Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан ахборот - коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

2018-05-20 11:19
|

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасига ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш юзасидан берилган топшириқлар ижроси бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг электрон қабулхонасидан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш, кундалик назоратга олиш ва муаммоли масалаларни зарур ҳолда жойида ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилган.

2018 йил 20 май ойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги ташкил этилган виртуал электрон қабулхонаси cabinetpm2.gov.uz орқали уюшма номига 4 та, ҳамда cabinetpm.gov.uz орқали уюшма номига 3 та, Ягона интерактив давлат порталидан official2gov.uz 1 та, Жисмоний ва юридик шахслардан ёзма ва оғзаки мурожаатлар сони 12 та мурожаатлар келиб тушди ва ижроси таъминланди.

Мурожаатлар келиб тушган, қуйидаги мурожаатлардаги масалалар юзасидан уюшманинг тегишли хулосалари юборилган.  Уюшманинг “uzsavdo.uz” расмий веб-саҳифасидаги “жисмоний ва юридик шахслар” бўлими орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, ўз вақтида қонун доирасида кўриб чиқилмоқда. Уюшма веб-саҳифаси орқали жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган электрон хизматлари қуйидагилардан иборат (pm.gov.uz, жисмоний ва юридик шахслар, ягона телефон рақами, ишонч телефонлари жойлаштирилган). 
         Уюшма раҳбариятининг кунлик соат 8:00 дан 11:00 гача шахсий қабулларини ташкил этиш бўйича жадвал тасдиқланган. Уюшма номига келиб тушаётган барча электрон ва ёзма мурожаатлар ижроси раҳбарияти назоратида.

Уюшманинг марказий аппаратига янги ишга кабул қилинган ходимлардан 12 нафарини КСБТ дастури бўйича компьютер саводхонлиги юзасидан 2018 йил 13 апрел куни аттестациядан ўтказилди. Ўзбекистон ахборот технологиялари корхона ва ташкилотлар уюшмаси томонидан
 6 нафарининг КСБТ дастуридан ўтганлиги тўғрисида сертификатлар берилди. Уюшма томонидан қўшимча 13 нафар ходимларни КСБТ дастури бўйича аттестация ўтказиш юзасидан рўйхати 2018 йил 7 майда 09-1/944-сонли хат орқали Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига юборилди.

“Озиқовқаттаъминот” филиалларига янги ишга қабул қилинган ходимларни КСБТ дастури бўйича компьютер саводхонлиги бўйича аттестациядан ўтказиш юзасидан рўйхатлар 2018 йил 1 майда 
09-1/884-сонли хат орқали Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига юборилди.

 

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 2 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

20.09.2018 17:31
Матндаги хато