Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Ижро интизоми ва ҳужжатлар билан ишлаш бўйича “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг Ишчи гуруҳи томонидан мақсадли ва комплекс ўрганишлар тўғрисида маълумот

2018-07-17 15:59
|

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 16.04.2018 йилдаги 44-сон  баёни ҳамда 03/1-706-сон топшириғида кўтарилган масалалар жорий йилнинг 18 апрелида “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси Бошқаруви раиси З.О.Файзиев ҳузурида ўтказилган мажлисда танқидий муҳокама этилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Республика Ҳукумати қарорлари ва фармойишлари, топшириқлари ижросини таъминлашда таркибдаги айрим корхоналар раҳбарларининг роли, шахсий масъулияти ва жавобгарлиги қаттиқ танқид остига олинди  ҳамда вужудга келган камчиликларни бартараф этилиши, акс ҳолда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди. Муҳокама этилган масалалар бўйича 3-сон мажлис баёни қабул қилинди.

Ишчи гуруҳнинг жадвалига асосан, II-чоракда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги ҳудудий филиал ва корхоналарда ижро интизомининг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилди. Аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди. 

Мониторинг натижалари Қорақалпоғистон Республикасида - 27 июнда, Хоразм вилоятида -  28 июнда мазкур ҳудудларнинг жамоалари иштирокида  ҳужжатлар билан ишлашни такомиллаштириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш масалаларида масъул ходимларнинг роли ва жавобгарлигини ошириш масаласи муҳокама этилди. Мажлис иштирокчиларининг эътибори, жойларда олиб борилаётган ишларга ҳаққоний баҳо бериш, ижро ҳолати бўйича зарур чоралар кўриш, ҳисоботларни ўз вақтида ва талаб даражасида тақдим этишга қаратилди. Шунингдек, Уюшма раҳбариятидан бошлаб, бўлинмаларнинг барча бошлиқлари ва ходимлари томонидан сусткашлик ҳолатларига йўл қўймаслик,  ижро интизоми пастлиги ҳолларига йўл қўяётган ходимларга  тегишли қатъий баҳо берилиши ҳамда уларга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан бўшатишгача бўлган  интизомий чоралар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди. Кун тартиби юзасидан тегишли мажлис баёнлари қабул қилинди.

Қайд этилган масалада йўл қўйилган камчиликлар учун “Беруний Файз” МЧЖ раҳбари қатъий огоҳлантирилди ҳамда Уюшма Ишчи гуруҳига жамият раҳбарига нисбатан “хайфсан” бериш хусусида таклиф киритилиши эътироф этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича мониторинг натижалари Уюшма Ишчи гуруҳининг 29 июндаги мажлисида кўриб чиқилди ва 16 - сон баён қабул қилинди. Баёнда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, назоратни ташкил этиш ва ҳужжатлар билан ишлашда юзаки ёндошув ҳамда тегишли камчиликларга йўл қўйган масъул ходимлар ишига жиддий баҳо бериш, уларга  интизомий  таъсир  чоралари   кўриш  тавсия   этилди. 

 

ФайлХажми
Ijro nazorati.docx12.69 KB
Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 1 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

20.09.2018 17:31
Матндаги хато