“Ўзбекозиқовқатзахира”
уюшмаси ижро этувчи аппаратининг
“Ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантириш жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар” бўлинмаси
НИЗОМИ
Умумий қоидалар
1.1 Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 20 октябрда қабул қилинган ПҚ-3344 сонли қарорининг 3 - иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси ижро этувчи аппарати тузилмасига асосан “Ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантириш жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан билан алоқалар (бундан буён Бўлинма деб юритилади) ташкил этилиб, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис Сенати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари, фармойишлари, йиғилиш баёнлари, кўрсатмалари, шунингдек “Ўзбекозоқовқатзахира” уюшмасининг (бундан буён Уюшма деб юритилади) буйруқлари, уюшма ва унинг таркибий бўлинмаларига Ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантириш жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича хизмат кўрсатиш, ташкил этишни таъминлайди, уюшмаси топшириқлари асосида амалга оширади.
1.2 Бўлинма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига, Олий Мажлис Палаталари қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек
2005 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти тўғрисида”ги 62-сон қарори ва фармойишларига, шунингдек Уюшмасининг буйруқлари, қарорлари ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
1.3 Бўлинма ўз фаолиятини Уюшма раиси раҳбарлигида амалга оширади ва унга бўйсунади.
1.4 Бўлинма ўз фаолиятини Уюшма марказий девонининг бошқарма ва бўлимлари, таркибидаги мева-сабазвот маҳсулотларини харид қилиш ва сақлаш корхоналари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
1.5 Уюшманинг Ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантириш, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлинмаси 4 нафар мутахассислардан ташкил топган.
1.6 АКТ бўйича масъул мутахассислар Уюшма раҳбариятига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти”га бўйсунади ҳамда уюшма таркибидаги корхоналар ва Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ҳамда вазирлик ҳузуридаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш, “Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш” марказлари, “Ўзбекистон Алоқа ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси”, “Uzinfocom” ва “Unicon.uz” давлат корхоналари билан ҳамкорликда ишлайди.
1.7 АКТ бўйича масъул мутахассислар белгиланган тартибда Уюшманинг марказий аппарати бошқарма, бўлимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги «Озиқовқаттаъминот» ҳудудий филиаллари, уюшма таркибидаги корхоналар билан яқин келажакда мўлжалланган дастурлар ва иш режалар, юқори ташкилотларнинг топшириқлари, Уюшма ҳайъат қарорлари, буйруқлари ва АКТ соҳасини ривожлантириш ва жорий этиш бўйича раҳбарият топшириқлари бажарилишини мунтазам равишда таҳлил қилиб боради ва уюшма топшириғига биноан уюшма марказий аппарати йиғилишларида ҳисобот беради.
1.8 АКТ масъул мутахассислар ўз ишини ойлик, чорак, ярим йиллик ва йиллик иш режаси асосида олиб боради.
II.“Ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантириш жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар” бўлинмасининг вазифалари, функциялари ва ҳуқуқлари
2.1 Қуйидагилар асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал электрон қабулхонаси cabinetpm.gov.uz, Ягона интерактив давлат портали official2gov.uz ҳамда Уюшманинг расмий веб-саҳифаси орқали Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушадиган электрон, ёзма ва оғзаки мурожаатларни ўрнатилган тартибда қисқа муддатда кўриб чиқиш ва ижросини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги Р-5017-сонли фармойиши 1а иловадаги 17-бандига мувофиқ, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 августдаги “Ижро назорати”нинг 16-бандида берилган топшириқлар ижросини сифатли таъминлаш юзасидан “Идоралараро интеграцион платформа” (ijro.gov.uz) тизимига уланиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрелдаги “Иқтисодиётнинг реал секторига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2158-сонли қарорининг ижросини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-1989-сонли қарорининг ижросини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1730-сонли қарорининг ижросини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги “Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 232-сонли қарорининг ижросини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакаларини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 73-сонли қарорининг ижросини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сонли қарорининг ижросини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 октябрдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат хокимияти органлари ходимларининг малакаси ва қўникмаларини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳамда уларни ишда компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш юзасидан аттестасиядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 289-сонли қарорининг ижросини таъминлаш;
2.2 “Ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантириш жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар” бўлинмаси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг миллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминлаш;
Уюшма тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳолати юзасидан мутасадди ташкилотлар томонидан экспертизадан ўтказиш;
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда вазирлик ҳузуридаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш, “Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш” марказларига ҳар чоракда чора-тадбирлар режасида белгиланган ишларни ижро ҳолати бўйича маълумот тақдим этиб бориш;
Уюшма расмий веб-саҳифасини юритиш, фаолиятини ташкиллаштириш вазифаси юзасидан "Facebook, Davra.uz, Telegram, Muloqot.uz” миллий ва хорижий ижтимоий тармоқларга фаолиятга доир фото, видео ва расмлар, тегишли маълумотлар жойлаштириш;
Уюшма марказий аппаратида ахборот хавфсизлиги, тизим ва манбаларни ҳимоялаш бўйича “Ахборот хавфсизлиги сиёсати” лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ҳамда вазирлик ҳузуридаги “Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш” марказига, Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик хизматига киритиш ҳамда иш фаолиятида фойдаланиш;
Уюшманинг ахборот хавфсизлиги сиёсати билан марказий девоннинг барча ходимларини, шу жумладан янги ишга қабул қилинган ҳамда синов муддатидан ўтган ходимларни таништириб бориш;
Ҳар бир ходим компьютеридаги маълумотларнинг даҳлсизлигини кафолатланиши учун локал ҳисоблаш тамроғидан фойдаланишда компьютернинг асосий ресурсига киришга чекловлар қўйиш, бошқалар билан ахборот алмашишда тармоқ учун мўлжалланган алоҳида каталоглардан фойдаланишини назорат қилиш;
Уюшмада локал компьютер тармоғи ҳолатини таҳлил қилиш ва тармоққа уланган компьютер техникаларини назоратдан ўтказиш;
Уюшманинг “Марказий девонида компьютер техникаси, локал ва интернет тармоғидан фойдаланиш Тартиби” ва “Интернет тармоғида манбалар билан ишлаш қоидалари”га асосан ходимлар иш компьютерини назорат қилиш;
Уюшманинг сервер хонасини O’z Dst 2590-2012 Ўзбекистон давлат стандарти ва RH45-201:2011 раҳбарий ҳужжат талабларига тўлиқ мувофиқлаштириш;
Уюшмада лицензияга эга бўлган дастурий таъминотларни лицензия муддатини узайтириш ҳамда қўшимча лицензиялар ҳарид қилиш юзасидан раҳбариятга таклифлар киритиш;
Уюшма ва таркибдаги корхоналарда ахборот хавфсизлигига масъул ходимларни малакасини тизимли равишда оширишни ташкил этиш;
Уюшмада мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ўқув семинарларини ташкил қилиш;
Уюшманинг “ict.nis.uz” тизимидаги АКТни ривожлантириш тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда ҳаққоний маълумотларни киритиш;
Уюшмада ахборотлаштириш соҳасида давлат сиёсатини ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ривожлантириш, маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш, автоматлаштириш масаласида махсус дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш;
Ахборот тизимлари ва расмий веб-саҳифани ахборот хавфсизлиги бўйича экспертизадан ўтказилишини чораларини кўриш;
Бошқарув жараёнини компьютерлаштириш тизимини ишга тушириш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича масъул ходимларни буйруқ асосида тайинлаш ҳамда замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш, интернет тармоғига уланиш, ички локал тармоқни ишга тушириш, веб-саҳифасини ташкил этиш, ягона ҳимояланган электрон почта ва электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича чора-тадбирлари бўйича Уюшманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги «Озиқовқаттаъминот» ҳудудий филиаллари, таркибидаги корхоналарига таклиф ва тавсиялар бериш;
Ахборотлаштириш соҳасида давлат сиёсатини ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш, автоматлаштириш бўйича дастурлар мажмуини амалга ошириш;
ахборот тизимлари ва ресурсларининг ахборот-технологиялари бўйича ўзаро муносабатларини таъминлаш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига интерактив давлат хизматларини кўрсатиш ҳамда маълумотлар базаларини яратишни таъминловчи уюшманинг инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантириш;
уюшманинг барча бўлинмаларида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш ва ривожлантириш жараёнларини меъёрий-ҳуқуқий, техник ва ахборот-таҳлил маълумотлар билан таъминлаш;
уюшма расмий веб-саҳифасини такомиллаштириш ва доимий фаол ишлашини таъминлаш;
интернет тармоғида уюшманинг веб-ресурсларини ташкил этиш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини ҳимоя қилиш бўйича техник инфратузилмасини жорий этиш ва ривожлантириш, уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш ҳамда уни замонавий даражада сақлаш;
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг тегишли бўлинмалари билан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ўзаро муносабатларни амалга ошириш;
Раҳбариятнинг назоратида бўлган топшириқларнинг аниқ ва тўлиқ бажарилишини таҳлил қилиб бориш;
Уюшма томонидан қабул қилинган буйруқлар ва Бошқарув қарорларининг бажарилиши устидан ўтказилган таҳлиллар асосида тегишли ҳужжатларни тайёрлашда қатнашиш ва тегишли таклифлар киритиш;
Уюшма Бошқаруви мажлислари кун тартибига киритилган бўлимнинг ваколати доирасидаги масалаларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш мақсадида бошқарма ва бўлимлар томонидан Бошқарув қарори лойиҳалари ва маълумотларини тайёрлашни ташкил қилишда иштирок этиш;
Уюшманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги «Озиқовқаттаъминот» ҳудудий филиаллари, уюшма таркибидаги корхоналарга давлат ва хўжалик бошқаруви органларига расмий ҳужжатларни етказиш учун ҳимояланган электрон почтани ишга тушириш ва тўлиқ юборишни таъминлаш;
Бошқарув мажлисига тааллуқли ҳужжатларни (қарор, баённома) рўйҳатдан ўтказиш ва кўпайтириш ва ижрочиларга етказилишини таъминлаш.
Уюшма раҳбарияти томонидан белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш; ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг миллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминлаш;
Миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида Уюшма фаолиятининг долзарб жиҳатларини, ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларини ёритиш;
Интернет тармоғида Уюшма веб-сайтини ахборот билан таъминлаб бориш;
Уюшмага нисбатан ижтимоий фикрнинг аҳволини ҳамда маҳаллий, республика ва хорижий оммавий ахборот воситалари муносабатини таҳлил қилиш ва улар тўғрисида Уюшма раҳбариятини хабардор қилиш.
2.3 “Ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантириш жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар” бўлинмасининг функциялари қуйидагилардан иборат:
Уюшманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги «Озиқовқаттаъминот» ҳудудий филиаллари, таркибидаги корхоналарда замонавий ахборот технологияларидан, дастурий маҳсулотлардан ва маълумотларни қайта ишловчи аппарат воситаларидан, алоқа ва маълумотлар узатиш воситаларидан фойдаланиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, уларни ривожлантириш масалалари юзасидан таклифлар тайёрлаш ва уюшма раҳбарига тақдим этиш;
ахборот-коммуникация технологияларини, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш бўйича тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш ва ходимларни малакасини ошириш бўйича уюшманинг бизнес-режа ва ҳаражатлар сметаларида алоҳида бандлар кўрсатиш юзасидан таклифлар, иш-режалар, чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш;
уюшманинг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича режалар ишлаб чиқиш, келишиш учун Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига, вазирлик ҳузуридаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш, “Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш” марказларига юбориш ва уюшма раҳбариятига тасдиқлаш учун тақдим этиш;
уюшманинг корпоратив тармоғини, ахборот-коммуникация технологиялари ва телекоммуникация тармоғи, дастурий-аппарат воситалари, маълумотлар алмашиш ва сақлаш воситаларини яратиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ваколати доирасидаги ахборот ресурслари, маълумотлар базалари, ахборот тизимлари ва интерактив давлат хизматларини жорий этиш бўйича қабул қилинган қарорлари ижросини таъминлаш;
уюшманинг веб-ресурсларини маълумотлар билан тўлдириш, тузилмасини, таркибини ва интерактив хизматларини ривожлантириш вазифаларини амалга оширишни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича дастурларнинг ижроси юзасидан ахборот киритиб бориш;
уюшманинг фаолияти йўналишларида статистик, таҳлилий ва бошқа маълумотлар банкларини яратиш;
уюшмада ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кадрлар малакасини ошириш ва тайёрлашнинг самарали тизимларини яратиш.
Хизмат олдида турган вазифаларни самарали ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотларни Уюшманинг бошқа бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда тўплаш ва ишлаш; оммавий ахборот воситалари учун хабарларни (пресс-релизлар, бюллетенлар, обзорлар ва шу кабиларни) тайёрлаш ва тарқатиш;
Уюшма фаолиятига доир масалалар бўйича босма материалларни тайёрлаш ҳамда миллий ва хорижий нашрларда эълон қилиш, теле ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш, ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш;
Уюшма раҳбарияти ва ходимларининг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан матбуот анжуманлари, брифинглари, мусоҳабалари ва бошқа учрашувларини ташкил этиш;
Вазирлик фаолиятига доир масалалар бўйича ижтимоий фикрни ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари позициясини ўрганишга доир таҳлилий ишларни амалга ошириш;
Оммавий ахборот воситалари билан ахборот-маълумотнома ишларини амалга ошириш учун Уюшма фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг тизимлаштирилган маълумотлар банкини ташкил этиш;
Уюшма фаолиятини энг тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Ахборот хизмати ўз ваколатлари доирасида миллий ва хорижий ахборот агентликлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг Уюшма фаолияти тўғрисидаги материалларни тайёрлашда кўмаклашиш тўғрисидаги буюртманомалари ва сўровларини кўриб чиқади.
2.4 “Ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантириш жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар” бўлинмасининг қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўзига берилган ваколатлар доирасида уюшма бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги «Озиқовқаттаъминот» ҳудудий филиалларидан, таркибига кирувчи барча корхоналардан зарурий маълумот ва бошқа турдаги ҳужжатларни сўраб олиш;
уюшманинг барча мажлис, йиғилиш ва бошқа тадбирларида қатнашиш;
белгиланган вазифаларни бажариш уюшма раҳбари билан келишилган ҳолда АКТ бўлинмасининг олдига қўйилган вазифаларни ўз вақтида, сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида юқори малакали эксперт ходимларини шартнома асосида ишга жалб қилиш;
бошқа вазирлик ва идораларнинг ахборот хизматлари билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилиш;
раҳбариятнинг топшириғига кўра давлат органлари, республика ва ҳалқаро аҳамиятга эга бўлган тадбирларда АКТ масъул мутахассислар ваколатига тааллуқли масалалар бўйича уюшма номидан вакиллик қилиш;
уюшма марказий аппаратида компьютер техникаси, локал, корпоратив ва интернет тармоқларидан фойдаланиш Тартибини ишлаб чиқиш, Бошқарма ва бўлим ходимларининг мазкур “ТАРТИБ” талабларига қатъий риоя этишлари ва ўз хизмат фаолиятларини амалга оширишлари шахсан бошқарма ва бўлим бошлиқлари зиммасига юклатиш, ўз иш фаолиятидан ташқари бошқа ишлар билан шуғулланган, Интернет тармоғидан тааллуқли бўлмаган маълумотларни, жумладан, (кино, мусиқа, видео кўринишдаги ва компьютер иш унумини пасайтирадиган дастурлар) қўчириш ва томоша қилишни таъқиқлаш “ТАРТИБ” талабларига қатъиян риоя қилмаган ходимларга нисбатан чора кўриш тўғрисида раҳбариятга таклиф киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
27 мартдаги 73-сон қарорига биноан, 2017-2018 йилларда ўқитиладиган ходимларнинг Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат” ўқув маркази томонидан ташкил этилган ўқув курсларида Уюшманингмарказий аппарати ходимлари, вилоятлардаги ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиаллари, корхоналар ходимларни билим ва кўникмаларини ошириш;
Уюшма марказий аппарати ходимлари, вилоятлардаги уюшманинг ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиаллари, таркибдаги корхоналарнинг АКТ масъул ходимларини малакасини тизимли равишда оширишни ташкил этиш;
Уюшма марказий аппарати ходимлари, вилоятлардаги уюшманинг ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиаллари, таркибидаги корхоналар ходимлари КСБТ дастури бўйича аттестациядан ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
31 декабрдаги 355-cон қарори асосида, Уюшма таркибидаги корхоналарда АКТ жорий этиш ҳолатини мониторинг қилиш;
Ахборот хизматнинг вазифалари ва функцияларини бажариш учун зарур бўлган ахборотларни Уюшманинг бошқа бўлинмаларидан, Уюшмага таркибидаги корхоналардан белгиланган тартибда сўраб олиш;
Уюшманинг йиғилишларида, мажлисларида ва бошқа тадбирларида қатнашиш;
Қўйилган вазифаларни бажариш учун Уюшма раҳбари билан келишган ҳолда Уюшманинг бошқа бўлинмалари ходимларини, шунингдек бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ва экспертларини жалб этиш, шу жумладан контракт асосида жалб этиш;
Бошқа идораларнинг ахборот хизматлари билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Раҳбариятнинг топшириғига кўра давлат органларида, республика ва халқаро аҳамиятга эга бўлган тадбирларда Ахборот хизмати ваколатига тааллуқли масалалар бўйича Уюшма номидан вакиллик қилиш;
Ўз ваколатлари доирасида босма нашрларни нашр этиш;
Уюшманинг ахборот сиёсатини такомиллаштиришга доир таклифларни, Ахборот хизмати фаолияти масалалари бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаларини раҳбариятнинг кўриб чиқиши учун киритиш.
2.5 “Ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантириш жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар” бўлинмаси қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
Уюшманинг иш тартибига риоя қилиш;
уюшма раҳбарияти томонидан берилган топшириқлар ва кирим қилинган ҳужжатларни белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш;
ўзининг зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга жавобгар.
2.6 “Ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантириш жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар” бўлинмаси:
мазкур ҳужжатда кўрсатилган ва кейинчалик юклатиладиган вазифаларни ижроси учун шахсан жавоб беради;
ички меҳнат тартиби ва меҳнат интизоми қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг йиғилиш баёнлари, кўрсатмалари, шунингдек “Ўзбекозоқовқатзахира” уюшмаси раҳбарининг топшириқларини бўлим томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
12 январдаги 12-сон “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан белгиланган тартибларга қатъий риоя қилиш ва амалга ошириш ҳамда ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис Сенати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари, фармойишлари, уюшмани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан идора раҳбарига таклифлар киритади;
уюшма миқёсида йирик муаммо ва масалалар кўриладиган йиғилишларда иштирок этади, муаммолар ечимлари бўйича таклифлар тайёрлайди;
ходимларнинг лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқади ва компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича таклифларни Уюшма раҳбарига тасдиқлашга киритади;
юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун идоранинг ходимлари, давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармалари, корхона ва ташкилотлар мутахассисларини жалб қилади;
уюшма раҳбарининг топшириқлари ижросини таъминлайди;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
3. Бўлинмани тугатиш ва қайта ташкил этиш:
3.1. Бўлинма белгиланган тартибда Уюшма раисининг буйруғи билан тугатилиши ва қайта ташкил этилиши мумкин.
“Қишлоқ хўжалик маҳсулотларига талаб ва таклифлар истиқболини белгилаш” бошқармаси
Н И З О М И
I. Умумий қоидалар:
1.1. Бошқарма “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг (бундан буён Уюшма деб юритилади) функционал таркибий бўлинмаси бўлиб, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 20 октябрдаги “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3344-сонли қарорининг 3-иловаси билан тасдиқлаган тузилмасига биноан ташкил этилган.
Бошқарма ўз фаолиятини, 2015 йил 29 декабрдаги “2016-2020 йилларга қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2460-сонли ҳамда 2017 йил 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг хужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражадаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги ПҚ-2881-сонли қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 июндаги “Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 206-сон қарори ва ҳукумат топшириқлари талаблари асосида амалга оширади.
Бошқарма, ички истеъмол бозорини, энг аввало қиш-баҳор даврида мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум билан барқарор таъминлаб туриш учун талаб ва таклифлар асосида уларни истиқболини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор, фармон ва фармойишлари, Давлат маслаҳатчиларининг топшириқлари, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик Палатаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, йиғилиш баёнлари, кўрсатмалари, Уюшманинг буйруқлари, қарорлари ва топшириқлари ижросини ўз вақтида таъминлайди.
1.2. Мазкур Низом Бошқарманинг вазифалари, ваколатлари ва фаолиятининг ташкилий - ҳуқуқий асосларини белгилайди.
1.3. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига, Олий Мажлис Палаталари қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек 2005 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти тўғрисида”ги 62-сон қарори ва фармойишларига, шунингдек Уюшмасининг буйруқлари, қарорлари ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
1.4. Бошқарма ўз фаолиятини Уюшма раиси раҳбарлигида амалга оширади ва унга бўйсунади.
1.5. Бошқарма ўз фаолиятини Уюшма марказий девонининг бошқарма ва бўлимлари, таркибидаги мева-сабазвот маҳсулотларини харид қилиш ва сақлаш корхоналари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
II. Бошқарма вазифалари:
2.1. Бошқарма қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини талаб ва таклифи истиқболини белгилашда қуйидаги вазифа ва масалаларни бажаришга қаратилган:
- қисқа ва узоқ муддатли даврларга қишлоқ хўжалиги тармоқларини ҳудудлар бўйича ривожланишини аниқлаш;
- мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришнинг ҳудудий жойлашувларини ҳисобга олган ҳолда минтақавий маҳсулотлар бозорини аниқлаш;
- республика аҳолисини тиббий меъёрларда мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини ҳисоблаш;
- захирага қўйиши лозим бўлган маҳсулотлар истиқболини, нарҳ-навосини аниқлаш бўйича ишлар ташкил этиб бориш;
- қишлоқ хўжалик экин майдонларини кенгайтириш ҳисобига маҳсулот етиштириш ҳажмининг истиқболини белгилаш.
2.2. Ички истеъмол бозорини қиш-баҳор мавсумида барқарор таъминлаш мақсадида захирага ғамлаш учун мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка ва полиз маҳсулотлари харид қилиш юзасидан давлат буюртмасини шакллантириш ишларини мувофиқлаштиради.
2.3. Ички бозор конъюктурасининг маркетинг тадқиқотлари натижаларини ҳисобга олган ҳолда, давлат буюртмасига биноан қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг асосий турлари бўйича харид қилиш учун эҳтиёжнинг прогноз ҳажмлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради.
2.4. Аҳолини ва бошқа истеъмолчиларни арзон нархлардаги мева-сабзавот маҳсулотлари билан йил давомида узлуксиз таъминлаш ва режа асосида сотиш учун ўрта ва узоқ муддатга башорат қилиш орқали Давлат буюртмаси параметрлари лойиҳаларини аниқлайди.
2.5. Давлат буюртмаси доирасида мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка ва полиз маҳсулотлари харид қилиш бўйича контрактация шартномалари, уларда харид қилинадиган маҳсулотлар ҳажмларини ва турларини Уюшмага аъзо таркибидаги мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва сақлаш корхоналарига етказади.
2.6. Давлат буюртмаси ҳажмлари ҳисоб-китобларини тайёрлашда давлат статистика органлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги ва Иқтисодиёт вазирликларининг фойдаланиш мумкин бўлган барча маълумотларидан, ташқи бозорларнинг ҳолати тўғрисидаги таҳлилий ахборотдан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигидан олинган ахборотдан, шунингдек ички ва ташқи бозорлар конъюктурасининг чуқур маркетинг тадқиқотларидан фойдаланади.
2.7. Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси баланси лойиҳасини ишлаб чиқади ва бажарилиши мониторингини олиб боради.
2.8. Давлат буюртмасини бажариш учун минтақада ёки туманда етиштириладиган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажми етарли бўлмаган тақдирда бошқа минтақалардан ёки туманлардан ортиқча етиштирилган ҳажмни жалб этиш чораларини кўради.
2.9. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳамда шаҳарлардаги аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун Уюшманинг тегишли бўлинмалари билан биргаликда қўшимча захира омборларини аниқлаш ишларини амалга оширади Уюшманинг тегишли бўлинмасига таклиф киритади.
2.10. Уюшманинг таалуқли бўлинмаси билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма Бош бошқармалари ва бўлимлари билан биргаликда контрактация шартномаларини бажарилишида иштирок этади.
2.11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликларига ҳамда Давлат Статистика қўмитасига белгиланган тартибда керакли маълумотларни тақдим этиб боради.
2.12. Уюшмага аъзо таркибидаги мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва сақлаш корхоналари томонидан келгуси йилга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар Дастурларини ишлаб чиқишда ва ижросини ташкил этишда иштирок этади ҳамда тегишли бандлари ижросини назорат қилади.
2.13. Бошқарма фаолиятига оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Олий Мажлиси Палаталарининг қарорлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, мажлис баёнлари, кўрсатмалари шунингдек Уюшманинг буйруқлари, баёнлари, қарорлари ва топшириқлари, тасдиқланган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ Уюшмада электрон ҳужжат айланиш имкониятларидан фойдаланган ҳолда иш юритишни ташкил қилади, уларнинг натижалари бўйича маълумотларни даврий равишда Уюшма марказий аппарати мажлислари муҳокамасига киритиб боради.
2.14. Бошқарув мажлисида кўрилаётган бошқармага тааллуқли масалалар бўйича материаллар тайёрлайди.
III. Бошқарманинг ҳуқуқлари:
Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
3.1. Уюшма номидан Бошқарма ваколати доирасидаги масалалар бўйича вакиллик қилиш;
3.2. бошқарма ваколатига доир масалалар бўйича белгиланган тартибда йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказиш;
3.3. ўзига юклатилган вазифалар, функцияларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Уюшмага аъзо корхоналардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
3.4. ички истеъмол бозорини қиш-баҳор мавсумида барқарор таъминлаш мақсадида захирага ғамлаш учун асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харид қилиш юзасидан давлат буюртмасини шакллантириш ва бажарилиши бўйича таркибдаги корхоналарда олиб борилаётган ишлари юзасидан иштирок этиб, ўз таклиф ва кўрсатмаларини бериш;
3.5. Бошқарма хизмат доирасида йиғилишлар чақириш ва ўтказиш, бу йиғилишларга илмий-тадқиқот, олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилот мутахассисларини жалб қилиш;
3.6. Уюшма раҳбариятининг топшириғига биноан таркибидаги корхоналар аҳволини ўрганиш, барча ҳужжат ва материаллар билан танишиш ҳамда мажлис ва йиғилишларида қатнашиш;
3.7. Уюшмага келган ҳужжатлар, ариза ва мурожаатларда кўтарилган масалалар Қонун ва қонуности ҳужжатларида белгилаб берилган Уюшма ваколатлари доирасига кирмаса, уларни муаллифларига қайтариб юбориш;
3.8. Бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича Уюшманинг бошқа бошқармалари билан зарурий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда, уларнинг ижросини ташкил этиш ва назорат қилишда иштирок этиш;
3.9. Раис ва унинг ўринбосарлари томонидан ҳужжатларни бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Уюшмада тасдиқланган Регламент, Иш юритиш тартиби, ижро интизомини ташкил этиш тўғрисидаги Йўриқнома талабларидан келиб чиқиб, бошқарма ҳужжатларининг ижро муддатини белгилаш ҳуқуқига эгадир.
IV. Бошқарманинг жавобгарлиги:
4.1. Бошқарма фаолияти доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Олий Мажлиси Палаталарининг қарорлари ва топшириқлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, мажлис баёнлари, кўрсатмалари, Уюшманинг буйруқлари, баёнлари, қарорлари ва раҳбарият топшириқларининг ўз вақтида ижро этилиши учун жавоб беради.
V. Бошқарманинг тузилмаси ва унинг
фаолиятини ташкил этиш:
5.1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳамда шаҳарлардаги аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари прогноз параметрларини ишлаб чиқади. Ишлаб чиқилган прогноз параметрлари бўйича хар чоракда зарур ҳолда маълумотлар киритиб боради.
5.2. Бошқарманинг тузилмаси Уюшма раиси томонидан тасдиқланади.
5.3. Бошқарманинг бошлиғи, ўринбосари ва мутахассислари белгиланган тартибда раис буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
5.4. Бошқарма ишига бошлиқ раҳбарлик қилади. Бошқарма бошлиғи Уюшма бошқарувининг Раиси ва Раис ўринбосарларига бўйсунади.
5.5. Бошқарма ходимлари Бошқарма бошлиғига бўйсунади, унинг тавсиясига биноан Уюшма раиси томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
5.6. Бошқарманинг фаолияти Уюшма Низомига, Уюшмада иш юритиш бўйича Йўриқномага, Регламентга, Иш тартибига ва ушбу Низомга, раис ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, Уюшма буйруқлари, баён қарорларига мувофиқ, шунингдек Бошқарманинг иш режалари асосида ташкил этилади.
5.7. Бошқарманинг иш режалари раис томонидан тасдиқланади.
VI. Бошқарма Уюшманинг таркибий бўлинмалари билан ўзаро муносабатлари:
6.1. Бошқарманинг Уюшма таркибий бўлинмалари билан ўзаро муносабатлари ушбу Низом ва таркибий бўлинмаларнинг Низомлари билан белгиланади.
VII. Бошқармани тугатиш ва қайта ташкил этиш:
7.1. Бошқарма белгиланган тартибда Уюшма раисининг буйруғи билан тугатилиши ва қайта ташкил этилиши мумкин.
Ташқи иқтисодий фаолиятни бошқариш тўғрисида
НИЗОМ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
- Ташқи иқтисодий фаолият бошқармаси «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмасининг (қуйида Уюшма деб номланади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
- Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонундларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Уюшма Уставига, Бошқарув Раисининг буйруқлари, фармойишлари ва кўрсатмаларига, шунингдек мазкур низомга амал қилади.
- Бошқарма ўз ишини белгиланган тартибда тасдиқланган иш режасига асосан амалга оширади.
БОШҚАРМАНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
4. Бошқарманинг асосий вазифалари:
- Уюшма таркибига кирувчи қорхоналарнинг импорт ва экспорт операциялари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш ресурсларининг моддий балансларига мувофиқ, уларнинг импорти бўйича марказлаштирилган харидлар соҳасида ишларини мувофиқлаштириш;
- уюшма таркибига кирувчи қорхоналарнинг импорт ва экспорт операциялари соҳасида ишларини мувофиқлаштириш;
- уюшма корхоналарига қишлоқ хўжалик маҳсулотлар экспортини кенгайтиришда кўмаклашиш;
- ташқи бозорларни ўрнаниш, уюшма корхоналарига хорижий шериклар билан мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиш ва корхоналар томонидан Республикада ишлаб чиқарилмайдиган озиқ-овқат товарларини харид қилиш учун тўғридан-тўғри импорт шартномаларни тузиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш;
- уюшма таркибига кирувчи корхоналар ва хорижий ишлаб чиқарувчилар – озиқ-овқат ва истеъмол товарларни етказиб берувчилар ўртасида мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш;
- уюшма корхоналари томонидан экспортга йўналтирилган замонавий технологик ишлаб чиқаришларни жалб қилиш ва яратиш бўйича чора-тадбирларни ташкил қилиш;
- уюшма корхоналари томонидан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва уларни ишлаб чиқариш аҳолининг эҳтиёжини тўлиқ қондирмайдиган истеъмол товарларни экспорт ва импорт қилиш бўйича таклиф ва тавсияларни тайёрлаш;
- товар, хом ашё бозорларнинг маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, хом ашё, материаллар ва товарларга нархлар конъюнктурасини ўрганиш ва олинган ахборотни уюшма корхоналарига тақдим қилиш;
- уюшма таркибига кирувчи ҳудудий улгуржи корхоналарнинг ҳўл мева-сабзавот маҳсулотлари, полиз экинлари ва узумни ғамлаш ва маҳсулотларни экспортга етказиб беришни аниқ ташкил қилиш бўйича ҳаракатларини мувофиқлаштириш.
БОШҚАРМАНИНГ АСОСИЙ ФУНУЦИЯЛАРИ
5. Бошқарманинг асосий функциялари деб қуйидагилар ҳисобланади:
- импорт товарларига энг мақбул нархларни белгилаш ва кейинчалик олинган ахборотни уюшма корхоналарига тақдим қилиш мақсадида жаҳон бозорлари (товар ва хом ашё) конъюнктурасини ўрганиш;
- Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат товарларини экспорт қилувчи ва товарларни импорт қилувчи рақобатдош, ишончли фирмаларни излаш;
- таклифларни тарқатиш, тижорат таклифларни қабул қилиш ва тизимлаштириш;
- хорижий етказиб берувчилар тўғрисида ахборотни тайёрлаш ва уни уюшманинг импорт қилувчи корхоналарига тақдим қилиш;
- уюшма корхоналари ва хорижий компаниялар вакиллари ўртасида товарларни импорт ва экспорт қилиш бўйича шартномаларни тузиш юзасидан музокараларни ташкил қилиш;
- уюшма таркибига кирувчи корхоналарга импорт ва экспорт шартномалар лойиҳаларини тузиш бўйича тавсияларни тайёрлаш;
- мева-сабзавот маҳсулотларни экспортга юклаб жўнатиш бўйича ҳисоботларни йиғиш ва умумлаштириш;
- импорт бўйича товарларни юклаб жўнатилиши, ҳаражати ва келиб тушиши ҳисобини олиб бориш ва назорат қилиш, ушбу ишлар бўйича турли ахборот, маълумотномалар ва ҳисоботларни тайёрлаш;
- уюшма корхоналари томонидан иш жараёнида фойдаланиш учун товар ва хом ашё бозорларининг маркетинг тадқиқотларини олиб бориш;
- хом ашё, материаллар ва товарларга нархлар конъюнктурасини ўрганиш;
- жаҳон бозорларининг товар ва нарх тавсифларини акс этувчи ахборот материалларини тизимлаштириш ва ҳисобга олиш;
- уюшма корхоналарига импорт бўйича келган товарлар билан боғлиқ масалалар юзасидан маслаҳатлар бериш ва амалий ёрдам кўрсатиш;
- юқори технологик ускуналар ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи ишончли фирмалар – дунё пешқадамларини излаш.
БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
6. Бошқармага раҳбарлик қилишни бошлиқ амалга оширади, у белгиланган тартибда Уюшма Бошқаруви Раиси томонидан лавозимига тайинланади ва озод этилади.
Бошқарманинг бошқа ходимлари Бошқарма бошлиғининг тақдимномасига мувофиқ Уюшма Бошқаруви Раиси томонидан лавозимига тайинланади.
7. Бошқарма бошлиғи:
- Бошқарма ваколатларига тааллуқли Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Бошқарув Раисининг буйруқлари, фармойишлари ва кўрсатмалари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
- Бошқарманинг бутун фаолиятига раҳбарлик қилади, мазкур Низомдан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга оширади;
- Бошқарма ходимларига лавозим йўриқномаларини тайёрлайди;
- уюшма раҳбариятига Бошқарма ходимларини жойдан-жойга ўтказилиши, уларни муваффақиятли иш учун рағбатлантириш ва уларга интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифларни тақдим қилади.
8. Бошқарма бошлиғи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- уюшма таркибига кирадиган корхоналардан Бошқармага юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материаллар, маълумотлар, маълумотномалар, ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатлар тақдим қилишларини талаб қилиш;
- Бошқармани унинг ваколатларига тааллуқли бўлган масалалар бўйича барча давлат, жамоат ва ўзга ташкилотларда ифода этиш;
- уюшма раҳбариятига Бошқарма ваколатларига тааллуқли бўлган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
- уюшма корхоналарининг Бошқарма ваколатларига тааллуқли бўлган масалалар бўйича ишлари аҳволининг текширувларини амалга ошириш.
9. Бошқарма бошлиғи Бошқармага юклатилган вазифа ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши учун тўлиқ жавобгар бўлади.
Бошқарманинг бошқа ходимлари жавоб бериш даражаси уларнинг лавозим йўриқномалари билан белгиланади.
Аҳолини асосий озиқ-овқат товарлари билан таъминлаш бошқармаси
Низоми
I. Умумий қоидалар
1.1.Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида”ги ПҚ-3344–сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси (кейинги ўринларда Уюшма) Аҳолини асосий озиқ-овқат товарлари билан таъминлаш бошқармаси (кейинги ўринларда бошқарма) асосий вазифаларини белгилаб беради.
1.2. Аҳолини асосий озиқ-овқат товарлари билан таъминлаш бошқармаси "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
1.3. Бошқарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги
қонунчилиги, Уюшманинг Низоми, буйруқлари, қарорлари, ҳамда ушбу Низом асосида амалга оширади.
II. Бошқарманинг асосий вазифалари
2.1. Озиқ-овқат маҳсулотларининг ижтимоий муҳим турлари билан республиканинг барча худудларида аҳолини, айниқса, олис ва бориш қийин ҳудудларда узлуксиз таъминланиши бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
2.2. Уюшмага аъзо бўлган савдо-тайёрлов корхоналарининг ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларини харид қилиш, сақлаш, сотиш фаолиятига доир ишларини мувофиқлаштириш;
2.3.Республика ички бозорида озиқ-овқат товарлари савдосининг маркетинг таҳлилларини олиб бориш;
2.4. Ички истеъмол бозорида маркетинг таҳлиллари асосида ва аҳоли талабидан келиб чиққан ҳолда зарур турдаги озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш учун буюртмаларни жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
2.5. Озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқарувчилари билан улгуржи савдо ўртасида ўрта ва узоқ муддатли шартномавий алоқаларни ўрнатишнинг асосий йўналишларини белгилаш ва бу борада ишлаб чиқариш тармоқлари билан зарур тадбирларни амалга ошириш;
2.6 Маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар томонидан аҳоли эқтиёжи тўлиқ қондирилмаётган озиқ-овқат маҳсулотлари турларини четдан келтириш борасида таклифлар ишлаб чиқиш;
2.7. Уюшмага аъзо бўлган савдо-тайёрлов корхоналарига:
- озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқарувчилари билан савдо-тайёрлов корхоналари ўртасида ўрта ва узоқ муддатли шартномавий савдо алоқаларини ўрнатишда;
- чакана савдо корхоналарини, айниқса қишлоқ, бориш қийин ва тоғли ҳудудларда жойлашган корхоналарни озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашни ташкил этишда;
- озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва савдога етказиб бериш бўйича асосли буюртмаларни ишлаб чиқишда;
- суст сотиладиган ҳамда сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирада йиғилиб қолиши ҳолатларини олдини олиш бўйича;
- товарларни сақлаш жараёнида омборлар, совутиладиган камералардан самарали фойдаланишда;
- озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва чакана савдога етказиб бериш жараёнларини тўғри ташкил қилишда тавсиялар бериш, методик амалий ёрдам кўрсатиш;
2.8. Уюшма тизимида чакана савдо корхоналари учун қулай шароитлар яратиш бўйича тавсиялар бериш;
2.9. Савдо-тайёрлов корхоналар томонидан ташкил этиладиган савдо ярмаркаларида, «Хизмат-беминнат» савдо тармоқларида кенг ассортиментдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бўлишини таъминлаш;
2.10. Савдо-тайёрлов корхоналарининг тижорат фаолиятига доир талаб этиладиган зарур тезкор маълумотлар асосида таҳлиллар тайёрлаш, Уюшма раҳбариятига ва юқори ташкилотларга тақдим этиб бориш;
2.11. Улгуржи савдо фаолиятига доир ҳамда бошқа тааллуқли меъёрий хужжатлар, кўрсатмалар, тавсияномаларни Уюшмага аъзо бўлган савдо-тайёрлов корхоналарга ўз вақтида етказиб бориш;
2.12. Қонунлар, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигига оид меъёрий хужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш, улар бўйича хулосалар ва таклифлар тайёрлаш;
2.13. Бошқарма фаолиятига оид тегишли ахборотларни тайёрлаш ва Уюшма раҳбариятига тақдим этиб бориш;
2.14. Бошқарма ваколати доирасида тушунтиришлар, тавсиялар бериш;
2.15. Бошқарма ваколатига доир масалалар бўйича фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш, улар бўйича ҳулоса ва қарорлар тайёрлаш;
2.16. " Ўзбекозиқовқатзахира " уюшмаси Бошқарувининг иш режасига мувофиқ Бошқарув мажлисида кўрилаётган Бошқармага тааллуқли масалалар бўйича материаллар тайёрлашдан иборат.
III. Бошқарма хуқуқлари ва жавобгарлиги
Бошқарма қуйидаги хуқуқларга эга:
- Уюшма номидан Бошқарма ваколат доирасидаги масалалар бўйича вакиллик қилиш;
- Бошқарма ваколатига доир масалалар бўйича белгиланган тартибда йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказиш;
- Уюшмага аъзо бўлган корхоналардан Бошқарма ваколати доирасида турли маълумотлар, ахборотлар олиш.
3.4.Бошқарма фаолияти доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталарининг қарорлари ва топшириқлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, мажлис баёнлари, кўрсатмалари, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси Бошқарувининг буйруқлари, қарорлари ва раҳбарият топшириқларини ўз вақтида ижро этилиши учун жавоб беради.
IV. Бошқарма фаолиятини ташкил этиш
4.1 Бошқарма ўз ишини тасдиқланган режа асосида амалга оширади.
4.2. Бошқарма ишига бошлиқ раҳбарлик қилади. Бошқарма бошлиғи Уюшма бошқаруви Раисига бўйсунади, унинг буйруғи билан ишга тайинланади ва ишдан озод этилади.
4.3. Бошқарма ходимлари Бошқарма бошлиғига бўйсунади, унинг тавсиясига биноан уюшма раиси томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
4.4 Бошқарма бошлиғи Бошқарма ишини ташкиллаштиради, фаолиятига раҳбарлик қилади. Бошқармага юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширади.
4.5. Бошқармага юклатилган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши ҳамда меҳнат ва ижро интизомига риоя этилиши бўйича тўлиқ мажбурият Бошқарма бошлиғи зиммасига юклатилади;
4.6. Бошқарма бошлиғи ва ходимларининг вазифалари Уюшма раиси томонидан тасдиқланган Бошқарма ходимларининг лавозим Йўриқномаси билан белгиланади.
V. Бошқармани Уюшманинг таркибий бўлинмалари билан ўзаро муносабатлари
5.1. Бошқармани Уюшма таркибий бўлинмалари билан ўзаро муносабатлари ушбу Низом ва таркибий бўлинмаларнинг Низомлари билан белгиланади.
VI. Ушбу Низомнинг бажарилишини назорат қилиш
6.1. Ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш Уюшма раҳбарияти томонидан амалга оширилади.
Умумий овқатланиш корхоналари фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш бўлими тўғрисида
Н И З О М
I. Умумий қоидалар:
1.1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 20 октябрда қабул қилинган ПҚ-3344 сонли қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси (бундан буён Уюшма деб юритилади) ижро этувчи аппарати тузилмасига асосан Умумий овқатланиш корхоналари фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш бўлими (бундан буён Булим деб юритилади) “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва Уюшма фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар ташкил этиши белгиланган.
1.2. Бўлим Уюшманинг умумий овқатланиш корхоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда қабул маросимларини Республика ва халқаро миқёсида ўтказилишига кўмаклашади.
1.3. Мазкур Низом Бўлимнинг вазифаларини, ваколатларини ва фаолиятининг ташкилий - ҳуқуқий асосларини белгилайди.
1.4. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек Уюшманинг буйруқлари, Бошқарув қарорлари ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
1.5. Бўлим ўз фаолиятини Уюшманинг раиси раҳбарлигида амалга оширади ва кундалик амалий фаолиятида Уюшма раисига бўйсунади.
1.6. Бўлим ўз фаолиятини Уюшма марказий девонининг бўлим ва бўлимлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
II. Бўлимнинг асосий вазифалари:
2.1. Бўлим Республика ва халқаро миқёсда ўтказиладиган тадбирларни ташкил этади ва юқори савияда ўтказади.
2.2. Бўлим Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлардаги худудий “Озиқовқаттаьминот” филиалларида ўз мутахассислигига эга.
2.3. Бўлим Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги “Озиқовқаттаьминот”филиаллар билан биргаликда умумий овқатланиш корхоналарини ташкил қилади ва уларга амалий ёрдам қилади.
2.4. Бўлим вилоят Қорақалпоғистон Республикаси ва “Озиқовқаттаьминот” филиалларидаги умумий овқатланиш корхоналари учун юқори малакали ошпаз ва официантларни танлаш ва уларни ишга жалб қилишда амалий ёрдам қилади.
2.5. Бўлим ходимларни малакасини ошириш мақсадида ўқиш, тренинг, мастер класслар ташкил қилади.
2.6. Бўлим ходимларни малакасини ошириш мақсадида чет элдан юқори малакали ўқитувчи ва уста ошпазларни таклиф қилади.
2.7. Бўлим Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлардаги “Озиқовқаттаьминот” филиаллардаги умумий овқатланиш корхоналари учун керакли ошхона жихозлари билан таъминлашида амалий ёрдам қилади.
2.8. Бўлим Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлардаги “Озиқовқаттаьминот” филиаллари билан туристларни овқатлантириш учун туристик филиаллар билан контрактлар тузишда амалий ёрдам беради.
2.9. Бўлим ресторан бизнеси мутахасислиги бўйича таьлим берадиган коллежлар билан хамкорлик қилади.
2.10. Бўлим ходимлари ўз малакаларини доимо ошириб боради.
III. Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги:
3.1.Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
3.2. Уюшма номидан Бўлим ваколати доирасидаги масалалар бўйича вакиллик қилиш;
3.3. Бўлим ваколатига доир масалалар бўйича белгиланган тартибда йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказиш;
3.4. Бўлим ўзига юклатилган вазифалар, функцияларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Уюшмага аъзо корхоналардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
3.5. Бўлим хизмат доирасида йиғилишлар чақириш ва ўтказиш, бу йиғилишларга илмий-тадқиқот, олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилот мутахассисларини жалб қилиш;
3.6. Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича Уюшманинг бошқа бўлимлари билан зарурий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда, уларнинг ижросини ташкил этиш ва назорат қилишда иштирок этиш;
3.7. Раис ва унинг ўринбосарлари томонидан ҳужжатларни бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Уюшмада тасдиқланган Регламент, Иш юритиш тартиби, ижро интизомини ташкил этиш тўғрисидаги Йўриқнома талабларидан келиб чиқиб, бўлим ҳужжатларининг ижро муддатини белгилаш ҳуқуқига эгадир.
IV. Бўлимнинг жавобгарлиги.
4.1. Бўлим фаолияти доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталарининг қарорлари ва топшириқлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, мажлис баёнлари, кўрсатмалари, Уюшманинг буйруқлари, баёнлари, қарорлари ва раҳбарият топшириқларининг ўз вақтида ижро этилиши учун жавоб беради.
4.2. Бўлимнинг тузилмаси Уюшма раиси томонидан тасдиқланади.
4.3. Бўлимнинг бошлиғи, 2-бош мутахассислари белгиланган тартибда раис буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
4.4. Бўлим ишига бошлиқ раҳбарлик қилади. Бўлим бошлиғи Уюшма бошқарувининг Раиси ва Раис ўринбосарларига бўйсунади. Бошқарув Раисининг буйруғи билан ишга тайинланади ва вазифасидан озод этилади.
4.5. Бўлим ҳодимлари бўлим бошлиғига бўйсунади, унинг тавсиясига биноан Уюшма раиси томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
4.6. Бўлим бошлиғи ишни ташкиллаштиради, фаолиятига раҳбарлик қилади. Бўлимга юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширади.
4.7. Бўлимга юклатилган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши ҳамда меҳнат ва ижро интизомига риоя этилиши бўйича тўлиқ мажбурият Бўлим бошлиғи зиммасига юклатилади.
4.8. Бўлимнинг фаолияти Уюшма тўғрисидаги Низомга, Уюшмада Иш юритиш бўйича Йўриқномага, Иш тартибига ва ушбу Низомга, раис ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, Уюшма буйруқлари, баён қарорларига мувофиқ ташкил этилади.
V. Бўлимнинг тузилмаси ва унинг
фаолиятини ташкил этиш.
5.1. Бўлимнинг тузилмаси “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси раиси томонидан тасдиқланади.
5.2. Бўлимнинг бошлиғи ва мутахассислари белгиланган тартибда раис буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
5.3. Бўлимнинг фаолияти “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси тўғрисидаги Низомга, Уюшмада Иш юритиш бўйича Йўриқномага, Регламентга, Иш тартибига ва ушбу Низомга, раис ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, Уюшма буйруқлари, баён қарорларига мувофиқ, шунингдек Бўлимнинг иш режалари асосида ташкил этилади.
5.4. Бўлимнинг иш режалари раис томонидан тасдиқланади.
VI. Бўлимни Уюшманинг таркибий бўлинмалари билан ўзаро муносабатлари.
6.1. Бўлимнинг Уюшма таркибий бўлинмалари билан ўзаро муносабатлари ушбу Низом ва таркибий бўлинмаларнинг Низомлари билан белгиланади.
VII. Бўлимни тугатиш ва қайта ташкил этиш.
7.1. Бўлим белгиланган тартибда Уюшма раисининг буйруғи билан тугатилиши ва қайта ташкил этилиши мумкин.
“Кадрлар ва хуқуқий масалалар” бошқармаси
НИЗОМИ
1.Умумий қоидалар:
1.1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 20 октябрда қабул қилинган ПҚ-3344 сонли қарорининг 3- иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси ижро этувчи аппарати тузилмасига асосан “Кадрлар ва хуқуқий масалалар” бошкармаси ташкил этилиб, уз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис Сенати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг қарорлари, фармойишлари, йиғилиш баёнлари, курсатмалари, шунингдек “Ўзбекозоқовқатзахира” уюшмасининг (Бундан буён Уюшма деб юритилади) буйруқлари, фуқароларнинг мурожатларини таркибий бошқарма ва бўлинмалар томонидан ўз вақтида ижро этилиши юзасидан назоратни ва иш юритишни, хамда кадрлар билан ишлашни, уюшма ва унинг таркибий бўлинмаларига юридик хизмат кўрсатиш, ташкил этишни таминлайди.
Юридик хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733 сонли “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгрисида”ги Қарори талаблари асосида олиб борилади.
1.2. “Кадрлар ва хуқуқий масалалар” бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг хужатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустахкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслахатчиларининг, Вазирлар Махкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари хамда барча даражалардаги хокимликлар рахбарларининг шахсий жавобгарлиги тўгрисида”ги ПҚ-2881 сонли Қарори хамда Вазирлар Махкамасининг 11 апрель 2017 йилдаги 09/1-719 ва 21/1717-сонли кўрсатмаларига, хамда 2017 йил 12 апрелдаги 24-сонли Уюшма буйруғи билан тасдиқланган режасига ва регламентига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Уюшма томонидан тасдиқланган режа ва регламентга асосан уюшманинг бошқарма ва булинмалари ҳамда жойлардаги мева-сабсавот махсулотларини харид қилиш ва сақлаш корхоналари раҳбарлари ушбу йуналишдаги иш юритиш самарадорлигини оширилишида йўл қуйилган камчиликлар, жойлардаги ижро интизомини ҳамда қонунчиликни бузилиши холатларини бартараф этиш, уларнинг олдини олиш юзасидан таклифлар киритади.
Шу жумладан меҳнатга оид хуқуқий муносабатлардан ҳамда иш юритиш йуриқномасидан келиб чиқган хужжатларни бажариш муддати ва сифатига, қониқарсизлик билан ёндашган маъсул ижрочиларга нисбатан, хуқуқий баҳо беради.
Уюшма ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларининг хуқуқий маданиятини ошришда қатнашади.
1.3 “Кадрлар ва хуқуқий масалалар” бошқармаси қонунчилик принципидан келиб чиқиб ўз фаолиятини Уюшма раисининг раҳбарлигида амалга оширади ва унга бўйсунади.
1.4. Бошқарманинг юридик хизмати ходими лавозимида олий юридик маълумотга эга бўлган шахс фаолият кўрсатади.
2. “Кадрлар ва хуқуқий масалалар” бошқармаси вазифалари:
2.1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари, фармонлари, топшириқлари ва кўрсатмалари шунингдек Уюшмасининг топшириқлари, фуқароларининг ёзма ва оғзаки мурожатлари, таркибий бўлинмалар томонидан ўз вақтида ижро этилиши, тасдиқланган меъёрий-хуқуқий хужжатларига мувофиқ электрон хужжат айланиш имкониятларидан фойдаланган ҳолда иш юритишни ташкил қилиш, ижро интизоми мониторингини юритиш ва тахлил қилиш, уларнинг натижалари бўйича маълумотларни даврий равишда Уюшма марказий аппарати мажлислари муҳокамасига киритиб бориш:
2.2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг фармонлари, қарорлари, топшириқлари Уюшма марказий девонида рўйхатдан ўтказилиши, назоратга олиш бўйича 1а, 2а-сонли назорат карточкаларини расмийлаштири шунингдек Уюшма томонидан қабул қилинган буйруқлари, баёнлари бандларини янгитдан шакиллантирадиган 3а-сонли назорат карточкалари билан расмийлаштириш, даврий равишда уларнинг бажарилишини таҳлил қилиб бориш, ижроси кечикаётган ва муддати яқинлашаётган хужжатлар хисобини юритиш:
2.3. Уюшма марказий девонида, тизимдаги барча корхоналарда амалиётдаги йўриқномалар, тартиб ва низом талаблари асосида электрон хужжат айланиш дастури асосида компьютер тармоғи имкониятларидан фойдаланган ҳолда хужжатлар билан ишлаш ва тезкор, аниқ ва тўғри иш юритишни, ижро интизомини ташкил этиш бўйча ишларни ўрганиш ва бу борада амалий ёрдам кўрсатиш:
2.4. Уюшма ходимларига доир шахсий хужжатлар йиғма жилди ва Т-2-сонли шахсий карточкаларни юритиш, уларга кадрлар туғрисидаги янги маълумотларни ўз вақтида киритиб бориш:
2.5. Меҳнат таътили жадвалини тузиш ва ҳар чорак сунги ойининг 25-санасига қадар меҳнат таътилига амал қилиниши тўғрисида бевосита раҳбарга маълумот бериш, касаллик варақаларини расмийлаштириш ва бухгалтерияга тақдим этиш. Зарур ҳолда ходимларга ишлаш жойи ва лавозими тўғрисида маълумотлар ва уларга доир маълумотнома-объективкалар тайёрлаш, штат жадвали, мехнат стажига доир маълумотларни мутассил янгилаб бориш ҳамда нафақага чиқадиган ва мукофатланадиган ходимлар хужжатларини расмийлаштириш:
2.6. Уруш ва меҳнат фахрийлари, байналминалчи жангчилар ҳамда уларга тенглаштирилганлар билан боғлиқ масалаларни юритиш, раҳбарият топшириғига биноан моддий рағбатлантириш хужжатларини таёрлаш:
2.7. Уюшма ва унинг таркибий бўлинмалари мулкининг сақланишини хуқуқий воситалар орқали таъминлаш ишларини ташкил қилиш. Уюшмада шартномавий-хуқуққий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, судлар ва бошка идораларда уюшманинг мулкий ва бошқа манфаатларини хуқуқий химоя қилиш:
2.8. Уюшмада меҳнат ҳақидаги қонунларга риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнатга оид хуқуқий муносабатларни тартибга солувчи хуқуқий хужжатларни (меҳнат шартономаси, жамоавий битимлар ва бошқаларни) ишлаб чиқишда қатнашиш, ушбу хужжатлар лойихаларини қонунчиликка мувофиқлик юзасидан текшириш ва хуқуқий хулоса бариш:
2.9. Уюшманинг бошқа таркибий бўлинмалари билан биргаликда мулнинг талон-тарож қилиниши, камомад ва ноишлаб чиқариш харажатларининг келиб чикиши сабаблари ва шароитларини тахлил қилиш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриш ва материалларни хуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш учун расмийлаштириш:
2.10. Уюшма томонидан тузилган шартномаларнинг зарур даражада бажарилиши бўйича таклифлар киритиш, шартномаларни тузиш, бажариш, узгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилиш.
2.11. Шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича даъво ишларини олиб бориш. Уюшманинг мулкий ва бошқа манфаатларини хуқуқий химоя қилиш учун зарур бўлган хужжатларни тайёрлаш ва белгиланган тартибда суд мажлисларида қатнашиш:
2.12. Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги органлари ва муассасалари билан келишилган меъёрий-услубий хужжатларга мувофиқ Уюшманинг таркибий бўлинмалари ҳамда шахсий таркиби хужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, хўжалик мудири билан биргаликда хужжатларни давлат томонидан сақлашга топшириш учун тайёрлаш ва “Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги 101-сон қарорида белгиланган муддатларда топшириш:
3. “Кадрлар ва хуқуқий масалалар” бошқармаси хуқуқ ва мажбуриятлари.
3.1. Ўзига юклатилган вазфалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Уюшманинг марказий девони, бошқарма ва бўлималаридан белгиланган тартибда олиш ва сураш:
3.2. Уюшма раҳбариятининг топшириғига биноан марказий девон, тизимдаги корхоналарда замонавий техналогиялардан фойдаланган ҳолда хужжатлар билан ишлаш ҳамда фуқароларнинг мурожатларини кўриб чиқиш ахволини ўрганиш, барча хужжат ва материаллар билан ҳамда мажлис ва йиғилишларда қатнашиш:
3.3. Уюшмага келган хужжатлар ва мурожатларда кўтарилган масалалар Қонун ва қонуности хужжатларида белгилаб берилган ваколатлари доирасига кирмаса, уларни муаллифларига қайтариб юбориш:
3.4. Уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари томонидан хужжатларни бажариш муддати белгиланмаган бўлса, тасдиқланган регламент, иш юритиш тартиби, ижро интизомини ташкил қилиш тўгрисидаги йўриқнома талабларидан келиб чиқиб, бўлим хужжатларининг ижро муддатини белгилаш хуқуқига эгадир:
3.5. Раҳбарият топшириғига кўра ёки тегишли таркибий бўлинмалар раҳбарлари розилиги билан уларнинг ходимларини норматив-хуқуқий хужжатлар ва бошқа хужжатлар лойихаларини тайёрлашга ва хуқуқий ишларни амалга ошриш билан боғлиқ тадбирларга жалб қилиш:
3.6. Уюшма ва унинг таркибий бўлинмаларининг қонун хужжатлари бажарилишини таъминламаётган ёхуд қонун бузилишига йўл қуяётган раҳбарлари ва ходимларини жавобгарликка тортиш хақида раҳбариятга таклифлар киритиш:
4. “Кадрлар ва хуқуқий масалалар” бошқармаси жавобгарлиги:
4.1. Хужжатларнинг ижро муддатлари кечиктирилган, топширқ юклатилган вазфалар тўлиқ бажарилмаган ҳолларда, ушбу масалада айбдор бўлган маъсул ходим шахсан жавоб беради:
4.2. Юридик хизмат ходими ўзи виза қўйган хужжатлар лойихалари ва ўзи томонидан берилган хулосаларнинг қонун хужжатларига мувофиқлиги учун жавоб беради. Юридик хизмат ходими ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун қонун хужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
4.3. Кадрлар билан ишлаш бўйича ишларда аниқланган камчиликларга ёки ишларни лозим даражада бажармаганлиги учун шахсан маъсул ходим жавоб беради.
5. Низомнинг бажарилишини назорат қилиш.
Ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш Уюшма раҳбарияти томонидан амалга оширилади.
ПОЛОЖЕНИЕ
УПРАВЛЕНИЯ ПО ПРИВЛЕЧЕНИЮ ИНВЕСТИЦИЙ, РАЗВИТИЮ МАТЕРИАЛЬНО-ТЕХНИЧЕСКОЙ БАЗЫ ХРАНЕНИЯ И ПЕРЕРАБОТКИ СЕЛЬСКОХОЗЯЙСТВЕННОЙ ПРОДУКЦИИ
АССОЦИАЦИИ «УЗБЕКОЗИКОВКАТЗАХИРА»
Настоящее положение разработано в соответствии с Постановлением Президента Республики Узбекистан от 20.10.2017 №ПП-3344 и другими актами законодательства, а также Уставом Ассоциации «Узбекозиковкатзахира» (далее Ассоциация). Положение определяет структуру, задачи и функции, права и обязанности, ответственность Управления по привлечению инвестиций, развитию материально-технической базы хранения и переработки сельскохозяйственной продукции (далее Управление), а также его взаимодействие с другими подразделениями Ассоциации.
- ОБЩИЕ ПОЛОЖЕНИЯ
1.1. Управление является структурным подразделением Ассоциации и подчиняется Председателю правления и курирующему Заместителю Председателя Правления.
1.2. Основной целью Управления является привлечение и внедрение инвестиций в целях развития материально-технической базы хранения и переработки сельскохозяйственной продукции предприятий, входящих в состав Ассоциации.
1.3. Структуру и штатное расписание Управления утверждает Председатель Правления Ассоциации.
1.4. В своей деятельности Управление руководствуется действующим законодательством Республики Узбекистан, Уставом Ассоциации, приказами и распоряжениями Председателя Правления и курирующего Заместителя Председателя Правления (Перечень нормативных документов, регламентирующих деятельность Управления в Приложении №1.)
- РУКОВОДСТВО И ПОДЧИНЕНОСТЬ УПРАВЛЕНИЯ
2.1. Управление возглавляет Начальник, который назначается и освобождается приказом Председателя Правления.
2.2. Сотрудники Управления в своей деятельности подчиняются непосредственно Начальнику управления.
2.3. Управление в своей деятельности руководствуются настоящим Положением.
2.4. Деятельность работников Управления регламентируют должностными инструкциями.
- СОСТАВ УПРАВЛЕНИЯ
3.1. Управлением осуществляет непосредственное руководство Начальник управления, который возглавляет работу по привлечению инвестиций и реализации инвестиционных проектов.
3.2. Штатная численность управления состоит из 5 штатных единиц:
- начальник управления – 1 единица;
- заместитель начальника управления – 1 единица;
- главный специалист – 2 единица;
- специалист I категории – 1 единица;
3.3. Распределение должностных обязанностей между сотрудниками осуществляется Начальником управления, в соответствии с должностными инструкциями;
3.4. Сотрудники управления принимаются на работу и переводятся на иные должности приказом Председателя Правления Ассоциации;
- ЦЕЛИ УПРАВЛЕНИЯ
4.1. Основными целями в деятельности Управления являются:
- привлечение инвестиций и реализация инвестиционных проектов совместно с предприятиями входящих в состав Ассоциации в Республике Узбекистан;
- организация устойчивого взаимодействия с потенциальными инвесторами с целью привлечения в Ассоциацию дополнительных инвестиций;
- определение на основе тщательного анализа перспективных направлений развития предприятий, входящих в состав Ассоциации в части развития материально-технической базы хранения и переработки сельскохозяйственной продукции.
- налаживание новых контактов с международными производителями и поставщиками технологического оборудования и формирование базы данных, в целях выявления наиболее оптимального партнёра для последующего взаимодействия.
- изучение и внедрение современного практического опыта зарубежных стран в части современных методов выращивания, хранения и переработки сельхоз продукции, а также пищевой безопасности.
- своевременная и в полном объёме реализация инвестиционных проектов.
- тщательное изучение инвестиционной привлекательности проектов, в целях выявления наиболее эффективного направления вложения средств.
- оказание содействия предприятиям, входящим в состав Ассоциации в части реализации инвестиционных проектов направленных на организацию баз хранения и переработки сельскохозяйственной продукции.
- сопровождение реализации инвестиционных проектов и поддержание высоких темпов экономического развития предприятий, входящих в состав Ассоциации.
- оказание содействия предприятиям, входящим в состав Ассоциации, реализовавших инвестиционные проекты, организацию сбыта произведенной продукции на местном и зарубежных рынках.
- оказание содействия предприятиям, входящим в состав Ассоциации, в участии на международных выставках, направленных на хранение, производство и переработку плодоовощной продукции.
- ЗАДАЧИ И ФУНКЦИИ УПРАВЛЕНИЯ
5.1. Основными задачами в деятельности Управления являются:
- обеспечение руководства Ассоциации необходимыми данными по проделанной работе Управления.
- ведение и постоянное обновление базы данных о количестве предприятий, входящих в состав Ассоциации, количестве складских и холодильных камер и общего объема хранения сельхоз продукции, наличии площадей орошаемых земель под сельхоз культуры.
- сопровождение разработки и своевременного выполнения бизнес-планов инвестиционных проектов.
- разработка плана-мероприятий Управления, с учетом включения конкретных действий направленное на улучшение инвестиционного климата Ассоциации и ее последующее в полном объёме выполнения в установленном порядке.
- изучение и последующее предложение о внутренних и внешних источниках финансирования инвестиционных проектов предприятиям, входящих в состав Ассоциации.
- оказание содействия предприятиям, входящих в состав Ассоциации, в части подбора наиболее эффективных современных технологий, полученных от зарубежных партнеров, на основе предварительных договорённостей с руководителями предприятий Ассоциации для инвестиционных проектов.
- налаживание контактов с государственными ведомствами и международными организациями по сотрудничеству, в целях выявления планируемых к организации международных выставок, форумов и ярмарок.
- постоянный мониторинг за ходом выполнения инвестиционных проектов.
- взаимодействие с органами государственного управления и иными государственными и международными организациями, по вопросам инвестиционной деятельности.
- анализ и выявление стратегических направлений в сотрудничестве с иностранными инвесторами для реализации инвестиционных проектов с привлечением иностранного капитала.
- выявление проблемных вопросов и определение возможных путей их решения по реализуемым инвестиционным проектам.
- ПРАВА
Для осуществления возложенных задач и функций, Управление в рамках своей компетенции имеет право:
- в установленном порядке вести переговоры и деловую переписку с другими учреждениями, банками и иностранными партнерами.
- сотрудничество с предприятиями входящих в состав Ассоциации и государственными учреждениями для получения и проработки необходимых, материалов и документов, относящиеся к вопросам Управления.
- привлекать к участию при разработке мероприятий по разработке инвестиционных проектов другие управления и отделы.
- по согласованию с Руководством представлять интересы Ассоциации в пределах своей компетенции во внешних учреждениях.
- участвовать в согласовании и обсуждении вопросов, находящихся в ведении и компетенции Управления.
- в установленном порядке вносить на рассмотрение Правлению Ассоциации предложения по оптимизации и совершенствованию деятельности Управления.
- запрашивать и получать от других структурных подразделений Ассоциации информацию, необходимую для качественного выполнения возложенных на Управления задач.
- вносить предложения Управления, касающиеся целенаправленного использования инвестиционных и собственных средств в целях реализации инвестиционных проектов.
- ОБЯЗАННОСТИ
Обязанности Управления, вытекающие из возложенных задач и функций:
- обеспечивать своевременное выполнение функций, возложенных на Управление согласно настоящему Положению.
- соблюдать конфиденциальность касательно планируемых и проделанных работах Управления в части реализации инвестиционных проектов.
- соблюдать правила внутреннего трудового распорядка, трудовую дисциплину и обеспечить сохранность имущества Ассоциации.
- соблюдать требования по технике безопасности и противопожарной безопасности.
- вести делопроизводство, руководствуясь нормативными документами РУз и внутренними локальными актами.
- своевременно выполнять приказы и распоряжения Председателя Ассоциации.
- осуществлять свою деятельность в строгом соответствии с предписаниями настоящего Положения.
- принимать участие на совещаниях проводимых Руководством Ассоциации, а также на совещаниях Управления.
- ОТВЕТСТВЕННОСТЬ
- Ответственность за ненадлежащее и несвоевременное выполнение управлением функций, предусмотренных настоящим положением, несет начальник Управления.
8.1. Сотрудники Управления несут персональную ответственность за разглашение сведений без согласования с Начальником управления, являющиеся конфиденциальными.
8.2. Сотрудники Управления несут ответственность за несвоевременное выполнение возложенных на них обязанностей, в соответствии с внутренним трудовым распорядком и Трудовым Кодексом РУз.
8.3. Каждый сотрудник Управления несет персональную ответственность за нарушение должностных функций и обязанностей, указанных в настоящем положении, должностных инструкциях, в трудовом договоре.
- ЗАКЛЮЧЕНИЕ
9.1. Право вносить предложения о добавлении изменений и дополнений в настоящее Положение имеет право Председатель Правления.
9.2. Сроком введения в действие настоящего положения считать дату утверждения настоящего Положения.
Файл | Хажми |
---|---|
![]() | 393.41 KB |
![]() | 216.63 KB |
![]() | 86.16 KB |
![]() | 121.96 KB |
![]() | 156.16 KB |
![]() | 119.24 KB |
![]() | 156.69 KB |
![]() | 138.09 KB |
![]() | 124 KB |
![]() | 149.38 KB |
![]() | 210.34 KB |