Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан ахборот - коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида 2017 йил 2 сентябр ҳолатига МАЪЛУМОТ

2017-09-02 14:12
|

 

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан ахборот - коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида 2017 йил 2 сентябр ҳолатига 

МАЪЛУМОТ

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасига ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш юзасидан берилган топшириқлар ижроси бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг электрон қабулхонасидан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш, кундалик назоратга олиш ва муаммоли масалаларни зарур ҳолда жойида ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали 2017 йил 2 сентябр ҳолатига кўра Уюшма номига 7 та, Ягона интерактив давлат порталидан 12 та, Жисмоний ва юридик шахслардан ёзма ва оғзаки мурожаатлар 6 та келиб тушганҳамда ижроси таъминланган.

Уюшманинг “uzsavdo.uz” расмий веб-саҳифасидаги “жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари” бўлими орқали аҳоли ва тадбиркорларниниг мурожаатлари қабул қилиниб, ўз вақтида қонун доирасида кўриб чиқилмоқда.

Аҳоли ва тадбиркорларнинг жойида ҳал этиладиган мурожаатларини Ўзбекистон Республикаси Президентигача олиб чиқмаслик мақсадида веб-сайт орқали Уюшма раисининг вертуал қабулхона хизмати йўлга қўйилган.

Мазкур буйруқда Уюшма раҳбариятининг кунлик соат 8:00 дан 11:00 гача шахсий қабулларини ташкил этиш бўйича жадвал тасдиқланган.Уюшма номига келиб тушаётган барча мурожаатлар ижроси раҳбарият назоратида.

Уюшма томонидан маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов беришни, автоматлаштириш масаласида Интеграцияланган ulgurji.dst.uz ахборот тизимидан фойдаланиш такомиллаштирилди. Ҳозирда уюшма тизимидаги корхоналар томонидан ҳисоботлар ва маълумотларни  олинмоқда.

Шунингдек, ict.nis.uz тизимидаги ахборот - коммуникация технологиялари саволномаси  ҳар чорак якуни бўйича ўз вақтида тўлиқ ва сифатли тўлдириб янгиланди.

“Ахборот хавфсизлиги сиёсати” лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик хизматига
2017 йил 15 февралда 07-1/2-27-сонли хат орқали юборилган.

Уюшма тизимидаги мавжуд 46 та корхона е-хат ҳимояланган электрон почта тизимига уланган ҳамда веб-сайтлари ишга туширилган. Ҳозирда янги ташкил этилган 7 та корхонанинг веб-саҳифалари ишлаб чиқиш жараёнида.

Ҳозирги кунда ict.nis.uz тизимидаги маълумотлар янгиланди. Ҳисобот даври якуни бўйича Чора-тадбирлар ва Иш-режаларнинг бажарилиши тўғрисида амалга оширилаётган ишлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига, Алоқа вазирлигига, “Электрон ҳукумат”ва “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш” марказларига маълумотлар юборилди.

 

Манба: Ахборот хизмати

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 2 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

16.12.2017 17:10
Матндаги хато