмадан иборат бўлиб, унда раис буйруғи билан тайинланадиган бошлиқ,   2 нафар бошқарма бошлиғининг ўринбосари, 1 нафар бўлим бошлиғи,  1 нафар бўлим бошлиғининг ўринбосари, 3 нафар бош мутахассис ва 1 нафар иш юритувчи фаолият юритади.

4.2. Департаментнинг тузилмаси “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси  раиси томонидан тасдиқланади.

4.3. Департаментнинг бошлиғи, ўринбосарлари, бўлим бошлиғи, унинг ўринбосари, бош мутахассислари  ва иш юритувчи белгиланган тартибда раис буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

 4.4. Департамент ишига бошлиқ раҳбарлик қилади. Бош бошқарма бошлиғи Уюшма бошқарувининг Раиси ва Раис ўринбосарига бўйсунади. Бошқарув Раисининг буйруғи билан ишга тайинланади ва вазифасидан озод этилади.

4.5. Департамент ходимлари Департамент бошлиғига бўйсунади, унинг тавсиясига биноан Уюшма раиси томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

4.6. Департамент бошлиғи ишни ташкиллаштиради, фаолиятига раҳбарлик қилади. Бош бошқармага юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширади.

4.7. Департаментга юклатилган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши ҳамда меҳнат ва ижро интизомига риоя этилиши бўйича тўлиқ мажбурият Бош  бошқарма бошлиғи зиммасига юклатилади.

4.8. Департамент бошлиғи ва ходимларининг вазифалари Уюшма раиси томонидан тасдиқланган Бошқарма ходимларининг Лавозим йўриқномаси билан белгиланади.

4.9. Департаментнинг фаолияти Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тўғрисидаги Низомга, Уюшмада Иш юритиш бўйича Йўриқномага, Регламентга, Иш тартибига ва ушбу Низомга, раис ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, Уюшма буйруқлари, баён қарорларига мувофиқ, шунингдек Бош бошқарманинг иш режалари асосида ташкил этилади.

4.10. Департаментнинг иш режалари раис томонидан тасдиқланади.

V. Департаментни Уюшманинг таркибий бўлинмалари билан ўзаро муносабатлари.

5.1. Департаментнинг Уюшма таркибий бўлинмалари билан ўзаро муносабатлари ушбу Низом ва таркибий бўлинмаларнинг Низомлари билан белгиланади.

VI. Департаментни тугатиш ва қайта ташкил этиш:

6.1. Департамент белгиланган тартибда раиснинг буйруғи билан тугатилиши ва қайта ташкил этилиши мумкин.

 

 

2). Савдо ва маркетинг ишларини мувофиқлаштириш департаментининг

НИЗОМИ

 

I. Умумий қоидалар

1.1.   Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 мартдаги «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси тузилмасини ислоҳ қилиш ва фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги ПҚ-1514-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, "Ўзулгуржисавдоинвест" улгуржи савдо корхоналари уюшмасининг (кейинги ўринларда Уюшма) Савдо ва маркетинг ишларини мувофиқлаштириш департаменти (кейинги ўринларда Департамент) асосий вазифаларини белгилаб беради.

1.2. Департамент "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

1.3.  Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, Уюшманинг Низоми, буйруқлари, қарорлари, ҳамда ушбу Низом асосида амалга оширади.

II. Департаментнинг асосий вазифалари

2.1.    Уюшмага аъзо бўлган ҳудудий улгуржи савдо базаларининг озик-овқат товарлари, мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш, сақлаш, сотиш фаолиятига доир ишларини мувофиқлаштириш;

2.2.  Уюшмага аъзо бўлган ҳудудий улгуржи савдо базаларига:

-   озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқарувчилари билан улгуржи савдо корхоналари ўртасида ўрта ва узоқ муддатли шартномавий савдо алоқаларини ўрнатишда;

-  чакана савдо корхоналарини, айниқса қишлоқ, бориш қийин ва тоғли ҳудудларда жойлашган корхоналарни озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашни ташкил этишда;

-  озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва савдога етказиб бериш бўйича асосли буюртмаларни ишлаб чиқишда;

-  суст сотиладиган ҳамда сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирада йиғилиб қолиши ҳолатларини олдини олиш бўйича;

-  омборлар, совутиладиган камералардан самарали фойдаланишда;

-  мева-сабзавот, картошка маҳсулотларини фермер ва деҳқон ҳўжаликларидан харид қилиш, сақлаш ва қиш-баҳор мавсумида аҳолини барқарор таъминлашни ташкиллаштиришда;

-   озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва чакана савдога етказиб бериш жараёнларини тўғри ташкил қилишда тавсиялар бериш, методик амалий ёрдам кўрсатиш.

2.3.   Ички истеъмол бозорида маркетинг тадқиқотлари олиб бориш ва аҳоли талабидан келиб чиққан ҳолда зарур турдаги озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш учун буюртмаларни жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

2.4.   Маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар томонидан аҳоли эқтиёжи тўлиқ қондирилмаётган озиқ-овқат маҳсулотлари турларини четдан келтириш борасида Уюшманинг тегишли бўлинмалари билан ҳамкорликда таклифлар ишлаб чиқиш;

2.5.       Озиқ-овқат маҳсулотларининг ижтимоий муҳим турлари билан республиканинг барча худудларида аҳолини узлуксиз таъминланиши бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

2.6.       Улгуржи савдо тизимида чакана савдо корхоналари учун қулай шароитлар яратиш бўйича тавсиялар бериш;

2.7.    Ҳудудий базалар томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкил этилишини мувофиклаштириш;

2.8.    Улгуржи савдо базалар фаолияти, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ўтказилишига доир талаб этиладиган зарур тезкор маълумотлар асосида таҳлиллар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб бориш;

2.9.    Улгуржи савдо фаолиятига доир ҳамда бошқа тааллуқли меъёрий хужжатлар, кўрсатмалар, тавсияномаларни улгуржи савдо корхоналари уюшмасига аъзо бўлган ҳудудий базаларга ўз вақтида етказиб бориш;

2.10. Қонунлар, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари, озиқ-овқат маҳсулотларига оид меъёрий хужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш, улар бўйича хулосалар ва таклифлар тайёрлаш;

2.11. Департамент фаолиятига оид тегишли ахборотларни тайёрлаш ва Уюшма раҳбариятига тақдим этиб бориш;

2.12. Департамент ваколати доирасида тушунтиришлар, тавсиялар бериш;

2.13.  Департамент ваколатига доир масалалар бўйича фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш, улар бўйича ҳулоса ва қарорлар тайёрлаш;

2.14.  "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси Бошқарувининг иш режасига мувофиқ Бошқарув мажлисида кўрилаётган Департаментга тааллуқли масалалар бўйича материаллар тайёрлашдан иборат.

III. Департамент хуқуқлари

Департамент қуйидаги хуқуқларга эга:

3.4.         Уюшма номидан бошқарма ваколат доирасидаги масалалар бўйича вакиллик қилиш;

3.5.        Департамент ваколатига доир масалалар бўйича белгиланган тартибда йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказиш;

3.6.         Уюшмага аъзо бўлган корхоналардан бошқарма ваколати доирасида турли маълумотлар, ахборотлар олиш.

IV. Департамент ишини ташкил этиш

4.1 Департамент ўз ишини тасдиқланган режа асосида амалга оширади.

4.2. Департамент ишига бошлиқ раҳбарлик қилади. Бошқарма бошлиги Уюшма бошқаруви Раисига бўйсунади, унинг буйруғи билан ишга тайинланади ва ишдан озод этилади.

4.3. Департамент ходимлари Департамент бошлигига бўйсунади, унинг тавсиясига биноан уюшма раиси томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

4.4 Департамент бошлиғи бошқарма ишини ташкиллаштиради, фаолиятига раҳбарлик қилади. Бошқармага юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширади.

4.5.  Департаментга юклатилган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши ҳамда меҳнат ва ижро интизомига риоя этилиши бўйича тўлиқ мажбурият бошқарма бошлиги зиммасига юклатилади;

4.6. Департамент бошлиги ва ходимларининг вазифалари Уюшма раиси томонидан тасдиқланган Бошқарма ходимларининг лавозим Иўриқномаси билан белгиланади.

V. Департаментни Уюшманинг таркибий бўлинмалари билан ўзаро муносабатлари

5.1. Департаментнинг Уюшма таркибий бўлинмалари билан ўзаро муносабатлари ушбу Низом ва таркибий бўлинмаларнинг Низомлари билан белгиланади.

 

 

 

3). Ахборот-таҳлил, АКТни жорий этиш, кадрлар билан ишлаш ва назорат департаментининг

НИЗОМ

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси президентининг 2012 йил 3 декабрдаги “Давлат ва хўжалик бошқарув органларининг тузилмасини янада такомиллаштириш ва бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-1871-сонли қарорига мувофиқ ва Уюшма аъзоларидаги Давлат улушларини бошқариш, ташкилий ўзгаришларни мувофиқлаштириш ва йиғма-таҳлил бошқармасининг илгариги Низоми асосида ишлаб чиқилган.

1.2. Ахборот-таҳлил, АКТни жорий этиш, кадрлар билан ишлаш ва назорат департаментининг (келгусида “Департамент” деб юритилади) ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг буйруқ, йўриқнома ва мазкур Низомга асосан юритади.

1.3. Департамент штати ва тузилмаси, киритиладиган ўзгартиришлар “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг раиси томонидан тасдиқланади.

II. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

2.Департаментнинг асосий вазифалари қуйидагилар:

2.1.  Уюшма тизимига ўзаро ҳамкорлик ва томонларнинг мажбуриятлари тўғрисидаги келишув-шартнома асосида қабул қилинган ҳудудий улгуржи савдо базалар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан ваколат доирасида методик, зарур ҳолда амалий ёрдам кўрсатиш;

2.2. Уюшма томонидан ҳудудий улгуржи базаларда савдони ташкил этиш, таъминот тизимини такомиллаштириш ва бошқа муҳим устувор йўналишлар бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқишда бўлим ваколати доирасида қатнашиш;

2.3. Тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базаларда, шу жумладан Давлат улуши бўлган базалар фаолияти юзасидан ҳар чорак якуни бўйича йиғма тахлил ахборот, ҳисоботларни тайёрлаш, Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш демонополизация ва рақобатни ривожлантириш давлат Қўмитасига талаб этилган маълумотларни белгиланган муддатларда мунтазам тақдим этиб бориш;     

2.4. Вазирлар Маҳкамасининг махсус топшириқлари, Уюшма раҳбарияти кўрсатмаларига мувофиқ, Наврўз, Мустақиллик байрамларида ва бошқа тадбирлар ўтказишда улгуржи базаларнинг фаол иштирокини ташкил этиш ва хокимликлар билан келишилган ҳолда қишлоқ туманларида жойлашган “Меҳрибонлик”, “Саҳоват”, қариялар, ногиронлар уйлари, шифохоналар, уруш ва меҳнат фаҳрийлари, шунингдек, муҳтож нафақахўрларга базалар томонидан кўрсатилаётган хомийлик ёрдамлари тўғрисидаги йиғма-таҳлилий маълумотларни олиш ва  белгиланган муддатларда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб бориш.

2.5. Фуқароларнинг мурожаатларини таркибий бўлинмалар томонидан ўз вақтида ижро этилиши юзасидан назоратни ва марказий девонда иш юритишни ҳамда кадрлар билаш ишлашни 

III. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ХУҚУҚЛАРИ

3. Департаментнинг хуқуқлари қуйидагилар:

3.1. “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси раҳбарияти кўрсатмасига мувофиқ ўз ваколати доирасида барча давлат ва жамоат ташкилотларида Уюшма  номидан иш олиб боради.

3.2. Тизимдаги барча улгуржи савдо база ва ташкилотлардан халқ истеъмол молларининг улгуржи ва чакана савдо айланмаси бўйича конъюктура ва бошқа ахборотларни ҳизмат доирасида фойдаланиш учун белгиланган тартибда сўраб олади.

3.3. Вазирлар Маҳкамасига йилнинг хар чораги якуни бўйича умумлаштирилган тахлилий ахборотлар тақдим этиш учун “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси бошқарма ва бўлимларидан тегишли маълумотлар олади.

3.4. Департамент номига фуқаролардан келиб тушган хат, ариза, таклиф ва шикоятларни кўриб чиқади ва мазкур масалаларда хулосаларни Уюшма раҳбариятига тақдим этади.

IV. ИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

4.1. Департамент  “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг мустақил таркибий бўлинмаси бўлиб, Департамент ходимлари Уюшма раиси томонидан ишга қабул қилинади ва вазифасидан озод этилади.

4.2. Департамент ходимлари ўз вазифаларини Уюшма раиси томонидан тасдиқланган лавозим вазифалар тақсимоти доирасида амалга оширадилар.

 

 

О Департаменте экономики и финансов  ассоциации «Узулгуржисавдоинвест»

ОБЩИЕ ПОЛОЖЕНИЯ

Департамент экономики и финансов является самостоятельным структурным подразделением ассоциации «Узулгуржисавдоинвест»

Департамент экономики и финансов в своей деятельности руководствуется законодательством Республики Узбекистан, приказами ассоциации, нормативными актами, а также настоящим положением.

Департамент экономики и финансов возглавляется  начальником Департамента -главным бухгалтером.

Начальник Департамента - Главный бухгалтер утверждается Председателем ассоциации.

Основные задачи:

-методическая работа по организации бухгалтерского учета в предприятиях.

-мониторинг за динамикой дебиторской и кредиторской задолженности.

-контроль за своевременным поступлением членских взносов.

-мониторинг финансового положения предприятий.

-методическая работа по организации финансов, налогообложению, оплате труда и ценообразованию.

-разработка основных направлений развития предприятий системы, краткосрочных и перспективных прогнозов развития системы.

- бухгалтерский учет операций центрального аппарата ассоциации.

Функции Департамента экономики и финасов:

-разрабатывает краткосрочные и перспективные прогнозы развития финансов, доходов, платежей в бюджет, динамики дебиторской и кредиторской задолженности по предприятиям системы, а также доходов работников системы.

-разработка предложений по укреплению хозяйственного расчета.

-осуществление анализа бухгалтерских отчетов предприятий, входящих  в ассоциацию, контроль за доходностью, платежной дисциплиной.

-оказание практической и методической помощи предприятиям по вопросам бухгалтерского учета, организации финансов, платежам в бюджет, ценообразованию, совершенствованию оплаты труда, составлению бизнес-планов.

-обеспечение аккумуляции средств на содержание исполнительного аппарата ассоциации.

-разработка и представление органам статистики необходимой статистической отчетности.

- составление ежеквартальной отчетности по прибыли, платежам в бюджет, дебиторской и кредиторской задолженности для Кабинета Министров РУз.

- представление в Кабинет Министров Республики Узбекистан сведений и информации о проводимой работе.

- подготовка расчетов цен по товарам, завозимым по решениям правительства, для представления Министерству финансов РУз для установления оптово-отпускных цен.

- составление штатных расписаний центрального аппарата и представление на утверждение руководству.

-организация бухгалтерского учета в центральном аппарате, подготовка бухгалтерских отчетов для представления соответствующим государственным органам.

 

- составление ежегодных смет на содержание аппарата ассоциации.

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 3 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

16.12.2017 17:10
Матндаги хато