Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Ижро интизоми самарадорлигини ошириш бўйича «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасида олиб борилаётган ишлар келгусидаги режалар тўғрисида МАЪЛУМОТ

2018-04-16 15:14
|

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 11 апрелда қабул қилинган ПҚ-2881-сонли ҳамда  2017 йил 20 октябрдаги “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир  қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3344 сонли қарорлари талабларидан келиб чиққан ҳолда Уюшманинг асосий вазифалари бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш, фаолиятга оид қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, кўрсатмалари ва топшириқлари бажарилишини мунтазам равишда мониторинг қилиш, ижро назоратни амалга ошириш мақсадида мақсадли ва комплекс ўрганишларни ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳ таркиби қайта кўриб чиқилди ва жиддий ҳамда талабчан масъул ходимлардан иборат янги гуруҳ ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини ҳамда Ҳукумат қарорларини таъминлаш аҳволи, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолати ҳар куни таҳлил қилиб борилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини ҳамда Ҳукумат қарорларини таъминлаш аҳволи, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари юзасидан ҳар ҳафтада тегишли органларга ахборот тақдим этиб борилади. Уюшмага кирим қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари хатловдан ўтказилади, ижроси бўйича маълумотлар Бошқарувнинг кенгайтирилган йиғилиши муҳокамасига киритилади.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукумати ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси юзасидан мақсадли ва комплекс ўрганишларни жойларга чиқиб мунтазам равишда тизимли ўтказиш мониторинги махсус тасдиқланган жадвал асосида олиб борилади.              

2018 йилга мўлжалланган жадвал шу йил 16 январда тасдиқланди.

Фаолиятга оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Хукумат қарорлари ижросини мунтазам таҳлил қилиб бориш, йўл қўйилган хато ва камчиликларнинг сабабларини аниқлаш, муҳокама этиш ва зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилади.

- ходимларнинг тўғридан-тўғри функционал вазифаларини бажаришга юзаки муносабатда бўлишнинг ҳар қандай ҳолатларига йўл қўймаслик ва олдинга қўйилган мақсадлар ва вазифаларга эришиш сўзсиз таъминланиши учун уларнинг шахсий жавобгарлигини белгилаш чоралари кучайтирилди.

6. Ижро назорати ва электрон ҳужжатлар алмашинуви бўйича мавжуд замонавий ва ҳимояланган ijro.gov.uz тизимидан фойдаланиш йўлга қўйилган. Келгусида мазкур тизимдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш режалаштирилган. 

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 7 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

17.07.2018 15:21
Матндаги хато