Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

FAQ

Жавоб.  Уюшманинг амалга оширадиган ишлари ва вазифалари қуйидагича:

Уюшманинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2011 йил 30 мартдаги “Ўзулгуржисавдоинвест” Уюшмаси
тузилмасини ислоҳ қилиш ва фаолият самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги
ПҚ-1514-сонли Қарорини 4-бандига асосан белгиланган;

Етиштирилган маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини, айниқса янги
мева-сабзавот маҳсулоти, узум ва полиз маҳсулотини жамлаш ҳамда уларни
экспортга етказиб беришни ташкил қилиш;

мева-сабзавот ва картошка маҳсулотларини фермер ҳамда деҳқон
хўжаликларидан харид қилиш, уни пухта сақлаш ва қиш-баҳор даврида аҳолини
ушбу маҳсулотлар билан барқарор таъминлаш;

ички истеъмол бозори конъюнктурасини маркетинг жиҳатдан ўрганиш, ҳусусан
қишлоқ жойлардаги, олис ҳамда етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктларидаги
чакана савдо тармоғини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари билан
ишончли ва узлуксиз таъминлаб туриш чора-тадбирларини амалга ошириш;

улгуржи ташкилотларнинг моддий – техника базасини ривожлантириш ва
мустаҳкамлаш бўйича ишларни ташкил этиш, тайёр озиқ –oвқат товарлари ва
янги мева –сабзавот маҳсулотлари учун иҳтисослаштирилган омборхоналар
қуришни, реконструкциялаш ва модернизация қилишни таъминлаш, уларни
замонавий омбор, савдо ва музлатиш ускуналари билан жиҳозлаш;

уюшма таркибига кирувчи улгуржи базалар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда
маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан алоқаларни йўлга
қўйиш ва мустаҳкамлашда уларга кўмаклашиш.

“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси тизимидаги улгуржи савдо базалар
бўйича “uzsavdo.uz” расмий веб-саҳифаси орқали қуйидаги маълумотларни
олишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 6 март “Улгуржи савдо
корхоналари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-300-сонли
қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 февралдаги “Улгуржи ва
чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун қулай
шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3722-сонли фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 март
«Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси тузилмасини ислоҳ қилиш ва фаолият
самарадорлигини ошириш тўғрисида ПҚ-1514-сон қарори.

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 6 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

16.10.2017 12:34
Матндаги хато