Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Аҳолини 2017/2018 йил қиш-баҳор мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА

2018-01-09 14:38
|

Аҳолини 2017/2018 йил қиш-баҳор мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3345-сонли, 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3418-сонли қарорларига асосан 496 минг 19 тонна маҳсулотларни захирага жамғариш белгиланган.

Шундан уюшма корхоналарига жами 161 минг 245 тн режа белгиланган бўлиб, булардан картошка 65 минг 172 тн, пиёз -  41 минг 964 тн, сабзи – 29 минг 211 тн, гуруч 24 минг 898 тоннани ташкил этади.

Заҳирага жамғариладиган маҳсулотлар учун уюшма корхоналари томонидан шартномалар тузилиб, олдиндан 44 млрд. сўм бўнак тўланди.

Маҳсулотларни узоқ муддат сифатли сақлаш учун уюшма корхоналарида мавжуд жами 162 минг тн омборлар, шулардан 62 минг тн совутгичли сиғимлар мавсумга тайёрланди.

Кредит маблағларига буюртма берилиб, тижорат банкларидан 46,8 млрд сўм кредит ва 18,3 млрд. сўм, нақд пул олинди. Бундан ташқари маҳсулот таннархини пасайтириш, тайёрловчи корхоналарга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг махсус жамғармасидан зарур маблағлар ажратилиб, уларга заҳира учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилинди.

Амалга оширилган ишлар натижасида уюшма таркибидаги корхоналар томонидан режадаги барча маҳсулотлар тўлиқ заҳирага ғамланди.

Янги йил байрами арафасида Тошкент шаҳрининг барча 12 та деҳқон бозорларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3344-сонли қарорига мувофиқ чакана савдо павильонлари қуриб битказилиб, ишга туширилди. Шунингдек, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 100 дан ортиқ жойларда савдо ярмаркалари ташкил этилиб, уларда картошка, пиёз, сабзи, гуруч, турли сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, бир неча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг 40 дан ортиқ турлари бозор нархларидан 20-30 фоиз арзон баҳоларда савдога чиқарилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилиб, қарорда белгиланган режага мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар марказларида жорий йилнинг
1 мартига қадар чакана савдо павильонлари ишга туширилиши белгиланди.

Ички истеъмол бозорида нархлар барқарорлигини сақлаш мақсадида захирага ғамланган маҳсулотлар босқичма-босқич май ойининг 10 санасига қадар аҳоли талабига қараб савдога чиқарилади.

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 2 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

20.09.2018 17:31
Матндаги хато