Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг “Ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантириш жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар” бўлинмасининг 2018 йил январ-март ойларида қилинган ишлар юзасидан МАЪЛУМОТ

2018-03-07 10:32
|

“Ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантириш жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар” бўлинмасининг 2018 йил учун белгиланган иш режаси, чора-тадбирлар режаси, низоми ва ходимларнинг лавозим йўриқномалари, мониторинг қилиш жадвали, комплекс чора-тадбирлар дастурилари ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги ташкил этилган виртуал электрон қабулхонаси cabinetpm2.gov.uz ҳамда Вазирлар Маҳкамасидан келиб тушаётган жисмоний ва юридик
шахсларнинг электрон, ёзма ва оғзаки мурожаатларини ўрнатилган тартибда қисқа муддатда кўриб чиқилмоқда ва ижроси таъминланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси фаолиятини  такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3344-сонли қарорига биноан уюшманинг марказий аппаратига янги ишга кабул қилинган ходимларга ҳимояланган электрон почта “e-хаt” тизимидан ҳамда “Идоралараро интеграцион платформа” (ijro.gov.uz) тизимидан фойдаланиш йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги
ПҚ-3344-сонли қарорига биноан уюшманинг марказий аппаратига янги ишга қабул қилинган ходимларга замонавий компьютер технологиялари сотиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрелдаги
ПҚ-2158-сонли қарорига мувофиқ, “Datasite Tehnology” МЧЖ корхонаси томонидан “Таркибдаги корхоналарнинг статистик, бухгалтерлик ҳамда кўрсаткичлари бўйича умумлаштирилган ҳисоботларни шакллантириш учун интеграцияланган ulgurji.dst.uz ахборот тизими”га кириш учун янги қабул қилинган корхоналарга логин ва пароллар берилди. Ҳозирги кунда Уюшма таркибидаги корхоналар томонидан ҳисоботлар ва маълумотлар жамланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
14 августдаги 625-сон қарори билан тасдиқланган “2017-2019 йилларда Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни ривожлантириш бўйича комплекс дастур”нинг 29-бандига мувофиқ, “Facebook,  Davra.uz,  Telegram,  Muloqot.uz” Миллий ва ҳорижий ижтимоий тармоқларда
“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг фаолиятини ёритиб борилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги 73-сон қарорига биноан, 2017-2018 йилларда ўқитиладиган ходимларнинг Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат” ўқув маркази томонидан ташкил этилган “ахборот хавфсизлигини таъминлаш” ўқув курсларида Уюшманинг марказий аппарати ходимлари билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан ишлар амалга оширилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Уюшманинг “uzsavdo.uz” расмий
веб-саҳифасини ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги бўйича
“Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш” марказидан экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисида ижобий хулосалар олинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 октябрдаги 289-сонли қарори юзасидан Уюшма марказий аппарати ходимлари, вилоятлардаги уюшманинг ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиаллари, таркибидаги корхоналар ходимлари КСБТ дастури бўйича аттестациядан ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ходимлар рўйхати юборилди.

Уюшманинг “uzsavdo.uz” расмий веб-саҳифасига қўйиладиган талаблар қайтадан кўриб чиқилди, тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилмоқда.

            Вазирлар Маҳкамасининг ict.nis.uz тизимидаги ахборот - коммуникация технологиялари саволномаси ўз вақтида тўлиқ ва сифатли тўлдириб янгиланмоқда.

  Уюшманинг “uzsavdo.uz” расмий веб-саҳифасига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилмоқда.

 Амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига маълумотлар тақдим этилмоқда.

ФайлХажми
ИКТ для веб сайта.docx15.22 KB
Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 2 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

29.05.2018 11:20
Матндаги хато