Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорининг ижроси ҳамда захира тадбирларини жадаллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3344-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ жорий йилнинг 14-16 ноябр кунлари Андижон Наманган ва Фарғона вилоятларида уюшманинг янги ташкил этилаётган “Озиқовқаттаъминот” филиалларига малакали раҳбар ва ходимларни суҳбатдан ўтказиш, уларни лавозимга тайёрлаш ишлари олиб борилади. Шунингдек, республика бўйича ҳар бир деҳқон бозорларида қурилиши режалаштирилаётган “Хизмат беминнат” савдо павилонларини фаолиятини ташкил этиш бўйича масалалар кўриб чиқилади.
Бундан ташқари 2017-2018 йил қиш/баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини захирага жамғариш ишларини жадаллаштириш ва белгиланган муддатларда омборларга жамғарилишини таъминлаш тўғрисида чора-тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Манба: Ахборот хизмати.
Файл | Хажми |
---|---|
![]() | 21.5 KB |