Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Йиғилиш ва тадбирлар

2017-12-01 09:35
|

2017 йил 1 декабрдаги уюшманинг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш бўйича ўтказганйиғилиши тўғрисида

2017 йил 1 декабрда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги "2017-2018 йил қиш-баҳор мавсумида республика аҳолиси ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3345-сонли қарорига асосан белгиланган захира режасини бажариш бўйича кундалик таҳлил ва корхоналар томонидан амалга оширилаётган ишлар шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли қарорига асосан “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибидаги корхоналарда ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш, уларни назорати ва корхоналар раҳбарларини шахсий жавобгарлигини оширилиши масалалари муҳокама қилинади.

2017 йил 19-22 июл кунлари “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси раисининг қабулига жадвал асосида таклиф этилаётган корхоналар тўғрисида.

Жорий йил 19 июл кунидан 22 июлига қадар таркибдаги корхона раҳбарлари ҳамда Уюшманинг ҳудудий вакиллари қуйидаги масалалар юзасидан шахсан ҳисобот билан таклиф этиладилар:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2717-сон ва 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3027-сон қарорлари топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида таркибдаги корхоналар томонидан 2017-2018 йилларда қиш-баҳор мавсумига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш режасини тўлиқ бажариш учун тузилган контрактатция шартномаларига асосан белгиланган бўнак маблағларини  тўлаб берилиш аҳволи.

2. Республика ҳудудларида ички истеъмол бозорини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан тўлдириш мақсадида кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш, совуткичли сиғимларни ташкил қилиш ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва шу билан янги иш ўринларини яратишга қаратилган “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 2017 йилга мўлжалланган Комплекс чора-тадбирлар” дастурининг бажарилиши.

3. “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан 2017 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқариш режасини амалга оширилиши.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли қарорига асосан “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибидаги корхоналарда ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш, уларни назорати ва корхоналар раҳбарларини шахсий жавобгарлигини оширилиши.

Изоҳ: Йиғилиш бошланиш вақтлари: Фарғона - 19.07.2017 йил соат 11:00 да, Наманган - 20.07.2017 йил соат 11:00 да, Андижон - 20.07.2017 йил соат 16:00 да, Сирдарё, Жиззах, Қашкадарё вилоятлари - 21.07.2017 йил соат 11:00 да, Самарқанд, Сурхондарё, Бухоро, Навоий вилоятлари - 21.07.2017 йил соат 16:00 да, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти - 22.07.2017 йил соат 11:00 да, Қорақалпоғистон ва Хоразм - 22.07.2017 йил соат 12:00 да.

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан берилган вазифаларни бажариш бўйича “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

Жорий йилнинг 17 май куни Уюшма таркибидаги корхоналар раҳбарлари иштирокида аудио селектор ўтказилди.

Мазкур селектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сон қарори хамда 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2717-сон қароридаги топшириқларниинг ижросини таъминлаш мақсадаида қуйидаги масалалар муҳокама этилади:

1.  2017-2018 йил қиш ва баҳор ойлари учун захирага жамғариладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича фермер ва деҳқон хўжаликлар билан фьючерс (контрактация) шартномаларини тузиш ҳамда тузилган шартномалар бўйича бўнак тўловларни ўтказиш ахволи.

2.  2017 йилда таркибдаги корхоналар томонидан картошка махсулотини сақлашга ихтисослаштирилган оборхоналарни қуриш ҳамда фойдаланилмаётган қуруқ омборларни картошка сақлашга ихтисослаштириш бўйича белганган режага мувофиқ амалга оширилаётган ишлар ахволи.

3.  2017 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқариш  бўйича олиб борилаётган ишлар ва белгиланган режани бажариш бўйича кўрилаётган чоралар.

4.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги  ПҚ-2881-сонли қарорига асосан таркибидаги корхоналарда ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш, уларни назорати ва корхоналар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида.

Юқорида келтирилган масалалар ижроси бўйича Уюшманинг 18.05.2017 йилдаги 04-1/4-192-сонли хатига асосан: 25.05.2017 йил 10:00 да Андижон, Наманган вилоятлари, 14:00 да Фарғона вилояти, 26.05.2017 йил 10:00 да Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, 14:00 да Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари, 29.05.2017 йил 10:00 да Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари, 14:00 да Жиззах вилояти, 30.05.2017 йил 10:00 да Тошкент шаҳри ва вилоятида фаолият юритаётган таркибдаги корхоналар маълумотлари муҳокама этилади.

 

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасига Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан берилган вазифаларни ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сон қарори хамда 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2717-сон қароридаги топшириқларниинг ижросини таъминлаш мақсадаида, жорий йилнинг 17 май (чоршанба) куни  соат  11:00да  Уюшма раҳбарияти томонидан аудиоселектор ўтказилади.

Аудиоселекторда қуйидаги масалалар муҳокама этилади:

1.  2017-2018 йил қиш ва баҳор ойлари учун захирага жамғариладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича фермер ва деҳқон хўжаликлар билан фьючерс (контрактация) шартномаларини тузиш ҳамда тузилган шартномалар бўйича бўнак тўловларни ўтказиш ахволи.

2.  2017 йилда таркибдаги корхоналар томонидан картошка махсулотини сақлашга ихтисослаштирилган оборхоналарни қуриш ҳамда фойдаланилмаётган қуруқ омборларни картошка сақлашга ихтисослаштириш бўйича белганган режага мувофиқ амалга оширилаётган ишлар ахволи.

3.  2017 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқариш  бўйича олиб борилаётган ишлар ва белгиланган режани бажариш бўйича кўрилаётган чоралар.

4.  Ўзбекистон Респудликаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги  ПҚ-2881-сонли қарорига асосан таркибидаги корхоналарда ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш, уларни назорати ва корхоналар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисидаги масалалар.

 

 

2017 йил 21 апрел куни “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасида бўлиб ўтадиган йиғилиш тўғрисида

 

2017 йил 21 апрел соат 14:00 да “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг, Навоий кўчаси, 25 уйда Бошқарувнинг кенгайтирилган йиғилишибўлиб ўтади.

Маскур йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги  “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги ПҚ-2881-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига асосан “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибидаги корхоналарда ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш, уларни назорати ва корхоналар раҳбарларини шахсий жавобгарлигини ошириш тўғрисида.

- Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил январ-март ойларида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2017 йил 1-яримда иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларига бағишлаб ўтказилган мажлисида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш тўғрисида;

-  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520 сон қарори ҳамда 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2717-сон қароридаги топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида таркибдаги корхоналар томонидан 2017-2018 йилларда қиш-баҳор мавсумига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш режасини тасдиқлаш ҳамда белгиланган режани тўлиқ бажариш учун контрактатция шартномаларини тузиш ва тайёргарлик ишлари тўғрисида;

- Республика ҳудудларида ички истеъмол бозорини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан тўлдириш мақсадида кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш, совуткичли сиғимларни ташкил қилиш ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва шу билан янги иш ўринларини яратишга қаратилган “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 2017 йилга мўлжалланган КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ” режасини тасдиқлаш;

- “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан 2017 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқариш  режасини тасдиқлаш;

 

 

Ўзбекистон ва Латвия давлатлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида

Жориййилнинг 27-30 март кунлари Латвия делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси ҳамкорлигида 29 март соат  10-00да маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича семинар, шунингдек, икки давлат тадбиркорлари иштирокидаги бизнес-форум ва кооперация биржаси ўтказилди.

Тадбирни ташкил этишдан мақсад икки давлат компаниялари ўртасида савдо алоқаларини йўлга қўйиш, Ўзбекистонда бизнес юритиш бўйича Латвия компанияларининг тажрибасини тақдим этиш, янги қўшма корхоналарни ташкил этиш ва янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича семинар чоғида Латвия компаниялари томонидан қуйидаги мавзуларга оид қатор тақдимотлар ўтказилди: “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги соҳасида Европа Парламенти ва ЕИ Кенгаши қонунчилиги”, “Экспорт қилинадиган ва уй маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича сертификатлаш органлари лабораторияларининг роли”, “Экспорт қилинадиган маҳсулотларни назорат қилиш”, “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлаш ва синашга оид халқаро қоидалар – биологик маҳсулотлар”, “Асаларичилик, унинг асослари, яхши сифатли асал ишлаб чиқариш мезонлари”, “Логистика ва таъминотлар занжирларини бошқариш” ва бошқалар. Шунингдек, тадбирда икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Семинардан сўнг икки давлат тадбиркорларининг иштирокида бизнес-форум ва кооперация биржаси ташкил этилиб, ундаЎзбекистоннинг 30 дан ортиқ компания ва корхоналари ҳамда Латвия ишбилармонлик доиралари вакиллари иштирок этди. Икки мамлакат ишбилармонлари ўзаро манфаатли ва истиқболли лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тўғрисида ўзаро фикр алмашдилар.     

2016 йил якунлари тўғрисида ўтказиладиган йиғилиш ҳақида

 

2017 йил 18 январ соат 10:00 да Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 25 уйда, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг мажлислар залида ўтказиладиган Бошқарув йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Йиғилиш кун тартибида:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2017 йилда иқтисодий дастурнинг асосий устувор йўналишларига бағишлаб ўтказилган мажлисида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш тўғрисида;

2. 2016-2017 йил қиш-баҳор мавсумига ғамланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳамда четдан келтирилаётган картошкани жорий йил январ-май ойларида белгиланган режа асосида ички истеъмол бозорига савдога чиқарилишини таъминлаш тўғрисида;

3. Республика ҳудудларида ички истеъмол бозорини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан тўлдириш мақсадида кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш, совутгичли сиғимларни ташкил қилиш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва шу билан янги иш ўринларини яратишга қаратилган “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 2016 йилга мўлжалланган КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ”ни амалга оширишдаги камчиликлар ҳамда 2017 йилнинг I ва II-чоракларига режалаштирилган ХАРАКАТ ДАСТУРИда белгиланган вазифалар хусусида;

4. Уюшма таркибидаги корхоналар томонидан 2016 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт параметрларини бажарилиши ҳамда 2017 йилга экспортга чиқариш режасини белгилаш;

5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг жорий 2016 йил 24 октябрдаги 93-сон  мажлис баёнига асосан “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибидаги корхоналарда ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш, улар устидан назорати  тўғрисидаги масалалар муҳокама этилади. 

 

13.12.2016 йил Ўзбек-Корея агросаноат ва савдо бизнес анжумани тўғрисида

Бугун WYNDHAM Тошкент меҳмонхонасининг мажлислар залида “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси, “Intertradeinvest” МЧЖ, “ЕРГ” Кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Корея давлатининг “Котра” компанияси билан ҳамкорликда “Ўзбек-Корея агросаноат ва савдо бизнес анжумани” бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳар икки мамлакатдан ташриф буюрган соҳа мутахассислари нутқ сўзлади. Бунда асосан мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Анжуман давомида мавзу ва ўтказилган кўргазмали намойишлар бўйича саволларга Уюшманинг тизимдаги корхона раҳбарлари, тадбиркорлар ва ишбилармонлар керакли жавобларни олди.

Мазкур бизнес семинар якунида Ўзбек ҳамда Корея давлатлари ўртасида агросаноатни ривожлантириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олинди. 

 

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 2016 йил 17 сентябр куни  соат 10:00да  Навоий кўчаси, 25 уйда ўтказиладиган Бошқарув йиғилиши тўғрисида

 

Йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520 сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 июндаги 129-сонли баёндаги топшириқларнинг ижросини таъминлаш, 2016-2017 йилларда қиш-баҳор мавсумига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш учун белгиланган режани тўлиқ бажарилиши юзасидан олиб борилаётган ишлари тўғрисида  (омбор, совутгичли сиғимларни заҳира мавсумига тайёргарлиги, молиялаштириш масалалари ва шартномалар ижроси);

2. Республика ички истеъмол бозорида озиқ-овқат ҳавфсизлиги ва нарҳлар барқарорлигини таъминлаш юзасидан таркибдаги корхоналар томонидан амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида;

3. “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан 2016 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқариш  бўйича олиб борилаётган ишлари ва белгиланган режани бажариш тўғрисида;

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги “2016-2020 йиллар даврида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2460 сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 34-сон йиғилиш баёнига асосан жорий йилда Уюшма таркибидаги корхоналар томонидан ишга тушириладиган совутгичли сиғимлар тўғрисида;

 

5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг жорий 2016 йил 25 июлдаги 72-сон мажлис баёнига асосан “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибидаги корхоналарда ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш, уларни назорати тўғрисида муҳокама этилади.

 

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 2016 йил I-ярим йиллик иш якунлари бўйича ўтказиладиган йиғилиш тўғрисида

 

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 2016 йил 10 август, соат 10.00да Навоий кўчаси, 25 уйда ўтказиладиган Бошқарув йиғилиши бўлиб ўтади

Йиғилиш кун тартибида Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил январ-июн ойларида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва  2016 йил 2-яримда иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларига бағишлаб ўтказилган мажлисида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520 сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 июндаги 129-сонли баёндаги топшириқларнинг ижросини таъминлаш, 2016-2017 йилларда қиш-баҳор мавсумига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш учун белгиланган режани тўлиқ бажарилиши юзасидан олиб борилаётган тайёргарлик ишлари тўғрисида;

Республика ҳудудларида ички истеъмол бозорини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан тўлдириш мақсадида кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш, совуткичли сиғимларни ташкил қилиш ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва шу билан янги иш ўринларини яратишга қаратилган “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 2016 йилга мўлжалланган КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ”да таъкидланган топшириқларни бажарилиши хусусида;

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан 2016 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқариш  бўйича олиб борилаётган ишлари ва белгиланган режани бажариш тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 апрелдаги ПҚ-2517 сонли қарорига асосан Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 29 июнидаги 219-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Уюшма таркибидаги корхоналарни таъсис хужжатларига ўзгартиш киритиш, Адлия вазирлигидан қайта рўйхатдан ўтказиш ва истеъмол товарлари улгуржи савдоси хуқуқини берувчи лицензия қайта расмийлаштириш бўйича олиб борилган ишлари юзасидан.

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг жорий 2016 йил 25 июлдаги 72-сон мажлис баёнига асосан “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибидаги корхоналарда ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш, уларни назорати тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинади. 

 

2016 йил II-чорак якуни бўйича йиғилиш ўтказиш тўғрисида

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмасининг жорий йил якунига бағишланган Бошқарувнинг кенгайтирилган йиғилиши 2016 йил июл-август ойларида ўтказиш режалаштирилган. Йиғилиш ўтказиладиган манзил Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 25 уй.

 

“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси ва уюшма тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базалари ҳамда корхоналарида 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифалари тўғрисида Уюшма раиси З.О. Файзиевнинг маърузаси

Ассалому алайкум ҳурматли  мажлис қатнашчилари!

Биз бугунги йиғилишимизда Уюшма ва унинг тизимидаги улгуржи база ва корхоналар томонидан 2015 йилда амалга оширилган режа-тадбирларнинг ижросини таҳлил қилиб, 2016 йилги иқтисодий дастурнинг устувор вазифаларини белгилаб оламиз.        

Барчангизга маълум ўтган 2015 йилда Муҳтарам Президентимиз ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Уюшма тизимига республикада аҳоли таъминотини яхшилаш, айниқса, озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ  масалаларда катта вазифалар юклатилган эди. Бу борада ишлаб чиқилган “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг  2015 йилга мўлжалланган Комплекс чора-тадбирлар Дастури ва бошқа асосий режалари тўлиқ бажарилди деб айтолмайман. 

Қисқача, амалга оширилган ишлар хусусида тўҳтаб ўтмоқчиман.

1. Маҳсулот, товар, иш ва хизматларни сотишдан умумий тушум – 1,1 трлн.сўм, 2014 йилга (807 млрд.сўм) нисбатан 36,3 фоизга ошган;

22015 йилда ишлаб чиқарувчи корхоналардан 926,5  млрд.сўмлик маҳсулотлар харид қилиниб, истеъмолчиларга 985 млрд.сўмлик, шу жумладан бориш қийин бўлган тоғли ва чўл зоналарига 240 млрд.сўмдан зиёд маҳсулот етказиб берилган;

3. Уюшма тизимида 2015 йилда 16500 тн. совуткичли сиғимлар реконструкция ва модернизация қилиниб ишга туширилди. Жами 2011-2015 йилларда 68 минг тонналик совуткичли сиғимлар ишга туширилди.

4.  24 млн. доллар миқдорида истеъмол моллари ( ўсимлик ёғи, гуруч,  товуқ гўшти ва балиқ) четдан келтириб, истеъмолчиларга етказиб берилди;

5. Жами 3,9 млн.АҚШ доллари миқдорида 11 314 тонналик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари хорижий давлатларга экспорт қилинди:

6. 2015-2016 йиллар қиш-баҳор мавсуми заҳирасига 70 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари жамланган бўлиб, шундан, картошка ва пиёз 17 минг тоннадангуруч 20 минг тонна, сабзавот, мева ва полиз маҳсулотлари 9 минг тоннадан ташкил этди;

7. Чорвачилик хўжаликларида қорамоллар сони 357 тага кўпайиб, 1600 бошни, паррандалар сони 10 мингга ортиб, 210 мингга етказилди;

8. Аҳолига хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш мақсадида, 5 та супермаркет, 9 та мини маркет, 1 та “Болалар дунёси” дўконлари, 13 та маиший ва сервис хизматларини кўрсатиш объектлари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш натижасида жорий йилда 700 дан зиёд янги ишчи ўринлари яратилди.

Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг 2015 йил 11 январдаги ва ҳурматли Юртбошимиз бошчиликларида 2015 йил якуний натижалари ва 2016 йилги вазифалар хусусида 15 январда ўтказилган йиғилишда, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш, сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уни заҳирага ғамлаш, қайта ишлаш, мамлакат эҳтиёжидан ошиқча қисмини экспорт қилишга жиддий ёндошишга қаратилди. Шундан келиб чиққан ҳолда, бу масалаларнинг қанчалик долзарблиги, муҳимлигини тушуниб етиш қийин эмас.

Шунинг учун биз ҳам бугунги бошқарув йиғилишида асосан ушбу масалаларни чуқур таҳлил қилиб, йўл қўяётган камчиликларимиз, уларни бартараф этиш йўллари ҳамда бошқа амалга оширишимиз зарур бўлган режаларимиз хусусида  гаплашиб оламиз.

Амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб кўрсак,  ҳамма корхоналар ҳам бирдек ижобий фаолият юритмаганлиги, қайсидир раҳбар Уюшма ва аввало, ўз жамоаси олдидаги масъулиятини сезган ҳолда барча топшириқларни тўлиқ бажаришга бор имкониятларини сафарбар қилиб, юзи ёруғ бўлишига эришган бўлса, бошқа баъзи раҳбарлар “имкониятимиз йўқ” деган баҳона билан юраверишди. Натижада фурсатни бой бериб, олдиларига қўйилган вазифаларни бажарилишини таъминламадилар. Ғалвир сувдан кўтарилганда қайси раҳбар корхонасини қандай бошқаргани ойдек равшан бўлди. Ваҳоланки, йил давомида олдинги ўтказилган Бошқарувнинг учта мажлисида интизомсизларга нисбатан чора кўрилиши ҳақида ҳамма огоҳлантирилган эди. Энди ўзидан ўтган - ўзидан ўпкалайверади.

 

Дастурда режалаштирилган 85 та лойиҳадан 26 таси турли сабабларга кўра муддатида амалга оширилиши таъминланмади. Жумладан, "Шаҳрисабз озиқ-овқат моллари", "Бухоро Баққолик" жамиятларига озуқа-ем заҳираси учун, “Сурхондарё озиқ-овқат моллари”, “Қашқадарё озиқ-овқат моллари” базаларига маиший хизмат объектлари қуриш учун сўралган ер майдонларини ажратиш масаласи ҳал этилмаган,  "Озиқ-овқат исътемол моллари", "Сафо савдо инвест", "Чимён-Барака савдо сервис" жамиятлари томонидан 6 та минимаркет савдо дўконлари, "Шымбай улгуржи инвест", “Сурхондарё озиқ-овқат моллари” АЖ, "Риштон савдо инвест" МЧЖ, "Чимён-Барака савдо сервис" МЧЖлар томонидан маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари ташкил этилиши, "Наманганулгуржисавдоинвест" МЧЖ томонидан пайпоқ ишлаб чиқариш цехини ишга тушириш муддатидан кечиктириб ишга туширилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 105-сонли қарорига асосан режалаштирилган лойиҳалардан "Қорақалпоқ гўшт-сут савдо" (500 тн), "Тўрткўл УУСБ"  (800 тн), "Navoiy food invest" (600 тн), "Янгийўлулгуржисавдобаза" (300 тн), "Фарғонаулгуржисавдоинвест" (500 тн) базалари томонидан совуткичли сиғимларни маҳсулот ғамлаш мавсумига қадар ишга тушириш таъминланмади.

Базалар қошида Дастурда белгиланган 10 тадан 9 та цех ташкил этилиб,  уларнинг сони 63 тага етказилди. Ўтган давр мобайнида базалардаги кичик ишлаб чиқариш корхоналарида 16 млрд. 309 млн. сўмлик озиқ-овқат ва 4,5 млрд. сўмлик турли ноозиқ-овқат маҳсулотлар (жами 20 млрд. 838 млн. сўм)  ишлаб чиқарилди. Тизимдаги мавжуд қолипли нон цехлари қувватлардан 56,5% га, макарон ишлаб чиқариш цехларида 15,3% га, унли қандолат ишлаб чиқариш цехларида 11,6%  га фойдаланилган холос.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 мартдаги «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси тузилмасини ислоҳ қилиш ва фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги ПҚ-1514-сон қарори билан етиштирилган маҳаллий озиқ-овқат  маҳсулотларини,  айниқса  янги мева-сабзавот маҳсулоти, узум ва  полиз маҳсулотини  жамлаш ҳамда  уларни экспортга етказиб беришни ташкил қилиш, мева-сабзавот ва  картошка  маҳсулотларини  фермер  ҳамда  деҳқон ҳўжаликларидан харид қилиш, уни пухта сақлаш ва қиш-баҳор даврида  аҳолини ушбу маҳсулотлар билан барқарор таъминлаш "Ўзулгуржисавдоинвест"  Уюшмасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари деб белгиланганлигини сизларга ўтган йиғилишда бежиз эслатмаган эдик. Чунки, бу масалага Республика раҳбарияти ва Ҳукумати томонидан, вазиятдан келиб чиққан ҳолда,  алоҳида эътибор берилаяпти. Юқорида қайд этилган йиғилишда Давлатимиз раҳбари: “Мамлакатимизда мева-сабзавотларни сақлашнинг умумий қуввати 832 минг тоннага етказилди. Бу эса, йил давомида нархларнинг мавсумий кескин ошиб кетишига йўл қўймасдан, аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ушбу маҳсулотларни экспорт қилишни кенгайтириш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш имконини бермоқда.... деб ўтдилар. Бу Президентимизнинг қишлоқ меҳнаткашлари қатори бизларга ҳам берилган баҳоларидан далолат беради.

Биз буни тўғри тушуниб, топшириқларни ортиғи билан уддалаган раҳбарларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, масъулият сезмаганларга эса, эътирозимизни айтамиз.

Юқорида айтилган қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда, тизимдаги корхоналарга 2015 йилда қиш-баҳор мавсуми учун 70 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш вазифаси юклатилган эди. Мазкур вазифа бажарилиши бўйича ноябр ойида бешта вилоятдаги базаларда мониторинг ўтказилди. Натижада, тизимдаги жамиятларнинг масъулиятлилик даражаси ва Уюшма бошқарувига бўлган муносабати ҳам аниқланди.

Қиш-баҳор мавсумига қўйилган маҳсулотлар заҳираси режа бўйича 100% ғамланганлиги ҳақидаги тақдим этилган маълумотларга нисбатан кўриб чиқилган барча вилоятларда жамғарилган ҳажмларни қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланган. Бу масалада зудлик билан тегишли чоралар кўрилди ва мавсум якунига қадар барча қабул қилинган мажбуриятлар худудий улгуржи базалар томонидан заҳирага тўлиқлигича жамғарилди.

Энди жамғарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ички бозорга январ-май ойларида жадвал асосида бир маромда, узилишларга йўл қўймасдан етказиб бериш талаб этилади.  

Жамиятларга юклатилган яна бир асосий вазифа-аҳолини кенг ассортиментдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳам айрим корхоналар томонидан тўлиқлигича бажарилмаяпти. Тизимдаги баъзи корхоналарда товар турлари етарли даражада эмас. Шу жумладан, ”Қорақалпоқгўшт-сутсавдо, “Қўқон-баққоллик”, “Хоразмулгуржи-савдо инвест”, “Нукус универсал база”, “Шимбайулгуржиинвест”, “Тўрткўл УУСБ”, “Улгуржичакана-савдоинвест”, “Навоий ФУД”, “Олмалиқгўшт-сутсавдо”, “Гулистон бунёдкор сервис”, “Сафо савдо инвест” жамиятларда бу масала оқсамоқда.

Бундай аҳволда буларни қандай қилиб ҳудудий улгуржи савдо базаси деб аташ мумкин?

Ушбу базаларнинг раҳбарлари ўзлари бошқараётган корхоналари шундай аҳволда бўлиб, Республика Президенти қарорида белгиланган вазифани бажармаётганидан бироз бўлса-да ҳижолат тортмасмикинлар? Ёки “бетимни қалини-жонимни ҳузури”  қабилида бугунги мажлисга уялмай кириб келаверишдими?  Уюшмага аъзо бўлаётганда бу раҳбарларнинг берган ваъдалари бутунлай унутилганга ўхшайди. Шунинг учун бугун баъзи жамиятлардан воз кечишимизга тўғри келади. Ахир ҳосил бермайдиган фойдасиз мева дарахтини ҳеч бир боғбон жойни банд қилиб сақлаб турмайди-ку!

Шунинг учун мен иш фаолиятларида йўл қўйган камчиликлари, Президентимиз ва Ҳукумат топшириқларини бажаришга лоқайд муносабатда бўлганликлари учун 5 та ташкилотни тизимдан чиқариш бўйича Андижон -2 та, Наманган-2 та ва Қашқадарё вилояти ҳокимларига тегишли хат билан мурожаат этишга мажбур бўлдик. Халқимизни фаровонлигини таъминлаш йўлида Ҳукуматимиз топшириқларини бажармаган, ўзбўларчиликка йўл қўйган корхоналардан воз кечамиз, уларни ўрнига шу вилоятда фаолият юритаётган, эл-юрт равнақи учун жон куйдирадиган фидойи инсонлар раҳбарлик қилаётган корхона ва ташкилотларни ўз сафимизга қўшамиз. Ким бўлишимиздан қатъий назар қонун олдида барчамиз баробармиз.

Президентимизнинг таъбирлари билан айтганда, “раҳбарлик лавозимларга пухта билимга эга бўлган, замонавий менежмент ва маркетинг усулларини амалда қўллай оладиган ёш мутахассислар тайинланиши лозим бўлади”. Шунингдек муҳтарам Президентимизнинг юқорида қайд этилган йиғилишда, шу юртда яшаётган ва эл учун хизмат қилаётган раҳбарларни, ҳар бир мутасадди шахсларни “виждон”ига қараб иш тутишларини, қалблари билан меҳнат қилишларига алоҳида эътибор қаратганликларини таъкидлаб ўтмоқчиман.

Юқорида айтиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш, келгуси йилда бундай нуқсонларга йўл қўймаслик бўйича барча чораларни кўриш Департамент раҳбарлари Аҳмаджонов ва Асомов зиммаларига юклатилади.

Жорий йилда ҳам сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уни заҳирага ғамлаш, қайта ишлаш, мамлакат эҳтиёжидан ошиқча қисмини экспорт қилиш асосий вазифалардан бири бўлиб қолишини ёдда тутишимиз, корхоналаримиз фаолиятини шуни инобатга олган ҳолда ташкиллаштиришимиз керак бўлади.

Яна бир энг долзарб масала, бу жудаям муҳим, ҳатто сиёсий масала десам ҳам бўлади, бу экспорт масаласи. Тажриба бор. Лекин айрим сабабларга кўра бу ишлар билан шуғулланмаётган эдик. Энди бу ишлар билан тизимда кенг кўламда шуғулланмас эканмиз, Республика раҳбарияти олдида жавоб беришимизга тўғри келади. Қўпол қилиб айтганда ёки биргаликда бу ишларни амалга оширамиз, ёки бу ишлардан ўзини четга олган корхоналар билан хайрлашамиз. Бошқа йўл йўқ. Томошабин бўлиб туришга ҳеч кимни ҳаққи йўқ. Бу ҳозирги кунда Республикадаги экспорт қилиш имкони мавжуд бўлган ҳар бир корхона учун энг асосий масала ҳисобланади. Чунки юқорида айтиб ўтган йиғилишларнинг энг асосий мавзусларидан бири Республикамиз экспорт салоҳиятини оширишга қаратилди. Гапни лўндасини айтадиган бўлсак бундан буёғига экспорт билан шуғулланмаган корхона ва ташкилотларнинг келажаги йўқ. Чунки корхоналаримизни келажакда ривожланиши учун валюта маблағларини ўзимиз излаб, ишлаб топмас эканмиз, ҳеч қайси тижорат банклари конвертацияни амалга оширмайди. Конвертация деган сўзни энди унутишимиз лозим. Бундан буён ҳар бир ишлаб чиқариш корхонаси, савдо тижорат ташкилоти фаолиятимни ривожлантираман деса, банкларда валюта ҳисоб рақамини очиб, экспортни амалга ошириб, ўзининг валюта заҳирасини яратиши керак бўлади.

Биз экспорт билан қандай шуғулланиш кераклиги, нималарга эътибор қаратиш ва унинг учун қандай ишларни амалга ошириш кераклиги тўғрисида сизларга алоҳида тушунтириб берамиз. Бу масала тўғрисида Фозил Яҳёевич Ибрагимов ўз ҳисоботида батафсил маълумот беради. Мен асосан Республика Ҳукумати томонидан Уюшмамизга қўйилаётган талаб ва унинг моҳияти хусусида тўхталмоқчиман.

Ҳукуматимиз томонидан республикамизда фаолият юритаётган вазирлик, идора, корхона ва ташкилотларга қўйилаётган энг асосий талаб, стратегик мақсадлардан бири - республикада халқаро стандартларга мос равишда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантириб, халқаро майдонга олиб чиқиш, аввало халқимизни дастурхонини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаб, қолаверса экспорт салоҳиятини оширишга, шу жумладан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспортига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу мақсадларда Бош Вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов бошчилигида Вазирлар Маҳкамасининг махсус ишчи гуруҳи тузилиб, улар экспортни амалга ошириш билан боғлиқ барча муаммо ва масалаларни ҳал этиш билан шуғулланади.

Бунинг учун эса аввало корхоналарда маркетинг хизматлари ишларини кучайтириш, доимий равишда ишлаб чиқариладиган ва экспорт қилинадиган маҳсулотларга нархларнинг жаҳон конъюктурасини кузатиб бориш ва экспорт географиясини ўрганиш;

Ташқи савдо инфратузилмани ривожлантириш, шу жумладан хорижда савдо уйлари, дилерлик тармоқларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган йиғилишдан тегишли хулоса қилган ҳолда, Уюшма томонидан  2016 йилда биринчи босқичда экспорт билан шуғулланувчи 22 та корхона белгилаб олинди. Қолган корхоналар худудларига қараб уларга кўмаклашадилар. Бу билан улар экспорт билан шуғулланмайдилар демоқчи эмасмиз. Юқорида таъкидлаганимдек босқичма-босқич тизимдаги ҳар бир корхона бу ишни амалга оширади.

Биз қанча вақтлардан бери Сизларга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаб чиқарилган (консерва, қуритилган маҳсулотлар, вакуум қадоқлаш, чуқур музлатиш, замонавий биотехнология ютуқларини жорий қилиш) экспортга йўналтирилган цехларни, заводларни ташкил этинглар деб айтиб келганмиз, топшириқлар берганмиз. Республикада бир неча йиллардан буён янги технологик асбоб ускуналарни олиб келишда бир қатор имтиёзлар амалда мавжуд. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бой мамлакатимизда маҳсулотларни қайта ишлаб чиқариб экспорт қилинса, бирламчи ҳолда сотилганда кўра кўпроқ даромад олиш мумкин. Бирорта корхонада бу борада сезиларли иш амалга оширилмаган. Мана энди биз хохлаймизми, хохламаймизми бу ишларни амалга оширишга мажбурмиз. Чунки замон талаби, давр талаби шуни тақазо этади. Биз Уюшманинг 2016 йилга мўлжалланган иш режасини пухта ўйлаб, аниқ ва реал шароитдан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқдик. Бу Дастурда белгиланган режалар фақат қоғозда қолиши мумкин эмас. Бу лойиҳаларни 2016 йил биринчи ярим йилликда, яъни қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, айниқса мевалар пишиб етилгунга қадар амалга ошириш зарур бўлади. Ушбу масалалар бўйича Сизлар Уюшма қошида ташкил этилган “Интертрейд инвест” ташкилоти билан ҳамкорликда ишлашингиз зарур. Бу марказ айнан махсулот ишлаб чикариш ва уни экспорт килишда энг муҳим босқичларда сизларга ёрдамчи бўлади ва жуда катта муаммоларни ўз вақтида ҳал этади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабридаги ПҚ-2460-сонли қарорига мувофиқ, 2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган. Унга асосан “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси зиммасига тегишли корхона ва ташкилотлар билан биргаликда 2016 йилда 62 минг тонна ҳажмдаги музлатгичли-омборхоналарни қуриш, мева-сабзавот маҳсулотларини бирламчи қайта ишлаш, сақлаш ва ташиш бўйича 4 та логистик марказларини ташкил этиш вазифаси юклатилган.  Ушбу корхона томонидан “логистик марказ”ларни ташкил этиш бўйича ҳам зарур амалий ёрдам кўрсатилади. Бу йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар хусусида раис ўринбосари Р.У.Хамидбеков ва “Интертрейд инвест” ташкилоти раҳбари Абухамид Каримов ўз маърузаларида сўзлаб берадилар.

Мен бошчилигимда Н.Аҳмаджонов, Ф.Иброҳимов ва А.Каримовлардан ташкил топган ишчи гуруҳи йил бошидан бошлаб Андижон, Фарғона, Наманган, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига бориб, вилоят Ҳокимлари билан учрашиб, юқорида қайд этилган масалалар юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган ишлар тўғрисида келишиб олинди. Мазкур вилоятларнинг иқлим шароитлари республикамизда мева-сабзавотлар ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини энг кўп етиштиришга мослашган  бўлиб, қайд этилган вазифаларни бажариш бўйича имкониятлар жуда ҳам чексиз. Жойлардаги ҳокимлар ҳам ҳар бир қўйилган масалага жон деб кўмаклашишга, ҳар қандай муаммоларни ҳал этишга тайёр эканликларини изҳор қилдилар. Чунки бу вазифаларни бажариш барчамизнинг зиммамизга юклатилган. Керак бўлса ҳар бир вилоятга бориб, Ҳокимлар билан ҳар қандай муаммо ва масалаларни ечишга тайёрмиз. Энг асосийси ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз талаб этилади.

   “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасига ўтган 2015 йил ҳисобот даври давомида жами 41 та Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари, фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижро учун келиб тушди.

  Мазкур ҳужжатларда берилган вазифалар бўйича жойларга тегишли маълумотлар, шу билан бирга тизимдаги савдо базаларига ҳужжатларнинг мазмун моҳияти тавсия хатлари орқали етказилди.

  Шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан Уюшма номига 2015 йил 31 декабр ҳолатига 29 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 26 ўз вақтида ижроси таъминланган 3 таси фаолиятга оид эмаслиги сабабли рад этилган.

  Уюшма тизимидаги савдо базалар фаолиятини кўздан кечирадиган бўлсак, афсуски ўтказилган таҳлиллар натижасида баъзи раҳбарлар томонидан ҳужжатларга нисбатан бефарқлик, ижро муддатини ўз вақтида таъминламаслик ҳамда сусткашликка йўл қўйиш ҳолатлари мавжуд.       Бундан кўриниб турибдики тизимдаги айрим корхона раҳбарлари Ўзбекистон Республика Ҳукумати томонидан Уюшма олдига қўйилган вазифаларни ўз вақтида бажарилишига бефарқлик билан ёндошмоқда.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича Уюшма таркибадаги барча база раҳбарлари ҳулоса чиқарган ҳолда, келгуси иш фаолиятида айниқса ижро интизомини таъминлаш бўйича қаттиқ назорат олиб боришлари сўралади.

Юртбошимиз томонидан белгиланган йўналишлар асосида  2016 йилда олдимизга бир қатор вазифаларни белгилаб олганмиз. Бу масалада Уюшма мутахассислари томонидан Сизларнинг тавсиянгиз асосида Дастур ишлаб чиқилди. Бу Дастурлар Вилоят ҳокими ва мен томонимдан тасдиқланади. Шу сабабли, ҳар бир вилоятга Уюшмадан бириктирилган масъуллар, мазкур Дастурни вилоят ҳокимлигига бориб, жойида тасдиқлатиб келадилар. Бу сизу бизга 2016 йил учун дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Дастурга мувофиқ:

- ички истеъмол бозорини, айниқса олис ва бориш қийин бўлган худудлар аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш;

- озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ҳудудларда энг камида 10 та озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарни ташкил этиш;

- гўшт ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида республика ҳудудларида 800 бош чорвага ихтисослашган бўрдоқичилик хўжаликларини ташкил қилиш ва 1,4 минг гектар майдонга қишлоқ хўжалиги экинларини экиш;      

        - жорий йилда 100 млн. доллардан зиёд миқдорида мева–сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга ошириш;  

- аҳолига савдо хизмати кўрсатишни яхшилаш мақсадида ҳудудларда 21 та замонавий минимаркетлар, савдо марказлари, супермаркетлар ва аҳолига маиший ҳамда савдо хизмати кўрсатиш мажмуаларини ташкил этиш;

- республикада мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш мақсадида4000 тонналик совуткичли сиғимларни модернизация ва реконструкция қилиш;

- 2016-2017 йил қиш-баҳор мавсуми учун 75 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг заҳирасини яратиш;

 - республика ҳудудларида (Фарғона, Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидамева–сабзавот маҳсулотларини сақлаш, бирламчи ишлов бериш ва транспортировка қилиш бўйича 4 та логистика  марказларини ташкил этиш.   

  - тизимда ахборот-коммуникация технологияларини янада такомиллаштириш бўйича Ҳукумат талаблари асосида барча тегишли ишларни амалга ошириш;

  - тизимда корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича тегишли ишларни жорий қилиш белгилаб қўйилган.

Олдимизда янги ва улкан вазифалар турибди. Бу ишларни амалга ошириш Сиз ва бизнинг харакатимизга, шижоатимизга боғлиқ. Бу вазифаларни амалга оширишимиз зарур. Бу ишларни тўла –тўкис амалга ошириш учун барчангизга соғлик саломатлик, куч-қудрат тилайман.

 

2015 йил якуни бўйича йиғилиш ўтказиш тўғрисида

"Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмасининг жорий йил якунига бағишланган Бошқарувнинг кенгайтирилган йиғилиши 2016 йил январ-феврал ойларида ўтказиш режалаштирилган. Йиғилиш ўтказиладиган манзил Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 25 уй.

 

2015 йил 9 ойлик иш якунлари бўйича йиғилиш тўғрисида

2015 йил 29 октябр куни “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси жорий йилнинг 9 ой якунига бағишланган Бошқарувнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мазкур йиғилишда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил январ-сентябр ойларида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларига бағишлаб ўтказилган мажлисида белгиланган вазифалар ҳамда ички истеъмол бозорида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тасдиқланган Дастур ижросини таъминлаш тўғрисида;

2. 2015-2016 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қиш-баҳор мавсумига ғамлаш учун белгиланган режани тўлиқ бажарилишини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлари тўғрисида;

3. Маҳаллий ҳом ашё ва улгуржи базалардаги мавжуд бино иншоат, совуткич сиғимларини ҳисобга олган ҳолда 2016 йилда корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириб четга махсулот чиқариш шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган экспортбоб маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича жамият раҳбарларининг аниқ таклифлари ва бизнес лойиҳалари тўғрисида;

4. “Республика ҳудудларида ички истеъмол бозорини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан тўлдириш мақсадида кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш, совуткичли сиғимларни ташкил қилиш ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва шу билан янги иш ўринларини яратишга қаратилган “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2015 йилга мўлжалланган КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ”да таъкидланган топшириқларни бажарилиши хусусида;

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора–тадбирлари тўғрисида”ги 355-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан;

6. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг жорий 2015 йил 27 апрелдаги 27-сон мажлис баёнига асосан улгуржи базаларда ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш, уларни назорати тўғрисидаги масалалар муҳокама этилади.

 

Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2015 йил II-чорак якунига бағишланган Бошқарувнинг кенгайтирилган йиғилишида қуйидаги масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. 

Бошқарувнинг кенгайтирилган йиғилиши тўғрисида

2015 йил 28 июл 10-00 да “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг жорий йилнинг II-чорак якунига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда, унда қуйидаги масалалар кун тартибига киритилган.

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил январ-июн ойларида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларига бағишлаб ўтказилган мажлисида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш тўғрисида;

2. “Республика ҳудудларида ички истеъмол бозорини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан тўлдириш мақсадида кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш, совуткичли сиғимларни ташкил қилиш ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва шу билан янги иш ўринларини яратишга қаратилган “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2015 йилга мўлжалланган КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ”да таъкидланган топшириқларни бажарилиши хусусида;

3. Маҳаллий ҳом ашё ва улгуржи базалардаги мавжуд бино иншоат, совуткич сиғимларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича жамият раҳбарларининг  аниқ таклифлари ва бизнес лойиҳалари тўғрисида;

4. 2015-2016 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қиш-баҳор мавсумига ғамлаш учун белгиланган режани тўлиқ бажарилишини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган тайёргарлик ишлари тўғрисида;

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора–тадбирлари тўғрисида”ги 355-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан;

6. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг жорий 2015 йил 27 апрелдаги 27-сон мажлис баёнига асосан улгуржи базаларда ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш, уларни назорати тўғрисида амалга оширилган ишлар, маълумотлар билан тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базаларнинг ҳисоботлари тингланади ҳамда муҳокама қилинади.  

 

"Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмасининг 2015 йил 26 майда миллий матбуот марказида ўтказилган анжумани тўғрисида

 

Ҳурматли анжуман қатнашчилари!

 

Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг Ягона режасига мувофиқ, Сизлар билан шу залда яна бир бор учрашиб турибмиз.

Бугунги анжуманимиз мавзуси-““Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси тизимидаги корхоналар томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экиш, мевали боғлар барпо этиш, захирасини яратиш, уларни сақлаш учун совуткичли сиғимларни қуриш ва “супермаркет” типидаги дўконларни ташкил этиш тўғрисида” бўлиб, сўз бошида уюшманинг ташкил этилиши ва унинг  асосий  вазифалари хусусида  қисқача  тўхтаб  ўтсам. 

“Ўзулгуржисавдоинвест” улгуржи савдо корхоналари уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил  23 февралдаги ПФ-3722-сонли Фармони ва 2006 йил 6 мартдаги ПҚ-300-сонли қарори билан ташкил топган бўлиб улгуржи ва чакана савдони эркинлаштириш ва ривожлантириш учун қулай шароитларни яратиш, улгуржи савдо корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида ташкил қилинган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 мартдаги «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси тузилмасини ислоҳ қилиш ва фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги ПҚ-1514-сон қарори билан ўзгартириш киритилиб, Уюшманинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари  этиб: 

- етиштирилган маҳаллий  озиқ-овқат  маҳсулотлари,   айниқса, янги мева-сабзавот маҳсулотларини улгуржи харид қилиш, сақлаш ва аҳолини ушбу маҳсулотлар билан барқарор  таъминлаш;

- ички истеъмол бозорига, хусусан  қишлоқ жойлардаги, олис ҳамда етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктларидаги чакана савдо тармоғини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари билан ишончли ва узлуксиз таъминлаб туриш чора-тадбирларини амалга  ошириш;

- улгуржи базаларнинг моддий–техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, озиқ-овқат товарлари ва янги мева-сабзавот маҳсулотлари учун ихтисослаштирилган омборхоналар қуриш, реконструкция ва  модернизация қилиш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлашни ташкил этиш  белгиланди.

Уюшма тизимида 2015 йилнинг 1 январ ҳолатига “Ўзаро ҳамкорлик ва томонларнинг мажбуриятлари тўғрисида”ги келишув-шартнома асосида 52 та улгуржи савдо база ва корхоналар фаолият юритмоқда.

Улгуржи харид қилинган маҳсулотларни сақлаш учун тизимдаги корхоналарда 116 минг кв. метр совутилмайдиган ва жами сиғими 60 минг тоннадан зиёд совутиладиган омборхоналар мавжуд, шундан 50 минг кв.м омбор ва 35 минг тонналик совутиладиган сиғимлар қишлоқ хўжалик маҳсулотларини, қолганлари озиқ- ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга ихтисослаштирилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 105-сонли қарорига мувофиқ, 2011-2014 йилларда янги қурилиш ва реконструкция ҳисобига жами 51540 тонна сиғимга эга совутиш камералари ишга туширилди.  Бунинг учун базаларнинг  ўз  маблағи  ва  банк  кредити ҳисобидан 40 млрд. сўм сарфланди.

2015 йилга мўлжалланган Чора-тадбирлар режасида жами сиғими 16,5 минг тоннадан зиёд совуткичли камераларни реконструкция ва модернизация қилиш белгиланган, бўлиб базаларнинг ўз маблағи ва банк кредити ҳисобидан 13,8 млрд. сўм сарфланиши режалаштирилган.

Республикамиз аҳолисинин таъминоти учун маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларидан улгуржи базалар томонидан истеъмол товарларини харид қилиб, шартнома асосида 1300 дан зиёд чакана савдо ташкилотлари ва 2900 та фирма дўконлар орқали истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

Чакана савдо тармоғини ривожлантира бориб, бу йил асосан тоғли, бориш қийин ва олис қишлоқ жойларда ҳамда чегара худудларда яна 100 га яқин фирма дўконларини ташкил этиш режалаштирилиши билан бир қаторда Уюшма тизимида йирик “супермаркет” типидаги дўконларни ташкил этишга ҳам алохида эътибор қаратилмоқда, жумладан 2014 йилда Термиз шаҳрида, Денов ва Зомин туманларининг ҳар бирида савдо майдони 1000-1500 кв.метр бўлган  йирик супермаркетлар ишга туширилган.

Жорий йилда Термиз туманида савдо майдони 800 кв. метр, Ургенч туманида савдо майдони 800 кв. метр 2 қаватли “супермаркет” ва Нукус  шаҳрида савдо майдони 1200 кв. метр “Болалар дунёси” дўконларини қурилиб фойдаланишга топширилади.

Жорий йил ҳосилидан 2015-2016 йил қиш-баҳор даври учун 70 минг тоннадан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва бозорларда нарх барқарорлигига эришиш мақсадида, Уюшма тизимидаги улгуржи базалар томонидан 2015 йилда жумладан: 17 минг тоннадан картошка ва пиёз, 9 минг тонна ҳар ҳил сабзавотлар, 9 минг тонна мевалар, 17 минг тонна гуруч, 500 тонна гўшт заҳираларини яратиб, 2015-2016 йй. декабр-май ойларида тасдиқланган график асосида ички бозорга чиқариб, махсус ташкил этилган савдо расталарида аҳолига сотилади.  Ушбу мақсадларда фермер ва деҳқон хўжаликлари билан маҳсулот харид қилиш бўйича 60 млрд сўмлик фьючерс шартномалари тузилди.

Аҳолини истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш ва ички бозорни рақобатбардош моллар билан тўлдириш мақсадида улгуржи савдо базалар қошида ташкил этилган ишлаб чиқариш цехларда 2014 йил якунига кўра, жами 15 млрд. сўмликдан зиёд қолипли нон, макарон, унли қандолат маҳсулотлари, шу жумладан “PSM GROUP” жамияти томонидан 805 млн. сўмлик унли қандолат ва 5,4 млрд. сўмлик полипропилен қоплар, пакетлар, атир совун маҳсулотлари ҳамда “Lazzat karamel” жамияти томонидан 5 млрд. сўмлик шакарли  қандолат  маҳсулотлари  ишлаб  чиқарилган бўлиб, 2015 йил I чоракда жами 3,4 млрд. сўмлик, шу жумладан 1,2 млрд. сўмлик қолипли нон, 350 млн. сўмлик макарон, 450 млн. сўмлик унли қандолат ва 1,4 млрд. сўмлик шакарли қандолат ва 100 млн. сўмлик бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2015 йилдаги Комплекс чора-тадбирлар дастурига асосан,  қўшимча 13та замонавий қолипли нон, қандолат ва макарон маҳсулотлар ишлаб чиқариш кичик цехлари ташкил этилади.

Озиқ-овқат ресурсларини кўпайтириш мақсадида Уюшма тизимидаги корхоналар томонидан чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари ташкил этилиб, уларда сут ва гўшт йўналишида 1 минг бошдан зиёд қорамоллар хамда тухум ва гўшт учун 130 минг бошдан ортиқ парранда товуқлар боқилмоқда.

Чорва моллари ва парранда  учун озуқа-ем базасини яратиш мақсадида вилоят ҳокимликлари томонидан 250 гектарга яқин ер майдонлари ажратилди.

Тизимдаги корхоналар томонидан Республикамиз худудларида жами 1500 гектардан зиёд ер майдонига қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, шу жумладан Қашқадарё вилоятида 230 гектар ерга тез пишар экспортбоп “жиян” навли қовун экилди, Хоразм вилоятида 600 гектар ерга шоли экишга тайёрланди. Тошент вилоятида 3та агрофирма ташкил этилиб жами 500 гектар ер майдонида қишлоқ хўжалик махсулотлари экилди. Бундан ташқари, янги интенсив боғлар яратиш учун ажратилган 125  гектар  ерларга  60  мингдан  зиёд  мевали  дараҳтлар  экилди.

“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар хокимликлари билан биргаликда озиқ-овқат, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, улгуржи савдо корхоналарининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, янги савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш дастурларини амалга ошириш жараёнида 2014 йилда 650 та ишчи ўринлари ташкил этилган бўлиб, жорий йилда қўшимча яна 750 та ишчи ўринлари ташкил  этиш  режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мамлакатни иқтисодий ривожлантиришга қаратилган иқтисодий дастурларининг муҳим устувор йўналишлари бўйича, тармоғимиз олдига қўйилган асосий вазифалардан - республика аҳолисини ижтимоий муҳим ва бошқа маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлаш билан бир қаторда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ҳисобига озиқ-овқат заҳирасини кўпайтириш ва хавфсизлигини таъминлаш борасида режалаштирилган дастурларни сўзсиз амалга ошириш чоралари кўрилади деб ваъда берамиз.    

 

 

 “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасида 2015 йил 11 феврал, соат 10.00 да ўтказиладиган Бошқарув йиғилиши тўғрисида 

 

Йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган.

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларига бағишлаб ўтказилган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда 2015 йилда Уюшма фаолиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва вазифаларини белгилаб олиш ва бу борада ишни ташкил қилиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида;

2. “Республика ҳудудларида ички истеъмол бозорини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан тўлдириш мақсадида кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш, совуткичли сиғимларни ташкил қилиш ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва шу билан янги иш уринларини яратишга қаратилган “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2015 йилга мўлжалланган Комплекс чора-тадбирлари” ни бажарилишини таъминлаш;

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора–тадбирлари тўғрисида”ги 355-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижроси;

4. Республика ички истеъмол бозорига, ҳусусан қишлоқ аҳолисига асосий турдаги озиқ-овқатлар, шу жумладан давлат ресурсларидан ажратилган маҳсулотларни бир текисда ва узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш борасида 2014 йилда амалга оширилган ишларнинг таҳлили ва бу борада 2015 йилда ҳудудий улгуржи савдо базалари раҳбарлари масъулияти ва жавобгарлигини ошириш бўйича кўриладиган чоралар юзасидан;

 

5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон ва Раёсатининг 2013 йил 21 октябрда ўтказилган 49-сон мажлис қарорларига асосан улгуржи базаларда ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш, уларни назорати тўғрисида муҳокама қилинади.

 

 “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасида 2014 йил 6 ноябр, соат 10:00 да жорий йилнинг III-чорак якунига бағишланган Бошқарув йиғилиши бўлиб ўтади. 

Кун тартибида:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил январ-сентябр ойларида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларига бағишлаб ўтказилган мажлисида белгиланган вазифалар ҳамда ички истеъмол бозорида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тасдиқланган Дастур ижросини таъминлаш тўғрисида;

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги “2011-2015 йилларда мева-сабзавот маҳсулотлари сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 105-сон қарори ижросини таъминлаш ва 2014-2015 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қиш-баҳор мавсумига ғамлаш учун белгиланган режани ижроси тўғрисида;

3. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон ва Раёсатининг 21.10.2013 йилдаги ўтказилган 49-сон мажлис қарорларига асосан улгуржи базаларда ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш, уларни назорати бўйича масалалар муҳокама қилинади.

 

 

 “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасида 2014 йил 18 июл, соат 10:00 да жорий йилнинг II-чорак якунига бағишланган Бошқарув йиғилиши бўлиб ўтади. 

Кун тартибида:

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил январ-июн ойларида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларига бағишлаб ўтказилган мажлисида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш тўғрисида;

2. “Республика ҳудудларида ички истеъмол бозорини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан тўлдириш мақсадида кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш, совуткичли сиғимларни ташкил қилиш ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва шу билан янги иш ўринларини яратишга қаратилган “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2014 йилга мўлжалланган КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ”да таъкидланган топшириқларни бажарилиши хусусида;

3. 2014-2015 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қиш-баҳор мавсумига ғамлаш учун белгиланган режани тўлиқ бажарилишини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган тайёргарлик ишлари тўғрисида;

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора–тадбирлари тўғрисида”ги 355-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан;

5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига асосан улгуржи базаларда ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш, уларни назорати масалалари кўриб чиқилади. 

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 1 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

16.12.2017 17:10
Матндаги хато