Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Очиқ маълумотлар

2017-09-18 10:48
|

 

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмасининг Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирган манбалари

 

Soha: Savdo

Mavjud formatlar:
 

 

 

ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ГРАФИГИ


Уюшма раиси - Зафар Омонович Файзиев

Душанба 8-00 дан 11-00 гача

 

Раис ўринбосари - Нодирбек Алишерович Рахбаров

Сешанба, Пайшанба 8-00 дан 11-00 гача

 

Бошқарма бошлиғи - Неъматжон Таиржанович Ахмаджонов

Чоршанба, Жума 8-00 дан 11-00 гача

 

 

Телефон рақамлар

Уюшма раиси - Зафар Омонович Файзиев

тел: (+99871) 239-49-71

e-mail: uzsavdo@umail.uz

"E-хat" манзили: uzsavdo@exat.uz

 

Раис ўринбосари - Нодирбек Алишерович Рахбаров

тел: (+99871) 239-49-71

e-mail: uzsavdo@umail.uz

"E-хat" манзили: uzsavdo@exat.uz

 

Равшан Учқунович Хамидбеков

тел: (+99871) 239-16-08 

e-mail: uzsavdo@umail.uz

"E-хat" манзили: uzsavdo@exat.uz

 

Савдо ва маркетинг ишларини мувофиқлаштириш Департаменти бошлиғи – Ахмаджонов Неъматжон Тоиржанович

тел: (+99871) 239-49-00

e-mail: uzsavdo@umail.uz

"E-хat" манзили: uzsavdo@exat.uz

 

Ишлаб чиқариш, техник жихозлаш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ишларини мувофиқлаштириш Департаменти бошлиғи - Шарофитдин Сайфитдинович Асамов

тел: (+99871) 239-40-22

e-mail: uzsavdo@umail.uz

"E-хat" манзили: uzsavdo@exat.uz

Уюшманинг амалга оширадиган ишлари ва вазифалари:

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари қуйидагилардан иборат:

-талаб-эҳтиёжни чуқур ўрганиш асосида, янги мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум билан ички истеъмол бозорини узлуксиз тўлдириб бориш ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида уларни қиш-баҳор даврига ғамлаб қўйиш учун фермер ва деҳқон хўжаликларидан, агрофирмалардан шундай маҳсулотларни харид қилиш шартномаларини тузиш;

-қиш-баҳор даврига ғамлаб қўйиладиган янги мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумнинг яхши сақланишини ташкиллаштириш, уларни сақлаш вақтида нобудгарчиликларни камайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш, маҳсулотни харид қилиш ва етказиб беришда замонавий логистика тизимини кенг жорий қилиш;

-республика шаҳарларида янги мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум сотиш бўйича ихтисослаштирилган ярмарка савдоларини доимий асосда ўтказиб туриш;

-тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг кўламда жалб этиш ва уюшма таркибига кирган корхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишларини ташкил қилиш, мева--сабзавот маҳсулотлари сақланадиган махсус омборхоналар ва совутиш камералари қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялашни таъминлаш, уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш;

-олис ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида яшовчи аҳолини ижтимоий аҳамиятли озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишончли ва узлуксиз таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

-уюшма таркибига кирган корхоналар мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.

 

 

 

Ижро интизоми янада мустаҳкамлаш тўғрисида

 

2016 йилнинг 30 апрелида январ-март ойлари иш якунларига бағишлаб  «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси Бошқарувининг навбатдаги  кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базалари раҳбарлари, уюшманинг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоятларга бириктирилган масъуллар  иштирок этдилар.

Йиғилиш кун тартибига Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил январ-март ойларида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларига бағишлаб ўтказилган мажлисида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш; Уюшманинг жорий йилга тасдиқланган Манзилли Дастури ҳамда Комплекс чора-тадбирларида белгиланган топшириқларни бажарилиши аҳволи; Уюшма тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш аҳволи; Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарори талаблари бажарилишини таъминлаш  ва жорий йил 28 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари,фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлашда барча давлат бошқаруви раҳбарларининг роли, шахсий масъулияти ҳамда жавобгарлиги тўғрисисда”ги селектор йиғилиши баёнига асосан ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш, уларни назорати тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Мазкур масалалар бўйича тизимдаги айрим  корхоналар томонидан олиб борилаётган ишлар танқид остига олинди ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Муҳокама натижалари юзасидан тегишли йиғилиш баёни қабул қилинди.

 

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 4 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

16.10.2017 12:34
Матндаги хато