Ижро назорати ва ҳужжатлар билан ишлашни такомиллаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги Р-5017-сонли фармойиши 1а иловадаги 17-бандига мувофиқ, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 августдаги “Ижро назорати”нинг 16-бандида берилган топшириқлар ижросини сифатли таъминлаш юзасидан “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан вазирликлар, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бошқарма, корхоналарда “Идоралараро интеграцион платформа” (ijro.gov.uz) тизимига уланиш ва “E-kalit”дан фойдаланиш учун калитларини олиш юзасидан 2017 йил 20 октябрдаги 06-1/86-сонли хат билан марказий аппарати раҳбарияти, ходимлари тўғрисидаги ТАЛАБНОМАЛАР Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига, “Unicon.uz” корхонасига тақдим этилди.
Шу билан бирга, “Unicon.uz” корхонасидан 3 нафар масъул ходимлари томонидан жорий йилинг 1 ноябр куни Уюшманинг марказий аппаратининг катта мажлислар залида “Идоралараро интеграцион платформа” (ijro.gov.uz) тизимига уланиш ва “E-kalit”дан фойдаланиш бўйича семинар ҳамда презентациялар ўтказилди. “Unicon.uz” ДУК корхонасининг масъул ходимлари томонидан “E-kalit”лар ходимга тарқатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3344-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорнинг ижроси бўйича 23.11.2017 йилда 07-1/2-186-сонли хат орқали уюшма таркибидаги мева-сабзавот тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари тўғрисида “Unicon.uz” корхонасига “Идоралараро интеграцион платформа” (ijro.gov.uz) тизимига уланиш ва “E-kalit”дан фойдаланиш учун “ТАЛАБНОМА”лар юборилди.
Манба: Ахборот хизмати
Файл | Хажми |
---|---|
![]() | 13.33 KB |