Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Ўзбекистон Республикаси Президент 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли қарорининг ижрони таъминлаш бўйича жойларда амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

2017-08-21 14:01
|

Ўзбекистон Республикаси Президент 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли қарорининг ижрони таъминлаш бўйича жойларда амалга оширилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 2017 йил 11 августдаги 67-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 14 августидан вилоятларга бириктирилган масъул ходимлар хизмат сафарига юборилди.

Мазкур хизмат сафари давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-қарорини тегишли бандларини бажарилиши бўйича Республика бўйича Уюшма таркибида фаолият олиб бораётган корхоналар ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида корхонага қарашли шаҳар ва туманлардаги савдо дўконларига тарқатилаётган ун, ёғ ва шакар, озиқ-овқат маҳсулотларни турлари мавжудлиги, дўконнинг иш вақти, дўконнинг ташқи кўриниши, санитария ҳолатлари кўрилди.

Республикамизнинг шаҳар ва туманлари ўрганилганда аниқланган камчиликлар бўйича корхоналардан бириктирилган ходимлар томонидан жойида бартараф этилди ҳамда фото лавҳалар олинди. Муаммоли масалалар бўйича камчиликлар юзасидан ҳудуд масъулларга 3 кун муддат берилди.

Барча корхона раҳбарига савдо дўконларнинг аҳволи бўйича қониқарсиз эканлиги таъкидлаб ўтилди ҳамда фаолиятига танқидий баҳо берилди.

Корхоналар томонидан савдо тайёрлов корхонаси томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорни асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор тўлдириб бориш ҳамда аҳолига савдо хизмати кўрсатишни яхшилаш Концепциясини бажарилиши бўйича туманларга бириктирилган масъуллар рўйхати ишлаб чиқилди.

Ўрганишлар даврида аниқланган камчиликлар бўйича корхона раҳбарига қўшимча таклифлар берилди.

Манба: Ахборот хизмати.

 

 

ФайлХажми
веб-сайтга 21.08.2017.doc29 KB
Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 3 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

16.12.2017 17:10
Матндаги хато