Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Марказий девон раҳбарияти

2017-06-10 12:32
|

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмасининг марказий девони

 

УЮШМА РАИСИ: ФАЙЗИЕВ  ЗАФАР  ОМОНОВИЧ

Телефон рақами: (0 371)  239-49-71, (0 371) 239-10-03

 

Қабул кунлари: Душанба 8-00 дан 11-00 гача

                       

"E-хat" манзили: uzsavdo@exat.uz

Корпоратив электрон манзили: uzsavdo@umail.uz

web-site: uzsavdo.uz

 

1945 йил  Тошкент шаҳрида туғилган.

Миллати - ўзбек

Маълумоти - олий

Партиявийлиги - Халқ демократик партияси аъзоси

Давлат мукофотлари билан тақдирланганлиги

-1995 йил "Ўзбекистон  Республикаси хизмат кўрсатиш соҳасида хизмат кўрсатган ходим"

-2001 йил "Меҳнат  шуҳрати" ордени

-2011 йил "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил" эсдалик  нишони

Тамомлаган:

1972  йил Тошкент  халқ хўжалиги институти (сиртқи)

2000 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети (сиртқи)

1963 йилдан савдо соҳасида иш фаолиятини бошлаган.

2016 йилдан "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Амалга оширадиган вазифалари:

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда унга юклатилган вазифалар ва мажбуриятлар бажарилиши учун шахсан жавоб беради. Ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси олдида жавобгардир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президенти Девони, Вазирлар Маҳкамасига соҳани барқарор ривожлантириш, ушбу соҳада давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, жумладан, унинг тармоқларини модернизациялаш, техник жиҳатдан янгилаш, уларни рўёбга чиқариш стратегияси ва механизмлари бўйича таклифлар киритади, уларга тақдим этилаётган ҳужжатлар, маълумотнома, хат ҳамда Уюшманинг молиявий ва бошқа ҳужжатларини имзолайди.

Вазирликлар, компаниялар, бирлашмалар, концернлар, уюшмалар билан республика миқёсидаги соҳага оид кенг кўламли, истиқболли долзарб масала-муаммоларни   ҳамкорликда   кўриб   чиқиб,   уларни   ҳал   қилиш   юзасидан тааллуқли юқори ташкилотларга аниқ тизимли тадбирларни ўз ичига олган таклифлар киритади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига биноан Уюшма ваколатига тааллуқли масалалар бўйича халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради, Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.

 

РАИС ЎРИНБОСАРИ: РАҲБАРОВ НОДИРБЕК АЛИШЕРОВИЧ

Телефон рақами: (0 371)  239-49-71, 244-60-66

 

Қабул кунлари: Сешанба, Пайшанба 8-00 дан 11-00 гача

                        

"E-хat" манзили: uzsavdo@exat.uz

Корпоратив электрон манзили: n.a.raxbarov@umail.uz

web-site: uzsavdo.uz

 

1979 йили Тошкент шаҳрида туғилган.

Миллати - ўзбек

Маълумоти - олий

Партиявийлиги - йўқ

2016 й.- ҳ.в.-  "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

Амалга оширадиган вазифалари:

Раис ўринбосари сифатида Бошқарув мажлисларига тайёргарликни ва Уюшма ижро этувчи аппарати ташкилий ишларини бошқаради, барча ходимлар томонидан ижро интизомига қатъий риоя қилинишини ҳамда Уюшма йиғилишларида берилган топшириқларнинг бажарилиши бўйича назоратни ташкил қилади.

Таъсисчилар умумий йиғилиши, Уюшма Бошқаруви тавсиялари асосида қабул қилинган буйрук ва баён қарорларининг бажарилиши назоратини олиб боради.

Бошқарув раиси топшириғи ва ишончномасига мувофиқ музокаралар олиб боради ҳамда бухгалтерлик ва статистик, молиявий ҳисоботларни тасдиқлайди, Уюшма номидан баённомалар, хўжалик шартномалари, уларни ўзгартириш, келишув, қўшимчалар, бекор қилиш, турли хатлар, ундириш, даъволар бўйича ҳужжатларни имзолайди. Республика ҳудудларида жойлашган, уюшма тизимига ўзаро келишув-шартнома асосида киритилган улгуржи савдо базалари фаолияти самарадорлигини ошириш, улгуржи базаларда ташкилий ўзгаришларни мувофиқлаштириш, маҳаллий истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчилар билан алоқаларни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш юзасидан тегишли ишларни ташкил этади.

 

 

ИЖТИМОИЙ МУҲИМ ОЗИҚ-ОВҚАТ ТОВАРЛАРИ БИЛАН ОЛИС ВА БОРИШ ҚИЙИН ҲУДУДЛАРДАГИ АҲОЛИНИ БАРҚАРОР ТАЪМИНЛАНИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ: АХМАДЖОНОВ НЕЪМАТЖОН ТАИРЖАНОВИЧ

Телефон рақами: (0 371)  239-49-00

 

Қабул кунлари: Чоршанба, Жума 8-00 дан 11-00 гача

"E-хat" манзили: uzsavdo@exat.uz

Корпоратив электрон манзили: n.t.axmadjonov@umail.uz

web-site: uzsavdo.uz

 

1970 йили Тошкент шаҳрида туғилган.

Миллати - ўзбек

Маълумоти - олий

Давлат мукофотлари билан тақдирланганлиги

-2006 йил "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига – 15 йил"  эсдалик нишони 

Тамомлаган:

1994 йили Тошкент Давлат иқтисодиёт  университети (кундузги)

2005 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси Олий бизнес мактаби-магистр

2016 й - ҳ.в. -  "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмасининг "Ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари билан олис ва бориш қийин ҳудудлардаги аҳолини барқарор таъминланишни ташкил қилиш бошқармаси" бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Амалга оширадиган вазифалари:

Лавозимига кўра, Озиқ-овқат товарлари ва мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш, сақлаш, сотиш фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи сифатида унинг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади.

Уюшмага аъзо бўлган ҳудудий улгуржи савдо базаларининг озиқ-овқат товарлари, мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш, сақлаш, сотиш фаолиятига доир ишларни мувофиқлаштириш; улар билан озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқарувчилари ўртасида ўрта ва узоқ муддатли шартномавий савдо алоқаларини ўрнатиш, чакана савдо корхоналари, айниқса қишлоқ, бориш қийин ва тоғли ҳудудларда жойлашган корхоналарни озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашни ташкил этиш; озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва савдога етказиб бериш бўйича асосли буюртмаларни ишлаб чиқиш; мева-сабзавот, картошка маҳсулотларини фермер ва деҳқон хўжаликларидан харид қилиш, сақлаш ва қиш-баҳор мавсумида аҳолини барқарор таъминлашни ташкиллаштириш; ҳудудий улгуржи базалар томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкил этилишини мувофиқлаштириш; Қонунлар, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари, озиқ-овқат маҳсулотларига оид меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш, улар бўйича хулосалар ва таклифлар тайёрлаш ишларига раҳбарлик қилади.

 

МЕВА-САБЗАВОТ, КАРТОШКА, ПОЛИЗ ВА УЗУМ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ХАРИД ҚИЛИШ ВА ҚИШ-БАҲОР МАВСУМИ УЧУН ҒАМЛАШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ :

АСАМОВ ШАРАФИТДИН САЙФИТДИНОВИЧ

Телефон рақами: (0 371)  239-40-22

 

Қабул кунлари: Шанба ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни.

"E-хat" манзили: uzsavdo@exat.uz

Корпоратив электрон манзили: sh.s.asamov@umail.uz

web-site: uzsavdo.uz

 

1956 йили Тошкент шаҳрида туғилган.

Миллати - ўзбек

Маълумоти - олий

Тамомлаган:

1978 йил Тошкент политехника институти (кундузги)

1973-1978 йй. - Тошкент Политехника институти  талабаси

2016 й - х.в.-      "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмасининг "Мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларини харид қилиш ва қиш-баҳор мавсуми учун ғамлашни ташкил қилиш Бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Амалга оширадиган вазифалари:

Лавозимига кўра, Бош бошқарманинг бошлиғи сифатида Қишлок хўжалик маҳсулотларини етиштириш, қурилиш, модернизация қилиш; Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш; Ижро назорати ва кадрлар билан ишлаш бўлимларининг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади.

Паррандачилик, балиқчилик, чорвачилик, боғдорчилик, мева-сабзавот, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш стратегияси ва механизмлари бўйича кенг кўламли, истиқболли долзарб масалалар билан шуғулланади. Ушбу масалада муаммоларни кўриб чиқиб, Уюшма раисига уларни ҳал қилиш юзасидан аниқ тизимли тадбирларни ўз ичига олган таклифлар киритади.

Республика агросаноат соҳасига алоқадор вазирлик, ташкилот, идоралар билан ҳамкорликда тизимдаги янги қуриладиган, модернизация қилинадиган замонавий совутиладиган мева-сабзавотларни сақлаш омборларини эксплуатация харажатлари, қурилиш, таъмирлаш, қайта тиклаш учун ажратиладиган маблағларни тақсимлашни ташкиллаштиради, улардан мақсадли фойдаланишини таъминлашга шахсан жавоб беради ҳамда тааллуқли ҳужжатларни имзолайди.

Ваколати доирасида Уюшма Бошқаруви иш режасидаги тадбирлар, уюшма раҳбарининг топшириқларини ташкиллаштиради, тааллуқлиги бўйича Республика Вазирлар Маҳкамасига таклифлар, уюшма Бошқарувининг йиғилиш ва мажлисларига тегишли материалларни тайёрлайди. Уюшмага аъзо бўлган ҳудудий улгуржи базаларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, чорвачилик, паррандачилик ва баликчиликни ривожлантириш, қайта ишлаш ҳамда омборлар қурилиши, реконструкция ва модернизация қилинадиган совуткичли сиғимларнинг йиллик Дастурларини ишлаб чиқишни ташкил қилади ва уюшма раҳбариятига тасдиқлаш учун тақдим этади.

 

УМУМИЙ ВА МАХСУС БЎЛИМИ БОШЛИҒИ:

РАСУЛОВ ШУХРАТ ШОКАМАЛОВИЧ

Телефон рақами: (0 371)  239-49-71

 

Қабул кунлари: Шанба ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни.

"E-хat" манзили: uzsavdo@exat.uz

Корпоратив электрон манзили: sh.sh.rasulov@umail.uz

web-site: uzsavdo.uz

 

1978  йили Тошкент шаҳрида туғилган.

Миллати - ўзбек

Маълумоти - олий

Партиявийлиги - Ўзбекистон либерал демократик партияси аъзоси

Тамомлаган:

1999 йил Тошкент  Кимё - технология институти (бакалавр, кундузги)

2007 йил Тошкент  Кимё - технология институти (магистратура, кундузги)

2016 й. - ҳ.в.-  "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмасининг "Умумий ва махсус бўлими" бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Амалга оширадиган вазифалари:

Бошқарма бошлиғи ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик, Уюшманинг буйруқ кўрсатмалари ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ олиб боради. Бошқармада умумий раҳбарликни амалга оширади.

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси фаолиятига оид Ўзбекистан Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа юқори органларнинг қарор, фармойишлари, Уюшма раисининг буйруқ, қарор, мажлис баёнлари ва топшириқлари, шунингдек фуқаролардан келиб тушган ёзма ва оғзаки ариза, шикоят ва таклифларни Уюшманинг бошқа бўлинмалари билан биргаликда ўз вақтида ижро этилишини таъминлайди.

Бошқармага тааллуқли ҳужжатларнинг ижроси юзасидан Ижро назорати ва кадрлар билан ишлаш бўлимини маълум этади.

Марказий девон ходимларини мебель билан жихозланган бинода, хўжалик инвентарлари, компьютер ва кўпайтириш техникаси, бланкалар, девонхона товарлари ва иш фаолияти учун зарур бўлган бошқа инвентарлар, ҳужжатларни кўпайтириш, факс ва бошқа техникаларни созлигини таъминлайди.

Компьютер, музлатгич ва бошқа техникаларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича шартномаларни расмийлаштиради.

Бино ва бўлинмалар жойлашган хоналарни санитария ва ёнғин хавфсизлиги меъёрлари талаблари асосида сақлаш учун хўжалик хизмати кўрсатиш      ишларини самарали бўлишини ташкиллаштиради.

Уюшма    жойлашган    ҳудудни    ободонлаштириш,    қаватлар    ва ховларини (фойе) безаш ишларига раҳбарлик қилади.

Бухгалтерия билан биргаликда марказий девон товар-моддий бойликлари бўйича бухгалтерлик ҳисоботини ташкил этишни таъминлайди, марказий девонга қарашли товар-моддий бойликлар, асосий воситалар, маблағларни тўғрилиги ва инвентаризация ўтказилишини ташкил этади ва унинг устидан назорат ўрнатади.

Бино, хўжалик инвентарлари, мебель, асбоб-ускуналардан фойдаланиш талабларини бузган ва бошқарма ваколатига кирувчи бошқа масалалар бўйича сусткашликка йўл қўйган марказий девоннинг бошқарма ва бўлим бошлиқларидан тушунтириш хати талаб килади.

Раҳбариятга маъмурий - хўжалик ишларини яхшилашга қаратилган таклифлар киритади.

 

ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ, ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СИҒИМЛАР ВА ОМБОРХОНАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ:

АНВАРОВ ОТАБЕК МИРЗАРУСТАМОВИЧ

Телефон рақами: (0 371)  239-40-95

 

Қабул кунлари: Шанба ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни.

"E-хat" манзили: uzsavdo@exat.uz

Корпоратив электрон манзили: o.m.anvarov@umail.uz

web-site: uzsavdo.uz

1978 йил Тошкент шаҳрида туғилган

Миллати - ўзбек

Маълумоти - олий

Партиявийлиги - йўқ

Тамомлаган:                                                   

1998 йил Янгийўл озиқ-овқат технологияси техникуми (кундузги)

2005 йил Тошкент давлат авиация институти (кундузги)

1993-1998 йй. - Янгийўл озиқ-овқат технологияси техникуми талабаси

2016 й. - ҳ.в - "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмасининг "Инвестицияларни жалб қилиш, ихтисослаштирилган сиғимлар ва омборхоналарни ривожлантириш бўлими"  бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Амалга оширадиган вазифалари:

Бош бошқарма масалаларига доир Ҳукумат қарорлари, фармойишлари, баёнлари, уюшманинг буйруқлари ва қарорлари бажарилиши юзасидан материаллар, таҳлиллар ва таклифлар тайёрлайди; 

Бош бошқарма ваколатига доир масалалар бўйича Бош бошқарма бошлиғи ва Уюшма раҳбариятининг тезкор топшириқларини бажаради;

Бош бошқарма иш режасига мувофиқ, чора-тадбирларни ишлаб чиқишда таклифлар тайёрлайди. Бош бошқарма иш режасини  ишлаб чиқади ва унинг ижроси тўғрисида Бош бошқарма бошлиғига ҳисоботларни тақдим этади;

Уюшмага аъзо бўлган корхоналарнинг Ҳукумат ва Уюшма томонидан белгиланган топшириқлари ҳамда Дастурларни бажарилиши бўйича, Бош бошқармага тегишли бандларини ижросини назорат ва таҳлил қилади. Бош бошқарма бошлиғига ахборот беради;

Ҳудудий улгуржи базалар томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, боғлар ва экинзорлар яратиш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчиликни ривожлантириш юзасидан мавжуд муаммоларни ҳал этишда базаларга хизмат доирасида кўмаклашади ва амалий ёрдам беради;

 

МОЛИЯ ВА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБОТИ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ:

ХОЛМАТОВА ЕЛЕНА ШАВКАТОВНА

 

Телефон рақами: (0 371)  239-11-70

 

Қабул кунлари: Шанба ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни.

"E-хat" манзили: uzsavdo@exat.uz

Корпоратив электрон манзили: e.sh.xolmatova@umail.uz

web-site: uzsavdo.uz

 

1952  йили Тошкент шаҳрида туғилган.

Миллати - ўзбек

Маълумоти - олий

Тамомлаган:

1973 йил Тошкент халқ хўжалик институти (кундузги)

2016 й. - х/в.  -  "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмасининг "Молия ва бухгалтерия ҳисоботи" бўлими бошлиғи  лавозимида ишлаб келмоқда.

Амалга оширадиган вазифалари:

Уюшманинг тизимдаги базалар билан бухгалтерлик ишларини юргазади.

Дебитор ва кредитор карздорликни мониторингини олиб боради.

Аъзолик бадалини ўз вақтида тўланишини назоратга олади.

Уюшманинг молиявий ҳолати бўйича доимий мониторинг олиб боради.

Уюшманинг молиявий, солиқ ва бошқа тўловларини тўланишини амалга оширади.

Марказий девоннинг бухгалтерлик ҳисоботини олиб боради.

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 4 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

16.10.2017 12:34
Матндаги хато