Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан тайёрланган “Ҳалол” стандартининг афзалликлари акс эттирилган ижтимоий видео-ролик тўғрисида МАЪЛУМОТ

2018-01-19 18:17
|

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 ноябрдаги ПҚ-3377-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси номига “Ўзстандарт” агентлиги Ўзбекистон стандартлаштириш метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2018 йил 18 январдаги 01/372-сонли мурожаати келиб тушган, ушбу мурожаатда “Ўзстандарт” агентлиги  томонидан миллий маҳсулотларимизнинг жаҳон бозорларидаги рақобатбардошлигини ошириш ҳамда юртимизнинг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш юзасидан “Ҳалол” стандарти қабул қилинди.

Шунга кўра, “Ўзстандарт” агентлиги, юртимизда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш мақсадида, “Ҳалол” стандартининг афзалликлари акс эттирилган ижтимоий видео – ролик тайёрланган.

“Ҳалол” стандартининг мазмун моҳиятини кенг оммага тўлақонли етказиш ҳамда мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги аҳамиятини инобатга олган ҳолда, ушбу видео-роликни расмий веб-саҳифаларда ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали кенг тарғиб қилиш юзасидан амалий ёрдам сўралган.

Манба: http://uzsavdo.uz/?q=uz/node/626

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 3 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

25.05.2018 11:38
Матндаги хато