Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

МАЪЛУМОТНОМА

2018-05-29 10:16
|

Аҳолини 2017/2018 йил қиш-баҳор мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги 3345-сонли ва 30 ноябрдаги 3418-сонли қарорига асосан “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан 162 минг тонна маҳсулотларни захирага ғамланди.

Маҳсулотларни узоқ муддат сифатли сақлаш учун жойлардаги омборлар хатловдан ўтказилди. Хатлов натижасига кўра 162 минг  тонналик омборлар,  шу жумладан 100 минг  тонналик қуруқ омборлар, 62 минг тонналик совутгичли сиғимлар захира тадбирига жалб қилинди.       

Захирага жамғарилган қартошка, пиёз, сабзи ва гуруч маҳсулотлари тасдиқланган жадвалга мувофиқ 2018 йил 10 январдан бошлаб савдога чиқарилиши бошланди ва бугунги кунга қадар маҳсулотлар ички бозорга арзон нархларда тўлиқ ҳажмда сотилди.

2018/2019 йил қиш – баҳор мавсумига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (картошка, пиёз, сабзи ва гуруч) захирасини яратиш мақсадида уюшма таркибидаги корхоналар ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликлари, хусусий агрофирмалар ўртасида контрактация шартномалари тузилмоқда. Жорий йилнинг 28 майигача 46 млрд сўмлик 442 дона шартномалар имзоланган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

 

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 2 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

29.05.2018 11:20
Матндаги хато