Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

2017 йил 21 апрел куни “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасида бўлиб ўтадиган йиғилиш тўғрисида

2017-04-20 14:30
|

 

2017 йил 21 апрел куни “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасида бўлиб ўтадиган йиғилиш тўғрисида

 

2017 йил 21 апрел соат 14:00 да “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг, Навоий кўчаси, 25 уйда Бошқарувнинг кенгайтирилган йиғилишибўлиб ўтади.

Маскур йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги  “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари,
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги ПҚ-2881-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига асосан “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибидаги корхоналарда ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш, уларни назорати ва корхоналар раҳбарларини шахсий жавобгарлигини ошириш тўғрисида.

- Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил январ-март ойларида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2017 йил 1-яримда иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларига бағишлаб ўтказилган мажлисида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш тўғрисида;

-  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520 сон қарори ҳамда 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2717-сон қароридаги топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида таркибдаги корхоналар томонидан 2017-2018 йилларда қиш-баҳор мавсумига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш режасини тасдиқлаш ҳамда белгиланган режани тўлиқ бажариш учун контрактатция шартномаларини тузиш ва тайёргарлик ишлари тўғрисида;

- Республика ҳудудларида ички истеъмол бозорини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан тўлдириш мақсадида кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш, совуткичли сиғимларни ташкил қилиш ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва шу билан янги иш ўринларини яратишга қаратилган “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 2017 йилга мўлжалланган КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ” режасини тасдиқлаш;

- “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан 2017 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқариш  режасини тасдиқлаш;

 

Манба: Ахборот хизмати

 

ФайлХажми
веб-сайтга 20.04.2017.doc28.5 KB
Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 6 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

13.12.2018 16:35
Матндаги хато