Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Аҳолини асосий озиқ-овқат товарлари билан таъминлаш бошқармаси томонидан 2018 йил бошидан иш режасига мувофиқ амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

2018-03-26 12:46
|

Жорий йилнинг бошидан таркибдаги корхоналар томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра республикадаги товар ишлаб чиқарувчилар билан тузилган шартномаларга асосан621 млрд. сўмлик маҳсулотлар харид қилинган бўлиб, 382 млрд. сўмлик, шу жумладан узоқ, бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган истеъмолчиларга 52 млрд.сўмлик маҳсулотлар етказиб берилди.

Уюшма таркибида фаолият юритаётган корхоналарга давлат ресурсларидан ажратилаётган 227 минг тонна ун ва 19,82 минг тонна ўсимлик ёғи биржа савдолари орқали, 2,8 минг тонна ўсимлик ёғи тўғридан тўғри шартнома асосида “Ўздавзахира” қўмитасидан харид қилинди ва вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланган дислокация асосида истеъмолчиларга етказиб берилди. Бундан ташқари таркибдаги корхоналар томонидан истеъмолчиларга жорий йилнинг бошидан 624 тонна гуруч, 20 тонна хўжалик совуни ва 6 минг тонна бошқа зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 июлдаги ЭДО-03-30-13-сонли (№97) махсус йиғилиш баёнига асосан 2017 йилнинг 15 июлидан бошлаб Тошкент шаҳрининг 12 деҳқон бозорларида 24 000 сўм/кг нархда гўшт савдоси ташкил этилган. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 декабрдаги 03-30-24(№98)-сонли баён қарорига мувофиқ, 2017 йилнинг 10 декабридан бошлаб Янги йил ҳамда 2018 йил 13 мартдаги 01-03-30-24-сонли баёнга мувофиқ 15 мартдан 25 мартгача Наврўз байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар аҳолисини арзон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги деҳқон бозорларида савдо ярмаркалар ташкил этилиб, уларда картошка, пиёз, сабзи, гуруч, турли сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, бошқа кенг ассортиментдаги озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 декабрдаги маҳсус йиғилиш баёнига кўра, 55 минг тонна шакар маҳсулоти захираси шакллантирилди.

Республика бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларни нархлари ҳамда таркибдаги корхоналар қошида ташкил этилган ишлаб чиқариш цехларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тўғрисида хисоботлар таҳлил қилиниб борилади.

Январ-март ойиларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Янги ташкил этилган Виртуал электрон қабулхонасидан келиб тушган 2 ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси орқали келиб тушган 3 мурожаатларбошқарма томонидан атрофлича қўриб чиқиб ва уларда кўрсатилган масалалар белгиланган тартибда ҳал қилиниб мурожаатчиларга жавоб хатлари юборилди.

 

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 3 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

20.09.2018 17:31
Матндаги хато