Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

МАЪЛУМОТНОМА

2018-04-30 15:38
|

Аҳолини 2017/2018 йил қиш-баҳор мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги
3345-сонли ва 30 ноябрдаги 3418-сонли қарорига асосан 500 минг тонна маҳсулотларни захирага ғамланди.

Захирага жамғариладиган маҳсулотлар учун  уюшма корхоналари томонидан 1717 та  шартномалар тузилиб, 44 млрд. сўм бўнак тўланди.

Маҳсулотларни узоқ муддат сифатли сақлаш учун жойлардаги омборлар хатловдан ўтказилди. Хатлов натижасига кўра 908 минг  тонналик омборлар,  шу жумладан 330 минг  тонналик қуруқ омборлар, 578 минг тонналик совутгичли сиғимлар захира тадбирига жалб қилинди.         

Шундан уюшма корхоналаридаги мавжуд жами 162 минг тн омборлар, шулардан 62 минг тн совутгичли сиғимларга маҳсулотлар захирага қўйилди.

Уюшма корхоналари томонидан кредит маблағларига буюртма берилиб, тижорат банкларидан 46,8 млрд сўм кредит шундан 18,3 млрд сўм нақд пул маблағлари ажратилди. Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг махсус жамғармасидан 80 млрд. сўм ажратилиб, маҳсулотлар харид қилинди.

Амалга оширилган ишлар натижасида уюшма таркибидаги корхоналар томонидан 162 минг тн (100,6%) маҳсулот захирага жамғарилди.

Захирага жамғарилган қартошка, пиёз, сабзи ва гуруч маҳсулотлари тасдиқланган жадвалга мувофиқ 2018 йил 10 январдан бошлаб савдога чиқарилиши бошланди, шу йил 8 майгача 151 минг тн маҳсулот ички бозорга арзон нархларда сотилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 5 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

25.05.2018 11:38
Матндаги хато