Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Аҳолини 2017/2018 йил қиш-баҳор мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3345-сонли ва 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3418-сонли қарорлари ижроси

2018-02-05 12:28
|

Аҳолини 2017/2018 йил қиш-баҳор мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3345-сонли ва               2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3418-сонли қарорларига асосан 496 минг
19
тонна маҳсулотларни захирага жамғариш белгиланган.

Шундан картошка – 211 минг 818 тн, пиёз - 136 минг 515 тн, сабзи - 87 минг 254 тн ва гуруч 60 минг 432 тн.

Уюшма корхоналари режаси жами – 161 минг 245 тн, шу жумладан картошка 65 минг 172 тн, пиёз -  41 минг 964 тн, сабзи – 29 минг 211 тн, гуруч 24 минг 898 тн.

Захирага жамғариладиган маҳсулотлар учун  уюшма корхоналари томонидан 1717 та  шартномалар тузилиб, 44 млрд. сўм бўнак тўланди.

Маҳсулотларни узоқ муддат сифатли сақлаш учун жойлардаги омборлар хатловдан ўтказилди. Хатлов натижасига кўра 908 минг  тонналик омборлар,  шу жумладан 330 минг  тонналик қуруқ омборлар,
578 минг тонналик совутгичли сиғимлар захира тадбирига жалб қилинди.       

Шундан уюшма корхоналаридаги мавжуд жами 162 минг тн омборлар, шулардан 62 минг тн совутгичли сиғимларга маҳсулотлар захирага қўйилди.

Уюшма корхоналари томонидан кредит маблағларига буюртма берилиб, тижорат банкларидан 46,8 млрд сўм кредит, шу жумладан
18,3 млрд. сўм нақд пул кўринишида ажратилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг махсус жамғармасидан 80 млрд. сўм ажратилиб, маҳсулотлар харид қилинди.

Амалга оширилган ишлар натижасида уюшма таркибидаги корхоналар томонидан 65 372 тн (импорт билан бирга) картошка,
41975 тонна пиёз,  29695 тн сабзи, 25107 тн гуруч, жами  162149   тн (100,6%) маҳсулот захирага жамғарилди.

Захирага жамғарилган қартошка, пиёз, сабзи ва гуруч маҳсулотлари юқорида қайд этилган қарорда тасдиқланган жадвалга мувофиқ 2018 йил 10 январдан бошлаб савдога чиқарилиши бошланди ва жорий йил               5 февралгача 46 минг тн маҳсулот ички бозорга арзон нархларда сотилди.

 

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

ФайлХажми
Маълумот 05.02.2018й..doc34.5 KB
Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 3 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

20.09.2018 17:31
Матндаги хато