Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан ахборот - коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида 2017 йил март ойига МАЪЛУМОТ

2017-03-23 14:38
|

 

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан ахборот - коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида 2017 йил март ойига

МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасига ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш юзасидан берилган топшириқлар ижроси бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг электрон қабулхонасидан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш, кундалик назоратга олиш ва муаммоли масалаларни зарур ҳолда жойида ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг электрон қабулхонаси  орқали 2016 йил якуни бўйича уюшма номига 5 та, Ягона интерактив давлат порталидан 18 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари келиб тушди ва ижроси таъминланди.

Ҳозирда Ягона интерактив давлат хизмати порталидан 3 та юридик шахснинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Уюшманинг “uzsavdo.uz” расмий веб-саҳифасидаги “жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари” бўлими орқали аҳоли ва тадбиркорларниниг мурожаатлари қабул қилиниб, ўз вақтида қонун доирасида кўриб чиқилмоқда.

Аҳоли ва тадбиркорларнинг жойида ҳал этиладиган мурожаатларини Ўзбекистон Республикаси Президентигача олиб чиқмаслик мақсадида веб-сайт орқали Уюшма раисининг вертуал қабулхона хизмати йўлга қўйилган.

Мазкур буйруқда Уюшма раҳбариятининг кунлик соат 8:00 дан 11:00 гача шахсий қабулларини ташкил этиш бўйича жадвал тасдиқланган.Уюшма номига келиб тушаётган барча мурожаатлар ижроси раҳбарият назоратида.

Уюшма томонидан маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов беришни, автоматлаштириш масаласида Интеграцияланган ulgurji.dst.uz ахборот тизимидан фойдаланиш такомиллаштирилди. Ҳозирда уюшма тизимидаги корхоналар томонидан ҳисоботлар ва маълумотларни  олинмоқда.

Шунингдек, ict.nis.uz тизимидаги ахборот - коммуникация технологиялари саволномаси  ҳар чорак якуни бўйича ўз вақтида тўлиқ ва сифатли тўлдириб янгиланди.

“Ахборот хавфсизлиги сиёсати” лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик хизматига 2017 йил 15 февралда 07-1/2-27-сонли хат орқали юборилган.

Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлиги хизматининг 2015 йил 11 ноябрдаги 39/5695 хдфу-сонли мурожаатига биноан, Уюшманинг АКТни жорий қилиш ва ривожлатириш бўйича мутахассислари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг “Ахборот хавфсизлиги соҳасида қайта тайёрлаш ва малакани ошириш маркази”нинг “Ахборот хавфсизлиги” ва “Компьютер тизимлари хавфсизлиги” курслари юзасидан малака оширди ҳамда сертификатлар берилди.

Уюшма тизимидаги мавжуд 46 та корхона е-хат ҳимояланган электрон почта тизимига уланган ҳамда веб-сайтлари ишга туширилган. Ҳозирда янги ташкил этилган 9 та корхонанинг веб-саҳифалари ишлаб чиқиш жараёнида.

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаситомонидан 2016 йил якунида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни 2016 йил 16 декабрда 05-2/2-60-сонли хат орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига, “Электрон Ҳукумат” тизимини ривожлантириш ва “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш” марказларига  юборилди.

Амалга оширилаётган ишлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига қўшимча маълумотлар бериб борилмоқда.

Манба: Ахборот хизмати

 

ФайлХажми
веб-сатга 23.03.2017.docx23.89 KB
Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 2 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

29.05.2018 11:20
Матндаги хато