Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Ишонч телефонлари

2017-06-14 12:21
|

ЭЛЕКТРОН  ХИЗМАТ  РЕГЛАМЕНТИ

ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ, ФАОЛИЯТИМИЗ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ ОЛИШ ЯГОНА ТЕЛЕФОН РАҚАМИ ҲАМДА ИШОНЧ  ТЕЛЕФОНЛАРИ +998 71 239-49-71, 239-10-03
 

1. Хизмат номи  (паспорт) – Ишонч телефонлари.

1.1. Хизматнинг номланиши фуқаро ва тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган мавзу, муаммоли масала ёки Уюшма фаолияти билан боғлиқ саволларга жавоб олиш хизматини тақдим этиш мақсадида махсус телефон рақами (кейинги ўринда “Ишонч телефонлари” деб юритилади).

1.2. Хизматлар натижаси

Фуқароларга қулайлик яратиш, Уюшма ҳақида батафсил танишиш ва қизиқтирган саволларга жавоб олишга хизмат қилади.

1.3. Давлат бошқарув органи, хизматни тақдим этиш жойи.

Юридик манзили: 100021, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Шайхонтаҳур тумани, Навоий кўчаси, 25 уй.

“Ишонч телефонлари” номли хизмат Уюшма веб-сайти орқали интерактив давлат хизмати сифатида тақдим этилади.

1.4. Ҳуқуқий асослар

Давлат хизматини кўрсатишга асос бўлган ҳужжатлар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 13 декабр “Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида”ги 446-II-сонли Қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2013 йил “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сонли қарори ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги 2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сон Қонунида кўзда тутилган топшириқлар.

1.5. Хизматдан фойдаланувчилар

Ушбу хизматдан барча фуқаролар, тадбиркорлар, давлат органи ходими  (юридик шахслар) ва бошқалар фойдаланишлари мумкин.

1.6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

Ишонч телефонлари орқали мурожаат қилинган вақтнинг ўзида жавоб берилади. Агарда мулоҳазали масала бўлган ҳолда 3 (уч) иш куни давомида ўрганиб чиқиб, телефон орқали (зарур ҳолда ёзма равишда) ҳабар берилади.

1.7. Ижро муддати

Уюшма томонидан бириктирилган маъсул ходими томонидан Ишонч телефонлари орқали мурожаат қилинган вақтнинг ўзида жавоб берилади.

2. Ишонч телефонлари

2.1. Хизматдан фойдаланиш.

хизмат Уюшмада Тошкент шаҳар Шайхонтаҳур тумани Навоий кўчаси 25 уйда иш кунлари 9-00 дан 18-00 гача амалга оширилади;

- расмий веб-сайти “uzsavdo.uz” орқали қизиқтирган саволлар ва Уюшма фаолияти тўғрисида маълумотлар олиш мумкин.  

2.2. Батафсил ҳабардор қилиш.

2.3. Уюшма фаолияти бўйича маълумотлар олиш

Шанба ва якшанбадан ташқари, ҳар куни 9-00 дан 18-00 гача шахсан ёки Ишонч телефонлари орқали маълумот олишингиз мумкин.

2.4. Мўлжал

Навоий кўча 25 уй, Хадра майдони, Тошкент Савдо Маркази (аввалги Туркуаз, ГУМ), Марказий 1-сонли дорихона “Дори дармон” ёнида жойлашган.  

3. Хизмат кўрсатиш

3.1. Иш вақти

Иш кунлари 9-00 дан 18-00 гача (тушлик 13-00 дан 14-00 гача), шанба ва якшанба кунларидан ташқари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилиш мумкин.

3.2. Кутиш шартлари

Ишонч телефони орқали қилинган мурожаатни муҳокама қилишни талаб этган ҳолда, 3 (уч) иш куни давомида таҳлил қилинади, сўнгра муаллиф ҳабардор қилинади.

4.1. Хизмат тўловлари

Хизматдан фойдаланиш бепул амалга оширилади.

4.2. Давлат хизматини амалга ошириш босқичлари

Хизмат фақатгина ишонч телефони орқали бир босқичда амалга оширилади.

4.4. Кўриб чиқиш шарти

Хизматни амалга оширишда фақатгина Уюшма фаолиятига доир саволлар ва масалаларга жавоб берилади.

4.5. Рад этиш шартлари

Мурожаат Уюшма фаолиятига оид бўлмаган ҳолда мазкур масала билан шуғулланувчи давлат идораси, корхона ёки ташкилотга мурожаат қилиш тавсия этилади.

5. Сифатли ишлашини таъминлаш

5.1. Сифат кўрсаткичлари

Хизматдан фойдаланиувчиларга тез ва сифатли хизмат кўрсатиш.

- Ҳуқуқий кўмак ва маслаҳатлар.

Уюшма тизимига кириш учун бир қатор маълумотлар олиш имконини беради.

5.2. Шикоят қилиш тартиби.

Уюшманинг Ишонч телефонларига 239-49-71, 239-10-03 қилинган мурожаат асоссиз равишда рад этилган ҳолларда.

ФайлХажми
FM Ishonch telefoni 2.PDF219.14 KB
Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 2 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

16.12.2017 17:10
Матндаги хато