Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

АКТ бўлими бошлиғи томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

2018-06-04 12:41
|

-  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3344-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сонли қарорлари ҳамда Уюшманинг 2018 йил 9 апрелдаги 47-сонли Буйруғида берилган топшириқ ва вазифаларни сифатли бажарилиши юзасидан ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиаларида АКТни жорий этиш ва ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:

-  уюшманинг бошқарма ва бўлимларга алоҳида ҳимояланган электрон почта “e-хаt” тизимлари, ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиалларига ҳамда таркибидаги корхоналарга ҳимояланган электрон почта “e-хаt” тизими ва расмий веб –саҳифалар жорий қилинди ва ишга туширилди;

- Мунтазам  равишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги ташкил этилган виртуал электрон қабулхонаси, онлайн маслаҳатчи модули, ягона интерактив давлат портали орқали уюшма номига келаётган барча мурожаатлар назоратга олинган ва мониторинг олиб борилмоқда;

-   2018 йил май ойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги ташкил этилган виртуал электрон қабулхонаси cabinetpm2.gov.uz орқали уюшма номига 4 та, ҳамда cabinetpm.gov.uz орқали уюшма номига 3 та, Ягона интерактив давлат порталидан official2gov.uz 1 та, Жисмоний ва юридик шахслардан ёзма ва оғзаки мурожаатлар сони 16 та мурожаатлар келиб тушди ва ижроси таъминланди;

-  Уюшманинг марказий аппарати раҳбариятига, бошқарма ва бўлим бошлиқларига, масъул ходимларига “Идоралараро интеграцион платформа”- ижро назорати ijro.gov.uz тизимига уланди ва
“E-kalit” тарқатилди;

-  ҳар ҳафта давомида uzsavdo.uz расмий веб-саҳифага маълумотлар ва янгиликлар киритилмоқда.

-   2017-2018 йилларда ўқитиладиган ходимларнинг “Электрон ҳукумат” ўқув маркази томонидан ташкил этилган ўқув курсларида Уюшманинг марказий аппарати ходимларидан 7 нафари малака ошириб келишди;

-  Уюшманинг марказий аппаратига янги ишга кабул қилинган ходимлардан 12 нафарини КСБТ дастури бўйича компьютер саводхонлигидан аттестациядан ўтказилди. КСБТ дастуридан ўтганлиги тўғрисида сертификатлар берилди;

- Уюшманинг расмий веб-саҳифасини юритиш, фаолиятини ташкиллаштириш вазифаси юзасидан "Facebook, Davra.uz, Telegram, Muloqot.uz” миллий ва хорижий ижтимоий тармоқларга масъул шахслар тайинланган ва ҳар ҳафта давомида фаолиятга доир фото, видео ва расмлар, тегишли маълумотлар жойлаштирилмоқда;

-   Уюшма томонидан data.gov.uz очиқ маълумотлар порталига тегишли маълумотлар ҳар чоракда жойлаштириб ва янгиланиб келинмоқда.

- “ict.nis.uz” автоматлаштирилган тизимига ҳар чоракда ҳаққоний маълумотлар киритилмоқда;

- Уюшмага бухгалтерия ва молиявий кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотларни ulgurji.dst.uz ахборот тизимига жойлаштириш учун ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиалларига ҳамда янги кираётган корхоналарга логин ва пароллар берилмоқда;

         - “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси фаолиятида 2018 йилда
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлиги бўйича чора-тадбирлар режасининг барча бандларининг ижроси бажарилиши юзасидан ҳар ойда, ҳар чоракда тегишли маълумотлар Алоқа вазирлигига, “Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш” ва “Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш” давлат муассасаларига юборилмоқда;

-  Уюшма расмий веб-саҳифасини ахборот хавфсизлиги бўйича экспертизадан ўтказилиши юзасидан экспертизадан ўтказилди ва ижобий хулосалар олинди;

-  Уюшманинг ахборот хавфсизлиги сиёсати билан марказий девоннинг барча ходимларини, шу жумладан янги ишга қабул қилинган ҳамда синов муддатидан ўтган ходимларни таништириб борилди;

-    АКТ масъул ходимлари томонидан мунтазам равишда Уюшманинг марказий аппаратдаги ходимларининг интернетда ишлаш қоидалари, ишчи компьютерлари созлиги текширилиб, натижаси юзасидан таҳлиллар олиб борилмоқда.

-   АКТ масъул ходимлари томонидан мунтазам равишда Уюшманинг марказий аппаратдаги ходимларини назоратга олинган.

- Уюшмада система контроля над пользователями – Kerio Control Administration лизенцияли дастури ўрнатилган, ушбу тизим орқали ҳар бир ходимнинг компьютеридаги асосий ресурсларига киришга чекловлар қўйилган. ТАЛАБ ва ТАРТИБ қоидаларида берилган чекловлар, мумкин бўлмаган ахборот ресурсларига кириш қатъий назоратга олинган.

-   Уюшманинг раис ўринбосарлари Н.А. Рахбаров, Н.Т. Ахмаджоновлар топшириқларига биноан, “Видеоконференц” тизимини уюшма марказий аппаратига ҳамда ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиалларига жорий қилиш ва ўрнатиш юзасидан “Selena-lyuks” МЧЖ, “Agile” МЧЖ, “Proto” МЧЖ, “Huawei Tech Investment Tashkent” МЧЖ, АК “Узбектелеком”, “Datasite Technology” МЧЖ, “Heading Partners”ХК, “Munosib Davr Biznes” МЧЖ тегишли корхоналардан тижорат таклифлари олинди. Ҳозирги кунда видеоконференцсвязи тизимини жорий қилишда керакли асбоб ускуналар, жиҳозлар ва интернет тармоғининг нархларининг таклифлари таҳлил қилинмоқда ва ўрганилмоқда.

 

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 4 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

15.11.2018 09:43
Матндаги хато