Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси ҳамда таркибидаги корхоналар томонидан “Наврўз” умумҳалқ байрамини муносиб кутиб олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

2018-03-17 16:08
|

Ҳабарингиз бор, Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжихатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, республиканинг барча ҳудудларида санитария холатини яахшилаш ҳамда “Фаол тадбиркорлар, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 мартдаги 187-ф  сонли фармойиши билан Республикада 2018 йил 18-19 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш маъқулланди.

Шу муносабат билан, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш, республикамизнинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида жойлардаги ҳокимликлар билан келишилган ҳолда қуйидаги тадбирларни ўтказиш тавсия этилади:

- базалар ҳудудлари, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, ҳиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш;

-  барча турар жой мавзелари ва маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, бўш ҳудудларда боғлар барпо этиш, дарахтларни оқлаш ва буташ;

- ижтимоий ҳимояга муҳтож кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;

- жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндиларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа мутасадди идоралар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш;

- умумхалқ хайрия ҳашари иштирокчиларини зарур иш анжомлари ҳамда техника воситалари билан таъминлаш;

Жойларда ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, заруриятга кўра ҳашар қатнашчиларига етарли шароит яратиш мақсадида салқин ичимликлар, қандолат маҳсулотлари, шарбатлар ва бошқа зарур озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ташкиллаштириш тавсия этилади.

 

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 1 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

29.05.2018 11:20
Матндаги хато