Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 2017 йил I-ярим йиллигида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича амалга оширган ишлари тўғрисида МАЪЛУМОТ

2017-08-07 15:08
|

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 2017 йил I-ярим йиллигида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича амалга оширган ишлари тўғрисида 

МАЪЛУМОТ

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги муърузасидаги топшириқлар ижроси (АКТни жорий қилиш ва ривожлантириш қисми бўйича) “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш, кундалик назоратга олиш ва муаммоли масалаларни зарур ҳолда жойида ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал электрон қабулхонаси cabinetpm.gov.uzорқали 2017 йил I ярим йиллигида уюшма номига 6 та мурожаатлар келиб тушган, қуйидаги мурожаатлардаги масалалар юзасидан уюшма ваколати доирасига кирмаслиги бўйича уюшма раҳбариятининг тегишли хулосалари юборилган.

Ягона интерактив давлат порталидан official2gov.uz 12та, Жисмоний ва юридик шахслардан ёзма ва оғзаки мурожаатлар сони 6 та мурожаатлар келиб тушди ва ижроси таъминланди.

Уюшманинг “uzsavdo.uz” расмий веб-саҳифасидаги “жисмоний ва юридик шахслар” бўлими орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, ўз вақтида қонун доирасида кўриб чиқилмоқда.

Ҳозирги кунда Уюшманинг марказий девонининг 8 нафар ходимларига “Unicom.uz” маркази томонидан “E-ijro” тизимига уланган, қолган ходимларни босқичма-босқич йил якунига қадар улаш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўтказилган 2016 йил якунлари ҳамда 2017 йил вазифалари тўғрисидаги ўтказилган 2017 йил 6 январдаги мажлис баёнида берилган топшириқнинг бажарилиши юзасидан Уюшманинг тегишли маълумотларини 2017 йил 23 январда 07-1/2-12-сонлихат орқали Вазирлар Маҳкамасига, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига юборилган.

2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон фармонининг иловалари билан тасдиқланган дастурлар Уюшмага келиб тушмаган ва топшириқлар берилмаган. 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сонли қарори Уюшмага келиб тушмаган ва топшириқлар берилмаган.

4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сонли қарори Уюшмага келиб тушмаган ва топшириқлар берилмаган.

5.Ўзбекистон Республикаси Президентининг2016 йил 1 августдаги ПҚ-2569-сонли ва ПҚ-2569-сонли қарорининг Назорат режаси Уюшмага келиб тушмаган ва топшириқлар берилмаган.

6.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли фармонининг Назорат режаси Уюшмага келиб тушмаган ва топшириқлар берилмаган.

7.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сонли қарорининг Назорат режаси Уюшмага келиб тушмаган ва топшириқлар берилмаган.

8.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 378-сонли қарорининг мазмуни ва моҳияти бўйича 2013 йил 11 январда 07-1/7-04-сонли хат орқали тизимдаги корхоналарга юборилган.

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг мурожаатига асосан, “Uzinfocom” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш марказининг 2017 йил 28 мартдаги 61/gov–сонли маълумотномасига асосан Хукумат портали тизимидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш юзасидан логин ва пароль берилди. Ҳозирги кунда мазкур тизимга Уюшма раҳбарияти тўғрисидаги, янгиликлар ва маълумотлар  киритилган.

9.ict.nis.uz тизимидаги ахборот - коммуникация технологиялари саволномаси ўз вақтида тўлиқ ва сифатли тўлдириб янгиланди.

10.Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги 73-сонли қарорига биноан, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ташкил этилган йиғилишлар ва ўқув семинарларда Уюшманинг  масъул ходимлари мунтазам иштирок этиб келмоқда ҳамда берилган масалалар юзасидан керакли ишларни амалга оширишмоқда.

Уюшмада масъул ходимларини ўқитиш учун Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги “Электрон ҳукумат” ўқув марказининг “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш”ўқув курсида Уюшманинг АКТ масъул ходими С.С.Расулов жорий йилнинг 12 июндан мазкур ўқув курсида малака оширди.

11.Вазирлар Маҳкамасининг2011 йил 27 октябрдаги 289-сонлиқарори юзасидан 2011 йил 2 ноябрда майда Уюшманинг 25-сонли буйруқ қабул қилинди ва тизимдаги корхоналарга 2015 йил 18 майда 02-4/62-сонли тавсия хат юборилди.

Мазкур қарорнинг талабидан келиб чиққан ҳолда, Ахборот технологиялари корхона ва ташкилотлар ассоциацияси томонидан 2017 йил 7 апрелида Уюшманинг марказий девон ходимлариданқолган 4 нафари компьютер саводхонлиги бўйича аттестациядан ўтказилди.

Амалга оширилаётган ишлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига қўшимча маълумотлар бериб борилади.

Манба: Ахборот хизмати

 

 

 

 

ФайлХажми
веб-сайтга АКТ 07.08.2017.docx25.01 KB
Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 6 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

16.10.2017 12:34
Матндаги хато