Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлашга жамғариш бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ – 3344 – сонли қарорини бажарилиши бўйича М А Ъ Л У М О Т

2018-03-17 19:46
|

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ – 3344 – сонли “Республикада озиқ – овқат хавфсизлигини таъминлаш ва “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида” ги қарорига асосан “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлашга жамғариш” бошқармаси томонидан қуйидагилар амалга оширилди.

Уюшма раисининг буйруғи қабул қилиниб, ишчи гурух тузилди ҳамда қарор мазмун – мохияти таркибдаги корхоналарга етказилди.

Уюшма таркибидаги савдо – тайёрлов корхоналари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари режаси ишлаб чиқилди ва режага асосан 162 149 тн махсулот (картошка – 65 372 тн,            пиёз – 41 975 тн, сабзи – 29 695 тн ва гуруч – 25 107 тн) захирага ғамланди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага ғамлаш тадбирлари учун ҳудудларда етишмаётган маҳсулотларни бошқа ҳудудлардаги қўшимча етиштирилган маҳсулот ҳисобидан ғамлаш ишлари олиб борилди. Жумладан, Тошкент шаҳри учун жамғарилиши кўзда тутилган гуруч Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти, сабзи Андижон ва Наманган вилоятлари, картошка Тошкент вилояти ва импорт асосида келтирилган маҳсулот ҳисобидан жамғарилди. 

Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага ғамлаш учун зарур пул маблағларига бўлган эҳтиёж  аниқланиб, Молия Вазирлигининг махсус жамғармасидан ажратилган 80 млрд сўм миқдоридаги фоизсиз пул маблағлари (заем), тижорат банклари томонидан ажратилган 47 млрд сўм кредит маблағлари, импорт асосида ҳарид қилиниши кўзда тутилган картошка маҳсулоти учун зарур валюта маблағлари ва уюшма таркибидаги корхоналар маблағлари ҳисобидан маҳсулотлар захирага ғамланди.

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибидаги савдо тайёрлов корхоналари маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи деҳқон ва фермер хўжаликлари, агрофирмалар билан маҳсулот етказиб бериш учун 1 717 та  контрактация шартномалари тузилиб, 43 млрд 846 млн сўм бўнак тўланди.

2017/2018 йил қиш – баҳор мавсумига захирага жамғарилиши режалаштирилган жами маҳсулотларни сақлашга мўлжалланган совутгичли сиғимлар ва омборхоналар хатловдан ўтказилиб, 100 минг тонна сиғимли омборхона ва 62 минг тонна сиғимли совутгичли камералар захира мавсуми учун тайёр ҳолга келтирилди.

Қиш – баҳор ойларида ички истеъмол бозорида қишлоқ хўжалиги ва асосий турдаги озиқ – овқат маҳсулотларининг нархларини кескин кўтарилиб кетишини олдини олиш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри деҳқон бозорлари ҳудудларида ярмарка савдолари ташкил этилиб, ғамланган маҳсулотлар босқичма – босқич савдога чиқарилмоқда.

Қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, Миллий Гвардия ва Чегара Қўшинлари учун талаб этиладиган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари эҳтиёжи ўрганиб чиқилди ва буюртмалар асосида маҳсулотларнинг етказиб берилиши таъминланди.

Шунингдек, қарорда белгиланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш мақсадида, жойларда ўрганиш ишлари олиб борилди ва кузатилган   хато – камчиликлар бартараф этилди. Жумладан, захира режаси тўлиқ бажарилмаган ҳудудларнинг барчасида захира режаси тўлдирилди, уюшма таркибидаги савдо – тайёрлов корхоналарига банклардан кредит маблағлари ажратилиши, фоизсиз заемлар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатилди. Бугунги кунда қарорда белгиланган вазифаларни узлуксиз бажарилиши учун тегишли ишлар амалга оширилиши давом этмоқда.

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 1 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

29.05.2018 11:20
Матндаги хато