Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини заҳирага жамғариш ишлари тўғрисида

2017-10-02 11:20
|

 

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини заҳирага жамғариш ишлари тўғрисида

 

Аҳолини 2017/2018 йил қиш-баҳор мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 496 минг тонна маҳсулотларни захирага жамғариш режалаштирилди.

Шундан картошка – 218,5 минг тн, пиёз - 139 минг тн, сабзи - 85,5 минг тн ва гуруч 52,8 минг тн.

Республика бўйича бу режани бажарувчи 7746 та тайёрловчи корхоналар  аниқланиб, фермерларга бириктирилди (6067 та ижтимоий соха муассасалари, 1679 та бошқа тайёрловчилар). 

Республика бўйича захирага жамғариладиган маҳсулотлар учун 414 млрд. сўмлик 19 минг 540 та контрактация шартномалари тузилди. Шартномаларга асосан 87 млрд. сўмлик бўнак тўланди.

Шундан уюшма корхоналари томонидан 133 млрд. млн. сўмлик 2602 та  шартномалар тузилиб, 44 млрд. сўм бўнак тўланди.

Захирага қўйиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узоқ муддат сифатли сақлаш учун жойлардаги омборлар хатловдан ўтказилди. Хатлов натижасига кўра 1 млн 92 минг тонналик омборлар,  шу жумладан 423 минг тонналик қуруқ омборлар, 669 минг  тонналик совутгичли сиғимлар мавжудлиги маълум бўлди. Зарур таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, омборлар ва совутгичлар  1 сентябрга қадар маҳсулот сақлашга тайёр ҳолатга келтирилди. Шундан уюшма корхоналарида мавжуд жами 150 минг тн омборлар, булардан 60 минг тн совутгичли сиғимлар мавсумга тайёрланди.

Аҳолини қиш-баҳор ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида уюшма корхоналари томонидан 25 минг тн картошка, 10 минг тн пиёз, 5 минг тн сабзи ва 5 минг тн гуруч, жами 45 минг тн маҳсулотни Тошкент шаҳрига келтириб, арзонлаштирилган нархларда сотиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда. 

 

Манба: Ахборот хизмати

ФайлХажми
Веб-сайтга 02.10.2017.doc23 KB
Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 5 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

16.10.2017 12:34
Матндаги хато