Асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини захирага жамғариш бўйича
МАЪЛУМОТНОМА
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги “2017-2018 йил қиш-баҳор мавсумида республика аҳолиси ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3345 сонли қарорига биноан жорий йилга 475 минг 566 тонна маҳсулотларни захирага жамғариш режалаштирилди.
Шундан картошка – 199 минг 667 тн, пиёз - 132 минг 788 тн, сабзи - 83 минг 984 тн ва гуруч 59 минг 152 тн.
Маҳсулотларни узоқ муддат сифатли сақлаш учун жойлардаги омборлар хатловдан ўтказилди. Хатлов натижасига кўра 907 минг 971 тонналик омборлар, шу жумладан 329 минг 948 тонналик қуруқ омборлар, 578 минг 23 тонналик совутгичли сиғимлар мавжудлиги маълум бўлди. Зарур таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, омборлар ва совутгичлар 1 сентябрга қадар маҳсулот сақлашга тайёр ҳолатга келтирилди.
Тайёрловчи корхоналарга уларнинг буюртмаларига мувофиқ тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар ажратилди.
Тошкент шаҳар аҳолисини қиш-баҳор ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида уюшма корхоналари томонидан зарур миқдордаги картошка, пиёз, сабзи ва гуруч маҳсулотларини Тошкент шаҳрига келтириб, арзонлаштирилган нархларда сотиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Тузилган шартномаларга асосан 21 ноябр ҳолатига уюшма таркибидаги корхоналар томонидан 70 минг тоннадан зиёд маҳсулотлар захирага жамғарилди.
Манба: Ахборот хизмати
Файл | Хажми |
---|---|
![]() | 27 KB |