Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Захира тўғрисида МАЪЛУМОТ

2018-12-10 12:16
|

Аҳолининг қиш ва баҳор ойларида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш ҳамда ички истеъмол бозорида нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги 866-сонли қарорига биноан республика бўйича 501 минг 177 тонна асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирага жамғариш белгиланган.

Шундан картошка – 222,4 минг тн, пиёз – 120,6 минг тн, сабзи – 91,6 минг тн ва гуруч 60,5 минг тн.

 “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси зиммасига 140 минг тонна захира режаси белгиланган, шу жумладан картошка 51,2 минг тн, пиёз -  25,9 минг тн, сабзи – 32,6 минг тн, гуруч  30,2 минг тн.

Республика бўйича захирага маҳсулотларни харид қилиш юзасидан  248,5 млрд. сўмлик шартномалар тузилди ва 56,5 млрд. сўм бўнак тўланди.

Маҳсулотларни узоқ муддат сифатли сақлаш учун жойлардаги омборлар хатловдан ўтказилди. Хатлов натижасига кўра уюшма корхоналаридаги мавжуд жами 165 минг тн омборлар, шулардан 65 минг тн совутгичли сиғимлар мавсумга тайёр ҳолатга келтирилди ва захира тадбирига жалб қилинди.

Жорий йил 10 декабр кунига уюшма таркибидаги корхоналар томонидан қарийб 55 минг тонна маҳсулотлар захирага ғамланди. Бундан ташқари четдан 73 минг тн картошка ва 75 минг тн гуруч келтириш бўйича тегишли ишлар амалга оширилиб, маҳсулот келтириш бошланди.

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 11 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

29.12.2018 10:40
Матндаги хато