Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

2019 йил давомида Уюшма томонидан ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш соҳасида режалаштирилган ишлар

2018-12-13 16:01
|

-  “Гермес” документооборот – ҳужжутлар айланишини назорат қилиш тизимини уюшма марказий аппаратига ҳамда ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиалларига жорий қилиш ва ўрнатиш. 

-  “Видеоконференц” тизимини уюшма марказий аппаратига ҳамда ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиалларига жорий қилиш ва ўрнатиш. 

“Хизмат-беминнат” савдо павильонларига тест синовида онлайн IP видеокузатув камераларини назорат қилиш учун  ўрнатиш ва марказлаштириш чораларини кўриш;

-  Уюшма раҳбариятига, ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиллари раҳбарлари билан онлайн мулоқот алмашиш ва топшириқлар бериш юзасидан видео камералар ва колонкаларни ўрнатиш ва жорий қилиш;

-     Уюшма марказий аппарати ходимларига IP телефония тизимини жорий қилиш (телефон тизими оптика толали кабеллар орқали ўрнатилади)

-    ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиалларига “Идоралараро интеграцион платформа”- ижро назорати ijro.gov.uz тизимини улаш ва “E-kalit”дан фойдаланиш чораларини кўриш;

-  мунтазам равишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал электрон қабулхонасига, Ягона интерактив давлат порталидан ҳамда Уюшманинг расмий веб-саҳифаси орқали жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушадиган барча электрон, ёзма ва оғзаки мурожаатларни ўрнатилган тартибда қисқа муддатда кўриб чиқиш ва ижросини таъминлаш;

- Уюшма марказий аппарат ходимлари, ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиаллари, ҳамда таркибидаги корхоналар ходимларнинг Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги “Электрон ҳукумат” ўқув маркази томонидан ташкил этилган ўқув курсларида малакасини ошириш;

-  Уюшмада мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ўқув семинарларини ташкил қилиш;

- Уюшма марказий аппарати ходимлари, вилоятлардаги уюшманинг ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиаллари, таркибидаги корхоналар ходимлари КСБТ дастури бўйича аттестациядан ўтказиш;

- “ict.nis.uz” автоматлаштирилган тизимига ҳар чоракда ҳаққоний маълумотларни киритиш;

-   Уюшма таркибидаги корхоналарда АКТ жорий этиш ҳолатини мониторинг қилиш.

-  “Ўзбектелеком” АК “ТШТТ” филиали томонидан “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасида аудио селектор йиғилишларини ўтказишда VPN каналини вилоятлардаги ташкил этилаётган ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиалларига ўтказиш ва ишга тушириш чораларини кўриш;

- “Тизимдаги корхоналарнинг статистик, бухгалтерлик ҳамда кўрсаткичлари бўйича умумлаштирилган ҳисоботларни шакллантириш учун интеграцияланган ulgurji.dst.uz ахборот тизимини Уюшманинг янги ташкил этилган тузилмасига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

-    “Обязательство на разглашение пароля и логина” - ulgurji.dst.uz ахборот тизимига логин ва паролнинг тарқатмаслик тўғрисида ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тарқатиш;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-cон қарори асосида, Уюшма таркибидаги корхоналарда АКТ жорий этиш ҳолатини мониторинг қилиш;

-  Уюшма ва вилоятлардаги  уюшманинг “Озиқовқаттаъминот” ҳудудий филиалларига лицензияга эга бўлган дастурий таъминотларни лицензия муддатини узайтириш ҳамда қўшимча лицензиялар ҳарид қилиш.

 

 

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 12 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

29.12.2018 10:40
Матндаги хато