Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси фаолиятини такомиллаштириш аҳолини қиш/баҳор мавсумида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича амалга ошираётган чора-тадбирлари
Ҳабарингиз бор жорий йил 20 октябрда Ўзбекистон Респуликаси Президентининг “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3344-сонли қарори имзоланди.
Мазкур қарорда “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг марказий девони ташкилий тузилмаси, таркибдаги ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиаллари, деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум жойларда ташкил этиладиган “Хизмат беминнат” Унитар корхоналари, деҳқон ва фермер ҳўжаликларидан қишлоқ-хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга иҳтисослаштирилган шаҳобчалар ташкил этилиши кўзда тутилган.
“Хизмат беминнат” номли савдо дўконлари янги қурилиш конструкциялари ёрдамида қурилади ҳамда йил давомиди деҳқон ва фермер хўжаликларидан харид қилинган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда савдоси ташкил этилади.
Ҳозирги кунда мазкур Президент қарорига асосан “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг марказий девони шакиллантириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қарорга мувофиқлаштириш, шу билан бир қаторда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда “Озиқовқаттаъминот” ҳудудий филиалларни ташкил этиш ҳамда малакали мутахассислар билан таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.
Манба: Ахборот хизмати
Файл | Хажми |
---|---|
![]() | 26 KB |