Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Янги йил байрами арафасида ва байрам кунлари республика ички истеъмол бозорига ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тизимли етказиб бериш ҳисобига аҳоли эҳтиёжини кафолатли қондириш ва нархларни барқарор сақлаш бўйича

2017-12-01 20:54
|

Янги йил байрами арафасида ва байрам кунлари республика ички истеъмол бозорига ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тизимли етказиб бериш ҳисобига аҳоли эҳтиёжини кафолатли қондириш ва нархларни барқарор сақлаш бўйича “Ўзбекозиқовқатзахира уюшмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 ноябрдаги йиғилиш баёнига асосан Янги йил байрами арафасида ва байрам кунларида ички истеъмол бозорини тўлдириш, нархларни барқарорлаштириш мақсадида, Уюшма тизимидаги корхоналарга, жойларда маҳаллий ҳокимликлар билан келишган ҳолда, байрамолди савдо ярмаркалари ташкил этиладиган манзилларни аниқлаб, ярмарка савдоларини ташкиллаштириш, ярмаркаларга асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мунтазам равишда узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш ҳақида тегишли кўрсатмалар берилди.

Жорий йилнинг 29 ноябридан бошлаб Тошкент шаҳрининг 12 та деҳқон бозорларида нархларни барқарорлаштириш мақсадида ҳар куни ҳар бир бозорда 10 тоннадан картошка ва 5 тоннадан пиёз маҳсулотлари савдоси ташкил этилмоқда. Картошка  3000 сўмдан, пиёз 1500 сўмдан сотилмоқда. Шунингдек 15 июлдан бошлаб 24 минг сўмдан мол гўшти савдоси ташкил этилган.  

Пойтахт аҳолисини Янги йил байрами арафасида барқарор нархларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳридаги 12 та деҳқон бозорлари ҳудудида “Хизмат-беминнат” янги замонавий савдо шаҳобчаларини 5 декабрга қадар ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда. Уларда савдони амалга ошириш учун барча ҳудудий савдо-тайёрлов корхоналари бириктирилди. Улар омборларидаги мавжуд истеъмол товарлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан келтириб, бозорни тўлдиришга ва аҳоли эҳтиёжини тўлароқ қондиришга ўз ҳиссаларини қўшадилар.

Шунингдек, уюшма таркибидаги савдо-тайёрлов корхоналари томонидан ҳудудий шаҳарларнинг барча деҳқон бозорлари, аҳоли гузарлари ва савдо комплексларида, қишлоқ туманларидаги барча деҳқон бозорлари ва туман марказларидаги савдо комплексларида 150 дан ортиқ савдо ярмаркаларини ташкил этиш мўлжалланмоқда.

Ярмарка расталарига 50 хилдан зиёд зарурий озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, картошка, пиёз, сабзи, гуруч, турли мева-сабзавотлар, шунингдек кенг ассортиментдаги озиқ-овқатлар, қайта ишланган маҳсулотлар ва ичимликлар етказиб берилади.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида тўловни пластик карточкалари орқали амалга ошириш таъминланади.

Ярмарка савдолари тўлақонли бўлиши учун уюшма тизимидаги корхоналарнинг омборларида етарли миқдорда асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси яратилган.

Ҳукумат топшириғига мувофиқ, қўшимча равишда четдан ўсимлик ёғи, шакар, сариёғ, парранда гўшти, картошка ва бошқа маҳсулотлар келтирилмоқда.

Янги йил арафасида  аҳолининг байрам дастурхони тўкин-сочин бўлиши учун Уюшма тизимидаги корхоналарнинг барча моддий имкониятлари ва ишчи-хизматчиларининг куч-ғайратлари сафарбар этилади.

 

Манба: Ахборот хизмати

ФайлХажми
веб-сайтга 01.12.2017.doc25.5 KB
Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 1 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

17.12.2021 15:30
Матндаги хато