Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Замонавий иссиқхоналарни қуриш юзасидан режалаштирилган лойиҳалар тўғрисида МАЪЛУМОТ

2018-03-27 16:59
|

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан 2018 йил Дастурига киритилган замонавий иссиқхоналар қурилиши  юзасидан режалаштирилган ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.Ушбу лойиҳаларни амалга оширда чет эл компаниялари билан музокаралар олиб борилмоқда шу жумладан Испания давлатининг “Fertri” motajes, S.L. Компанияси вакили Tomas Pernas, билан 17 март куни уюшмада учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот учун:

“Fertri” motajes, S.L. Ўзининг истеъмолчиларига иссиқхоналар ва қишлоқ хўжалиги иншоотларини тайёрлаш ва ўрнатиш соҳасида 30 йилдан ортиқ тажрибага эга. Йиллар мобайнида компания мижозларнинг ўзгарувчан эҳтиёжларига мослаша олиши, ҳамда энг қулай шароитлар яратиб бериш билан бир қаторда  ҳосилни ўстириш ва қишлоқ хўжалиги ишларини енгиллаштириш имконини берадиган қишлоқ хўжалиги тузилмаларини ишлаб чиқаришни максимал даражада яхшилаш имконини берди. Компания жамоаси томонидан ишлаб чиқилган инновацион иш олиб бораётганлиги туфайли мижозларга ҳарқандай вазиятга ечим топиши имконини берадиган кенг кўламли ва самарали маҳсулотларни таклиф этиб келмоқда.

Ташриф чоғида иссиқхоналар қуришини лойиҳалаш юзасидан музокаралар олиб борилди. Асосий масала республикада етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозорига чиқариш, маҳсулотни рақобатбардошлигини ошириш, йил давомида ички ва ташқи бозорларга маҳсулотларни узлуксиз етказиб беришга қаратилди.

 Ўз навбатида Испаниянинг “Fertri”  компанияси  вакили Tomas Pernas,  ўзининг Ўзбекистон иқлими, тупроқ қатламига  мос келадиган замонавий     иссиқҳона лойиҳа турларини (презентация) сини  намойиш қилди. Ушбу лойиҳа (презентация) си уюшма иштирокчиларида  катта қизиқиш уйғотди.

Ҳозирда ушбу лойиҳа юзасидан уюшма ходимлари томонидан “Fertri”  компаниясининг мутахассислари билан Ўзбекистон шароитига мос келадиган помидор ва бодиринг етиштиришга йўналтирилган лайиҳа ва молиялаштириш  масалалари     ўрганилмоқда.

 

ФайлХажми
Иссиқхона.docx16.34 KB
Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 1 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

29.05.2018 11:20
Матндаги хато