Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Фаолиятимиз тўғрисида маълумот

2017-09-18 12:19
|

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан 2017 йил январ-июн ойларида амалга оширилган ишлар бўйича асосий

КЎРСАТКИЧЛАРИ

 

-   Тизимдаги корхоналар сони – 54 та.

- Республикада улгуржи корхоналар сони – 8 минг 500 та (Уюшма улуши–0,6%);

-   Тизимдаги корхоналар товар айланмаси – 86,4 млрд.сўм

   (2016 йил шу даврига нисбатан 113,2 %);

-   Тизимдаги чакана савдо корхоналар (дўконлар) сони – 4 минг 28 та.

(Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-03-17-1-сонли “Назорат   механизми” жорий этилгандан сўнг)

 - Республикада чакана корхоналар сони – 94 минг 300 та (Уюшма улуши–4,3%);

-   Маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналаридан 145 млрд.сўмлик маҳсулотлар харид қилинган;

-   Чакана савдо корхоналари ва бошқа истеъмолчиларга – 159 млрд.сўмлик, шундан олис ва тоғли ҳудудларга – 24 млрд.сўмлик. маҳсулотлар етказиб берилган;

-   2017 йил январ-феврал ойида сотилган:

         *маҳаллий ун – 82,6 минг тонна (Уюшма улуши 64,3%),

         *ўсимлик ёғи – 14,5 минг тонна (Уюшма улуши 69,3%),

         *шакар – 2,8 минг тонна;

-   2016-2017 қиш-баҳор мавсумига 100 минг тн. қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси яратилди. Шундан, картошка – 26,6 минг тн., пиёз – 16,2 минг тн., сабзи – 12,5 минг тн., бошқа сабзавотлар – 6,8 минг тн., гуруч – 19,2 минг  тн.

-   Тизимдаги корхоналарда 2017 йил январь ойида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар:

   қолипли нон ва нон маҳсулотлари – 426 тн., макарон – 27 тн.,

   қандолат маҳсулотлари – 21,3 тн.,

   ноозиқ-овқат маҳсулотлари – 536 млн.сўмлик;

-   Тизимдаги совуткичли сиғимлар:

- 2011-2015 йилларда – 68 минг тн. реконструкция-модернизация қилинган. 

- ПҚ-2517 сонли қарордан сўнг тизимда 52 минг 650 тн. ҳажимдаги совуткичли сиғимлар фаолият юритмоқда, шундан 2016 йилда 3,5 минг тн. ҳажимдаги совуткичли сиғимлар фойдаланишга топширилди.

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмасининг фаолияти тўғрисида 

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари қуйидагилардан иборат:

-талаб-эҳтиёжни чуқур ўрганиш асосида, янги мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум билан ички истеъмол бозорини узлуксиз тўлдириб бориш ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида уларни қиш-баҳор даврига ғамлаб қўйиш учун фермер ва деҳқон хўжаликларидан, агрофирмалардан шундай маҳсулотларни харид қилиш шартномаларини тузиш;

-қиш-баҳор даврига ғамлаб қўйиладиган янги мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумнинг яхши сақланишини ташкиллаштириш, уларни сақлаш вақтида нобудгарчиликларни камайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш, маҳсулотни харид қилиш ва етказиб беришда замонавий логистика тизимини кенг жорий қилиш;

-республика шаҳарларида янги мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум сотиш бўйича ихтисослаштирилган ярмарка савдоларини доимий асосда ўтказиб туриш;

-тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг кўламда жалб этиш ва уюшма таркибига кирган корхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишларини ташкил қилиш, мева--сабзавот маҳсулотлари сақланадиган махсус омборхоналар ва совутиш камералари қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялашни таъминлаш, уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш;

-олис ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида яшовчи аҳолини ижтимоий аҳамиятли озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишончли ва узлуксиз таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

-уюшма таркибига кирган корхоналар мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ишлари жадал олиб борилмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги  ПҚ-2520-сонли қарорига биноан давлат буюртмаси асосида 360 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш белгиланган.

Давлат буюртмаси бўйича белгиланган ҳажмнинг 100 минг тоннаси «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси корхоналари, 30 минг 726 тоннаси Соғлиқни сақлаш ва Халқ таълими вазирликлари корхоналари билан биргаликда, 229 минг 274 тоннаси 26 та шаҳарлар ҳокимликлари, шунингдек, 300 минг тонна маҳсулот ички истеъмол бозорини кафолатли тўлдириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар  ҳокимликлари  томонидан захирага қўйилади.

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси томонидан бу йилги захирани ташкиллаштириш бўйича маҳаллий ҳокимликлар, ижтимоий соҳа муассасалари билан етарли даражада иш олиб борилмаяпти, камчиликларимиз бор.

Масалан, жойларга бориб ўрганганимизда Андижон, Тошкент вилоятларида шаҳар ва туманлардаги тайёрловчилар томонидан фермер хўжаликлари билан маҳсулотларни харид қилиш бўйича шартномалар тузилмаган, кредитларни расмийлаштиришга банкларга буюртмалар берилмаган, Наманган, Фарғона, Қашқадарё вилоятларида Ижтимоий соха муассасалари томонидан маҳсулотларни харид қилиш бўйича шартномалар тўлиқ тузилмаган, деярли барча вилоятларда захирага маҳсулотларни қўйиш ишлари суст олиб борилмоқда.

Бу борада камчиликларни бартараф этиш мақсадида Уюшмадан ҳар бир ҳудудга вакилларимизни бириктирдик. Қорақалпоғистон Республикаси, ҳар бир вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари билан  чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, махсус қарорлар асосида жойларда Ишчи гурухлари тузилди.

Ушбу гурухларга Уюшма базалари, ҳокимлик, солиқ органлари, банк ходимлари, ижтимоий соҳа ташкилотлари вакиллари, фермерлар кенгаши ва бошқа масалага алоқадор ташкилотлар ходимлари киритилди. 2016/2017 йил захираси учун давлат буюртмаси асосида маҳсулот харид қилиш бўйича фермер ва деҳқон хўжаликлари билан тайёрловчи корхоналари ўртасида контрактация шартномаларини тузиш масаласига катта эътибор қаратилди. Бунда бўнак маблағлари асосан фермер ва деҳқон хўжаликларининг уруғлик, кўчатлар, ёнилғи-мойлаш материаллари, кимёвий ўғит, эҳтиёт қисмлар харид қилиш, техника таъмири учун харажатларини олдиндан тўлаб беришга йўналтирилди. Ҳар бир маҳсулот етиштирувчи фермер, деҳқон хўжалиги, агрофирмаларнинг имкониятлари ўрганиб чиқилди ва   етиштирилган маҳсулотларни харид қилиш тўғрисида шартномалар тузилди.

Шахсан ўзим, ўринбосарим, бошқарма бошлиқлари ва бошқа мутасадди мутахассислар жойларда захирани қандай қилиб амалга ошириш, экин эккан фермерлар маҳсулотини қишгача сақлаб бериш ва захира билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва барча  вилоятлар ҳокимлари билан мазкур вилоятларга бориб шуғулландик. Натижада вилоят ҳокимлари билан биргаликда ўз омборларига эга бўлмаган фермерлар етиштирган маҳсулотини бизнинг уюшма омборларида сақлашлари масаласини ҳал этишга, биз ўз навбатида маҳсулотларни бепул сақлаб, қиш-баҳор ойларида савдога чиқаргандан кейин тўловларни амалга оширишга келишдик.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Уюшма ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан жорий йилга белгиланган жами 660 минг тонна захирани амалга оширувчи 6463 та турли мулкчилик шаклидаги тайёрловчи корхоналар аниқланиб, уларга маҳсулот турлари бўйича режа тақсимланди.

Ҳудудлардаги барча омборлар ва совутгичли сиғимлар хатловдан ўтказилиб, тайёрловчи ва бошқа корхоналардаги мавжуд 5239 та     832 минг тонна сиғимга эга омбор ва совутгичли камералар, шу жумладан Уюшма тизимидаги 128 минг 450 тонна сиғимли 335 та омборлар захира тадбирига жалб этилди. 

Жорий йил 4 октябр кунига Давлат буюртмасидаги 360 минг тоннадан  Уюшма корхоналарида 20 минг 515 тн (20,6%, режа- 100 минг тн), ижтимоий соха вазирликлари бўйича 4 минг 700 тн (15,3%, режа- 30,7 минг тн ), 26 та шаҳарлар бўйича 42 минг 762 тн (18,7%, режа- 229 минг 274 тн) маҳсулотлар захирага қўйилди. 

Тайёрловчи корхоналарнинг молиявий имкониятлари таҳлил қилиниб, жами захира учун талаб этиладиган 672 млрд. сўм маблағнинг 528 млрд. сўми корхоналарнинг ўз маблағлари, 96 млрд. сўми республикадаги 17 та тижорат банкларидан кредит ҳисобига ҳамда ижтимоий соҳа муассасаларига 47,4 млрд. сўм бюджет ҳисобидан қопланиши аниқланди. Банк кредитининг нақд пул кўринишидаги эҳтиёжи 46 млрд сўмни ташкил этади.

Кредитларни расмийлаштириш бўйича тайёрловчи корхоналар томонидан банкларга буюртмалар бериш давом этмоқда, ҳозирги кунгача Уюшма корхоналари томонидан банкларга 58 млрд. 500 млн. сўм кредит, шундан нақд пул кўринишида 29,5 млрд. сўм  ажратишга буюртмалар тақдим этилди. Бугунгача амалда 15 млрд 885 млн. сўм кредит, шундан  223 млн.сўм нақд пул маблағлари ажратилди.

Ўйлайманки, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, тижорат банклари раҳбарлари билан биргаликда бир ёқадан бош чиқариб ишни ташкил қилсак бу йилги захира режасини тўлиқ бажарилишига эришамиз.  

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 4 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

16.10.2017 12:34
Матндаги хато