Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан 2017 йил 9 ой давомида ахборот - коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

2017-09-25 12:26
|

 

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан  2017 йил 9 ой давомида ахборот - коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида  

МАЪЛУМОТ

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги муърузасидаги топшириқлар ижроси (АКТни жорий қилиш ва ривожлантириш қисми бўйича) “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал электрон қабулхонасидан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш, кундалик назоратга олиш ва муаммоли масалаларни зарур ҳолда жойида ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси cabinetpm.gov.uz орқали 2017 йил 9 ойлик якуни бўйича уюшма номига 7 та,  
Ягона интерактив давлат порталидан official2gov.uz 12 та, Жисмоний ва юридик шахслардан ёзма мурожаатлар сони 12 та мурожаатлар келиб тушди ва уюшма раҳбариятининг тегишли хулосалари юборилди.

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасида АКТни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича тасдиқланган манзилли дастур, чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг ижросини юзасидан ҳар чорак якунида маълумотларни
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш, “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш” марказларига юборилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги Ф-5017-сонли фармойишида “Ягона идоралараро ижро интизоми ахборот тизимини” жорий этишда кадрлар билан ишлаш, ижро интизоми, девонхона, АКТни ривожлантириш бўйича бириктирилган ходимлар тўғрисидаги рўйхатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига, Вазирлар Маҳкамасига, Ахборот технологиялари коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига, “Unicon.uz” ДУК корхоналарига тақдим этилди.

 

Манба: Ахборот хизмати.

ФайлХажми
Веб сайтга 25.08.2017.doc37.15 KB
Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 2 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

16.12.2017 17:10
Матндаги хато