Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Аҳолини 2017/2018 йил қиш-баҳор мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида Президентимизнинг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3345-сонли ва 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3418-сонли қарорлари ижроси юзасидан МАЪЛУМОТ

2018-02-20 15:14
|

Аҳолини 2017/2018 йил қиш-баҳор мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3345-сонли ва 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3418-сонли қарорларига асосан 496 минг тонна маҳсулотларни захирага жамғариш белгиланган.

Шундан картошка – 212 минг тн, пиёз - 137 минг тн, сабзи - 87 минг тн ва гуруч 60 минг  тн.

Уюшма корхоналари режаси жами – 161 минг тн, шу жумладан картошка 65 минг тн, пиёз -  42 минг тн, сабзи – 29 минг  тн, гуруч 25 минг тн.

Захирага жамғариладиган маҳсулотлар учун  уюшма корхоналари томонидан 1717 та  шартномалар тузилиб, 44 млрд. сўм бўнак тўланди.

Маҳсулотларни узоқ муддат сифатли сақлаш учун жойлардаги омборлар хатловдан ўтказилди. Хатлов натижасига кўра 908 минг  тонналик омборлар,  шу жумладан 330 минг  тонналик қуруқ омборлар, 578 минг тонналик совутгичли сиғимлар захира тадбирига жалб қилинди.       

Шундан уюшма корхоналаридаги мавжуд жами 162 минг тн омборлар, шулардан 62 минг тн совутгичли сиғимларга маҳсулотлар захирага қўйилди.

Уюшма корхоналари томонидан кредит маблағларига буюртма берилиб, тижорат банкларидан 46,8 млрд сўм кредит, шу жумладан 18,3 млрд. сўм нақд пул кўринишида ажратилди.

Шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг махсус жамғармасидан 80 млрд. сўм ажратилиб, маҳсулотлар харид қилинди.

Амалга оширилган ишлар натижасида уюшма таркибидаги корхоналар томонидан 65 372 тн (импорт билан бирга)  картошка, 42 минг тонна пиёз,  29,7 минг тн сабзи, 25 минг тн гуруч, жами  162 минг   тн маҳсулот захирага жамғарилди.

Захирага жамғарилган қартошка, пиёз, сабзи ва гуруч маҳсулотлари юқорида қайд этилган қарорда тасдиқланган жадвалга мувофиқ 2018 йил 10 январдан бошлаб савдога чиқарилиши бошланди ва жорий йил 23 февралгача 55 минг тн маҳсулот ички бозорга арзон нархларда сотилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

 

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 3 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

20.09.2018 17:31
Матндаги хато