Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот

2017-03-07 18:28
|

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги  ПҚ-2520-сонли қарорига биноан давлат буюртмаси асосида 360 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш белгиланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 августдаги №129-сонли мажлис баёнига биноан Давлат буюртмаси бўйича белгиланган ҳажмнинг 100 минг тоннаси «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси корхоналари, 30 минг 726 тоннаси Соғлиқни сақлаш ва Халқ таълими вазирликлари корхоналари билан биргаликда, 229 минг 274 тоннаси 26 та шаҳарлар ҳокимликлари , шунингдек, 300 минг тонна маҳсулот ички истеъмол бозорини кафолатли тўлдириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар  ҳокимликлари  томонидан захирага қўйилиши режалаштирилди.

Мазкур захирани яратиш учун тайёрловчи корхоналарнинг молиявий имкониятлари таҳлил қилиниб, жами захира учун талаб этиладиган 672 млрд. сўм маблағнинг 528 млрд. сўми корхоналарнинг ўз маблағлари, 96 млрд. сўми республикадаги 17 та тижорат банкларининг кредити ҳисобига ҳамда ижтимоий соҳа муассасаларига ажратиладиган 47,4 млрд. сўм бюджет маблағлари ҳисобидан қопланиши аниқланди. Банк кредитининг нақд пул кўринишидаги эҳтиёжи 46 млрд сўмни ташкил этди.

Шундан Уюшма тизимидаги тайёрловчи корхоналарга 32,5 млрд. сўм кредит ҳамда 4 млрд. 60 млн. сўм нақд пул маблағлари ажратилди.

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси томонидан бу йилги захирани ташкиллаштириш бўйича маҳаллий ҳокимликлар, ижтимоий соҳа муассасалари билан тегишли ишлар амалга оширилиб, шу йил 1 декабрь ҳолатига 660 минг тонналик захира режаси 676,2 минг тонна, яъни 102,5% га бажарилди.

Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига биноан 2017 йил февраль-май ойларида ички истеъмол бозорида нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида захирадаги маҳсулотларни босқичма-босқич ички бозорга чиқариш бўйича жадвал ишлаб чиқилди. Унга кўра февраль ойининг 20 кунидан бошлаб захира омборларидаги маҳсулотлар қолдиғи бозорларга 30 фоиз арзонлаштирилган нархларда сотувга чиқарилмоқда.

2017/2018 йиллар захира учун уюшма тизимидаги базалар томонидан қарийб 88 минг тонна маҳсулотга 92 млрд. сўмликдан зиёд контрактация шартномалари тузилди. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Шунингдек, тизимдаги 24 та корхоналарнинг 45 та кичик ишлаб чиқариш корхоналарида 2017 йил январь-февраль ойларида 2,6 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.  

 

Манба: Ахборот хизмати

ФайлХажми
веб-сайтга 07.03.2017й..doc28.5 KB
Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 2 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

20.09.2018 17:31
Матндаги хато