Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан 2018 йил I-чорагида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

2018-03-14 09:02
|

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2017 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2018 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги муърузасидаги топшириқлар ижроси (АКТни жорий қилиш ва ривожлантириш қисми бўйича)

2018 йил 14 март ойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги ташкил этилган виртуал электрон қабулхонаси cabinetpm2.gov.uz орқали уюшма номига 3 та, ҳамда cabinetpm.gov.uz орқали уюшма номига 3 та мурожаатлар келиб тушган, қуйидаги мурожаатлардаги масалалар юзасидан уюшманинг тегишли хулосалари юборилган. 

Ягона интерактив давлат порталидан official2gov.uz 1 та, Жисмоний ва юридик шахслардан ёзма ва оғзаки мурожаатлар сони 12 та мурожаатлар келиб тушди ва ижроси таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги ташкил этилган виртуал электрон қабулхонаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасидан келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон ва ёзма мурожаатларини қабул қилиш ва ижросини таъминлаш, кундалик назоратга олиш ва муаммоли масалаларни зарур ҳолда жойида ўрганиш бўйича Уюшманинг махсус ишчи гуруҳи тузилган ва қуйидаги ишларни амалга ошириш зиммасига юклатилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг, айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги ташкил этилган Виртуал электрон қабулхонасидан келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқилиши ва мурожаат қилган фуқаро билан гаплашиш, ҳолисона ҳал этиш, мавжуд муаммоларни ҳал этишни таъминлаш, зарур ҳолда сайёр қабул ташкил этиш, расмиятчиликка ва қоғозбозликка йўл қуймаслик чораларини кўриш вазифалари топширилган.

Уюшманинг “uzsavdo.uz” расмий веб-саҳифасидаги “жисмоний ва юридик шахслар” бўлими орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, ўз вақтида қонун доирасида кўриб чиқилмоқда.

Уюшма веб-саҳифаси орқали жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган электрон хизматлари қуйидагилардан иборат (pm.gov.uz, жисмоний ва юридик шахслар, ягона телефон рақами, ишонч телефонлари жойлаштирилган).

Уюшма раҳбариятининг кунлик соат 8:00 дан 11:00 гача шахсий қабулларини ташкил этиш бўйича жадвал тасдиқланган. Уюшма номига келиб тушаётган барча электрон ва ёзма мурожаатлар ижроси раҳбарияти назоратида.

Уюшманинг Ахборот-коммуникацион технологиялар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимига тақдим этилган номзод билан суҳбат ўтказилиб ҳамда унинг маълумотномалари кўриб чиқилиб, Абдукарим Абдулазиович Нурмухамедовнинг мазкур лавозимга тайинланишида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг эътирози йўқлиги тўғрисида 2018 йил 2 мартдаги 17-8/1489-сонли хати орқали маълум қилинган.

 Ҳозирги кунда Ахборот-коммуникацион технологиялар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни ривожлантириш бўлимида 3 та мутахассис фаолият юритмоқда.

 Ахборот-коммуникацион технологиялар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни ривожлантириш бўлимининг Низоми, Лавозим Йўриқномаси, Иш-режа, Чора-тадбирлар режаси, Буйруқлар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

 

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 3 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

20.09.2018 17:31
Матндаги хато