Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Марказий девон бошқарма, бўлим бошлиқлари ва ходимлари

2018-12-20 14:14
|

Марказий девон ходимлари қуйидаги манзилда жойлашган. Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 25 уй. Почта индекси: 100021

 

МАРКАЗИЙ ДЕВОН БОШҚАРМАСИ, БЎЛИМ БОШЛИҚЛАРИ ВА ХОДИМЛАРИ

 

 

БОШҚАРМА БОШЛИҒИ АСАМОВ ШАРАФИТДИН САЙФИТДИНОВИЧ

Телефон рақами: (0 371)  239-40-22, 244-60-66 (факс)

Қабул кунлари: Шанба ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни.

"E-хat" манзили: sh.asamov@exat.uz

Корпоратив электрон манзили: sh.asamov@uzsavdo.uzsh.s.asamov@umail.uz

web-site: uzsavdo.uz

Мажбуриятлари: НИЗОМИ

 

1956 йили Тошкент шаҳрида туғилган.

Миллати - ўзбек

Маълумоти - олий

Тамомлаган:

1978 йил Тошкент политехника институти (кундузги)

1973-1978 йй. - Тошкент Политехника институти  талабаси

2017 й - х.в.-  "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмасининг "Қишлоқ хўжалик маҳсулотларига талаб ва таклифлар истиқболини белгилаш" Бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Амалга оширадиган вазифалари:

Лавозимига кўра, Бош бошқарманинг бошлиғи сифатида Қишлок хўжалик маҳсулотларини етиштириш, қурилиш, модернизация қилиш; Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш; Ижро назорати ва кадрлар билан ишлаш бўлимларининг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади.

Паррандачилик, балиқчилик, чорвачилик, боғдорчилик, мева-сабзавот, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш стратегияси ва механизмлари бўйича кенг кўламли, истиқболли долзарб масалалар билан шуғулланади. Ушбу масалада муаммоларни кўриб чиқиб, Уюшма раисига уларни ҳал қилиш юзасидан аниқ тизимли тадбирларни ўз ичига олган таклифлар киритади.

Республика агросаноат соҳасига алоқадор вазирлик, ташкилот, идоралар билан ҳамкорликда тизимдаги янги қуриладиган, модернизация қилинадиган замонавий совутиладиган мева-сабзавотларни сақлаш омборларини эксплуатация харажатлари, қурилиш, таъмирлаш, қайта тиклаш учун ажратиладиган маблағларни тақсимлашни ташкиллаштиради, улардан мақсадли фойдаланишини таъминлашга шахсан жавоб беради ҳамда тааллуқли ҳужжатларни имзолайди.

Ваколати доирасида Уюшма Бошқаруви иш режасидаги тадбирлар, уюшма раҳбарининг топшириқларини ташкиллаштиради, тааллуқлиги бўйича Республика Вазирлар Маҳкамасига таклифлар, уюшма Бошқарувининг йиғилиш ва мажлисларига тегишли материалларни тайёрлайди. Уюшмага аъзо бўлган ҳудудий улгуржи базаларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, чорвачилик, паррандачилик ва баликчиликни ривожлантириш, қайта ишлаш ҳамда омборлар қурилиши, реконструкция ва модернизация қилинадиган совуткичли сиғимларнинг йиллик Дастурларини ишлаб чиқишни ташкил қилади ва уюшма раҳбариятига тасдиқлаш учун тақдим этади.

 

 

 

РАИС ЁРДАМЧИСИ, АКТ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ: НУРМУХАМЕДОВ АБДУКАРИМ АБДУЛАЗИЗОВИЧ 

Телефон рақами: (0 371)  239-46-82

"E-хat" манзили: aktuzsavdo@exat.uz

Корпоратив электрон манзили: a.nurmuhamedov@uzsavdo.uz, a.a.nurmuxamedov@umal.uz

web-site: uzsavdo.uz

Мажбуриятлари: НИЗОМИ

 

1982 йил Тошкент шаҳрида туғилган

Миллати - ўзбек                                            

Маълумоти - олий                                          

Партиявийлиги - йўқ      

Тамомлаган:

2001 й. Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети (кундузги)

2001-2004 йй.   – Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети талабаси

2016 й. - х.в. - "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмасининг АКТни ривожлантириш, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Асосий вазифалари:

- Уюшманинг раҳбариятига бўйсунади ҳамда берилган топшириқларнинг ижросини ўз вақтида бажарилишини таъминлайди.

- Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича вазирлик ҳамда идоралар томонидан уюшмага келишиш учун тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармони, қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори ва фармойиши лойиҳаларининг Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда кўриб чиқишни, таклиф ва хулосаларини берилишини ташкил қилади.

- Уюшма ҳамда тизимдаги корхоналарда замонавий ахборот технологияларидан, дастурий маҳсулотлардан ва маълумотларни қайта ишловчи воситаларидан, алоқа ва маълумотлар узатиш воситаларидан фойдаланиш, ривожлантириш масалалари юзасидан таклифлар тайёрлайди ва уюшма раҳбарига тақдим этади.

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти”га бўйсунади ҳамда уюшма таркибидаги корхоналар ва Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ҳамда вазирлик ҳузуридаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш, “Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш” марказлари, “Ўзбекистон Алоқа ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси”, “Uzinfocom” ва  “Unicon.uz” давлат корхоналари билан ҳамкорликда ишлайди.

 

 

БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ ЎРИНБОСАРИ: АХМЕДЖАНОВ ШУҲРАТ ТАИРДЖАНОВИЧ

Телефон рақами: (0 371)  239-12-85, 244-60-66 (факс)

"E-хat" манзили: r.xamidbekov@exat.uz

Корпоратив электрон манзили: sh.ahmadjanov@uzsavdo.uzsh.t.axmadjonov@umail.uz 

web-site: uzsavdo.uz
Мажбуриятлари: НИЗОМИ
 

1974 йил Тошкент шаҳрида туғилган              

Миллати - ўзбек                                             

Маълумоти - олий                                           

Партиявийлиги - халқ демократик партияси аъзоси

Тамомлаган:

1996 йил Тошкент давлат техника университети (кундузги)   

2002 йил Тошкент молия институти (сиртқи)  

1991-1996 йй. - Тошкент Давлат техника университети талабаси

2016 й - ҳ.в.  - “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлашга жамғариш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда. 

Асосий вазифалари:

- Бўлимда иш юритиш билан шуғулланади. Шунингдек келиб тушган ва чиқаётган ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштиради.

- Вазирлар Маҳкамасидан келиб тушган қарор, фармойиш, баёнлар ижроси, ҳамда бўлимнинг иш-режаси, назоратга олинган ҳужжатларнинг бажарилишини таҳлил қилади ва умумлаштирилган ҳолда ҳар чорак якуни бўйича, кейинги ойнинг 5 санасига бўлим бошлиғига ахборот тақдим этади.

- Оммавий-ахборот воситалари, радио, телевиденияда зарур ҳолда реклама ишини ташкил этади, тизимдаги ташкилот, корхоналарга тегишли хат, телеграмма, таклифлар тайёрлайди ва уларни ижрочиларга етказади.

- Республика миқёсида ўтказиладиган байрамлар, турли тадбирлар ("Наврўз", Мустақиллик байрами, Ийд рамазон ва бошқалар) бўйича келиб тушган ҳужжатлар асосида бўлим ваколати доирасида ўзаро ҳамкорлик ва томонларнинг мажбуриятлари тўғрисидаги келишув-шартнома асосида фаолият юритаётган тизимдаги улгуржи савдо базаларга тегишли тавсиялар тайёрлайди.

- Бўлимга фуқаролардан келиб тушган ариза, мурожаат, шикоятларни кўриб чиқади, ижроси бўйича ҳулосалар тайёрлайди ва ҳужжатларни назоратдан олинишини таъминлайди.

- Иш жилдларини рўйхат асосида олиб боради, компьютерлардан тўғри фойдаланиш тартибини кузатади.

 

 

 

 

БОШ МУТАХАССИС: УМУРЗОҚОВА ГУЛЧЕҲРА ҚАХХАРОВНА

Телефон рақами: (0 371) 239-10-85, 244-60-66 (факс)

"E-хat" манзили: l.shamuratova@exat.uz

Корпоратив электрон манзили: g.umurzakova@uzsavdo.uz  

web-site: uzsavdo.uz
Мажбуриятлари: НИЗОМИ
 

1948 йил Тошкент шаҳрида туғилган              

Миллати - ўзбек                                             

Маълумоти - олий                                           

Партиявийлиги - йўқ                                       

Тамомлаган:

1973 й. Тошкент политехника институти (кундузги)

1994 й. Тошкент халқ хўжалиги институти (сиртқи)

2016 й.-ҳ.в.-"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси кадрлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаб келмоқда.

 

 

 

 

 

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 4 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

17.12.2021 15:30
Матндаги хато