Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

2018 йил давомида Уюшма томонидан ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш соҳасида режалаштирилган ишлар

2018-04-24 15:49
|

           - Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал электрон қабулхонаси cabinetpm2.gov.uz, Ягона интерактив давлат портали official2gov.uz ҳамда Уюшманинг расмий веб-саҳифаси орқали Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушадиган электрон, ёзма ва оғзаки мурожаатларни ўрнатилган тартибда қисқа муддатда кўриб чиқиш ва ижросини таъминлаш;

            - Уюшма тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳолати юзасидан мутасадди ташкилотлар томонидан экспертизадан ўтказиш;

            - “Ахборот хавфсизлиги сиёсати” лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик хизмати билан келишиш ҳамда иш фаолиятида фойдаланиш;

           - Уюшма ва таркибдаги корхоналарда АКТ бўйича ходимларни ахборот хавфсизлиги бўйича малакасини ошириш;

           - “ict.nis.uz” автоматлаштирилган тизимига ҳар чоракда ҳаққоний маълумотларни киритиш;

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси фаолиятини  такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3344-сонли қарорига биноан уюшманинг марказий аппаратига янги ишга кабул қилинган ходимларга ҳимояланган электрон почта “e-хаt” тизимидан фойдаланишни такомиллаштириш;

          - Вилоятлардаги уюшманинг ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиалларига, таркибдаги корхоналарда ҳимояланган электрон почта “e-хаt” тизимидан фойдаланишни такомиллаштириш;

         - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги Р-5017-сонли фармойиши 1а иловадаги 17-бандига мувофиқ, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 августдаги “Ижро назорати”нинг 16-бандида берилган топшириқлар ижросини сифатли таъминлаш юзасидан вилоятларда  уюшманинг “Озиқовқаттаъминот” ҳудудий филиалларига “Идоралараро интеграцион платформа” (ijro.gov.uz) тизимига уланиш ва “E-kalit”дан фойдаланиш чораларини кўриш;

          - Уюшма таркибидаги корхоналарга ҳимояланган электрон почта “e-хаt” тизимидан фойдаланишни такомиллаштириш;

          -  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-cон қарори асосида, Уюшма таркибидаги корхоналарда АКТ жорий этиш ҳолатини мониторинг қилиш.

            -   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3344-сонли қарорига биноан уюшманинг марказий аппаратига янги ишга кабул қилинаётган ходимларга замонавий компьютер технологияларини сотиб олиш;

            -  “Ўзбектелеком” АК “ТШТТ” филиали томонидан “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасида аудио селектор йиғилишларини ўтказишда VPN каналини вилоятлардаги ташкил этилаётган ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиалларига ўтказиш ва ишга тушириш чораларини кўриш;

            -  Уюшма ва вилоятлардаги  уюшманинг “Озиқовқаттаъминот” ҳудудий филиалларига лицензияга эга бўлган дастурий таъминотларни лицензия муддатини узайтириш ҳамда қўшимча лицензиялар ҳарид қилиш;

            -    Уюшма марказий аппарати АКТ ходими, вилоятлардаги уюшманинг ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиаллари, таркибидаги корхоналарнинг АКТ масъул ходимларини малакасини ошириш юзасидан ахборот хавфсизлиги бўйича ўқув курсларда  тизимли равишда оширишни ташкил этиш;

            -   Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги 73-сон қарорига биноан,
2017-2018 йилларда ўқитиладиган ходимларнинг Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат” ўқув маркази томонидан ташкил этилган ўқув курсларида Уюшманингмарказий аппарати ходимлари, вилоятлардаги ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиаллари, корхоналар ходимларни билим ва кўникмаларини ошириш;

            -   Уюшмада мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ўқув семинарларини ташкил қилиш;

            - Уюшма марказий аппарати ходимлари, вилоятлардаги уюшманинг ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиаллари, таркибидаги корхоналар ходимлари КСБТ дастури бўйича аттестациядан ўтказиш;

            - “Тизимдаги корхоналарнинг статистик, бухгалтерлик ҳамда кўрсаткичлари бўйича умумлаштирилган ҳисоботларни шакллантириш учун интеграцияланган ulgurji.dst.uz ахборот тизимини Уюшманинг янги ташкил этилган тузилмасига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

 

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 5 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

15.11.2018 09:43
Матндаги хато