Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан 2018 йил II-чорагида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

2018-06-20 12:07
|

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2017 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2018 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги муърузасидаги топшириқлар ижроси (АКТни жорий қилиш ва ривожлантириш қисми бўйича)

-  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3344-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сонли қарорлари берилган топшириқ ва вазифаларни сифатли бажарилиши юзасидан ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиаларида АКТни жорий этиш ва ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:

-  уюшманинг бошқарма ва бўлимларга алоҳида ҳимояланган электрон почта “e-хаt” тизимлари, ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиалларига ҳамда таркибидаги корхоналарга ҳимояланган электрон почта “e-хаt” тизими ва расмий веб–саҳифалар тўлиқ жорий қилинди ва ишга туширилди;

-  мунтазам  равишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги ташкил этилган виртуал электрон қабулхонаси, онлайн маслаҳатчи модули, ягона интерактив давлат портали орқали ҳамда Вазирлар Маҳкамасидан келиб тушаётган уюшма номига келаётган барча мурожаатлар кундалик назоратга олинган ва муаммоли масалаларни зарур ҳолда жойида ўрганиш бўйича Уюшманинг махсус ишчи гуруҳи тузилган ва қуйидаги ишларни амалга ошириш зиммасига юклатилган ва мониторинг олиб борилмоқда;

-  жисмоний ва юридик шахсларнинг, айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги ташкил этилган Виртуал электрон қабулхонасидан келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқилиши ва мурожаат қилган фуқаро билан гаплашиш, ҳолисона ҳал этиш, мавжуд муаммоларни ҳал этишни таъминлаш, зарур ҳолда сайёр қабул ташкил этиш, расмиятчиликка ва қоғозбозликка йўл қуймаслик чораларини кўриш вазифалари топширилган.

-   2018 йил 14 июн ойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги ташкил этилган виртуал электрон қабулхонаси cabinetpm2.gov.uz орқали уюшма номига 4 та, ҳамда cabinetpm.gov.uz орқали уюшма номига 3 та, Ягона интерактив давлат порталидан official2gov.uz 1 та, Жисмоний ва юридик шахслардан ёзма ва оғзаки мурожаатлар сони 16 та мурожаатлар келиб тушди ва ижроси таъминланди.

- Уюшманинг марказий аппарати раҳбариятига, бошқарма ва бўлим бошлиқларига, масъул ходимларига “Идоралараро интеграцион платформа”- ижро назорати ijro.gov.uz тизимига уланди ва “E-kalit” тарқатилди;

-  ҳар ҳафта давомида uzsavdo.uz расмий веб-саҳифага маълумотлар ва янгиликлар киритилмоқда;

-  2017-2018 йилларда ўқитиладиган ходимларнинг “Электрон ҳукумат” ўқув маркази томонидан ташкил этилган ўқув курсларида Уюшманинг марказий аппарати ходимларидан 7 нафари малака ошириб келишди;

-   Уюшманинг марказий аппаратига янги ишга кабул қилинган ходимлардан 12 нафарини КСБТ дастури бўйича компьютер саводхонлигидан аттестациядан ўтказилди. КСБТ дастуридан ўтганлиги тўғрисида сертификатлар берилди;

- Уюшманинг расмий веб-саҳифасини юритиш, фаолиятини ташкиллаштириш вазифаси юзасидан "Facebook, Davra.uz, Telegram, Muloqot.uz” миллий ва хорижий ижтимоий тармоқларга масъул шахслар тайинланган ва ҳар ҳафта давомида фаолиятга доир фото, видео ва расмлар, тегишли маълумотлар жойлаштирилмоқда;

-   Уюшма томонидан data.gov.uz очиқ маълумотлар порталига тегишли маълумотлар ҳар чоракда жойлаштириб ва янгиланиб келинмоқда.

- “ict.nis.uz” автоматлаштирилган тизимига ҳар чоракда ҳаққоний маълумотлар киритилмоқда;

- Уюшмага бухгалтерия ва молиявий кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотларни ulgurji.dst.uz ахборот тизимига жойлаштириш учун ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиалларига ҳамда янги кираётган корхоналарга логин ва пароллар берилмоқда;

- “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси фаолиятида 2018 йилда
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлиги бўйича чора-тадбирлар режасининг барча бандларининг ижроси бажарилиши юзасидан ҳар ойда, ҳар чоракда тегишли маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига, “Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш” ва “Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш” давлат муассасаларига юборилмоқда;

- Уюшма расмий веб-саҳифасини ахборот хавфсизлиги бўйича экспертизадан ўтказилиши юзасидан экспертизадан ўтказилди ва ижобий хулосалар олинди;

- Уюшманинг ахборот хавфсизлиги сиёсати билан марказий девоннинг барча ходимларини, шу жумладан янги ишга қабул қилинган ҳамда синов муддатидан ўтган ходимларни таништириб борилди;

-   АКТ масъул ходимлари томонидан мунтазам равишда Уюшманинг марказий аппаратдаги ходимларининг интернетда ишлаш қоидалари, ишчи компьютерлари созлиги текширилиб, натижаси юзасидан таҳлиллар олиб борилмоқда.

-  АКТ масъул ходимлари томонидан мунтазам равишда Уюшманинг марказий аппаратдаги ходимларини назоратга олинган.

-  Уюшмада система контроля над пользователями – Kerio Control Administration лизенцияли дастури ўрнатилган, ушбу тизим орқали ҳар бир ходимнинг компьютеридаги асосий ресурсларига киришга чекловлар қўйилган. ТАЛАБ ва ТАРТИБ қоидаларида берилган чекловлар, мумкин бўлмаган ахборот ресурсларига кириш қатъий назоратга олинган.

-   Уюшма раҳбариятининг топшириқларига биноан, “Видеоконференц” тизимини уюшма марказий аппаратига ҳамда ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиалларига жорий қилиш ва ўрнатиш юзасидан “Selena-lyuks” МЧЖ, “Agile” МЧЖ, “Proto” МЧЖ, “Huawei Tech Investment Tashkent” МЧЖ,
АК “Узбектелеком”, “Datasite Technology” МЧЖ, “Heading Partners”ХК, “Munosib Davr Biznes” МЧЖ тегишли корхоналардан тижорат таклифлари олинди. Ҳозирги кунда видеоконференцсвязи тизимини жорий қилишда керакли асбоб ускуналар, жиҳозлар ва интернет тармоғининг нархлари бўйича таклифлари таҳлил қилинмоқда ва ўрганилмоқда.

- Уюшманинг “uzsavdo.uz” расмий веб-саҳифасига қўйиладиган талаблар қайтадан кўриб чиқилди, тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

ict.nis.uz тизимидаги ахборот - коммуникация технологиялари саволномаси
ўз вақтида тўлиқ ва сифатли тўлдириб янгиланди.

-  Уюшманинг “uzsavdo.uz” расмий веб-саҳифасига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

Уюшмада ахборот хавфсизлиги сиёсати билан марказий девоннинг барча ходимлари журнал орқали ва қўшимча меҳнат шартномаси орқали талабларга жавоб бериш, тартибларга риоя этиш,  шунингдек, янги ишга қабул қилинган ҳамда синов муддатидан ўтган ходимларни хам таништириб борилмоқда.

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмасида “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш”, “Ахборот хавфсизлигини  таъминлаш” юзасидан:

- “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси фаолиятида 2018 йилда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлиги бўйича чора-тадбирлар РЕЖАСИ;

- “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасида ахборот-коммуникация технологияларини  жорий этиш жараёнида ахборот хизматларининг фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган Комплекс чора-тадбирлар ДАСТУРИ;

- “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 2018 йилда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар РЕЖАСИ;

- “Ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантириш, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар” бўлимининг
2018 йилда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлиги бўйича ИШ-РЕЖАЛАРИ ишлаб чиқилди.

Уюшма томонидан чора-тадбирларда берилган топшириқларнинг бажарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар 2018 йил 11 июнда 09-1/1170-сонли, 2018 йил 18 майда 09-1/1010-сонли хатлар орқали Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига, “Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш” ва “Электрон ҳукумат” марказларига юборилди.

Амалга оширилаётган ишлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига қўшимча маълумотлар юборилади.

 

 

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 3 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

17.07.2018 15:21
Матндаги хато