Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

2017/2018 йил қиш-баҳор мавсумига заҳира ишлари тўғрисида

2017-09-18 15:30
|

2017/2018 йил қиш-баҳор мавсумига заҳира ишлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январ ПҚ-2717-сонли “Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 432 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага ғамлаш бўйича  “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда қуйидаги ишлар бажарилди.

Келгуси мавсумга тайёргарлик борасида Уюшманинг барча раҳбар ва масъул ходимлари сафарбар қилиниб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларга такрорий экинларни жойлаштириш, захира учун тайёрловчилар билан фермерлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш бўйича контрактация шартномаларини тузиш, бўнак маблағларини ўтказиш учун банкларда фермерларнинг махсус ҳисобларини очиш, кредит маблағларини ажратиш бўйича банкларга буюртмалар тақдим этиш борасида ташкилий ишлар амалга оширилди.

Такрорий экинларни жойлаштириш борасида туманлар ҳокимликларининг фермерлар кесимидаги қарорлари қабул қилинди.

Республика бўйича давлат буюртмасини бажарувчи 7746 та тайёрловчи корхоналар (6067 та ижтимоий соха муассасалари, 1679 та бошқа тайёрловчилар) аниқланиб, фермерларга бириктирилди.

Давлат буюртмаси ҳажмида захира қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узоқ муддат сифатли сақлаш учун жойлардаги омборлар хатловдан ўтказилди. Хатлов натижасига кўра 919 минг 168 тонналик омборлар,  шу жумладан 378 минг 706  тонналик қуруқ омборлар, 540 минг 462 тонналик совутгичли сиғимлар мавжудлиги маълум бўлди.

Тузилган шартномаларнинг бажарилиши натижасида шу кунга қадар уюшма таркибидаги корхоналар томонидан захира омборларига  17 минг 728 тонна пиёз жамғарилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

 

Манба: Ахборот хизмати.

ФайлХажми
Веб сайтга-16.09.2017.doc28.5 KB
Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 5 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

16.10.2017 12:34
Матндаги хато